Давлат хизмати ўҚув қЎлланма



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/27
Sana23.02.2022
Hajmi0,9 Mb.
#125690
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   27
Bog'liq
2 5285077181804841258

 
Такрорлаш учун саволлар 
 
1. Давлат хизматини ўташнинг ҳуқуқий асослари қандай 
ҳужжатлардан иборат? 
2. Ўзбекистон 
Республикаси Конститутциясининг давлат 
хизматини ўташ жараёнини тартибга солишдаги аҳамияти. 
3. Давлат хизматини ўташ қандай принципларга асосланади? 
1
Мирбобоев Б., Хусанов О., Бегматов А. Ўзбекистонда давлат хизматини ташкил этишнинг 
ташкилий-ҳуқуқий масалалари. – Тошкент: Академия, 2005. 


40 
4. Давлат хизматини ўташга оид муносабатларни тартибга 
солишда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 
аҳамияти. 
5. Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари давлат хизматини 
ўташнинг ҳуқуқий асоси сифатида. 
6. Давлат хизматини ўташ жараёнини тартибга солишда ҳуқуқ 
соҳаларининг тутган ўрни қандай? 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


41 
 
 
6-§. Давлат хизматига қабул қилишда қўйиладиган талаб ва 
чекловлар 
Президентимиз И.А.Каримов ўзининг маърузаларида давлат 
хизматчиларига 
қўйиладиган 
талаблар, 
уларнинг 
раҳбарлик 
сифатлари шаклланиши ва камол топиши жуда муҳим эканлиги 
ҳақида кўп марта гапирган. Жумладан, “Энг аввало, раҳбардан ақл-
идрок талаб этилади. Ақл-идрокли бўлиши билан, бир қаторда, 
раҳбар одам мустаҳкам иродали, иймони бутун, ориятли бўлиши 
шарт. У бағрикенг, айни замонда талабчан бўлиши даркор. 
Жасур, матонатли раҳбар элнинг дуосини олади, масъулиятни 
англамайдиган, мақтовни ўзи олиб, хато ва камчиликни бошқаларга 
ағдарадиган, тили бошқа-ю, дили бошқа кимсалардан худо сақласин. 
Бизга ташкилотчи, ташаббус кўрсатиб, бошқаларни ҳам 
эргаштира оладиган раҳбарлар керак, чунки бундай инсонлар халқни 
жипслаштиради, савобли ишларга сафарбар этади”
1

Шунингдек Президентимиз таъкидлашича, “Биз кўпинча раҳбар 
ақлли, доно билимдон бўлиши керак, деб ҳисоблаймиз. Албатта, бу 
хусусиятлар керак, лекин бугунги кунда уларнинг ўзи етарли эмас. 
Нега деганда, инсон ақлли, доно ва билимдон бўлиши мумкин, аммо 
у ҳаётда ёниб яшамаса, ҳаммаси бекор.
Бу фикрга қўшимча қилиб шуни айтмоқчиманки, бугунги кунда 
раҳбар фақат ўзи ёниб қолмай, унга кўз тикиб, ундан кўп нарсани 
кутиб турган халқни ҳам ёндира олиши зарур”
2
. Юқорида 
билдирилган фикрларга қўшилган ҳолда, давлат хизматчилари, айнан 
раҳбар ходимлар юқоридаги сифатлардан ташқари ҳаёт тажрибасига 
ҳам эга бўлиши лозим деб ҳисоблайман. Чунки инсон билимдон, 
жасур, ташкилотчи ва ташаббускор бўлса-ю амалда ҳеч қандай 
тажрибага эга бўлмаса, унинг барча саъй-ҳаракати самарасиз бўлиши 
мумкин. Чунки инсон ўз мақсадига эришишида ёки бирор-бир ишни 
1
Каримов И.А. Биздан озод ва обод Ватан қолсин. Т.2.– Тошкент: Ўзбекистон, 1996. – 119-120-б. 
2
Каримов И.А. Раҳбар, етакчи, ўзи ёниб, ўзгарани ҳам ёндириб яшаши керак / “Халқ сўзи”, 2002 й. 22 
февраль. 


42 
режалаштиришида ҳаётий тажрибага асосланса, ҳаракати самарали 
бўлиши мумкин. Жумладан, Японияда ходимларнинг лавозими 
ўсишида ёш масаласига алоҳида эътибор берилади. Масалан, оддий 
давлат хизматчиси 22, секция мудири 25, бўлим бошлиғининг 
ёрдамчиси 30, бошқарма бошлиғи ўринбосари 35, бошқарма бошлиғи 
40, маслаҳатчи, бюро бошлиғи ўринбосари 45-50, бюро бошлиғи 50-
55, министр ўринбосари, министр 55-60 ёшлар атрофида бўлиши 
айни муддао
1

Бизнинг қонунчилигимизга кўра эса хизматда бўлиш ёшининг 
чегараси ҳамда маълум бир унвонда бўлиш муддатлари аниқ 
белгиланган. Айрим ҳолатларда уларнинг унвонлари муддатидан 
илгари берилиши ҳам мумкин.
Давлат хизматида бўлиш ёши асосан 60дан ошмаслиги керак. 
Қонун фақат юқори, бош ва етакчи давлат хизматчиларининг давлат 
хизмати лавозимларида бўлиш ёшини 65гача чўзишга йўл қўяди. 
Жумладан, 2002 йил 12 декабрдаги “Умумий ҳарбий мажбурият ва 
ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига 
кўра, ҳарбий хизматда бўлиш ёшининг чегараси: 
контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаётган оддий аскарлар 
(матрослар), сержантлар (старшиналар) учун - қирқ беш ёш; 
кичик офицерлар учун - қирқ уч ёш; 
катта офицерлар учун - қирқ беш ёш, полковниклар (I даражадаги 
капитанлар) учун - эллик ёш; 
генерал-майор, генерал-лейтенант ҳарбий унвонидаги офицерлар 
учун - эллик беш ёш; генерал-полковник ҳарбий унвонидаги 
офицерлар учун - олтмиш ёш этиб белгиланади. 
Илмий даражаси ва илмий унвони, шунингдек юксак касбий 
тайёргарлиги, эгаллаб турган лавозимида катта амалий иш тажрибаси 
бўлган, саломатлигига кўра ҳарбий хизматни ўташга яроқли ҳарбий 
хизматчиларнинг хизмат муддати ҳарбий хизмат назарда тутилган 
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар раҳбарлари томонидан 
1
Равшанов Ф. Японияда давлат хизмати кадрларини танлаш // Жамият ва бошқарув. – № 4.– 2007.–
Б.53-56.


43 
ҳарбий хизматда бўлиш ёшининг чегарасидан беш йилгача бўлган 
муддатга узайтирилиши мумкин
1

Давлат хизматини ўташнинг бошланғич босқичларидан бири – 
бу давлат хизматига кириш босқичидир. Ўзбекистон Республикаси 
қонунчилиги билан давлат хизматига қабул қилишнинг, синов 
муддатини ўташнинг тартиби, давлат хизмати шароитларининг ўзига 
хос хусусиятлари, хизматчиларни аттестациядан ўтказиш тартиби, 
давлат мансабларини эгаллаш ва бошқалар белгилаб берилгандир. 
Республикамиз қонунчилигида давлат хизматига киришда бир 
қатор талаблар ва чекловлар ўрнатилгандир. Далат хизматига ишга 
киришида, шунингдек уни ўташ жараёнида маълум бир, масалан, 
миллати, тили, жинси, келиб чиқиши, мулкий аҳволи, эътиқоди ва 
бошқа белгиларга қараб чекловларнинг қўйилиши мумкин эмас. Бу 
қоида 1948 йил 10 декабрда қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари 
умумжаҳон декларациясида илк бор эътироф этилган бўлиб, унинг 
21-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, ҳар бир инсон ўз мамлакатида 
давлат хизматига киришда тенг ҳуқуқларга эгадир. Ушбу қоидага 
асос бўлган принциплар 1966 йил 16 декабрда БМТнинг Бос 
Ассамблеяси томонидан қабул қилинган Фуқаролик ва сиёсий 
ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро Пактда ҳуқуқий жиҳатдан 
мустаҳкамланган ҳамда ривожлантирилган. Ушбу ҳужжатда ҳеч бир 
фуқаро ҳеч қандай камситишсиз ва асосланмаган чекланишларсиз ўз 
мамлакатида умумий шарт-шароитларда давлат хизматига киришда 
тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларга эга бўлиши кераклиги кўрсатилган. 
Ушбу қоида бугунги кунга келиб, кўплаб мамлакатларнинг 
конституцияларида мустаҳкамланган. 
Юқорида кўрсатиб ўтганимиздек кўпгина давлатларда 18 
ёшдан кам бўлмаган, давлат тилини биладиган, профессионал 
маълумотга эга бўлган ҳамда қонунчилик билан белгиланган бошқа 
талабларга жавоб берадиган мазкур давлатнинг фуқароси бўлган 
шахс давлат хизматига кириш ҳуқуқига эгадирлар
2

1
“Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”.12.12.2002 й. “Ўзбекистон Республикаси 
қонун ҳужжатлари тўплами”.1-сон, 2003 й. 
2
Комментарий к Федеральному Закону «Об основах государственной службы Российской Федерации 
и законодательству о государственной службы зарубежных стран». – М.,1998. 


44 
Бизнинг республикамиз қонунчилигига кўра давлат хизматига 
кириш ҳуқуқига, умумий қоида бўйича давлат тилини биладиган, 
профессионал таълимга эга бўлган, давлат хизматига қўйилган 
талабларга жавоб бера оладиган Ўзбекистон Республикасининг 
маълум ёшга тўлган фуқаролари эгадир. Амалдаги қонунчиликда 
давлат тилини билиш лозимлиги белгиланмаган. Фақат Ўзбекистон 
Республикасининг Президенти лавозимига ўттиз беш ёшдан кичик 
бўлмаган, давлат тилини яхши биладиган, бевосита сайловгача 
камида 10 йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон 
Республикаси фуқароси сайланиши мумкин, деб белгилангандир 
(Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 90-моддаси). Лекин 
бошқа кўпгина давлат қонунчиликларида давлат хизматига 
кираётгандан 
шахснинг 
давлат 
тилини 
билиш 
қоидаси 
мустаҳкамлангандир. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун 
ҳужжатларига мувофиқ, давлат хизматига қабул қилинаётган 
фуқаронинг қайси давлат хизматига кираётганига қараб маълум бир 
ёш белгиланади. Масалан, ҳарбий хизматга чақирилиш ёши 18 ёш. 
Шунингдек, ҳарбий хизмат талабларига жавоб берувчи ўн етти ёшдан 
йигирма бир ёшгача бўлган фуқаролар, шу жумладан ўқишга қабул 
қилинган йили ўн етти ёшга тўладиган фуқаролар, шунингдек ҳарбий 
таълим муассасаларида ўқиш истагини билдирган, офицерлар 
таркиби ҳарбий унвонларига эга бўлмаган, ўн саккиз ёшдан йигирма 
беш ёшгача бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматга 
мажбурлар 

ҳарбий-таълим 
муассасаларининг 
курсантлари 
тариқасида ҳарбий хизматга контракт асосида қабул қилинадилар. 
Бошқа давлат хизматчилари, яъни прокурор ёки судья 
лавозимига ишга кириш учун эса, йигирма беш ёш қилиб 
белгиланган.
Давлат хизматига ишга киришида, шунингдек уни ўташ 
жараёнида маълум бир, масалан, миллати, тили, жинси, келиб 
чиқиши, мулкий аҳволи, эътиқоди ва бошқа белгиларга қараб 
чекловларнинг қўйилиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикаси 
Меҳнат Кодексининг 78-моддасига мувофиқ, давлат хизматига қабул 
қилишни ғайриқонуний равишда рад этишга йўл қўйилмайди. 


45 
Қуйидагилар давлат хизматига қабул қилишни ғайриқонуний 
равишда рад этиш, деб ҳисобланади: 
1) жинси, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий 
ҳолати, динга бўлган муносабати каби жиҳатларига қараб ишга қабул 
қилмаслик; 
2) таклиф қилинган шахсларни ишга қабул қилмаслик; 
3) иш берувчи, қонунга мувофиқ, меҳнат шартномасини тузиши 
шарт бўлган шахсларни (белгиланган квота ҳисобидан ишга 
юборилган ногиронлар, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар, ҳомиладор 
аёллар ва уч ёшгача боласи бор аёлларни – уларнинг ҳомиладорлиги 
ёки ёш боласи борлигини важ қилиб) ишга қабул қилмаслик; 
4) қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳоллар. 
Шунингдек, айрим адабиётларда давлат хизматига персонал 
танлашнинг қуйидаги асосий принциплари кўрсатилган: 
- жинси, ирқи, миллати, тили, келиб чиқиши, мансаби, мулкий 
мавқеи, яшаш жойи, эътиқоди, жамоат бирлашмаларига аъзо ва 
бошқа ҳолатлардан қатъий назар давлат томонидан фуқароларнинг 
ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатланади; 
- фуқароларнинг ижтимоий, ирқий, миллий ёки қайси динга 
мансублиги белгилари бўйича улар ҳуқуқларини чеклашнинг ҳар 
қандай шаклларини тақиқлаш тамойили; 
- эркак ҳамда аёллар учун ҳуқуқ ва эркинликлар тенглиги 
таъминланади, уларни рўёбга чиқариш учун бир хил имкониятлар 
яратилади; 
- давлат ишларини бошқаришда Ўзбекистон Республикаси 
фуқароларининг иштирок этиш ҳуқуқининг тенглиги кафолатланади; 
- фуқароларнинг меҳнат қилиш қобилиятидан эркин фойдаланиш, 
фаолият тури ва касб танлаш ҳуқуқининг тенглиги эътироф этилади; 
- Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг давлат хизматида 
ишлаш учун имкониятга эга эканлиги қонуний асосда тан олинади. 
Фуқароларнинг ўз қобилиятлари ва касб тайёргарлигига мувофиқ 
давлат хизматида ишлаши учун тенг имкониятига кўра ҳеч бир 
фуқаро давлат хизматига киришда устувор ҳуқуққа эга эмас. Энг 
муҳим талаб, фуқаронинг қобилиятлари ҳам касбий тайёргарлиги 


46 
жамият учун фойдали ва давлат хизмати талабларига мос 
келишидир
1

Давлат хизматини ўташнинг асосий белгиси - бу давлат 
лавозимини эгаллашдир. Давлат лавозимини эгаллаш фуқаронинг 
мансаб ҳуқуқлари, мажбуриятлари, чекловлар ва ҳуқуқий 
жавобгарликнинг 
субъектига 
айланганидан 
далолат 
беради. 
Фуқаролар давлат хизматига тайинлаш, сайлов ёки танлов йўли билан 
қабул қилинадилар. Давлат лавозимларини эгаллашда қонунчиликда 
ўрнатилган ҳолларда баъзи бир чекловлар ўрнатилиши мумкин. 
Жумладан, фуқаролар қуйидаги ҳолларда давлат хизматида бўлиши 
ёки давлат лавозимини эгаллаши мумкин эмас: 

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish