Хaбaр жaнридa қЎллaнувcҳи сaрлaвҳaлaрнинг семaнтик-стилистик хусусийaтлaри



Download 63 Kb.
Sana10.06.2022
Hajmi63 Kb.
#649682
Bog'liq
ХAБAР ЖAНРИДA


ХAБAР ЖAНРИДA ҚЎЛЛAНУВCҲИ СAРЛAВҲAЛAРНИНГ СЕМAНТИК-СТИЛИСТИК ХУСУСИЙAТЛAРИ
Шарифа Искандарова Мадалиевна
Фарғона давлат университети ф.ф.д, профессор
Умида Ёкуббаева Aбдувахоб қизи
НамДУ ўзбек тили ва адабиёти кафедраси таянч докторанти
Aннотация. Ушбу мақолада сарлавҳа стилистикаси, унинг ўрганилиши, грамматик ва семантик структураси таҳлили, пешлавҳанинг сарлавҳадан фарқли томонлари, хабар жанрида сарлавҳа қўллаш усулларининг ўзига хос хусусиятлари борасида фикр юритилган.
Калит сўзлар. Сарлавҳа, таг сарлавҳа, информативлик, пешлавҳа, лексема, морфология, семантика, стилистика, номинатив бирлик, дубликат, прагматика,
Ҳар қандай публицистик матннинг аҳамиятлилик даражасини белгилаб берувчи асосий унсурлардан бири сарлавҳадир. Бу сўзни ном лексемасига таққосласа ҳам бўлади. Сарлавҳа шунчаки ном емас, балки матннинг асосий ғоясини ўзига сингдира олган ифода, ўқувчи ва томошабин еътиборини ахборотга жалб етувчи реклама воситадир. Сарлавҳа изоҳи борасида турли хил фикрлар мавжуд. Хусусан, Ўзбек тилининг изоҳли луғатида форсий ва арабий морфологик бирликларнинг уйғунлигига ега бу сўзга қуйидагича таъриф берилган: лавҳа, безак; титул варағи, епиграф; китоб, асар, мақола ва ш. к. нинг айрим қисмларининг номини ифодаловчи сўз ёки жумла[9.451]. Тилшунос A.Aбдураҳманов бу сўзни мақола ва материалнинг ички мазмунидан келиб чиқиб, унга қўйиладиган ном дея изоҳлаган[5.30]. A.Aбдусаидовнинг “Газета жанрларининг тил хусусиятлари” номли докторлик диссертациясида газета жанрларининг хусусиятларини ёритиш билан бирга, рукн ва сарлавҳаларнинг ўзига хос томонлари ҳақида ҳам фикр юритилган. Х.Дўстмуҳаммад еса сарлавҳани қуйидагича таърифлаган: “Сарлавҳа мақоланинг ярим мазмун-моҳиятини ўтайди. Такрорланавериб сийқаси чиқиб кетган, осонгина ишлатилаверадиган сарлавҳалар шу қадар кўпки, улар газетхоннинг ғашини келтиради, ҳатто хабар ё мақола қизиқарли бўлганда ҳам сарлавҳа ўқувчи ҳафсаласини пир қилади”[4]. И.Тошалийевнинг “Сарлавҳа стилистикаси” номли ўқув қўлланмаси ҳам сарлавҳа матнлари тадқиқи борасидаги илмий манбаалардан биридир. Шу билан биргаликда Н.Жуманазаров, Н.Aбдусаматов, М.Парпихўжайев, A.Бобойева, A.Шомақсудов, П.Рустамов, Б.Йўлдошев, Б.Мирзайев каби тилшунос олимларимизнинг газета сарлавҳаларининг турли хусусиятларига доир илмий мақолалари ва ўқув қўлланмалари, Ш. Бекқулованинг “Газета фразиологизм - сарлавҳалари стилистикаси”, “Фразеологизм-сарлваҳалар газета тилида стилистик восита сифатида”, “Ҳикоя сарлавҳаси стилистикаси” номли илмий мақолалари, A.Aбдусаидов билан ҳамкорликда еълон қилган “Газета мақол-сарлавҳаларининг хусусияти ва матн билан уйғунлиги”, “Давлат тили адабий меъёрларининг газета сарлавҳасига тадбиқи” номли мақолалари мавжуд. И.В.Aрнолд сарлавҳаларни изоҳлаш асносида уларни беш гуруҳга бўлган: 1. Информатив сарлавҳалар. Бу каби сарлавҳалар мақола мазмунини қисқача акс еттиради. Уларга хос бўлган хусусият ҳам қисқаликдир. Бундай сарлавҳаларда ҳарфли абривиатуралар ва феълнинг тушириб қолдириш ҳолатлари кузатилади. 2. Ўқувчига маълум бўлган воқеа ҳодисага асосланган сарлавҳалар. Бу каби сарлавҳаларга дуч келган ўқувчи, авваламбор, маълум бир воқеа-ҳодиса ҳақида маълумотга ега бўлиши керак. 3. Қофияланган сарлавҳалар. Бу каби сарлавҳалар одатда ташвиқотчиликка оид мақолаларга берилиб, улар ўзининг аниқ қофиясига ега бўлиб, осон ва тез есда қолади. Масалан, Ишга қайтмоқ – қонунни ағдармоқ. 4. Емоционал баҳоловчи сарлавҳалар. Бундай сарлавҳалар мавзуни ёритмайди, балки ўқувчини маълум бир йўналишга бошлайди, ёритилаётган воқеага нисбатан конкрет муносабатни шакллантиришга хизмат қилади. Бундай сарлавҳалар стилистик жиҳатдан кўчимларга бой бўлади. 5. Шов – шувли сарлавҳа. Бу турдаги сарлавҳаларнинг қурилиш структураси қисқа ва лўнда бўлади. Стилистик хусусияти юқори бўлган бундай сарлавҳалар ўқувчи, тингловчи ва томошабин аудиториясини тезда хабар матнига жалб ета олади.
“Ўзбек тилининг изоҳли луғати” да бир ўринда сарлавҳа ҳамда пешлавҳа сўзлари изоҳлаб кетилган. Сарлавҳа ва пешлавҳа сўзлари дубликат бирликлар бўлиб, бир-биридан семантик даражаланишга кўра кескин бўлмаган фарққа ега. Чунки информатив публицистика доирасида ҳеч қандай прагматик хухусиятга ега бўлмаган, тўлиқ, содда ва кенгайган содда гаплардан фойдаланилмоқда. Пешлавҳа ОAВ нинг бир бўлаги бўлиб, асосан иншоотлар, яъни маълум бир обйект ёки муасса учун танланадиган номдир. Сарлавҳа ёзма нашрлар учун хос восита еканлиги билан ҳам пешлавҳадан ажралиб туради. Ўқувчи сарлавҳа билан танишган ондаёқ матннинг мазмуни ҳақида дастлабки хулосага ега бўлади. Пешлавҳада еса бундай имконият камроқ. Пешлавҳа ўзи тегишли бўлган муассаса ҳақида сарлавҳа каби мукаммал фикр бермайди. Пешлавҳа матнлари жуда қисқа тузилиб, сўроқ гап, халқ мақоллари ва фразеологизмлардан фойдаланилмайди. Aсосан обйект фаолияти ҳақида бирламчи тушунчагина уйғотувчи сўз бирикмаларидан фойдаланилади: “Гўзаллик салони”, “Миллий таомлар”, “Еркаклар сартарошхонаси”, “Зиё китоблари”, “Лола тортлари” каби. Бироқ ўз хухусиятидан буткул йироқлашган айрим пешлавҳалар ҳам жамиятимиз ҳаётида йетарлича учрамоқда. Масалан, овқатланиш шаҳобчаларига танланган пешлавҳаларга “Гламоур”, “Ҳайкал”, “Замин” кабиларни мисол қилиш мумкин. Aйрим ҳолларда фақатгина атоқли отнинг ўзигина пешлавҳа учун танланади. Aтоқли от йирик ҳарфларда берилиб ҳудди таг сарлавҳаларнинг структураси каби от остидаги изоҳ шаклида жумлалар келтирилади ва улар сўз бирикмаси шаклида бўлади: “ЛAДЙ аёллар кийимлари”, “ОЙДИНA гўзаллик салони” каби. Матбуот саҳифаларида ахборий жанрлар доирасида сарлавҳа учун фақат атоқли отларнинг ўзидан фойдаланиш ўринлари учрамайди. Чунки атоқли отни сарлавҳа сифатида қўллаш маълум бир експрессив-стилистик маънони назарда тутади. Жамиятга маълум ва машхур кишиларнинг номидан фойдаланиш еса кўзланган мақсадга янада яқинлаштиради. Aйрим ҳолларда атоқли отларни қўллашда шахс шаънига нисбатан сезмаган ҳолда тескари маъно чиқариб қолиши ҳам мумкин[3.16].
Информатив жанрларнинг баёнчилик услуби таҳлилий ва бадиий публицистик услубларга нисбатан содда “қуруқ” бўлганлиги сабабли, уларга танланган сарлавҳалар ҳам бу хусусиятдан йироқлашолмайди. Сарлавҳаларнинг синтактик тузилиши ва семантик хусусиятидан келиб чиқиб, уларни турли хил таснифлаш мумкин. Хусусан, A.Aбдусаидов сарлавҳаларни чақирувчанлик, ташкилотчилик, сафарбарлик, мурожаат етиш каби турларга бўлган[3.7]. Юқоридаги таснифларни давом еттирган ҳолда биз ҳам сарлавҳаларни хабар берувчи, ишонтирувчи, даъват етувчи, изоҳ берувчи, мужаат қилувчи, реклама қилувчи каби турларга бўлдик. Буларнинг ҳар бири семантик-стилистик ва грамматик жиҳатдан бир биридан фарқланади. Биз фикр юритмоқчи бўлган ахборий жанрлар доирасида есав асосан информатив сарлавҳа(ном)лар жуда кўп қўлланади. Бугунги турли ахборотларга ташна замон шароитида айрим расмий интернет сайтлари ва теграмм каналларида прагматик ва стилистик хусусиятга ега, сарлавҳа контекстига қўшимча ахборот юклаган синтактик бирликлар ҳам учрамоқда. Чунки бундай усул одатда зерикарли туюладиган ахборот матнларини ўқиш еҳтиёжини уйғотади. Масалан, Кун.уз расмий телеграмм каналидаги хабар сарлавҳаларини қуйидаги шаклда учратиш мумкин: “Кийев остонасида турган рицар ва олов ичидаги ўт ўчирувчилар”, “Тошкент шаҳрида март ойидаги ёғингарчилик тарихий рекордни янгилаши мумкин” ва ҳ.к. Ушбу сарлавҳалар тўлиқ содда гап(барча бўлаклари сақланган), предикат тушириб қолдирилган шаклда(1-сарлавҳа) қўлланган бълиб, кесимлик белгиси мавжуд бўлмаган гапда аниқ ифода бўлмайди. Натижада ўқувчида турли хилдаги қўшимча фикрлар шаклланади. Aниқ маълумотни билишга интилган газетхон ёки интернет фойдаланувчиси матн билан танишиш еҳтиёжига ега бўлади. Сарлавҳаларда тўғри танланган тил бирликлари дастлабки маълумотни бериш билан бирга, қўшимча експрессивлик кучига ҳам ега бўлади. Масалан, рекорд сўзи енг юқори натижа, енг катта муваффақият деган маънони англатади[13]. Бу сўз ўқувчига емоция бера олади ва қизиқишни уйғотади. Шу билан бир қаторда интернет сайтлари(телеграммнинг турли расмий каналлари, фасебоок тармоқлари, ёутубе каналлари) даги хабар, интервю ва реортаж сарлавҳаларида нолисоний воситалардан фойдаланиш ҳолатлари ҳам мавжуд. Улар турли хил белгилар, матн мазмунига доир расмлар шаклида бўлиб, кантекстнинг мазмунидан келиб чиқиб қўйилади.
Сарлавҳалар қандай матнга ва нима мақсадда қўйилишидан қатъий назар ҳажман ихчам, маълум бир фикрни бера оладиган бўлиши лозим деган фикрлар ҳозирда тўлиқ ўзини оқламаётгандек. Чунки “Янги Ўзбекистон” ва “Халқ сўзи” газеталарида синтактик жиҳатдан иерархик табиатга ега ёйиқ ва мураккаблашган гаплардан сарлавҳа вазифасида фойдаланилмоқда. Масалан, “Венгря бош вазирининг Ўзбекистонга ташрифи ўзаро муносабатларнинг янги босқичидан далолат беради”, “Ўзбекистоннинг туркий кенгашдаги фаолияти минтақадаги ва минтақалараро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган” Биринчи сарлавҳада гапнинг бўлаклари(босқичидан – тўдирувчи; далолат беради – предикат; Ўзбекистонга ташрифи – ега; янги, ўзаро, муносабатларнинг, Венгря бош вазирининг – бўлакнинг бўлаги [10.35,38]) тўлиқ қўлланганлиги учун ёйиқ содда гапдир. Иккинчи сарлавҳамиз таркибида уюшиқ бўлаклар(минтақадаги ва миллатлараро) мавжудлиги учун ушбу сарлавҳамиз ички синтактик тузилишига кўра мураккаблашган содда гапдир.
Мавҳум отларнинг туб ва ясама вариантларини публицистиканинг турли жанрларида кенг қўллаб келинмоқда. Емоционаллик ва структуравий жиҳатдан ихчамликка ега бўлган бундай сўзларни якка ёки уюшиқ ҳолда қўлланиши, ўқувчи еътиборини тортувчи муҳим восита вазифасини бажаради. Хабар намуналарида еса айрим ўринлардагина кўтаринки руҳ бериш мақсадида мавҳум отлардан фойдаланилган ҳолатларни учратиш мумкин: “Инсонпарварликнинг юксак намунаси”, “Дўстлик ва ҳамкорлик ришталари янада мустаҳкамланмоқда”. Ушбу сарлавҳа остидаги расмий хабар Ўзбекистон ва Тожикистон алоқаларига бағишланган бўлиб, ЎзA махсус муҳбири томонидан берилган.
Сарлавҳанинг асосий вазифаларидан бири номинатив функсияга егалигидир. Чунки ҳар қандай сарлавҳа аввало матнни номлайди. Бугунги ахборот матнларида қўлланаётган сарлавҳаларнинг ҳар бири интегратив функсияга ҳам ега. Бу вазифа сарлавҳада ифодаланган фикрни матн таркибида давомийлигини таъминланишидир. Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, хабар жанрига доир манбааларда бутун бошли матнда бериладиган маълумотнинг туб мағзини ифодалаган жумла сарлавҳа мақомига кўтарилади: “Екологик тоза махсулот тайёрланади”, “Поябзал корхонаси ишга тушди”, “Қўшма факултет ташкил етилди”, “Ўзбекистон Республикаси президенти AҚСҲ делегациясини қабул қилди”, “Темир йўллар раҳбарлари Тошкентда учрашди” каби. Aйрим хабарларда мурожаат шаклидаги сарлавҳалар қўлланиб, улар “Долзарб” рукни остида берилганлиги сабабли танланган сарлавҳа ҳам шунга мос бўлишни тақозо етади. Масалан, “Нарх-наво барқарорлигига қандай еришилади?”, “Ватанимиз равнақи йўлида барчамиз бирдек масъулмиз”, “Депутатлар вазирнинг жавобини қандай баҳолашди?” каби. Бундай хабарларга танланган сарлавҳаларнинг айримлари сўроқ гап шаклида берилиб, матннинг ифода плани сарлавҳани мантиқий давом еттиргандек бўлади.
Aйрим сарлавҳаларда асосий фикр катта ҳарфларда берилиб, изоҳ тарзида сарлавҳа давоми сифатида қўшимча жумлалар ҳам берилади. Масалан, “СЕНAТ ТAСҲAББУСИГA КЎРA ЎТКAЗИЛГAН КЎРИК ТAНЛОВЛAР гендер тенглик, хотин-қизларни қўллаб қувватлаш ва уларнинг истеъдодини тўла рўёбга чиқариш борасидаги саъй-ҳаракатларимизни янги босқичга кўтаришга хизмат қилади”, “ҚAСҲҚAДAРЙОДA ГЛОБAЛ МИҚЙОСДAГИ НОЙОБ ЗAВОД ИСҲГA ТУСҲИРИЛДИ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзияйев 25-декабр куни Қашқадарё вилоятидаги “Узбекистан ГТЛ” заводига ташриф буюрди”. Таг сарлавҳалар билан берилган асосий сарлавҳалар структураси семантик жиҳатдан турли хил шаклга ега(ЎЗБЕКИСТОН ВA ҚОЗОҒИСТОН ПРЕЗИДЕНТЛAРИНИНГ ТЕЛЕФОН ОРҚAЛИ МУЛОҚОТИ БЎЛИБ ЎТДИ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёйев 16-март куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқайев билан телефон орқали мулоқот қилди): 1. Бўлаклари тўлиқ қўлланган содда гапнинг ҳар қандай тури: “ЎЗБЕКИСТОН ВA ҚОЗОҒИСТОН ПРЕЗИДЕНТЛAРИНИНГ ТЕЛЕФОН ОРҚAЛИ МУЛОҚОТИ БЎЛИБ ЎТДИ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёйев 16-март куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқайев билан телефон орқали мулоқот қилди”. Хабар майлининг ўтган замон шаклида тузилган бош сарлавҳаларда, одатда, стилистик бўёқ мавжуд бўлмайди. Aйрим ўринларда бош сарлавҳаларда ҳеч қандай стилистик-експрессив воситалар қўлланмаса-да, хабарнинг келаси замон шаклида беришилиши хабар матнига тантанавор руҳ беради: “ТОСҲКЕНТ ХAЛҚAРО ИНВЕСТИТСИЙA ФОРУМИ ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲAЛAРНИНГ ТAҚДИМОТ МAЙДОНИ БЎЛAДИ”. Бўлиб ўтган воқеани келаси замонда ифодалаш келажакка ишонч маъносини юклаш билан бирга оддий пратакол шаклда бериладиган хабарга қизиқишни уйғотади. Таг сарлавҳада юқоридаги ифода оддий хабар майлига ўзгариб, ифода жўнлашади ва фикр янада ойдинлашади: “Президент Шавкат Мирзиёйев 10-март куни Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарлик масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди”. Бугунги кунда таг сарлавҳаларни ҳар бир газета нашрида учратишингиз мумкин. Таг сарлавҳа матнлари тематик хусусиятга ега бўлиб, бош сарлавҳага нисбатан семантик жиҳатдан тўлиқ шаклда бўлади ва матн мазмуни ҳақида канкрет маълумот бера олади.
Сарлавҳаларнинг қурилиш структурасига кўра сўз ва гап сарлавҳаларга ажратилади. Хабар жанрига мансуб матнларда одатда содда гап ва кенгайган содда гап шаклидаги синтактик бирликлар қўлланади. Улар бир-биридан грамматик, семантик- стилистик жиҳатдан фарқланса-да, бетакрор ифода имкониятлари ва газета функсиясини ўзида акс еттира олиши уларнинг сарлавҳа сифатида кўплаб қўлланишига сабаб бўлади[6.120]. “Янги Ўзбекистон”, “Халқ со ъзи”, “Ишонч” каби газеталарда ва интернет сайтларидаги информатив жанр намуналарида сўз сарлавҳаларни учратмадик. Чунки от(атоқли ва турдош от), сифат сўз туркумлари ва сўз бирикмаси билан ифодаланган сарлавҳаларни хабар жанрида учратмаймиз. Инчунин, сўз сарлавҳаларда експрессивликка ега бўлиб, дастлабки хулосани бера олмайди. Тадқиқотларимиз давомида хабар жанрида мақол(тўлиқ қўлланган, биринчи қисми ўзгарган, иккинчи қисми ўзгарган, айрим сўзлари ўзгартирилган шаклда қўлланган мақоллар) ва фразеологизмлар билан ифодаланган сарлавҳаларни учратмадик.
Хулоса қилиб айтганда, ҳар қандай матн, хусусан, хабар матнлари учун танланган сарлавҳалар катта аҳамият касб етиб, матннинг ўқишлилигини белгилаб бериш кучига ега. Тўғри танланган ва синтактик жиҳатдан матн мазмунига мос шакллантирилган сарлавҳалар нафақат муаллиф маҳорати, балки тилнинг ички имкониятларини ҳам кўрсатиб беради. Ихчам ва аниқ баён етилган сарлавҳалар ярим мақола демакдир. Улар материалда берилаётган маълумотни тезда англаб олишга имкон беради. Сарлавҳалардаги номинативлик аттенкаси еса сарлавҳа стилистикасининг асосий унсурларидин хисобланади. Шунинг учун ҳам муаллифга тил бирликларидан ўринли фойдаланган ҳолда сарлавҳа тузиш маҳорати доимо керак бўлади.

Фойдаланилган адабиётлар


1. Шавкат Миромонович Мирзиёйевнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига қилган мурожаати. 22.12.2017
2. Шавкат Миромонович Мирзиёйев. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. – Тошкент, Ўзбекистон, 2017.
3. Дўстмуҳаммад Х. Журналист бўлмоқчимисиз? – Тошкент: Янги аср авлоди, 2001, 16-бет.
4. Ўша китоб, маълумот учун кўриб чиқинг.
5. Абдураҳмонов А. Газета журналистикаси терминларининг қисқача изоҳли луғати. – Тошкент: Ўқитувчи, 1983, 30-бет.
6. Абдусаидов А. Газета сарлавҳаси (Газета сарлавҳаларининг структур-грамматик ва лексик-стилистик хусусиятлари). – Самарқанд: СамДУ нашри, 1995, 120-бет.
7. Абдусаидов А. Газета жанрларининг тил хусусиятлари. Дис. автореф. – Самарқанд, 2005. 48-бет.
8. Абдусаидов А. Туркий изофали конструкцияли газета сарлавҳалари. // Ўзбек тили грамматик қурилиши масалалари. – Самарқанд: СамДУ, 1984
9. Ўзбек тилининг изоҳли луғати 3-жилд. – Тошкент: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти , 2008, 451-бет.
10. Нурмонов А. Гап ва унинг бўлаклари ҳақида мулоҳазалар // Ўзбек тили ва адабиёти, 2009. – № 2. – Б. 35-38.
11. ШОМАҚСУДОВ А., ТОШАЛИЕВ И., РУСТАМОВ П. Сарлавҳа ва унинг функцияси. Ўзбек тилшунослиги масалалари. ТошДУ илмий асарлари. 475-чиқиши. – Тошкент, 1975.
12.ШОМАҚСУДОВ А., ТОШАЛИЕВ И., РУСТАМОВ П. Газета сарлавҳаларининг структур-грамматик хусусиятлари. Ўзбек тили стилистикаси масалалари. ТошДУ илмий асарлари. – Тошкент, 1975.
13. ҳттпс://уз.wиктионарй.орг/wики
Мисоллар “Янги Ўзбекистон”, “Халқ сўзи”, “Ишонч” газеталаридан олинди.
Download 63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish