- 123 -
123
Боб бўйича хулосалар
1. Парантезалар экспрессив синтаксиснинг ўзига
хос бирлиги
сифатида бадиий матнда поэтик актуаллашиш имконияти жуда катта бўлган
синтактик воситалардандир, уларнинг аксарияти бадиий матнда ўзига хос
поэтик таъкид олади, лингвопоэтик қиммат касб этади. Парантезалардаги
лингвопоэтик қимматнинг юзага келишида парантезанинг ўзи
бевосита
алоқаланган асосий микроматн, асосий гап (ѐки бўлаклар), шунингдек,
умуман матндаги бошқа мазмунан алоқадор
бирликлар билан интегратив
муносабатлари муҳим омилдир. Парантезалар лингвопоэтик қимматни фақат
матн ичида олади.
2. Бадиий матнга парантезаларнинг киритилиши матндаги оҳанг
монотонлиги (интонацион оқимнинг бир хиллиги) ва структурал-
синтагматик бир хилликни бартараф этади. Парантезалар асосий гап (ѐки
микроматн)дан ҳамиша фарқли интонация билан ажралиб туриши,
синтагматик структурани қисмларга ажратиши билан матннинг интонацион-
структур
ранг-баранглигини таъминлайди, шу асосда нутқнинг бадиий
таъсирчанлигига хизмат қилади.
3. Парантезаларнинг, хусусан, киритмаларнинг матн структурасидаги
позицияси алоҳида ажралиб туради, бу
унинг семантик-поэтик
таъкидланишига шароит яратади. Ёзувчи парантезаларни матнга атайин,
бадиий
ниятига
мувофиқ
режали
тарзда киритса-да, ўқувчида
“кутилмаганлик” иллюзияси пайдо бўлади, бу ҳам
парантезанинг поэтик
актуаллашувига кўмаклашади.
4. Парантезалар, айниқса, уларнинг киритма тури жумланинг актуал
бўлакланиши нуқтаи назаридан ҳамиша алоҳида ремадир.
5. Кириш ва киритмалар бадиий матндаги лингвопоэтик қиммати
жиҳатидан ҳамиша ҳам
тенг эмас, айрим алоҳида ҳолатларни ҳисобга
олмаганда, киритмаларнинг лингвопоэтик қиммати сезиларли даражада
- 124 -
124
ортиқдир. Киришлар тилда муайян маъно-мазмун ифодачиси сифатида
қолиплашган, деярли тайѐр ҳолда мавжуд, ѐзувчи тасвир мақсадига мувофиқ
улардан керагини танлайди, янгидан тузмайди. Киритмаларни эса хилма-хил
маъно-мазмунларни ифодалаш учун ҳар сафар ўз бадиий ниятига мувофиқ
тарзда янгидан тузади. Шунинг учун ҳам ѐзувчининг бадиий маҳоратини
баҳолашда киритмаларнинг лингвопоэтикаси боғлиқ жиҳатлар алоҳида
аҳамиятга эгадир (шунинг учун ҳам
ишимизда асосий эътиборни
киритмаларга қаратганмиз).
6. Парантезаларнинг бир коммуникатив йўналишли ва икки
коммуникатив йўналишли турларини фарқлаш мақсадга мувофиқ, икки
коммуникатив йўналишли парантезалар бадиий матнда кўпроқ поэтик
актуаллашади. Парантеза ва у кирган гап (микроматн) мазмунида икки (ѐки
ундан ортиқ) фарқли коммуникатив йўналишдаги фикрнинг бир гап ѐки
микроматн доирасида бирлашиши воқеа-ҳодисани бир неча нуқтаи назардан
тасвирлаш имконини беради, айни пайтда ўзига хос полифонияни, яъни кўп
овозлиликни
юзага келтирадики, бу ҳол парантезанинг поэтик
актуаллашувига шароит яратади.
7. Парантезалар бадиий тасвир билан тасвир объектига ѐзувчининг
муносабатини бирлаштириш, воқеа ѐки қаҳрамонни
турли томонлардан
тавсифлаш, бир гап ѐки микроматнда фарқли макон-замондаги баѐнни
туташтириш, микроматн доирасида қаҳрамон тасаввуридаги ва ҳақиқий
ҳолатни бирданига ифодалаш, муаллиф “мен”ини кўрсатиб туриш каби бир
қанча бадиий мақсадларда матнга киритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: