Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси



Download 0,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/48
Sana23.02.2022
Hajmi0,71 Mb.
#147347
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   48
Bog'liq
badiij nutqda parantez birliklarning semantik- grammatik va lingvopoetik xususiyatlari (1)

улгурган эди парантезасининг поэтик қиммат касб этишига, бадиий 
актуаллашувига имкон берган. 
Маҳоратли ѐзувчилар гапдаги муайян бўлакни бадиий ниятига 
мувофиқ алоҳида таъкидлаш учун мазкур бўлакни парантеза, хусусан, 
киритма позициясига ўтказиши мумкинки, бунда ҳам киритма поэтик 
жиҳатдан кучли даражада актуаллашади. Масалан: Унинг гапирадиган 
гаплари уларнинг кўнгилларида тугилган оғир ва чигал тугунчакни ечиб 
юборажак, ѐки яна баттарроқ чигаллаштириб, икки ѐш нарсани – яна неча 
142
Прияткина А.Ф. Русский язык. Синтаксис осложненного предложения. –М.: Высшая школа, 1990. С.161. 


- 100 - 
100 
ой! – бир-биридан ажратиб ташлаяжакди (Чўлпон, “Кеча ва кундуз” 
романи). Кўриниб турганидай, яна неча ой бирикмаси айни парантеза 
позициясига кўра кучли поэтик таъкид олган. Агар бу бирикма киритма эмас, 
балки одатдаги гап бўлаги, яъни ҳол позициясига қўйилганда эди, у ўзининг 
лингвопоэтик қимматини йўқотган бўларди, мазкур синтактик бирлик поэтик 
таъкидли тасвир учун эмас, нейтрал тасвир учун хизмат қилган бўларди. 
Қиѐсланг: Унинг гапирадиган гаплари ... икки ѐш нарсани яна неча ой бир-
биридан ажратиб ташлаяжакди // Унинг гапирадиган гаплари ... икки ѐш 
нарсани – яна неча ой! – бир-биридан ажратиб ташлаяжакди. Мазкур икки 
гап ўртасидаги лингвопоэтик фарқнинг нечоғлик катта эканлигини батафсил 
исботлаб ўтиришнинг ҳеч бир зарурияти йўқ.
Парантезаларнинг бадиий матндаги лингвопоэтик имкониятлари 
ҳақида фикр юритганда, уларнинг кириш ва киритма турларидаги бу 
имкониятларнинг бир-биридан жуда анча фарқли эканлигига ҳам эътибор 
беришга тўғри келади. 
Бундай фарқнинг мавжудлиги кириш ва киритмаларнинг семантик-
функционал моҳияти билан боғлиқ, яъни барча тилшуносликларда деярли 
бир хил эътироф этилганидай, киришлар сўзловчининг ўз фикрига 
муносабатини билдиради, киритмалар эса турли қўшимча маълумот 
ифодалайди. Киришлар ва улар ифодалайдиган маъно-мазмун деярли 
трафарет ҳолатга келиб бўлган, эҳтимол, чамаси, шекилли, дарҳақиқат, 
албатта, демак, хуллас, қисқаси, менимча, эсиз, бахтимизга, айтгандай, 
ўйлайманки, аниқки, бирнчидан, қолаверса, шундай қилиб, бунинг устига
менинг назаримда, унинг айтишича, ростини айтсам, менга қолса, гап 
шундаки, мен сизга айтсам каби деярли барча киришлар ва уларнинг 
маънолари қолиплашиб бўлган (ишнинг иккинчи бобида кўрганимиз каби, 
шунинг учун уларни конкрет семантик гуруҳларга ажратиш мумкин). Нутқ 
тузувчи деярли ана шу қолиплашган кириш ифодалар доирасида иш кўради, 
айтиш мумкинки, нутқ тузувчи ўзи янги киришлар ясамайди ѐки тузмайди. 


- 101 - 
101 
Киритмалар эса бундай хусусиятга эга эмас. Камида, нутқ тузувчи аввалдан 
тайѐр киритма ифодалар доирасида иш кўрмайди, зотан, тайѐр киритма 
ифодаларнинг ўзи йўқ (ишнинг иккинчи бобида кўрганимиз каби шунинг 
учун уларни конкрет семантик гуруҳларга ажратиб бўлмайди, фақат 
функционал-семантик жиҳатдан қўшимча маълумот, изоҳ-тушунтириш, 
экспрессив-баҳо ифодаловчи киритмалар тарзида уч асосий типини фарқлаш 
мумкин, холос). Киритмалар ҳар нутқ вазияти эҳтиѐжи, нутқ тузувчининг 
муайян мақсади билан боғлиқ ҳолда янгидан тузилади. Рус бадиий 
адабиѐтидаги тил жараѐнларини ўрганган тадқиқотчилар ишонч, тахмин, 
чама, номаълумлик каби бир қанча маъноларни ифодаловчи киришлар, модал 
сўзлар ѐки юкламалар воситасида персонаж нутқини белгилаш энг оддий ва 
“эски” лексик-синтактик усул эканлигини айтадилар.
143
Ёзувчининг бадиий тил маҳоратига баҳо беришда, унинг 
лингвопоэтик маҳоратини ўрганишда парантезаларнинг кириш туридан кўра 
киритма тури кўпроқ диққатга молик деб қаралмоғи мақсадга мувофиқ 
эканлигини таъкидлаш ўринлидир. 
Аммо айрим тадқиқотчилар, масалан, Ҳ.Холиқов атоқли адиб 
А.Қаҳҳорнинг бадиий тил маҳоратини унинг асарларида парантезалар, 
хусусан, киришларнинг қўлланиши мисолида кўрсатмоқчи бўлади. У шундай 
ѐзади: “Ёзувчининг тил маҳорати ҳақида гапирганда, унинг маълум 
мақсадлар ифодаси учун киришларга ҳам мурожаат қилганини таъкидлаш 
зарур. Адиб қўллаган киришлар, юқорида қайд этилганидек, турли 
маъноларни ифодалашга хизмат қилган.” Тадқиқотчи ишининг давомида 

Download 0,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish