мустаҳкамланган:
• ижод қилиш, маданий ҳаётда иштирок этиш ҳуқуқи (42моддат);
• таълим олиш ҳуқуқи (41моддат).
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 42моддасида “Ҳар кимга
илмий ва техникавий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш
ҳуқуқи кафолатланади. Давлат жамиятнинг маданий, илмий ва техникавий
ривожланишига ғамҳўрлик қилади”, деб мустаҳкамлаб қўйилган.
Ҳар қандай фуқаро маданий соҳада ўз қобилияти ва имкониятларини
кўрсатиш ҳуқуқларига эга. Ундан ташқари, фуқароларнинг маданий ҳаётда
иштирок этиш эркинлиги Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида
мустаҳкамлаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 42моддасида “Ҳар кимга илмий
ва техникавий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи
кафолатланади. Давлат жамиятнинг маданий, илмий ва техникавий ривожла-
нишига ғамхўрлик қилади” дейилган.
Ўзбекистонда 140 дан ортиқ миллий марказлар ўз фаолиятларини амалга оши-
ради. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 13 январда-
ги №10сонли Қарори билан Республика байналминал маданий маркази таъсис
этилган. Марказ миллий маданий марказлар фаолиятини мувофиқлаштиради,
уларга амалий ва услубий ёрдам кўрсатади ва шу билан мамлакатимизда яшаёт-
ган турли миллатлар ва элатлар вакилларининг эҳтиёжларининг қониқтиришда
фаол иштирок этмоқда.
1998 йил 26 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон
театр санъатини ривожлантириш тўғрисида”ги Фармойиши, Ўзбекистон Респуб
ликаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбектеатр” ижодий ишлаб чиқариш бирлаш-
масини тузиш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. Ҳозирги вақтда бирлашма
таркибида 37 та профессионал театрлар ва кўплаб театрстудиялар ишламоқда.
Маданият ва спорт ишлари бўйича вазирлик тасарруфида 85 та музей ишлаб
турибди. Музей тўпламлари бир ярим миллион музей предметларидан иборат-
дир. Булар тарихий ҳужжатлар, археология, этнография, нумизматика предмет
лари, амалий санъат махсулотлари, хайкалтарошлик, рассомчилик, графика
ва бошқалардир. Ўзбекистонда 5735 та кутубхона ишлаб турибди.
Ўзбекистондаги маданий мерос объектлари миллий бойликлар ҳисобланади
ва улар давлат муҳофазаси остидадир.
61
2001 йил 30 августдаги Ўзбекистон Республикасининг “Маданий мерос
объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуни
маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, сақлаш, кўпайтириш ва улар-
дан фойдаланишга оид муносабатларни тартибга солади.
Маданият соҳасида халқаро алоқалар ва ҳамкорлик давлат даражасида қабул
қилинадиган қонунчилик, шунингдек Президент фармойишлари, Вазирлар
Маҳкамаси қарорлари каби шунга ўхшаш тегишли ҳужжатлар ва бошқа чора
тадбирлар асосида рағбатлантирилмоқда ва ривожлантирилмоқда.
Ўзбекистон Республикасиннг “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш
ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунида маданий мерос объектлар ини
муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасида халқаро ҳамкорлик олиб
бориш кўзда тутилган.
62
5БОБ.
Do'stlaringiz bilan baham: |