Инсон ҳуқуқлари умумий назарияси


Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро пактлар Халқаро



Download 2,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/226
Sana23.02.2022
Hajmi2,58 Mb.
#144158
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   226
Bog'liq
pravo uz

5.3. Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро пактлар Халқаро 
биллнинг қисми сифатида
Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт, 
Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт ва унинг Факультатив 
протоколи БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 16 декабрь 1966 йилда бир овоз-
дан қабул қилинган. Бу ҳужжатлар Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларация-
си ва 1989 йилда қабул қилинган Иккинчи Факультатив протокол билан бирга-
ликда кенг машҳурликка эга бўлган Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро билл 
деб номланади.
Пактлар Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясига асосланса­да, 
улар томонидан қамраб олинган ҳуқуқлар бир хил эмас. Иккала Пактда ҳам 
мустаҳкамланган, Декларацияга киритилмаган энг муҳим ҳуқуқ бу ўзининг 
табиий бойликлари ва ресурсларидан эркин фойдаланиш ҳуқуқини ҳам қамбар 
олган ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқидир.
Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт 
1976 йил 3 январда кучга кирган.


68
Пакт қуйидаги ҳуқуқларни ҳимоя қилиш ва амалга оширишда кўмак-
лашишни кўзда тутади:
эркаклар ва аёлларга тенг ҳуқуқлар;
адолатли ва қулай шароитларда меҳнат қилиш ҳуқуқи;
ижтимоий ҳимоя, ҳаёт кечириш учун етарли шароитлар ва мумкин қадар 
юқори даражадаги жисмоний ва ақлий соғломлик шароитларига бўлган ҳуқуқ;
таълим олиш ва маданий эркинлик ва илмий тараққиёт неъматларидан фой-
даланиш ҳуқуқи;
касаба уюшмалари ташкил қилиш ва уларда иштирок этиш ҳуқуқи;
оилани қўриқлаш ва оилага кўмаклашиш;
маданий ҳаётда қатнашиш ва илмий тараққиёт натижаларидан фойдала-
ниш ҳуқуқи;
етарли ҳаёт даражасига бўлган ҳуқуқ;
ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртага бўлган ҳуқуқ.
Пакт кўзда тутилган ҳуқуқларни ҳеч қандай камситишларсиз амалга 
оширилишини назарда тутади. Пакт қатнашчилари — давлатлар Иқтисодий 
ва Ижтимоий Кенгаш (ЭКОСОС)га даврий ҳисоботлар тақдим қиладилар. 
Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар бўйича Қўмита — 18 та мустақил 
экспертдан иборат, Пактни амалга оширишда кўмаклашиш учун Кенгаш томо-
нидан ташкил қилинган орган бўлиб, ҳисоботларни ўрганади ва манфаатдор 
ҳуқуматлар вакиллари билан муҳокама қилади. Пактга алоқадор масалалар 
бўйича унинг изоҳлари Пактда мустаҳкамланган ҳуқуқларни ҳаётга татбиқ 
этишда қатнашчи­давлатларга ёрдам бериш ҳамда ҳисоботдаги камчиликлар 
ва ҳисобот тайёрлаш жараёниги эътиборларини қаратишдан иборат. Бундан 
ташқари, Қўмита алоҳида ҳисоботлар натижаси юзасидан Кенгашга тавсия-
номалар бериши мумкин.

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish