Инсон ҳуқуқлари умумий назарияси


Ижтимоий ва сиёсий ҳаётдаги асосий асосий хуқуқлардан бу бирлашиш



Download 2,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/226
Sana23.02.2022
Hajmi2,58 Mb.
#144158
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   226
Bog'liq
pravo uz

Ижтимоий ва сиёсий ҳаётдаги асосий асосий хуқуқлардан бу бирлашиш 
ҳуқуқидир. Унинг асосида фуқаролар маълум бир бирлашмаларга ва каса-
ба уюшмаларига бирлашиши мумкин. У ҳар бир фуқарога жамият ва давлат 
ҳаётида иштирок этиш имкониятини беради. У турли хил бирлашма ва партия­
ларнинг хуқуқий асосини белгилайди.
Бу ҳуқуқ жуда катта сиёсий, ижтимоий ва ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлиб, инсон 
фаолиятида муҳим ўринни эгаллайди. У фуқароларга берилган турли хил 
хуқуқлардан тўлалигича фойдаланиш имкониятини беради. Унинг асосида 
одамлар ўзлариннинг турли туман муаммоларини ҳал қилиши, маълум бир 
эҳтиёжларини қондириши ва ҳимоя қилиши мумкин.
Бирлашмалар давлат институтларига таъсир қилиш билан бир қаторда уни 
турли туман салбий ҳолатлардан ҳам ҳимоя қилади.
Бирлашиш ҳуқуқи бир нечта бошқа конституциявий ҳуқуқлар билан ҳам чам-
барчас боғлиқдир. Кўп ҳолларда бирлашмалар митинг, йиғилишлар ва намойиш­
лар кўринишида намоён бўлади. Улар бирлашмавий ўз қарашларини ифода этиш 
кўринишига эгадир. Фуқароларнинг сайлаши ёки сайланиши ёки маҳаллий 
органларда иштироки ҳам бирлашмалар асосида амалга оширилиши мумкин. 
Референдум ўтказилиши ҳам бирлашмалар асосида амалга оширилиши мум-
кин. Бирлашиш ҳуқуқи бевосита оммавий ахборот воситалари эркинлиги, фикр 
ва сўз эркинлиги билан чамбарчас боғлиқ. Бу каби ҳуқуқларнинг борлиги бир-
лашиш ҳуқуқининг бирламчи белгиси бўлиб ҳисобланади.
Бирлашишга бўлган ҳуқуқнинг ўзига хос кўриниши бу диний бирлашма-
лардир. Улар орқали дин ва эътиқод эркинлиги таъминланади.
Бирлашиш ҳуқуқи фуқаролик жамияти шаклланишида асосий воси-
талардан бўлиб ҳисобланади.
Ўзбекистонда суверенитетни акс эттирувчи ва хокимятнинг ягона манбаи 
сифатида халқ хисобланди. Давлат ишларини бошқаришда улар бевосита ёки 
ўзларининг вакиллари орқали иштирок этишлари мумкин.
Бу хуқуқ ҳар бир фуқарога сиёсий ҳаётга аралашиш имкониятини беради. 
Бу ҳолатларнинг асоси халқаро ҳуқуқий нормаларда ўз аксини топган. 1948 йил-


54
ги Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 21­моддасида, 1966 йилги 
Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро Пактнинг 25­моддасида 
“ҳар бир фуқаро ҳеч бир камситишларсиз ва асосланмаган чеклашларсиз дав-
лат ишларида ўзи ёки ўзининг сайлаган вакиллари орқали иштирок этиши 
ҳуқуқига эга” деб таъкидланади.
Бу ҳуқуқ аниқ кўринишларда ва алоҳида конституциявий нормалар асосида 
амалга тадбиқ этилади:
давлат ҳокимяти органларига ва фуқароларни ўзини­ўзи бошқариш орган-
ларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқи;
референдумда қатнашиш ҳуқуқи;
давлат хизматига киришда тенг имкониятларга эга бўлиш ҳуқуқи;
одил судлов ҳуқуқи;
мурожаат қилиш ҳуқуқи;
Конституцияда қайд этилган ҳуқуқлар орасида шундай ҳуқуқлар мавжудки, 
уларнинг таъминланиши бутун тизимнинг ишлаш даражасини объектив белги-
лаб беради. Бу каби ҳуқуқларга биринчи навбатта мурожаат қилиш ҳуқуқини 
киритсак бўлади.
Мурожаат қилиш ҳуқуқи асосида инсон давлат масул идораларини маълум 
бир мамсалага этиборини қаратади ёки шу асосида маълум бир ҳимоя сўрашади. 
Улар мурожаатининг кўриб чиқилиш кафолати масаласида қонун ҳужжатлари 
асосида барча давлат идоралари ва мансабдор шахслари зиммасига бу каби 
мурожаатларни кўриб чиқиш учун маълум бир қонуний муддатлар белгилан-
ган ва уларга амал қилиниши мажбурийдир.

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish