- 110 -
110
сўфи) фақат эшонбобо билан бирга (фақат ўша киши билан!) тўйларга,
катта зиѐфатлар, қовун ва мева сайилларига боради (Чўлпон, “Кеча ва
кундуз” романи).
Уларнинг сояларида бу зот аскарий рутбаларидангина
ажраб, киссаси кўп ҳам қоқланмасдан, ўлканинг у чеккасидан бу чеккасига
“сургун” бўлиб (ўз истаги билан “сургун” бўлиб!) келган ва мунда... хусусий
закунчилик касбига киришган (Чўлпон, “Кеча ва кундуз” романи).
Сўфи
кўзларида марварид доналаридай йирик-йирик ѐшлари кўрингани ҳолда,
билганича айтиб берди. Пир кулиб туриб (кулиб туриб!) эшитди (Чўлпон,
“Кеча ва кундуз” романи).
Бу жиҳати мендан ўтганмикан деса, Элчиев унақа
эмас, табиатан дали-ғули, суюнса - етти маҳаллага жар солгудек, куйинса
ҳам бир кун ичига ютади, икки кун ютади, ахийри, очиқ-ошкор портлайди
(Мана, портлаб ѐтибди-ку!). Ишқилиб, шу қизнинг бир дарди бор (Эркин
Аъзам, “Жавоб” қиссаси). Парантезалардан кейин қўйилган
ундов белгиси
ҳам мазкур таъкидни янада кучайтиришга хизмат қилади.
Айрим тадқиқотчилар парантезали гап ѐки парантезали матнга икки
планлилик хос эканлигини айтадилар. Коммуникатив вазифанинг икки
проекцияси ҳақида гапирар экан, улар бир проекция асосий гап ѐки матнда,
иккинчи проекция эса бевосита парантезада намоѐн бўлишини
таъкидлайдилар, бунда асосий гап ѐки матнга киритиладиган парантеза ѐ
сўзловчининг айтмоқчи бўлган фикрига муносабатини, ѐ сўзловчининг
тингловчига қўшимча мурожаатини ѐки муаллифнинг қўшимча изоҳини
ифодалашига урғу берадилар ва парантезадаги
коммуникатив план, фикрий
йўналишнинг асосий гапдагидан фарқли бўлишига эътиборни қаратадилар.
Аксар ҳолларда ана шундай матнлар парантезага кўра икки ѐқлама семантик
структурага эга бўлишини, яъни гўѐки ўзига хос икки матн – матн ичида
матн юзага келишини ҳам йўл-йўлакай айтиб ўтадилар
151
.
151
Слюсарева Н.А. Проблемы функционального синтаксиса современного английского языка. -М.: Наука,
1981.- С. 178 - 179.
- 111 -
111
Бундай парантезали бадиий матнларда воқелик бир пайтнинг ўзида
турли нуқтаи назарлардан ѐритилаѐтган кўп қиррали ва кўп ўлчовли
бутунликнинг белгиларига эга бўлади, воқеаларни ва улар билан боғлиқ
таҳлил, муҳокама ва тегишли оқилона баҳолашларни бирданига идрок қилиш
биринчи планга чиқади. Парантетик киритмаларнинг бадиий қиммати ҳақида
фикр юритган тадқиқотчилар айни шу мулоҳазаларга асосланган ҳолда
парантезалар матндаги фикрнинг икки ѐки ундан ортиқ йўналишини
тингловчи //ўқувчи хотирасида тутиб туришга, ички эмоционал таранглик
тасаввурини туғдиришга кўмак беришини ҳам айтадилар.
152
Бадиий матн қисмлари боғланишининг
композицион-структур
шаклларига эътиборни қаратган И.Р.Гальперин парантезалар баѐннинг
асосий йўналишини “узиб”, матнга кирар экан, баъзан баѐннинг иккинчи
планини ҳосил қилишини айтади. У бу ҳолатни фильм пленкасини монтаж
қилишга қиѐслайди, яъни монтажчи тегишли бадиий мақсадга мувофиқ
қандайдир хотираларни “иккинчи план” сифатида
муайян кетма-кетликдаги
кадрлар
занжирининг
ичига
киритади.
153
И.Р.Гальперин
тўғри
таъкидлаганидек, парантезанинг иккинчи фикрий йўналиш ифодачиси
бўлиши доимий ҳолат эмас. Аммо айрим тилшунослар “парантезани ўз ичига
олган ҳар қандай гап ички икки планлиликка эга бўлган синтактик
комплексдир” деган қатъий фикрни илгари сурадиларки
154
, бу
фикрга
қўшилиш қийин. Чунки барча парантезаларга коммуникатив икки планлилик
хос деб бўлмайди. Масалан,
Азизхон мункайганича бориб тупроқ уюми
Do'stlaringiz bilan baham: