Инсон ҳуқуқлари умумий назарияси


Ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳуқуқларнинг тушунчаси



Download 2,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/226
Sana23.02.2022
Hajmi2,58 Mb.
#144158
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   226
Bog'liq
pravo uz

4.3. Ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳуқуқларнинг тушунчаси, 
таркиби, турлари
Улар индивиднинг ижтимоий­иқтисодий ҳаётини қўллаб қувватлашга ҳамда 
норматив мустаҳкамлашга тааллуқлидир, одамларга қўрқув ва етишмовчилик­


56
лардан озодликда яшай оладиган шароитларни яратиш мақсадида инсон-
нинг меҳнат ва маиший турмуш тарзи, бандлиги, фаровонлиги, ижтимоий 
ҳимояланганлигининг қайси аҳволда эканлигини белгилаб беради. Уларни 
рўёбга чиқарилганлигининг хажм ва даражаси кўпроқ иқтисодиёт ва ресур-
ларнинг аҳволига боғлиқ ва шунинг учун ҳам биринчи авлоднинг фуқаролик 
ва сиёсий ҳуқуқларига қараганда уларнинг амалга оширилиши кафолатла-
ри камроқ ривожланган.
Узоқ вақт мобайнида иккинчи авлод инсон ҳуқуқларига иккинчи дара-
жали ҳуқуқлар сифатида қаралди, бундай ҳуқуқларни тартибга солишнинг 
имкония ти салбий баҳоланган. Бунинг сабаби, бу ҳуқуқлар уларни таъминлаб 
бериш ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича давлатга бевосита мажбурият туғдира 
олмаган лиги учун ҳам бу ҳуқуқларни аниқ белгилаш ва ҳуқуқий таснифлаш 
мумкин эмаслиги тўғрисидаги тасаввурларнинг устунлиги билан белгила-
нади. Кейин чалик бу тенденция ижтимоий­иқтисодий ва сиёсий ҳуқуқларни 
аҳамияти жиҳатидан тенг эканлигини инкор этиш билан алмашинилди.
Ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларнинг ҳимояси ва халқаро-ҳуқуқий тар-
тибга солиниши 1948 йилда бошланган, уларнинг энг муҳимлари Инсон 
ҳуқуқлари умумжаҳон Декларациясида мустаҳкамланган эди. Инсон 
ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси инсон ҳуқуқлари ва уни ҳимоя қилишга 
доир халқаро ҳужжат бўлиб, БМТ томонидан ишлаб чиқарилган ва қабул 
қилинган. Бу тарихий ҳужжатнинг ишлаб чиқилиши ва эълон қилиниши 
инсониятнинг тарихий тақдирида, давлатларнинг ички ва ташқи сиёсатида, 
ҳалқаро ташкилотлар, сиёсий партиялар ва ижтимоий ташкилотларнинг фао-
лиятида муҳим аҳамиятга эга бўлди. Унда ишлаб чиқилган қоида ва хуло-
салар, тамойиллар ўзининг моҳияти ва мазмунига кўра муккамал ишланган 
ҳуқуқий меъёрларнинг умумлашган ифодаси ҳисобланади.
Бугунги кунда инсоннинг ҳуқуқий статусини аниқлаш учун ижтимоий­
иқтисодий ҳуқуқларнинг аҳамияти шубҳасиз. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон 
Декларацияси қабул қилингандан сўнг, уни ратификация қилган давлатлар-
нинг ҳисоботларини кўриб чиқиш учун инсон ҳуқуқлари Қўмитаси таъсис 
этилди ва унинг натижасида иккита пакт қабул қилинди. Давлатларнинг ҳар 
иккала Пактда мавжуд бўлган ҳуқуқ ва эркинликларга мунособатлари турли-
чадир. Агар, Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидани халқаро 
Пактнинг қатнашчилари унда эътироф этилган ҳуқуқларни аста секинлик 
билан тўла бажариш мажбуриятини олишган бўлса, Фуқаролик ва сиёсий 
ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро Пактда қатнашувчи давлатлар эса, ундаги бар-
ча ҳуқуқларни ҳурмат қилиш ва таъминлаш мажбуриятини олишган.
Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро Пактнинг 
6–15­моддаларида меҳнат қилиш ҳуқуқи (6­модда), адолатли ва қулай меҳнат 
шароити (7­модда), касаба уюшмалари тузиш ва унга кириш (8­модда), ижтимо-
ий таъминот ҳуқуқи (9­модда), оилалик, оналик, болалик ва ўсмирликни кенг 
ҳимоя қилиш ва ёрдам бериш ҳуқуқи (10­модда), етарли ҳаётий даражага эга 
бўлиш ҳуқуқи (11­модда), жисмоний ва руҳий соғломликнинг энг юқори дара-


57
жасига эришиш ва маълумот олиш ҳуқуқи (12, 13­моддалар), маданий ҳаётда 
иштирок этиш ҳуқуқи (15­модда) ва бошқа ҳуқуқлар қайд этилган.
Давлатнинг ижтимоий­иқтисодий ҳуқуқларнинг ҳимоя қилиш соҳасидаги 
мажбурияти прогрессив иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларни олиб бориш, ўз 
халқининг иқтисодий ривожланишда иштирокини тўлиқ таъминлаш, ҳаммага 
шу ҳуқуқлардан фойдаланиш учун ўз ресурсларидан фойдаланишда акс этади. 
Давлатнинг ижтимоий­иқтисодий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш соҳасидаги маж-
бурияти тараққийпарвар иқтисодий ва ижтимоий дастурларни рўёбга чиқариш, 
ўз халқини фойдали иқтисодий ривожланиш жараёнларида тўлиқ иштироки-
ни таъминлаб бериш, ўз ресурсларини мазкур ҳуқуқлардан фойдаланишнинг 
барча имкониятларини тақдим этиш учун ишлатишдан иборат ҳисобланади. 
Ижтимоий­иқтисодий ҳуқуқ ва эркинликларни ҳуқуқий тартибга солувчи ман-
балар орасида асосий ролни халқаро­ҳуқуқий нормалар ўйнайди. Универсал 
нормалар БМТ Уставининг умумий принциплари (1­, 13­, 55­, 56­, 62­ ва 68­мод-
далари)да, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қоидаларида (22–27­мод-
далар), Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт 
нормаларида, Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ)нинг конвенциявий стандарт-
ларида мавжуд. ХМТнинг мазкур соҳада 180 та конвенцияси қабул қилинган. 
БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 70 га яқин, Халқаро Меҳнат Ташкилоти 
томонидан — 200 дан ортиқ, ЮНЕСКО томонидан — 70 дан ортиқ, Европа 
Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти томонидан — 30 дан кўпроқ, Европа 
Кенгаши томонидан — 160 дан зиёд ва бошқа минтақавий халқаро ташкилот-
лар томонидан ҳам кўплаб инсон ҳуқуқларига оид декларациялар, пактлар, 
конвенциялар ва бошқа халқаро шартномалар қабул қилинди.
Шу соҳада Халқаро Меҳнат Ташкилотининг (ХМТ) 170 дан ортиқ Конвенци-
ялар қабул қилинган. Ушбу ҳужжатлардан қуйидагилар муҳим аҳамиятга эга: 
«Мажбурий меҳнат хақида» (1930 г.), «Адолатли рағбатлантириш тўғрисида» 
(1951 г.), «Меҳнат ва иш билан таъминлаш соҳасидаги камситиш тўғрисида» 
(1958 г.), «Иш билан таъминлаш соҳасидаги сиёсат тўғрисида» (1964 г.), 
ва бошқалар.

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish