Мингбошининг ўзи учун шу топда фуқаро қўрқинч эмас: мингбоши нима деса,
йўқ демайди фуқаро. Бойлар бўлса на фуқарони бир чақага олади (муниси–ку
майли-я), на мингбошини (мана мунисига чидаб бўлмайди!). Очиқдан-очиқ
сўкади... (Чўлпон, “Кеча ва кундуз” романи). Бунинг устига, “бечора
Султонхоннинг маъсум кўз ѐшлари”, “иккала иттифоқчи” (Хадичахон ва
Пошшахон)нинг минг бир “ҳиллалари” ҳам (Хотинлар ўзлари худди шу
шаклда – “ҳила-а” деб гапирадилар) ѐш ва маъсум бир қизнинг самимий тили
билан бир-бир баѐн қилинди (Чўлпон, “Кеча ва кундуз” романи). Табиийки,
149
Яна қар.: Григорьева А.Д., Иванова Н.Н. Язык поэзии XIX – XX вв. –М.: Наука, 1985. -С. 222 -223.
150
Масалан, қар.: Мецлер А.А. Проблема парентезных конструкций и возможные пути еѐ адекватного
решения / Прагматико-функциональное исследование языков. -Кишинев: Штиинца, 1987.- С. 127.
- 108 -
108
туғилаѐтганда одамзод фарѐд билан дунѐга келади. (Нега?) Табиийки, уни
дарҳол овутишга тушадилар. (Тинчлик керак!) Табиийки, у бир пай ти
йиғидан тўхтайди. (Тўхтамаса-чи?). Аммо баъзилар шунга одатланиб
қолади (Эркин Аъзам, “Отойининг туғилган йили” қиссаси). Мана энди,
оқибати – ѐзги таътил бошланиб, ҳамма ҳар ѐққа тарқаб кетган бир
пайтда мен кўр бўлиб кутубхонада ўтирибман. Курсдошларимдан Эшқобил,
Шаҳоб, Нурмамат ва Рустам қалб амри билан студентлар зарбдор қурилиш
отряди сафида Қорақалпоғистонга кетишган – давримизнинг улкан
иншоотларидан бирини бунѐд этишда қатнашгани (ақча ишлаб бойваччалик
қилгани); Самад, Жўра ва Назар қишлоқларига – “бобой-момой”ларига
кўмаклашгани (бултур ўзлари бориб тиклаб келган деворни қулатиб,
қайтадан кўтаргани); Эльвира, Арофат ва Барно соғломлаштириш лагерига
– пахтадан ҳам оқ баданларини жиндек бўлса-да қорайтиргани (ўқиш
бошлангач, танаффус пайти йўлакда “шоколадранг тери” ҳақида қизғин
баҳслашгани). Мен эсам, мен Навоий номидаги кутубхонада ўтирибман...
адабиѐт тарихидан қайта имтиҳон топширгани! (Отойининг туғилган
йилини аниқлаш учунгина эмас, албатта!) (Эркин Аъзам, “Отойининг
туғилган йили” қиссаси).
Шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, бадиий матнда гап структурасининг
(содда ѐки қўшма гап) бевосита ичига киритилган парантезаларнинг поэтик
актуаллашуви бошқа ҳолатдагиларга қараганда кучлироқ бўлади, чунки
уларнинг гап структурасига “бегоналиги” тезроқ сезилади, тезроқ диққатни
тортади. Қуйидаги мисолларда буни кўриш мумкин: У ѐғини сўрасангиз
(одам айтишгаям уялади), ...мендек “замонавий” ташкилотчи йигит ѐшим
ўттиздан ошиб бирорта қизнинг қўлидан ушламабман (Ў.Ҳошимов, “Икки
эшик ораси” романи). Келиб-келиб шу Эшонбоевни танлагани эса (Очил,
айниқса, ўша боб муҳокамасидан бери Эшонбоевни жуда паст қўяр эди)
Замирани унинг кўзи олдида янада паст туширарди (П.Қодиров, “Уч илдиз”
романи). Меҳмонлар – учми-тўрт киши, ана, юз-кўзларидан аниқ-тиниқ
- 109 -
109
ажралиб туришибди – мезбонлар қуршовида “газик” машиналарига ўтириб,
жўнаб кетишди (Эркин Аъзам, “Шоирнинг тўйи” қиссаси). Башарти,
Оташқалб тирилиб келса – умрини унинг ҳаѐти ва ижоди тадқиқига
бағишлаган одам билади-да, ахир – шундай жияни борлигини кўриб,
номусдан қайтиб ўлган бўларди (Эркин Аъзам, “Шоирнинг тўйи” қиссаси).
Парантезалар, ҳатто уларнинг киритма тури ҳам агар ўзи бевосита
алоқаланган бирликлар ифодалаган нарса-тушунчалар билан айнан бир
нарса-тушунчани ифодаласа, яъни бир хил денотатларни билдирса, бундай
парантезалар бадиий матнда деярли лингвопоэтик қимматга эга бўлмайди.
Масалан: ...Бу тадбир ҳам ўзини оқламади; анча кейинроқ невараси Султон
Do'stlaringiz bilan baham: |