Давлат хизмати ўҚув қЎлланма



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/27
Sana23.02.2022
Hajmi0,9 Mb.
#125690
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   27
Bog'liq
2 5285077181804841258

биринчидан, фуқаро суд ҳукми билан муомалага лаёқатсиз ёки 
муомала лаёқати чекланган деб топилган бўлса; 
иккинчидан, суд томонидан фуқаронинг белгиланган муддатда 
давлат лавозимини эгаллаши тақиқланган бўлса; 
учинчидан, тиббий муассасанинг хулосасига кўра, давлат 
мажбуриятларини бажаришга нолойиқ бўлса; 
тўртинчидан, давлат сири ҳисобланган ва қонун билан 
муҳофаза қилинадиган маълумотлардан фойдаланишга рухсат 
этилишини расмийлаштириш жараёнини ўтишдан бош тортса, агар 
давлат лавозимини бажариш бундай 
маълумотлардан 
фойдаланиш билан боғлиқ бўлса; 
бешинчидан, фуқароликдан маҳрум этилса, хорижий давлат 
фуқаролигига эга бўлса (давлат хизматига рухсат этилиши давлатлар 
ўртасидаги ўзаро битимлар асосида тартибга солиб туридиган ҳоллар 
бундан мустасно) 
олтинчидан, ўзаро яқин қариндошларнинг бўйсунув асосида 
давлат хизматини битта давлат органида ўташи ва бошқа ҳолатлар. 
Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабр қонуни 
билан тасдиқланган Меҳнат кодексининг 79-моддасига биноан ўзаро 
яқин қариндош ёки қуда-анда бўлган шахсларнинг (ота-оналар, ака-
укалар, опа-сингиллар, ўғил ва қизлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-
хотинларнинг 
ота-оналари, 
ака-укалари, 
опа-сингиллари 
ва 
болалари), башарти улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб 
1
Давлат хизмат персоналини бошқариш.– Тошкент: Академия, 2002. – Б.64-65. 


47 
ёки унинг назорати остида хизмат қиладиган бўлса, бир давлат 
корхонасида бирга хизмат қилишлари тақиқланади. Бу қоидадан 
истиснолар 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Ҳукумати 
томонидан 
белгиланиши мумкин; 
еттинчидан, баъзи лавозимларни эгаллаш учун яқин 
қариндошлари судланган шахслар. Лекин амалда шуни кўп 
учратамизки, баъзи лавозимларга яқин бўлмаган қариндошларининг, 
шунингдек қариндошларининг судланганлиги олиб ташланган 
тақдирда ҳам киришга йўл қўйилмайди. Яқин бўлмаган 
қариндошининг судланганлиги унинг ишга киришига тўсқинлик 
қилади. Унинг қилган жиноятига бутун авлоди жавоб бериши 
нотўғри эмасми? Бу ҳолатга қонунчилик ҳужжатларига аниқлик 
киритилиши лозим деб ҳисоблайман.
Бундан ташқари, давлат органларининг меъёрий ҳужжатларида 
ҳам баъзи бир чекловлар ўрнатилган бўлиши мумкин. Жумладан, 
“Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ органларида хизматни ўташ 
тўғрисида”ги Низомга мувофиқ судланган, уни ўтамаган ёхуд 
қонунда белгиланган тартибда олиб ташланмаган; 
белгиланган тартибда меҳнатга лаёқатсиз ёки меҳнатга лаёқати 
чекланган деб эътироф этилган; 
меҳнат қонунчилигига мувофиқ илгари иш берувчи ташаббусига 
кўра солиқ органларидан бўшатилган (Меҳнат кодекси 100-моддаси 
2-қисмининг 1, 2 ва 5-бандлари бўйича бўшатилган ҳоллар бундан 
мустасно) 
шахслар 
солиқ 
органларига 
хизматга 
қабул 
қилинмайдилар. 
“Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги 
Ўзбекистон Республикасининг Қонунига асосан тинчлик даврида 
муддатли ҳарбий хизматга ҳамда сафарбарлик чақируви резервидаги 
хизматга чақирилишдан қуйидагилар озод этиладилар: 
1) саломатлигига кўра ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилган 
чақирилувчилар; 
2) яқин қариндошларидан бири (ака-укаси, опа-синглиси) ҳарбий 
хизматни ўташ вақтида ҳалок бўлган ёки вафот этган 
чақирилувчилар; 


48 
3) рўйхатдан ўтган диний ташкилотлардан бирида диний рутба 
эгаси бўлган чақирилувчилар. 
Ушбу модданинг 2-бандида кўрсатилган шахслар ўз розиликлари 
билан ҳарбий хизматга чақирилишлари мумкин. 
Жиноий жавобгарликка тортилган, шунингдек судланганлик 
ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган 
фуқаролар ҳарбий хизматга чақирилмайдилар. 

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish