Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси



Download 0,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/48
Sana23.02.2022
Hajmi0,71 Mb.
#147347
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   48
Bog'liq
badiij nutqda parantez birliklarning semantik- grammatik va lingvopoetik xususiyatlari (1)

бекатида мендан бир курс қуйи ўқийдиган Матлубани кўриб қолдим гапига 
қараганда Бир куни дарсдан қайтаѐтиб “маршрутка” бекатида Матлубани 
кўриб қолдим (У мендан бир курс қуйи ўқирди) (Эркин Аъзам, “Отойининг 
туғилган йили” қиссаси) тарзидаги киритмали гап экспрессивроқ ва бу гапда 
тегишли мазмуний қисмлар алоҳида таъкид олган, бадиий-поэтик таъкид 
миқдори ортган. 
Йўл-йўлакай айтиш жоизки, айрим тадқиқотчилар “киритмалар 
грамматик жиҳатдан шаклланган тайѐр гап структурасига киритилиб, гапдаги 
грамматик алоқани ҳам, тугал интонацияни ҳам узиб қўйишини” 
таъкидлайдилар.
139
Аслида киритмалар ҳам тайѐр гапга олдиндан 
режалаштирилмаган ҳолда киритилмайди, балки ўқувчида ана шундай 
“режалаштирилмаган” га ўхшаш тасаввур туғдиради, “айни шу ҳолат нутқда 
киритмалар семантик қимматининг актуаллашиши учун шароит яратади”.
140
Бу фикр, яъни киритмаларнинг фақат тасаввурдагина тайѐр гапга 
киритилаѐтгандек бўлиши А.Ғуломов томонидан ҳам “киритма гапларнинг 
асосий хусусиятларидан яна бири уларнинг маълум гапга нутқ моментида 
туғилиб қолган эҳтиѐжга кўра худди кутилмагандек (таъкид бизники. – 
138
Александрова О.В. Проблемы экспрессивного синтаксиса. –М.: Высшая школа, 1984.- С.30. 
139
Тошалиев И. Ҳозирги ўзбек адабий тилида киритма конструкциялар: Филол. фан. ном. ...дисс. – 
Тошкент, 1972.-Б. 47. 
140
Бабайцева В.В. Русский язык. Синтаксис и пунктуация. –М.: Просвещение, 1979.- С. 186. 


- 98 - 
98 
Д.Ж.), бирдан киритилишидир” тарзида алоҳида таъкидланган.
141
Аслида эса 
ѐзувчи ўз фикрининг ифодаси учун асосий гап қолипини танлар экан, бадиий 
ниятига мувофиқ агар парантезага эҳтиѐж мавжуд бўлса, мазкур қолипни 
танлаш баробарида парантеза шаклини ва ўрнини ҳам бирданига танлайди. 
Табиийки, бундай ҳолатларда асосий гапдаги грамматик алоқа ҳам, тугал 
интонация ҳам узилиб қолмайди. Юқорида келтирилган Бир куни дарсдан 
қайтаѐтиб “маршрутка” бекатида Матлубани кўриб қолдим (У мендан бир 
курс қуйи ўқирди) ѐки Бир куни дарсдан қайтаѐтиб “маршрутка” бекатида 
Матлубани (У мендан бир курс қуйи ўқирди) кўриб қолдим киритмали 
қўшма гапга қайтадиган бўлсак, асосий гап - Бир куни дарсдан қайтаѐтиб 
“маршрутка” бекатида Матлубани кўриб қолдим гапидаги грамматик 
алоқада ҳеч бир узилиш йўқ, бу гапнинг интонацияси ҳам тугал, акс ҳолда 
мазкур синтактик конструкцияни алоҳида мустақил гап сифатида баҳолаб 
бўлмас эди. Шунинг учун ҳам юқоридаги каби талқинларга қўшилиш қийин. 
Парантезали гап ѐки парантезали матн ѐзувчининг муайян бадиий мақсади 
(бошқа услубда бўлса, бошқа бирор мақсад) билан боғлиқ бўлган нутқ тузиш 
усули, холос.
Бадиий матндан олинган мана бу мисолни кўрайлик: Бундан кўп 
йиллар бурун, Оташқалб эндигина оқланган кезлар Мовийкўз (аллақачон 
Алвастихонимга айланиб улгурган эди) маккораларга хос бир шафқатсизлик 
билан ўсмоқчилаб сўраган (Эркин Аъзам, “Шоирнинг тўйи” қиссаси). 
Шубҳасизки, бу гап Бундан кўп йиллар бурун, Оташқалб эндигина оқланган 
кезлар аллақачон Алвастихонимга айланиб улгурган Мовийкўз маккораларга 
хос бир шафқатсизлик билан ўсмоқчилаб сўраган тарзида тузилиши, яъни 
киритма гап шаклидаги парантеза кенгайтирилган сўз бирикмаси қолипида 
тузилиб, мазкур парантеза бевосита алоқаланадиган бўлак (Мовийкўз сўзи 
билан ифодаланган эга) билан грамматик алоқага киритилиши мумкин эди. 
141
Ғуломов А., Асқарова М. Ҳозирги ўзбек адабий тили. Синтаксис. 3-нашри. –Тошкент: Ўқитувчи, 1987.-Б. 
157. 


- 99 - 
99 
Аммо у ҳолда гапнинг синтактик структурасида сифатдош бошқарувидаги 2 
та мураккаб сўз бирикмаси юзага келар, умуман, гап структурасидаги 
мазмуннинг идрок этилиши қулай бўлмас эди. Гапнинг алоҳида 
таъкидланмоқчи бўлинган қисми (асар қаҳрамони Мовийкўзнинг икки 
ҳолати) очиқ ифодаланмаган бўларди. Шунинг учун ҳам маҳоратли ѐзувчи 
Эркин Аъзам бениҳоя кучли киноявий руҳда ѐзилган мазкур қиссасида айни 
фикр ифодаси учун айнан юқоридаги каби парантезали гапни танлаган. 
Бунинг натижасида гап структураси идрок этиш учун қулайлашган, 
сифатдош бошқарувидаги мураккаб сўз бирикмасининг бири гап шаклига 
киритилиб, парантеза позициясига ўтказилган. Маълумки, парантеза, 
айниқса, унинг киритма тури асосий гапдан тамоман фарқли интонация 
билан айтилади (ѐки ўқилади), ана шунга кўра гапнинг интонацион 
оқимидаги монотонликка барҳам берилган. Айни пайтда парантезанинг 
айрича интонацияси унинг ажратиб алоҳида таъкидланишини таъминлаган. 
Зотан, тадқиқотчилар таъкидлаганларидек, “киритма ва асосий гап ўз 
мустақил модаллигига ва алоҳида, бир-бирига тобе бўлмаган ўз актуал 
бўлакланишига эга: киритма – ҳамиша алоҳида ремадир. Киритма гап 
шаклида бўлганида бу жуда аниқ кўринади, лекин нопредикатив киритмалар 
ҳам айни хусусиятга соҳибдир”.
142
Ана шу шароитлар асосий гапдаги эга 
билан алоқаланган мазкур гап шаклидаги аллақачон Алвастихонимга айланиб 

Download 0,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish