20 йиллигига бағишланади.
КИРИШ
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан буён
давлат бошқарувида амалга оширилган ислоҳатлар натижасида
давлат хизмати соҳасида бир қатор ўзгаришлар юз берди.
Мамлакатни модернизация ва ислоҳ қилиш, жамиятни янгилаш
шароитида кадрлар тайёрлаш тизимини cифатли ташкил этиш ғоят
муҳим аҳамиятга эгадир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов белгилаб
берган кучли давлатдан кучли фуқаролик жамиятига ўтиш даврида,
ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларини эркинлаштириш жараёнида,
жамият ва давлат олдидаги муҳим вазифаларни амалга оширишда
давлат хизматини тўғри ташкил этиш ва амалга ошириш ғоят катта
аҳамиятга эгадир.
Ўзбекистон Республикасининг давлат хизматини ташкил этиш
ривожланган
давлатларнинг
эришган
тажрибаларига
ҳамда
ўзимизнинг миллий қадриятларимизга асосланган бўлиши керак.
Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганидек, “... тараққиёт
босқичида кадрлар билан ишлаш ўта муҳим, амалий аҳамият касб
этади. Илгаригидаги сингари кадрларни шунчаки танлаб жой-жойига
қўйиш билан иш битмайди. Аввало, одамларни, биринчи галда, барча
даражадаги бошқарув ва ишлаб чиқариш раҳбарларини ўқитиш,
тарбиялаш керак”
1
.
Ҳозирги вақтда жамиятнинг барча жабҳалари сингари давлат
бошқарувида ҳам қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шу
муносабат билан маъмурий қонунчиликни такомиллаштириш
масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Масалан,
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги
Кодексни қайта ишлаб чиқиш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек,
1
Каримов И.А.Юксак малакали мутахассислар – тараққиёт омили. – Тошкент: Ўзбекистон, 1995 й.
5
маъмурий процедурани, милицияни, давлат хизматининг умумий
томонларини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларини ишлаб
чиқиш юзасидан фаолият олиб борилмоқда.
Охирги йилларда мамлакатимизда бошқа давлат ҳуқуқ соҳалари
каби давлат хизмати ҳуқуқий институти ҳам бир мунча
такомиллашиб бормоқда. Олий ўқув юртларида давлат хизмати
ҳуқуқий институти, нафақат маъмурий ҳуқуқ фанининг тармоғи
сифатида, балки алоҳида курс сифатида ҳам ўрганилмоқда.
Ўзбекистон Республикасида янги давлатчилик шаклланаётган
бир даврда, давлат хизматининг давлат вазифа ва функцияларини
амалга оширишдаги аҳамияти ва ўрни ошиб боради. Давлатнинг
мақсадга мувофиқ ва самарали фаолият олиб бориши, кўп жиҳатдан,
давлат органларида меҳнат қилувчи хизматчиларга боғлиқ бўлади.
Давлат
хизмати
маъмурий
ҳуқуқ
соҳасининг
асосий
институтларидан бири бўлиб, уни ўрганиш давлат хизматининг
ижтимоий ва ҳуқуқий асосларини таҳлил қилишни талаб қилади. Бу
институт давлат хизмат муносабатларини тартибга солувчи меъёрлар
йиғиндисидан иборат бўлиб, у орқали давлат хизматининг асосий
вазифалари, принциплари, давлат хизматчиларнинг давлат хизматига
кириш
тартиби,
хизмат
бўйича
ҳаракатланиши,
давлат
хизматчиларининг ҳуқуқий ҳолати, белгиланган чекловлар, улар
фаолиятини рағбатлантириш ва жавобгарлик ҳамда давлат
хизматининг бекор бўлиш асослари тартибга солинади.
“Давлат
хизмати”
ўқув
қўлланмаси
–
Ўзбекистон
Республикасининг янги қонунчилиги асосида, давлат хизматининг
назарий-ҳуқуқий масалаларини ёритиб беришни, давлат хизматини
ташкил этиш ва амалга ошириш амалиётига эътиборни
кучайтиришни, давлат хизмати қонунчилигини, давлат бошқарувини
кадрлар билан таъминлаш ишини самарали ташкил этишни
такомиллаштиришни назарда тутади.
Ўқув қўлланмада давлат хизматининг назарий-ҳуқуқий
асослари, шунингдек давлат-хизмат ҳуқуқий муносабатлари тадқиқот
объекти сифатида олинган.
Ўқув қўлланмада давлат хизматини ташкил этиш масалалари
ҳамда муаммолари ёритиб берилган.
6
Do'stlaringiz bilan baham: |