биринчидан, ҳар бир инсоннинг эркинлиги ўз фикрини, ғоясини, уйлари-
ни ошкора гапира олади.
иккинчидан, нашр эркинлиги ва бошқа оммавий ахборот воситалари цензура
дан эркинлиги, ахборот олиш ҳуқуқи, маълумот манбаига кира олиш ҳуқуқи.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26моддасига кўра ҳар бир
айбланувчи унинг айбдорлиги тасдиқланмагунча, қонунда қайд этилгандек
ва суд қарори ишга тушмагунча айбдор ҳисобланмайди. Бундай ҳуқуқ айб-
сизлик презумпцияси деб аталади.
Ҳақиқат ўрнатилмагунча, айбсиз шахс айбдор деб тан олинмаслигини кафо-
латидир. Ҳақиқатни қидириш — суриштирув органлари, тергов олди суриш-
тируви, прокуратура ва суд мажбуриятидир. Ҳақиқат айблов ҳукми асосида
кўриниши керак.
Айбсизлик презумпциясининг мазмуни қуйидаги ўрнатилган ҳуқуқий
тизим билан очилади:
жиноят содир этган шахснинг айби тортишувсиз тасдиқланган ва ўрнатилган
қонуний акт тузилган бўлиши керак;
айбдор сифатида жалб этиш қарори, айблов хулосасида, айблов тасдиғига
нисбатан ҳамма шубҳалар, айбланувчи фойдасига ҳал қилинади;
суд, прокурор, терговчи ёки тергов олиб бораётган шахс, қонун томони-
дан кўрилган ҳар томонлама, тўлиқ ва объектив чораларни кўрган ҳолда,
жавобгарликни нафақат юмшатувчи, балки оғирлаштирувчи ҳолатларини
ҳам аниқлаши керак;
исботлаш жавобгарлиги айбланувчи бўйнига қўйилмайди;
айбланувчи ва бошқа иштирокчиларни куч ишлатиш, зўрлаш, қўрқитиш
ва бошқа ноқонуний йўллар билан сўроқ қилиш тақиқланади;
айбланувчи томонидан ўз айбини тан олиниши, фақатгина иш бўйича мав-
жуд исботлар тўпламини тасдиқлаган ҳолда қабул қилинади;
ҳар қандай далиллар суд, прокурор, терговчи, суриштирувчи учун олдин-
дан ўрнатилган кучга эга эмас;
айбланувчига Ўзбекистон Республикаси Жиноятпроцессуал кодексида
назарда тутилган процессуал ҳуқуқлар бўйича ҳимоя ҳуқуқи берилади;
терговни амалга оширувчи шахс, судя, прокурор, терговчи айбланувчига
қонун билан белгиланган воситалар ва усуллар орқали ўзига қўйилган айблар-
дан ҳимояланиши ва шахсий молмулкига бўлган ҳуқуқни ҳимоя қилиши
қонун билан кафолатланган;
судланувчининг жиноят содир этганлиги айби суд тергови жараёнида исбот-
ланмаган бўлса суд ҳукми тахминларга асосланмаган ҳолда чиқарилиши керак;
ҳар бир жиноят одил жазога тортилиши ва унга нисбатан қонуннинг тўғри
қўлланилиши лозим ва айбсизларни жиноий жавобгарликка тортилишига йўл
қўйилмайди;
ҳеч ким қонунда белгиланган ҳолатлардан ташқари айбдор сифатида жалб
қилина олмайди.
51
Инсон, унинг ҳуқуқлари ва эркинлиги энг олий неъматдир. Инсон ҳуқуқ
ларини тан олиш, ҳимоя қилиш — давлатнинг мажбуриятидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |