Давлат хизмати ўҚув қЎлланма



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/27
Sana23.02.2022
Hajmi0,9 Mb.
#125690
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   27
Bog'liq
2 5285077181804841258

Такрорлаш учун саволлар 
 
1. Давлат хизматини ўташнинг ташкил этилишига кўра 
хусусиятлари. 
2. Давлат хизмати ўташ жараёнида қандай фаолият амалга 
оширилади? 
3. Давлат хизматини ўташ жараёнида юзага келалиган 
муносабатларнинг турлари. 
4. Давлат хизматини ўташнинг қандай шартлари мавжуд? 
5. Ташкилий, 
жамоавий, ҳуқуқий ва шахсий шакллар 
нималарни ифодалайди? 
6. Адаптация босқичи қандай жараёнларни ўз ичига олади? 
7. Инновацион босқич қандай жараёнларни ўз ичига олади? 
 
 
1
Лытов Б.В. Государственная служба: проблемы прохождения. – М.: Власть, 2002. – С.12-13. 


23 
2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИЛАРИ ВА ДАВЛАТ ХИЗМАТИГА 
ҚАБУЛ ҚИЛИШ 
 
4-§. Давлат хизматчилари тушунчаси 
Давлат хизмати фаолияти билан шуғулланувчи шахс давлат 
хизматчиси ҳисобланади. Давлат хизматчиси тушунчасига илмий 
адабиётларда турлича фикрлар берилган. Ҳуқуқшунос олим 
Мирбобоев Б.Ш.нинг фикрига кўра давлат хизматчиси деганда, 
давлат органининг ёки давлат, корхона, муассаса, ташкилотининг 
штат жадвалидаги лавозимни эгаллаган, иш ҳақи эвазига ўзига 
юклатилган вазифани бажаришга қаратилган фаолиятни амалга 
оширувчи, хатти-ҳаракатлари давлатнинг мажбурлов кучи билан 
таъминланадиган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган ва 
қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа талабларга жавоб берувчи 
шахс тушунилади (масалан, иш юритувчи, бош маслаҳатчи, бўлим 
бошлиғи, шифокор ўқитувчи, референт ва бошқалар). Давлат 
хизматчилари ҳуқуқнинг индивидуал субъектларидан иборат бўлган 
ижтимоий гуруҳ бўлиб, маълум бир ҳақ эвазига давлат органлари ва 
бошқа ташкилотларнинг вазифа ва функцияларини амалга 
оширадилар. Ҳар бир ташкил этиладиган ташкилот нормал 
функцияланиши учун махсус тайёрланган хизматчилардан иборат 
бўлган маълум персоналга эга бўлиши лозим. Ташкилотларнинг 
турига қараб гуруҳ обектларининг қуйидаги хизматчиларини, яъни 
давлат (давлат органлари), маҳаллий органлар, жамоа бирлашмалари, 
нодавлат, 
тижорат, 
нотижорат, 
диний, 
хусусий, 
халқаро 
ташкилотларнинг хизматчиларини кўрсатиб ўтиш мумкин. 
Турли органлар ва ташкилотларнинг хизматчилари ўз 
фаолиятларини амалга ошириш жараёнида ўзига хос муносабатларга 
киришади ва бу муносабатларнинг мазмунини хизмат тури ҳамда 
ҳаракат олиб борилаётган ташкилотнинг ўзига хос хусусиятлари 
белгилаб беради.
Хизмат 
муносабатлари 
биринчидан, 
давлат 
хизмат 
муносабатларига, иккинчидан, жамоа бирлашмалардаги ва бошқа 


24 
нодавлат ташкилотларидаги (хусусий, тижорат ташкилотларидаги) 
хизмат муносабатларига бўлинади. 
Юқоридагиларга 
асосланиб, 
хизматчиларнинг 
қандай 
ташкилотда ўз мажбурият ва вазифаларини бажаришига қараб 
уларнинг қуйидагиларга бўлишимиз мумкин:
- давлат органларининг хизматчилари;
- маҳаллий органларнинг хизматчилари; 
-давлат 
корхоналари, 
муассалари, 
ташкилотлари 
ва 
бирлашмаларининг хизматчилари; 
- жамоа бирлашмаларининг хизматчилари ва х.к.лар. 
Хизматчилар тўғрисида батафсил тушунча хосил қилиш 
мақсадида, уларни ташкилотларида (корхона, муассасаларида) банд 
бўлган бошқа шахслардан фарқлаш лозим. 
- хизматчилар турли ташкилотларда (давлат, маҳаллий 
нодавлат, тижорат, жамоат, диний) маълум бир мансабни 
эгаллайдилар; 
- уларнинг фаолияти ақлий хусусиятга эга, яъни улар бевосита 
моддий бойликларни яратмайдилар. Лекин хизматчилар моддий 
ишлаб чикариш соҳасида ҳам фаолият юритиши мумкин. Масалан, 
ташкилий ишлаб чикариш жараёнини технологик таъминлаш, 
лойиҳаларни тайёрлаш, маркетинг тадқиқот ва бошқалар; 
- хизматчилар ҳокимият фаолиятини (ташкиллаштириш, 
фармойиш бериш, раҳбарлик, назорат) амалга оширадилар ҳамда 
тегишли ташкилий фармойиш бериш ва маъмурий-хўжалик 
ваколатларига эга бўлади, улар давлат ва жамоат мажбурлов 
чораларини кўллашлари мумкин. Ҳар қандай ташкилотдаги 
хизматчилар асосан бошқарув функцияларини (бунда давлат 
бошқарув функцияси деганда турли ҳуқуқ субъектларининг 
фаолиятини тартибга солувчи восита сифатида тушунмоқ лозим) 
амалга оширадилар; 
- хизматчилар ўзларининг ваколатларини, функцияларини, 
қоида бўйича маълум бир ҳақ эвазига амалга оширадилар.
Давлат хизматчисига кўпгина адабиётларда қуйидагича таъриф 
берилади: давлат хизматчиси – бу давлат маъмурияти аппаратида 
бевосита ёки маълум бир ҳақ эвазига доимий ёки вақтинча хизмат 


25 
мажбуриятларини амалга оширувчи шахсдир
1
. Бунда асосий тушунча 
сифатида хизматчи томонидан хизмат мажбуриятларини бажариши 
намоён бўлади. 
Давлат хизматчиси тушунчасини уч маънода кўришимиз 
мумкин: 
биринчидан, давлат ҳуқуқий нуқтаи назаридан давлат хизмати 
бу турли хусусиятдаги ва аҳамиятдаги ваколатларга эга бўлган 
давлатнинг 
(давлат 
органларининг) 
“қули” 
ҳисобланади. 
Хизматчилар давлатни давлат маъмуриятининг ичидаги турли 
ижтимоий муносабатларда ҳам, ташқи алоқаларда ҳам ифода этади
2

Давлат хизматчиси давлат ва жамият тараққиётининг маҳсули бўлиб, 
давлат функцияларини амалга оширади; 
иккинчидан, маъмурий ҳуқуқий нуқтаи назардан давлат 
хизматчиси – бу турли хусусиятдаги ва аҳамиятдаги ваколатларга эга 
бўлган давлатнинг (давлат органларининг) махсус ҳокимият, 
ташкиллаштирувчи ва фармойиш берувчи ваколатларига эга. Давлат 
хизматчиси юрисдикциявий (ҳуқуқни мухофаза килувчи) чоралар ва 
ваколатларни амалга ошириш ҳамда маъмурий ҳуқуқий санкцияларни 
кўллаш ҳуқуқига эга бўлган ҳокимият вакилидир; 
учинчидан, жиноят-ҳуқуқий нуқтаи назардан давлат хизматчиси 
жиноий ва маъмурий жавобгарликнинг махсус субъекти ҳисобланади 
(давлат хизматчиси мансабдор шахс мансаб жиноятлари учун 
жавобгарликка тортиладилар). 
Ҳар бир давлат хизматчиси эгаллаб турган мансабидан келиб 
чиқувчи маълум бир вазифаларни бажариши керак. Давлат мансаби – 
бу давлат хизматчисининг “иш” (хизмат) жойи ҳисобланади. Ҳар бир 
давлат мансаби давлат хизматининг асосий элементларидан бири 
бўлган ишлаш бирлигига киритилади. Ишлаш жадвали давлат органи 
(ташкилоти)да ташкил этилган мансаблардан иборатдир. Давлат 
ташкилотларида 
мансаблар, 
давлат 
ҳокимияти 
субъектлари 
фармойиш бериш тартибида ташкил этилади. 
1
Cтарилов Ю.Н. Служебное право. – М.: БЕК, 1996. – С. 313. 
2
Власов В.А. Суденткин С.Е. Административное право. – М.: 1959. – С. 107. 


26 
Хизматчи маълум бир мансабни узок вақт давомида эгаллаши 
мумкин. Давлат хизматчиси давлат органида фаолият юритиши 
жараёнида мансаб бўйича ҳаракатланиши мумкин, яъни давлат 
хизматида малака даражалари жорий этилган. Малака даражалари 
давлат хизматчисига бир мансабдан иккинчи мансабни эгаллашини 
(масалан, юқорига ёки пастга қараб ҳаракатланиши) белгилаб беради. 
Улар бутун фаолият жараёнида давлат хизматчисини давлат билан 
боғлаб туради ҳамда давлат ва жамиятдаги муносабатларнинг 
мувозанатини таъминлайди. Fарбий Европа давлатларининг 
кўпчилигида, агар давлат мансаби бекор қилинадиган бўлса, 
мансабни эгаллаган шахс ишдан бўшатилиши мумкин эмас, чунки 
олган малака даражаси бошқа давлат мансабини эгаллаш ҳуқуқини 
беради. Малака даражаси давлат хизматчиси учун ҳимоя 
ҳисобланади. Юқоридаги жиҳатлари билан малака даражаси давлат 
мансабидан ажралиб туради. 
Алимов Х.Р. давлат хизматчисига қуйидагича таъриф беради: 
давлат хизматчиси – бу давлат ҳокимият ваколати доирасида маълум 
бир ҳақ эвазига давлат олдида турган вазифа ва функцияларни амалга 
оширувчи шахсдир. Давлат хизматига фақат 18 ёшга тўлган 
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари кириши мумкин.
1
Ҳуқуқшунос олим Д.М.Овсянканинг фикрича, давлат 
хизматчиси – бу қонун билан ўрнатилган тартибда маълум бир пул 
мукофоти эвазига давлат хизматидаги давлат мансаби бўйича 
мажбуриятларни амалга оширувчи фуқаро ҳисобланади. Давлат 
хизматчилари орқали бутун жамият соҳаларига тааллуқли бўлган 
давлат оганларининг ваколатлари амалга оширилади
2

Давлат хизматига кўпгина давлатларда 18 ёшга тўлган шу 
давлат фуқароси бўлган шахс қабул қилинади. Жумладан, Россия 
Федерацияси қонунчилигида ҳам давлат хизматига кириш ҳуқуқига 
давлат тилини биладиган, профессионал таълимга эга бўлган, давлат 
хизматига кўйилган талабларга жавоб бера оладиган Россия 
Федерациясининг 18 ёшга тўлган фуқаролари эгадирлар, деб 
1
Маъмурий ҳуқуқ. Дарслик. – Тошкент: ТДЮИ, 2004.
2
Административное право. / Под. ред. Попова, Козловы. – М.: Юрист, 2000. 


27 
белгилаб кўйилган. Лекин, айрим хорижий давлатларда, масалан, 
Францияда шу давлат фуқароси бўлиши қатъий белгиланмаган.
Давлат хизматчилари ўз ўрнида бир неча асосларга кўра 
таснифланади. Масалан, Х.Р.Алимов ўзининг “Маъмурий ҳуқуқ” 
дарслигида, давлат хизматчиларини ўз вазифаларининг хажмига кўра 
тўрт гуруҳга бўлган: ёрдамчи ходимлар, мутахассислар, мансабдор 
шахслар, ҳокимият вакиллари
1

Ҳозирги бозор иқтисодиётини ривожлантириш шароитида илғор 
давлатларнинг тажрибаларини, фан-техника ютуқларини бизнинг 
амалиётга татбиқ этиш мақсадида хорижий давлатларнинг 
мутахассисларини шартнома асосида маълум бир даврга давлат 
хизматига қабул қилиш мумкинлигини ҳисобга олиб, мутахассис ва 
ёрдамчи ходимларга нисбатан фуқароликни қатъий белгиланиши 
тўғри бўлмайди, деб ҳисоблайман. Аммо, мансабдор шахсларга ва 
ҳокимият вакилларига нисбатан фуқаролик қатъий белгиланиши 
лозим. Ундан ташқари давлат хизматига кириш ёши умумий асосда 
18 ёш қилиб белгиланса тўғри. Лекин айрим ҳолатларда, масалан, 
ёрдамчи ходимлар, яъни котиблар, иш юритувчилар, машинисткалар, 
ҳисобчилар ва бошқаларга нисбатан бу ёшни белгиланиши тўғри 
бўлмайди. Ундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат 
кодексининг 77-моддасига биноан ишга қабул қилишга 16 ёшдан йўл 
кўйилади, деб белгиланган. 18 ёшга тўлмаган шахсларни ишга қабул 
қилиш ушбу Кодекснинг 241-моддасида назарда тутилган талабларга 
риоя этилган ҳолда амалга оширилади, деб белгиланган. Ушбу 
коидадан келиб чикиб, ёрдамчи ходимларга 16 ёшдан давлат 
хизматига киришга йўл кўйилади. 
Демак, давлат хизматчиси тушунчасини қуйидагича белгилаш 
мумкин:
биринчидан, давлат хизматчиси бу 18 ёшга тўлган, (айрим 
тоифидаги лавозимлар учун 16 ёшга тўлган) давлат тилини билган 
профессионал билимга эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг 
фуқароси (баъзи ҳолатларда хорижий давлат фуқароси) бўлиши 
лозим. Давлат хизматчиси давлат-хизмат муносабатларининг бир 
тармоғини ташкил этади. Давлат органи ҳамда хизматчи ўртасида 
1
Маъмурий ҳуқуқ. Дарслик.- Тошкент: ТДЮИ, 2004. 


28 
меҳнат шартномаси тузилиб, унга кўра хизматчи давлат 
органларининг ваколатларини, давлат функцияларини бажаради, 
давлат қурилишининг маълум бир мақсадларига эришиш учун махсус 
вазифаларни ҳал этади, ижтимоий-ҳуқуқий кафолатлар, жавобгарлик, 
пул маблағлари билан таъминлаш каби ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга 
бўлади. 
Давлат 
хизматчиси 
маъмуриятнинг 
вакили, 
давлат 
бюрократининг бири ҳисобланади. Давлат хизматчиларининг барча 
ҳаракатлари давлат номидан ва унинг кўрсатмаси асосида амалга 
оширилади. Давлат эса давлат хизматчиси фаолиятини устидан 
назоратни амалга оширади ва тегишли равишда уларга нисбатан 
мажбурлов чораларини кўллайди. Давлат хизматчиси фақатгина 
давлат органида давлат мансабини эгаллаши мумкин. 
Россия қонунчилигига биноан Россия президентининг, 
вазирнинг, губернаторларнинг, судьяларнинг ҳамда давлат сиёсий 
мансабларини эгалловчи бошқа шахсларнинг фаолияти давлат 
хизмати ҳисобланмайди.
Ўзбекистон 
Республикаси 
Конституцияси 
ва 
амалдаги 
қонунчилигидан келиб чиқадиган бўлсак, Ўзбекистон Республикаси 
Президенти олий мансабдор шахс. У давлат йиғилишидан берилган 
ваколатлар 
доирасида 
ҳамда 
давлат 
номидан 
ва 
давлат 
манфаатларини кўзлаб давлат функцияларини амалга оширади. 
Демак, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фаолиятини давлат 
хизматига киритишимиз мумкин. Ёки вазирлар, хокимлар, 
судьяларни олиб кўрадиган бўлсак, улар ҳам давлат томонидан 
берилган ваколатлар доирасида давлат номидан ва давлат 
манфаатларини кўзлаб ташкилий соҳада давлатнинг функцияларини 
амалга оширадилар.

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish