Давлат хизмати ўҚув қЎлланма



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/27
Sana23.02.2022
Hajmi0,9 Mb.
#125690
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   27
Bog'liq
2 5285077181804841258

Такрорлаш учун саволлар 
 
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хизматчиларига 
қўйиладиган талаблар ҳақида қандай фикрлар билдирган?
2. Қандай 
ҳолатлар 
давлат 
хизматига 
қабул 
қилишни 
ғайриқонуний равишда рад этиш, деб ҳисобланади? 
3. Қандай ҳолларда фуқаролар давлат хизматида бўлиши ёки 
давлат лавозимини эгаллаши мумкин эмас? 
4. Давлат хизматига персонал танлаш қандай принципларга 
асосланади? 


49 
3-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ЎТАШ БОСҚИЧЛАРИ 
 
7-§. Давлат хизматига қабул қилиш тартиби 
 
Давлат хизматига кираётганда фуқаролар тегишли ҳужжатлар 
тақдим этишлари лозим. Амалдаги қонунчиликка биноан давлат 
хизматига киришда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этилади: 
паспорт ёки унинг ўрнини босадиган бошқа ҳужжатни; 
меҳнат дафтарчасини, биринчи маротаба ишга кираётган 
шахслар бундан мустасно. Ўриндошлик асосида ишга кираётган 
шахслар меҳнат дафтарчаси ўрнига асосий иш жойидан олган 
маълумотномани; 
ҳарбий хизматга мажбурлар ёки чақирилувчилар тегишинча 
ҳарбий билетни ёки ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги 
гувоҳномани; 
солиқ органлари томонидан солиқ тўловчини рўйхатга 
олинганлиги тўғрисида маълумотнома; 
қонун ҳужжатларига мувофиқ махсус маълумотга ёки махсус 
тайёргарликка эга шахсларгина бажариши мумкин бўлган ишларга 
кираётганда олий ёки ўрта махсус ўқув юртини тамомлаганлиги 
тўғрисидаги дипломни ёхуд мазкур ишни бажариш ҳуқуқини 
берадиган гувоҳномани ёки бошқа тегишли ҳужжатни тақдим этади. 
Махсус қонун ҳужжатлари билан давлат хизматига киришда бошқа 
талаблар ҳам қўйилиши мумкин. Давлат хизматига кириш мақсадида 
тақдим этилган ҳужжатлар, қонун ҳужжатларида белгиланган 
тартибда текширишдан ўтказилиши мумкин. Ишга қабул қилиш 
вақтида ишга кираётган шахсдан қонун ҳужжатларида кўрсатилмаган 
ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади. Лекин амалда шахсларни 
ишга олаётган вақтда аввалги ишлаган жойидан ва тугатган олий 
ўқув юртидан тавсиянома ёки тавсифнома каби ҳужжатларни талаб 
қилиш ҳолатлари учраб туради.
Давлат хизматига кириш мақсадида тақдим этилган ҳужжатлар, 
қонун 
ҳужжатларида 
белгиланган 
тартибда 
текширишдан 
ўтказилиши мумкин. 


50 
Умуман олганда, мамлакатнинг тараққий этиши, халқнинг 
фаровонлиги, тинчлиги кўп жиҳатдан қандай шахслар томонидан 
бошқарилишига боғлиқдир. Раҳбар ўзи ташаббускор, адолатли, ақлли 
бўлиб қолмай, ўз атрофига ҳам ана шундай хусусиятли шахсларни 
танлай олиши мақсадга мувофиқдир. Республикамиз Президенти 
И.А.Каримов айтганидек, “Вилоят хокимининг ва хокимликнинг энг 
заиф жойи шундаки, кадрлар билан ишлашда, уларни танлаш
тарбиялаш ва жой-жойига қўйишдай масъулиятли ишда қўпол 
хатоларга йўл қўймоқда”
1
. Шунинг учун давлат ва жамиятга хизмат 
қилиб халқ ва давлат манфаатларини устун қўядиган раҳбардан, 
давлат хизматчисидан миллий истиқлол ғоясига таянган ҳолда давлат 
ваколатларини бажаришни таъминлашда виждонан, юксак маҳорат 
билан самарали фаолият юритилиши талаб қилинади.
Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан давлат хизматига 
қабул қилишнинг, синов муддатини ўташнинг тартиби, давлат 
хизмати шароитларининг ўзига хос хусусиятлари, хизматчиларни 
аттестациядан ўтказиш тартиби, давлат мансабларини эгаллаш ва 
бошқалар белгилаб берилгандир. 
Бўш ўринларга, хизматчилар асосан тайинлаш, танлов ўтказиш 
ҳамда сайлов ўтказиш йўллари билан ишга қабул қилинадилар. 
Мамлакатимиз қонунчилигига кўра, вакиллик органларига ва 
уларнинг раҳбарлик тизимларига фуқаролар сайлов ўтказиш йўли 
билан қабул қилинадилар. 
Давлат хизматига киришда фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилигини 
таъминлаш мақсадида баъзи давлат лавозимларига танлов эълон 
қилинади. Жумладан, олий ўқув юртларининг кафедра мудирлари ва 
профессор-ўқитувчилар лавозимларига танлов асосида қабул 
қилинади. Танловда иштирок этаётган фуқаролар давлат хизматига 
қабул қилиш шартларига тўлиқ риоя қилишлари шарт (давлат 
хизматига кириш ёши, давлат хизматига киришдаги чекловларнинг 
йўқлиги, тегишли ҳужжатлар). Танлов ўтказилаётган давр мобайнида 
давлат хизматчилари қандай лавозимни эгаллаб туришларидан 
қатъий назар ушбу танловда иштирок этишлари мумкин. Танловни 
1
Каримов И.А. Эл-юртга ҳалол, виждонан хизмат қилиш – ҳар бир раҳбарнинг муқаддас бурчи / 
Халқ сўзи. 2004, 26 май. 


51 
ўтказилиш тартиби давлат органларининг ўз ички низомлари билан 
белгиланади. Фикримизча, танлов ўтказишнинг умумий шартлари ва 
тартиби Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланса 
мақсадга мувофиқ бўлар эди. Танлов комиссияси раис, унинг 
ўринбосари, котиб ва бошқа аъзолардан иборат бўлади. Танлов 
ошкора ёки яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади. Танловда 
кўпчилик овоз билан ғолиб чиққан шахсни танлов комиссиясининг 
қарорига асосан давлат хизмати лавозимга тайинлаш тўғрисида 
давлат органи ёки махсус ваколатли раҳбар томонидан ҳуқуқий акт 
қабул қилинади. 
Баъзи давлат хизмати лавозимларига фуқаролар тайинлаш йўли 
билан қабул қилинадилар. Бундай лавозимларга тайинланиш 
тартиби Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва амалдаги 
қонунларда белгилаб қўйилгандир. Жумладан, вазирни ва қўмита 
раисини; бош прокурор ва унинг ўринбосарларини;
вилоят, 
туманлараро, туман, шаҳар, ҳарбий ва хўжалик судларининг 
судьяларини; вилоятлар ҳокимларини ҳамда Тошкент шаҳар 
ҳокимини лавозимга Ўзбекистон Республикаси Прзиденти 
тайинлайди. Вазир ва қўмита раисининг ўринбосарини, агентлик, 
инспекция бошлиқларини ва лавозимга Вазирлар Маҳкамаси 
томонидан тайинланади.
Ходимларни ишга қабул қилишда, уларнинг интеллектуал 
сифатларини ўрганишда қуйидаги жиҳатларга эътибор қаратиш 
мақсадга мувофиқдир: 
- давлат хизматига номзодларнинг алоҳида сифатларигагина 
эмас, муайян сифатлар тизимига эътибор бериш керак; 
- давлат хизматига жалб этиладиган номзодларнинг ўзларига 
танқидий назар билан қарай олиш хусусиятига эгалигини ҳисобга 
олиш лозим. Ўзига танқидий кўз билан қарай оладиган одам 
бошқаларни ҳам холисроқ баҳолай олади; 
- кадр танлашда кўппартиявийлик тамойилига аҳамият бериш 
мақсадга мувофиқ, яъни танлаб олинаётган ходим зарур сифатларга 
эга бўлишдан ташқари, мавжуд командага қанчалик мос келиши 
ҳам назарда тутилиши керак. 


52 
Танланаётган кадрлар қандай сифатларга эга бўлиши кераклиги 
аниқлаб олингандан кейин, бу сифатларнинг мавжуд ёки мавжуд 
эмаслигини билиш учун қўлланиладиган усулларни аниқлаб олиш 
зарурати туғилади. Бундай усуллар жуда кўп бўлиб, мазкур ўринда 
улардан энг кўп қўлланадиганлари суҳбат усулидир. “Суҳбат” 
атамаси икки хил маънони англатади: 
1. 
Маиший турмушда кўп учрайдиган, икки ёки ундан ортиқ 
киши ўртасидаги сўзлашув. 
2. 
Хизмат юзасидан, касб ёки ишлаб чиқариш мавзусидаги 
сўзлашув. 
Мазкур 
матнда 
“суҳбат” 
атамаси 
иккинчи 
маънода 
қўлланилади. 
Социология ва ижтимоий психология бўйича ўтказилган 
тадқиқотларда 
кўрсатилишича, 
ривожланган 
мамлакатларда 
одамларнинг бир суткалик вақти ўртача қуйидагича тақсимланади: 
эшитишга – 40 фоиз; гапиришга – 25 фоиз; ўқишга – 16 фоиз; хат 
ёзишга – 9 фоиз. 
Кўриб турганимиздек, гапириш ва эшитиш, яъни суҳбат 
жараёни одамлар вақтининг деярли учдан икки қисмини олади. 
Бошқача айтганда, суҳбат инсонлар ҳаётида жуда катта ва муҳим 
ўрин тутади. 
Суҳбат усули хизматчиларни танлаш ва жой-жойига қўйишда 
ҳам муҳим аҳамиятга эга. 
Хизматчиларни танлаш мақсадида ўтказиладиган суҳбат 4 
босқичдан иборат бўлади: тайёргалик кўриш; бошлаш; суҳбатнинг 
бориши; якуний босқич. 
Ҳар бир босқич ўз хусусият ва мақсадларига эга бўлиб, уларни 
аниқ белгилаб олиш ҳамда амалга ошириш муҳимдир. 
Суҳбат усули муайян тактика ва технология асосида олиб 
борилганда кутилган натижа беради. 
Шахс ишлайдиган жамоа фикрини ўрганиш суҳбат усули билан 
бирга ўтказилганда яхши самара беради. Суҳбат усулида шахс 
тўғрисида унинг ўзидан маълумот олинса, бу усул унинг тўғрисида 
ҳамкасблари, раҳбарлари ва қўл остидагилар фикрини ўрганишни 
тақозо қилади. Fарбда бу усул 360 градус тескари алоқа номи билан 


53 
машҳур. Шарқда, хусусан Ўзбекистонда бу усулни қўллашдаги 
ўзига хослик шундаки, бу ерда ўрганилаётган ходимнинг фақат 
хизматдошлари эмас, балки у яшайдиган маҳалла аҳли, меҳнат 
фахрийларининг фикри ҳам ўрганилади. Масалан, кадрлар, хусусан 
раҳбар кадрлар заҳираси яратилаётганда маҳалла аҳли ва 
фахрийлардан ҳам фикрнома олинади. Жамоа фикрини ўрганиш 
интервью, ёзма фикрнома олиш ва анкета сўровлари шаклида 
бўлиши мумкин. 
Танлов усули Ўзбекистонда ҳозирча чекланган доирада 
қўлланилмоқда. Бу усул, асосан олий ўқув юртлари профессор-
ўқитувчиларини ишга қабул қилишда қўлланилади. Мамлакатда 
ўтказилаётган эркинлаштириш ва номарказлаштириш жараёнлари 
бу усулдан тобора кенгроқ фойдаланишни тақозо қилади. Бу 
усулдан фойдаланилганда раҳбарлик лавозимига кадрларни 
танлашда ошкоралик амал қилади. 
Тест усули Ўзбекистонда айни пайтда деярли қўлланилмайди. 
Бунга сабаб, бир томондан, мавжуд тестларнинг валидлик даражаси 
унчалик баланд эмаслиги бўлса, иккинчи томондан, шўролар 
даврида бу усулга менсимай қаралганида. Раҳбарлик муайян 
билимлар, интеллектуал ва руҳий сифатлар натижаси сифатида 
намоён бўлар экан, раҳбарликка оид билимларни текшириш бўйича 
тест усулидан қулайроқ усул мавжуд эмас. Бундан ташқари, 
интеллектуал ва руҳий сифатларни текширишда ҳам тест усули бир 
қатор қулайликларга эга, лекин Ўзбекистонда раҳбар кадрларни 
синаш учун махсус тестлар яратилмагани қийинчилик туғдиради. 
Fарбда яратилган тестларни тўғридан-тўғри қўллаш эса мумкин 
эмас. Уларни маҳаллий шароитга адаптация қилгандан кейингина 
қўллаш мумкин. 
Социометрик усул кадрларни ўрганишдаги замонавий 
усуллардан бўлиб, уни ҳар томонлама ишлаб чиқиш эндигина 
бошланди. Бу усулни тадқиқ этишга ўзбекистонлик олимлар ҳам ўз 
ҳиссаларини қўшмоқдалар. Бу усул ёрдамида шахс тўғрисида 
максимал даражада объектив ахборот олиш имкониятлари мавжуд. 
Бу усул ўрганилаётган шахснинг ким эканлигини билмай туриб ҳам 
у ҳақда батафсил маълумот олиш имконини беради. 


54 
Ислоҳотлар 
даври 
хусусиятлари 
жамиятнинг 
турли 
жабҳаларида ўз аксини топади. Жумладан, жамиятнинг турли 
соҳалари ва поғоналаридаги раҳбарлик жараёнларида ҳам 
ислоҳотлар даврининг ўзига хослиги ифодаланади. Иккинчи 
томондан, турли соҳа ва бўғинларда амалга оширилаётган 
раҳбарлик хусусиятлари, сифатлари ва самарадорлиги мамлакатда 
ўтказилаётган 
ислоҳотларнинг 
суръати, 
йўналиши, 
муваффақиятларига кучли таъсир ўтказади. Шунинг учун 
иқтисодий ва ижтимоий соҳаларнинг турли даражадаги раҳбар 
кадрлар фаолияти самарадорлигини холис баҳолаш, уларни 
аттестациядан ўтказиб туриш ислоҳотлар равнақи учун муҳим 
аҳамият касб этади
1
.
Б.Ш.Мирбобоев давлат хизматига қабул қилинишнинг қуйидаги 
босқичларини конкрет тоифадаги давлат хизматчиларини, яъни 
судьяларни танлаш, уларни тайинлаш ёки сайлаш, уларнинг мансабга 
яраша хизмат вазифаларини бажаришга киришишлари мисолида 
ўрганиб чиқишни мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайди: 
1) вакант лавозимнинг пайдо бўлиши ва бу ҳақда маълумот 
берилиши; 
2) номзодларни танлаш; 
3) ходимни лавозимга тайинлаш ёки сайлаш тўғрисида бир 
қарорга келиш; 
4) мансабга яраша хизмат вазифаларини бажаришга киришиш
2

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов иккинчи 
чақириқ, Олий Мажлиснинг тўққизинчи сессиясидаги маърузасида 
суд ҳокимиятининг мустақиллиги тўғрисида шундай деган эди: 
“Олтинчи устувор йўналиш – бу суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ қилиш 
бўйича бошланган ишларни изчил давом эттиришдан иборат. Бу 
соҳадаги 
энг 
муҳим 
вазифа 
суд-ҳуқуқ 
идораларининг 
мустақиллигини сўзда эмас, амалда таъминлашдан иборат бўлмоғи 
зарур. Судлар том маънода мустақил бўлган ҳолдагина қонунларнинг 
қатъий ижроси, уларнинг ҳақиқий устуворлиги сўзсиз таъминланади. 
1
Мирбобоев Б., Ҳусанов О., Бегматов А. Ўзбекистонда давлат хизматини ташкил этишнинг 
ташкилий-ҳуқуқий масалалари. – Тошкент: Академия, 2005. – 100 б. 
2
Мирбобоев Б., Ҳусанов О., Бегматов А. Ўзбекистонда давлат хизматини ташкил этишнинг 
ташкилий-ҳуқуқий масалалари. – Тошкент: Академия, 2005. – 87 б. 


55 
Қаерда суд мустақил бўлмас экан, шу ерда қонун талаблари ва адолат 
бузилиши муқаррар”. 
Суд 
ҳокимиятининг мустақиллигини белгиловчи асосий 
омиллардан бири – судьялик лавозимларига номзодларни танлаш, 
тавсия этиш, тайинлаш ва сайлаш жараёнидаги принциларга амал 
қилинишидир. 
Бу принциплар қуйидагилардан иборат: 
1) 
судьялик лавозимларига номзодларни танлаш ва тавсия 
этишда суд ҳокимиятининг мустақиллиги; 
2) 
судьялик лавозимларига номзодларни танлаш, тавсия 
этиш, тайинлаш ва сайлашнинг қонун ҳужжатларига қатъий риоя 
қилган ҳолда амалга оширилиши; 
3) 
судьялик лавозимларига номзодларни танлаш, тавсия 
этиш, тайинлаш ва сайлашда адолатлилик
4) 
судьялик лавозимларига номзодларни танлаш ва тавсия 
этишда холислик; 
5) 
судьялик лавозимларига номзодларни танлаш, тавсия этиш 
ва сайлашни маслаҳатлашиб, ҳал қилиниши (коллегиаллик). 
6) 
судьялик лавозимларига номзодларни танлаш, тавсия 
этиш, тайинлаш ва сайлашнинг ошкоралиги; 
7) 
судьялик лавозимларига номзодларни танлаш ва тавсия 
этишда жамоатчиликнинг иштироки; 
8) 
судьялик лавозимларига номзодларни танлаш, тавсия 
этиш, тайинлаш ва сайлашда номзодларни фақат кадрлар заҳирасидан 
олиниши; 
9) 
судьялик лавозимларига тавсия этилаётган номзодларнинг 
касбий маҳорат даражаси, маънавий фазилатлари, қобилияти ва ҳуқуқ 
соҳасидаги тегишли тайёргарлигининг ҳисобга олиниши; 
10) 
захирада турган номзодларга ўз касб маҳоратлари, 
малакаларини оширишлари учун имкониятлар яратиб берилиши. 
Судьялик лавозимларига номзодларни танлаш ва тавсия этишда 
суд ҳокимиятининг мустақиллиги деганда, номзодларни танлаш ва 
тавсия этиш бошқа давлат органлари, айниқса, ижро этувчи ҳокимият 
ваколатларини амалга оширувчи адлия органларининг мансабдор 


56 
шахслари аралашувларисиз суд органлари томонидан мустақил 
амалга оширилиши тушунилади. 
Бу соҳада судларнинг мустақиллигини таъминлашда Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг 1999 йил 30 июлдаги “Судьяларни 
тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш билан боғлиқ масалаларни 
кўриб чиқиш бўйича Комиссия тузиш тўғрисида”ги Фармойиши, 
2000 йил 4 майдаги “Судьяларни танлаш ва лавозимига тавсия этиш 
бўйича Олий малака комиссиясини тузиш тўғрисида”ги, 2001 йил 19 
мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги 
судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича Олий малака 
комиссияси тўғрисида”ги Фармонлари, республика Президентининг 
2001 йил 24 сентябрдаги Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон 
Республикаси Президенти ҳузуридаги судьяларни танлаш ва 
лавозимларга тавсия этиш бўйича Олий Малака комиссияси 
тўғрисида”ги Низом, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининнг 
2001 йил 7 декабрдаги Қарори билан тасдиқланган “Судьяларнинг 
малака ҳайъатлари тўғрисида”ги Низом, шунингдек, Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 сентябрдаги 
“Ўзбекистон 
Республикаси 
судьялар 
фаолиятини 
янада 
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ғоят катта 
аҳамиятга эга бўлди. 
Ўзбекистон Республикаси “Судлар тўғрисида”ги қонунининг 11-
моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, 
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжиалик суди, Қорақалпоғистон 
Республикаси олий судлари, туманлараро туман (шаҳар) судлари, 
ҳарбий судлар, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик судлари 
фаолиятини 
ташкилий 
жиҳатдан 
таъминлаш 
судьяларнинг 
мустақиллиги ва уларнинг фақат қонунга бўйсуниш принципларига 
қатъий риоя қилинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти 
ҳузуридаги судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича 
олий малака комиссияси томонидан амалга оширилади. 
Судья лавозимларига номзодларни танлаш, тавсия этиш, 
тайинлаш ва сайлаш қонун ҳужжатларига қатъий риоя қилинган 
ҳолда амалга оширилади. Бунда судьяликка номзодларга қонун 
ҳужжатларида назарда тутилган талаблардан ташқари бошқа 


57 
талаблар қўйиш ман этилади. Ўзбекистон Республикасининг “Судлар 
тўғрисида”ги Қонуннинг 61-моддасига мувофиқ, судьяликка 
номзодликка қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат: 
- йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга, 
юридик ихтисослиги бўйича камида уч йиллик меҳнат стажига эга 
бўлган 
ҳамда 
малака 
имтиҳонини 
топширган 
Ўзбекистон 
Республикаси фуқароси туманлараро, туман (шаҳар) ёки хўжалик 
суди судьяси бўлиши мумкин; 
- олий юридик маълумотга ҳамда юридик ихтисослиги бўйича 
камида беш йиллик, шу жумладан, қоида тариқасида судья бўлиб 
камида икки йиллик меҳнат стажига эга бўлган ва малака 
имтиҳонини топширган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди судьяси 
бўлиши мумкин; 
- ҳақиқий ҳарбий хизматни ўтаётган, офицерлар таркибига 
кирувчи ҳарбий унвонга эга бўлган ва юқорида кўрсатилган 
талабларга жавоб берадиган Ўзбекистон Республикаси фуқароси 
ҳарбий суд судьяси бўлиши мумкин. 
Судьялик лавозимларига номзодларни танлаш, тавсия этиш, 
тайинлаш ва сайлашда адолатлилик тамойили билан номзодларнинг 
касбий маҳорати даражаси, маънавий фазилатлари, қобилияти ва 
ҳуқуқ соҳасидаги тегишли тайёргарлигининг ҳисобга олиниши 
тамойили ўзаро узвий боғлиқдир. Маълумки, судьялик лавозимларига 
заҳирани шакллантириш ва номзодларни танлаш бўйича ишлар 
судьяларнинг малака ҳайъатлари ва Олий малакавий комиссияси 
томонидан амалга оширилади. Бунда “Судлар тўғрисида”ги 
Қонуннинг юқорида кўрсатилган талабларидан келиб чиқилади. 
Судланган шахсларнинг судьяликка номзодлар заҳирасига қабул 
қилиш мумкин эмас. Заҳирага олиш тўғрисидаги ариза, белгиланган 
талабларга риоя этилган бўлса, рад этилиши мумкин эмас. 
Судьяларнинг малака ҳайъатлари номзодларнинг касбий, 
ахлоқий ва ишчанлик фазилатларини ўрганиб чиқишни ташкил 
этадилар ҳамда ҳужжатлар келиб тушган пайтдан бошлаб узоғи 
билан икки ой муддатда малакавий имтиҳон ўтказадилар, имтиҳон 


58 
натижалари бўйича уларни судьяликка номзодлар заҳирасига 
киритиш ёки киритишни рад этиш тўғрисида қарор чиқарадилар. 
Судьяларнинг малака ҳайъатлари номзодларни энг яхши 
тайёргарлик кўрган, юқори малакали юристлар – судларнинг, 
ҳуқуқни 
муҳофаза 
қилиш 
органларининг, 
муассаса 
ва 
ташкилотларнинг ходимлари орасида танлаб оладилар. 
Олий малакавий комиссияси ҳам судьялик лавозимларига 
номзодларни тавсия қилишдан олдин уларнинг бу лавозимга муносиб 
эканликларини ҳар тарафлама ўрганиб чиқади. Бунда Олий 
малакавий комиссияси номзодларни ўрганишнинг суҳбатлашиш, 
мустақил эксперт томонидан синаб кўриш, рефератлар тайёрлаш, 
тезкор савол-жавоблар ёки тест синовлари асосида имтиҳон қилиш ва 
шу каби турли усуллардан фойдаланади. Бунда адолатлилик 
принципи асосида энг муносиб номзодлар танлаб олинади. 
Судьялик лавозимларига танлаш ва тавсия этишдаги холислик 
тамойили деганда, судьяларнинг малака ҳайъатлари, Олий малакавий 
комиссияси томонидан масалани холис, ҳеч кимнинг аралашувисиз 
амалга оширилиши тушунилади. Номзодни муҳокама этиш ва қарор 
қабул қилиш чоғида мажлисларда тегишли тоифага кирувчи 
судьяларнинг малака ҳайъатлари ёки Олий малака комиссияси 
аъзоларидан бошқа шахсларнинг ҳозир бўлишига йўл қўйилмайди. 
Судьялик лавозимлари бўйича таклифлар Олий малака 
комиссияси томонидан кўриб чиқилиши учун битта лавозимга камида 
2-3 номзоддан иборат ҳолда, муқобиллик асосида киритилади. 
Олий малака комиссияси судья кадрлар бўйича тақдим этилган 
материалларни ўрганиш асосида судьяликка номзодларни танлаб 
олади. Масалани холисона кўриб чиқиш мақсадида Олий Малкавий 
комиссияси зарур ҳолларда ўзининг мажлисига Ўзбекистон 
Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди, Судьялар уюшмаси 
вакилларини таклиф қилиши ҳамда кўриб чиқилаётган масала бўйича 
уларнинг фикрини эшиттиришга ҳақлидир. 
Судьялик лавозимларига номзодларни танлаш ва тавсия этишда 
жамоатчиликни иштироки тамойили судьяларнинг малакавий 
ҳайъатлари ва Олий малакавий комиссиясининг жамоатчилик асосида 
ташкил қилинишида, уларнинг фаолиятида турли органлар 


59 
вакилларининг иштирок этишида, номзодларни танлаш ва тавсия 
этишда нафақат давлат органлари, балки нодавлат ташкилотлари, 
Судьялар ассоциацияси билан ҳамкорлик қилишда ўз ифодасини 
топади. 
Коллегиаллик тамойили асосида номзодлар тавсия этиш якка 
мансабдор шахс томонидан эмас, балки судьяларниннг малакавий 
ҳайъатлари ва Олий малака комиссиясида коллегиаллик асосида ҳар 
томонлама муҳокама қилиниб, ҳал этилишини англатади. 
Судьяларнинг малакавий ҳайъатлари ва Олий малакавий комиссияси 
аъзоларининг ҳар бири биттадан овозга эга. Бу тамойил мажлис 
қарорини судьялар малака ҳайъатларининг ёки Олий малака 
комиссияси аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилиниши 
орқали таъминланади. Овоз бериш вақтида озчиликни ташкил қилган 
Олий малака комиссияси аъзолари хулосани имзолайдилар, уларнинг 
алоҳида фикри мажлис баённомасига киритилади. 
Судьялик лавозимларига номзодларни танлаш, тавсия этиш, 
тайинлаш ва сайлашда ошкоралик принципи ҳам муҳим аҳамиятга 
эга. Судьяларнинг малака ҳайъатлари судьяликка номзодлар 
захирасини шакллантиришда оммавий ахборот воситалари орқали 
тегишли маълумотларни эълон қиладилар, ўз мажлисларини очиқ 
ўтказадилар. “Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисида”ги 
Низомга кўра, бу мажлисларда тегишли судларнинг судьялари 
иштирок этиши мумкин. Олий малака комиссияси ҳам судьяликка 
тавсия этиш масалаларини ўзининг очиқ мажлисларида кўриб чиқади. 
Судьялик лавозимларига номзодларни танлаш, тавсия этиш, 
тайинлаш ва сайлашда номзодлар фақат кадрлар заҳирасидан 
олинади. Судьялик лавозими бўшаб қолган тақдирда судьяларнинг 
тегишли малака ҳайъати судьялик лавозимига заҳирада турган 
шахсларни хабардор қилади. Бўшаб қолган судьялик лавозимини 
эгаллаш учун танлаб олишда иштирок этиш истагини билдирган 
шахслар малака имтиҳонини топширадилар, ана шу имтиҳон 
натижалари бўйича судьяларнинг малака ҳайъати уларнинг судьялик 
лавозимига муносиб ёки муносиб эмаслиги тўғрисида қарор қабул 
қилади ва битта судьялик лавозимига тавсия этилган камида иккита 


60 
номзодга доир ҳужжатларни Олий малака комиссиясига тақдим 
этади. 
Судьяларнинг малака ҳайъатлари, Олий малака комиссияси 
заҳирада турган номзодларга ўзларининг касб маҳоратларини, 
малакаларини ошириш учун етарли имкониятлар яратиб берадилар. 
Улар билан аввалдан белгиланган режаларга мувофиқ суҳбатлар, суд-
ҳуқуқ ислоҳотларига доир мавзуларда семинарлар ва конференциялар 
ўтказадилар. Судьяларнинг малакавий ҳайъатлари суд соҳасида 
ишламаётган заҳирада турган номзодларни суд амалиёти билан 
таништиради. 
Албатта, судьялик лавозимларига номзодларни танлаш, тавсия 
этиш ва тайинлаш ва сайлашнинг демократик тамойиллари бир-бири 
билан ўзаро боғлиқ ҳолда амалий жараёнлар учун асос бўлади. 

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish