63
Иккита жаҳон уруши, ўнлаб минтақавий ва маҳаллий урушлар, ядро уруши
хавфи, атрофмуҳит муаммоси ва бошқа глобал муаммолар ечимини топиш
учун давлатларнинг саъйҳаракатларини бирлаштириш учун каттакичик ури-
нишларнинг бошланишига сабаб бўлди. Натижада эса, инсон ҳуқуқлари ҳам
ички ҳуқуқ билан, ҳам халқаро ҳуқуқ билан, тартибга солинадиган бўлди.
Бунинг далили сифатида асосий инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини тартиб-
га солувчи халқаро принципларнинг аниқлаштирилиши ва ривожлантирили-
ши ҳамда мазкур соҳада давлатлар ўз зиммасига олган мажбуриятларининг
бажарилиши юзасидан назорат механизмларининг ташкил қилинганлигини
кўрсатиш мумкин.
Инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро ҳуқуқ ролининг ошишига асосий сабаб
лардан бири Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, инсон ҳуқуқлари
бўйича халқаро пактлар ва мазкур соҳада бошқа халқаро конвенцияларнинг
қабул қилинишидир.
Кўпгина халқаро ҳуқуқшунослар Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон деклара-
циясини фуқароларнинг асосий фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқларини оддий-
гина эълон қилган ҳужжат, деб узоқ баҳслашдилар. Ҳаёт Декларациянинг
қабул қилиниши, оддийгина ишора эмас, балки ундаги ҳуқуқлар халқаро
ҳамжамиятнинг инсон ҳуқуқлари соҳасида муҳим халқаро битимларни қабул
қилишда мустаҳкам халқаро — ҳуқуқий таянч муомала кодекси бўлиб хиз-
мат қилганлигини кўрсатди.
Тадқиқотлардан бирида таъкидлаб ўтилганидек, “1948 йилдан сўнг қабул
қилинган 90 дан ортиқ миллий конституциялар ўзида декларация қоидаларини
акс эттиради ва (ёки) унинг таъсири остида мазкур қоидалар киритилган”
2
.
Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларация
си инсон ҳуқуқлари бўйича бошқа келишувларнинг қабул қилинишига кенг
йўл очиб берди. Ушбу келишувлар ичида марказий ўринни инсон ҳуқуқлари
бўйича халқаро пактлар эгаллайди. Уларнинг қабул қилиниши натижасида инсон
ҳуқуқлари соҳасида принцип ва қоидаларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш бора-
сида янада сифатли босқичга кўтарилди. Инсоният тарихида биринчи марта
деярли бир пайтда Пактларни имзолаган барча давлатлар учун мажбурий бўлган
инсон фуқароликсиёсий, ижтимоийиқтисодий ва маданий ҳуқуқларининг улкан
доира сини тартибга солувчи иккита халқаро ҳужжат қабул қилинди.
Мазкур Пактлар билан мустақиллигини даъво қилаётган халқларнинг ўз
тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи тан олингандан сўнг, бу руҳан эзилган халқлар
қўлидаги мустақиллик учун кураш йўлидаги кучли қуроллардан бирига айлан-
ди. Миллийозодлик ҳаракатлари таъсири остида киритилган халқларнинг
ўз тақдирини ўзи белгилаш моддасининг пайдо бўлиши халқаро ҳамжамият
томонидан эски халқаро ҳуқуқда фундаментал ўзгаришга асос бўлди ҳамда
жаҳон халқлари ва миллатлари ўртасидаги тенг муносабатларнинг таъминла-
2
Jayawic Кагата N. Hong Kong and the international protection of human Rights//Human
Rights in
Hong Kong, 1992. P. 160.
64
нишига асос бўлди. Яшаш ҳуқуқи, адолатли судга бўлган ҳуқуқ, меҳнат қилиш
ҳуқуқи, дам олиш ҳуқуқи ва бошқа бир қатор асосий ҳуқуқлар бугунги кунда
кўпгина давлатларнинг конституцияларида ўзининг мустаҳкам ўрнини топган.
Биринчи марта инсон ҳуқуқларига оид пактларда индивид бевосита халқаро
назорат қилувчи органлар томонидан рухсат этиладиган ҳуқуқларини ҳимоя
қиладиган ва халқаро ҳуқуқ ва мажбуриятларга эгалиги белгиланди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича пактларнинг муҳим ютуқларидан бири мазкур
ҳужжат орқали давлатларнинг шу қоида бўйича ўз зиммасига олган маж-
буриятларини бажарилишини назорат қилувчи муассасаларнинг ташкил
қилиниши бўлди. “Унинг ташкил қилиниши ва фаолият олиб бориши маз-
кур асрнинг иккинчи ярмида инсон ҳуқуқларини халқаро миқёсда тартибга
солишда сезиларли ютуқлардан биридир”
1
. Назорат институти халқаро ҳуқуқда
янги ҳодиса бўлиб, унинг ташкил топиш жараёни бир қатор давлатлар томо-
нидан катта қаршиликка учради. Муаммо шунда эдики, “назорат” тушунча-
си, ушбу назорат объекти ҳисобланувчи у ёки бу мажбуриятнинг бажарилиш
жараёнидаги элементларининг таъсирини ўз ичига оларди. Бошқача айтган-
да, назорат ижро жараёнида ўзининг у ёки бу даражадаги аралашувини келти-
риб чиқаради. Давлатлар халқаро муносабатларга киришар экан, ўзларининг
ички ишларидаги суверенитетини сақлайди, халқаро органларнинг назорати
эса уларнинг ички ишига аралашуви, деб ҳисобланарди. Бироқ, халқаро муно-
сабатларнинг ўзига хослиги ва инсон ҳуқуқларининг катта аҳамияти халқаро
ҳамжамиятнинг ушбу масалада мувозанатга келишишига ва давлатларнинг
мазкур соҳада ўз зиммаларига олинган мажбуриятларини ўз иродаси билан
зиммасига олишига, халқаро назорат органлари эса фақатгина инсон ҳуқуқлари
соҳасида давлатларга тегишли кўмакларни бериб, маслаҳат беришини таъмин-
лади. Ҳозирги шароитда халқаро назорат органларининг роли ошмоқда. БМТ
ва бошқа халқаро конвенциявий органлари назорат ташкилотларининг фао-
лиятидаги ваколат ва вазифаларига борган сари кўпроқ эътибор қаратилмоқда.
Айтиб ўтилганидек, халқаро муносабатларда зарур пайтда ҳаётга мажбу-
рий тадбиқ қилиш учун халқаро ҳуқуқнинг принцип ва нормаларини амалга
оширувчи давлат тизими устидан назорат қилувчи орган йўқ. Шунинг учун
давлатлар халқаро назорат механизмини яратиш йўлларини назарда тутганлар
ва бу зарурат инсоният тақдирига жиддий хавф туғдирганда халқаро ҳуқуқ
ижодкорлигини кенгайтириш, халқаро алоқаларни такомиллаштириш, глобал
муаммоларнинг пайдо бўлишидан келиб чиқади.
Do'stlaringiz bilan baham: