- 114 -
114
олиши мумкин, бунда, албатта, баѐн эгаси битта бўлади, аммо вақти-вақти
билан иккинчи бир овоз парантеза шаклида иштирок этади. Матнда ҳиссий-
эстетик таранглик баралла намоѐн бўлади. Мана бу парчада ана шу ҳолатни
кўриш мумкин:
Мендан қарзинг борми, ака? Қарзинг - акалигингми? Акалик
ҳам қарзга кирса, бунинг тўлови йўқмикан? (Йўқ, бўлмайди ҳам.) Бунинг
тўлови – укаликнинг ўзи, холосми? (Холос!) Мен уни қандай узаман, қандай
қайтараман? (Онамизнинг сути мисоли бу ҳам олди-бердига ѐтмайдиган бир
аъмоли насиба, укам!) Биламан, сен мендан ҳеч нарса кутмайсан, ҳеч қачон.
Нега бундай? Менинг ҳамма ишим, ҳамма гапим – сенга маъқул. Одатда
тескариси бўлиши керак-ку? (Эркин Аъзам, “Жавоб” қиссаси)
Матннинг семантик тузилишида предикатив киритма бирликларнинг
ўрнини тадқиқ этган В.А.Шаймиев киритма конструкциялар жумлаларни
турли маъновий-мазмуний
планларда жойлаштириш, жумлаларда бир неча
фикрий йўналишларни ҳосил қилиш имконини яратишига тўхталар экан,
уларнинг бадиий асарларда бир қанча бадиий мақсадларни рўѐбга чиқаришга
ѐрдам беришини айтади. Хусусан, бирор нарса ҳақидаги баѐн ва бу баѐнга
ѐки нутқ денотатига муаллифнинг муносабатини бирлаштириш; персонажни
«ички» ва «ташқи» нуқтаи
назарлардан тавсифлаш; бир мазмуний блокда
ҳикоя қилишнинг ҳар хил воқеа-вақт чизиқларини ягоналаштириш;
муайян
матн бўлагида қаҳрамон тасаввуридаги ҳолатни ҳам, асл ҳолатни ҳам
бирлаштириб ифодалаш. Айни пайтда муаллиф “мен”ининг
матнда
ифодаланишининг ўзига хос воситаларидан бири эканлиги ҳам тадқиқотчи
эътиборидан четда қолмаган.
157
Кузатишлар киритма конструкциялар муаллифнинг турли изоҳ
нутқини ифодалаш усули сифатида жуда кенг тарқалганини кўрсатади. Бунда
муаллиф «мен»и ҳар хил намоѐн бўлади. Муаллиф «мен»и матнда
ифодаланишининг ўзига хос воситаларидан бири сифатида парантез
157
Шаймиев В.А. Роль вставных предикативных единиц в семантической организации текста /
Функционирование синтаксических категорий в тексте (Межвуз. сб.). –Л., 1981.- С. 82 – 83.
- 115 -
115
конструкциялар майдонга чиқади. Масалан:
Cурат негадир сарғайиб кетган
(Ҳабиба бувининг кўз ѐши томавериб сарғайиб кетганини кейин
тушунганман) (Ў.Ҳошимов, “Дунѐнинг ишлари” қиссаси).
Барибир тилимни
шунча тишласам ҳам юрагимни ѐриштирган савол оғзимдан чиқиб кетди.
–
Улардан хат келдими?
(Қизиқ, ойим бобомнинг кетидан, “улар” деб гапирарди. Ҳозир ўзим
ҳам шунақа деб юборганимни билиб баттар уялиб кетдим.)
–
Келди-келди! – Ойим тағин кулди. – Сен ўқийдиган хатмас
(Ў.Ҳошимов, “Икки эшик ораси” романи). Мисоллардаги киритма
конструкциялар муаллиф мулоҳазаларидир.
Қаҳрамонлар хулқи,
фикрлари, кўрсатилаѐтган ҳодисаларни
баҳолашга, адабий асарда муаллиф нуқтаи назарини тўғри ифодалашга
эҳтиѐж туғилганда ѐзувчи ўқувчига мурожаат тарзидаги парантезалардан ҳам
фойдаланади:
Кўп одамларни касаллик эмас, ўз наздида ўзини ўзлигидан
Do'stlaringiz bilan baham: