72
инсонийликка зид ёки қадрқимматни камситувчи турларига қарши кон-
венция (1984 й.);
Ирқий камситишнинг барча турларини йўқ қилиш тўғрисидаги Халқаро
конвенция (1965 й.):
Меҳнаткашмигрантлар ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш
тўғрисидаги Халқаро конвенция (1990 й.);
Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция (2006 й.) ва бошқалар.
Иккита Пактга қўшимча равишда тўртта катта махсус халқаро шартнома
ушбу пактларга амал қилинишини назорат қилиш мақсадида инсон ҳуқуқлари
бўйича экспертлар қўмитасини ташкил қилишни кўзда тутади. Бундай шарт
номаларнинг иштирокчидавлатлари тегишли қўмиталарга шартномаларнинг
бажарилиши ва бунда вужудга келаётган муаммолар кўрсатилган доимий
ҳисоботлар тақдим этишга розилик билдирадилар. Қўмита бу ҳисоботларни
ва ўзи эга бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай бошқа маълумотларни кўриб
чиқиб, давлатга ўз зиммасига олган ҳуқуқий мажбуриятларни бажаришга
кўмаклашиш мақсадида тавсияномалар бериши мумкин.
Ушбу конвенцияларнинг тафсилотига қисқача тўхталиб ўтамиз.
Аёлларга нисбатан барча кўринишдаги камситишларга барҳам бериш
тўғрисидаги конвенция 1974–1979 йилларда БМТ турли органлари томони-
дан аёллар ҳолати бўйича Комиссия раҳбарлигида тайёрланган бўлиб, 1979 йил
18 декабрда қабул қилинган ва 1981 йилда кучга кирган.
Конвенциянинг 1моддасида аёлларга нисбатан камситиш тушунчасига
қуйидагича таъриф берилади: бу “аёлларнинг оилавий шароитидан қатъи назар,
эркак ва аёлларнинг тенг ҳуқуқлилиги асосида тан олиниши, қўлланиши ёки
амалга оширилишини сусайтириш ёки йўққа чиқаришга қаратилган жин-
сий белги бўйича кўра ҳар қандай фарқлаш, истисно қилиш ёки чеклашни
англатади”.
2моддага мувофиқ, ушбу Конвенция иштирокчисига айланган давлатлар
қуйидаги мажбуриятларни оладилар:
биринчидан, эркаклар билан аёлларнинг тенг ҳуқуқлилиги принципи-
ни, агарда бу ҳозиргача килинмаган бўлса, миллий конституциялар ва бошқа
тегишли қонунларга киритиш ҳамда қонун ва бошқа тегишли воситалар ёрда-
мида ушбу принципнинг амалиётга
жорий этилишини таъминлаш;
иккинчидан, хотинқизларнинг ҳар қандай камситилишини тақиқловчи
тегишли қонунчилик чоралари ва бошқа чораларни кўриш, жумладан зарур
бўлганда жазоларни қўллаш;
учинчидан, аёллар ҳуқуқларига эркаклар билан тенг асосда юридик ҳимоя
белгилаш, тегишли миллий судлар ва давлат муассасалари ёрдамида хотин
қизларнинг ҳар қандай камситилишдан самарали ҳимоя қилинишини таъмин
лаш;
тўртинчидан, ҳар қандай шахс, ташкилот ёки корхона томонидан хотин
қизларнинг камситилишини бартараф этиш учун барча тегишли чораларни
кўриш;
73
бешинчидан, хотинқизларни камситувчи мавжуд қонунлар, қарорлар,
урфо дат лар ва амалиётни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун барча тегишли
чораларни, шу жумладан қонунчилик чораларини кўриш;
Конвенцияни амалга оширилишини назорат қилиш мақсадида аёлларга нис-
батан камситишларни барҳам қилиш Қўмитаси ташкил қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: