Давлат хизмати ўҚув қЎлланма



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/27
Sana23.02.2022
Hajmi0,9 Mb.
#125690
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   27
Bog'liq
2 5285077181804841258

Такрорлаш учун саволлар 
 
1. 
Давлат хизматига қабул қилиш қандай ҳуқуқий ҳужжатлар 
билан расмийлаштирилади? 
2. 
Давлат лавозимини эгаллашда хизмат контрактининг ўзига 
хос хусусиятлари. 
3. 
Меҳнат шартномасининг ўзига хос хусусиятлари ва 
муддатлари 
4. 
Дастлабки синов муддатини ўташ тартиби қандай? 
5. 
Кимларга 
нисбатан 
дастлабки 
синов 
муддати 
белгиланмайди? 
6. 
Давлат хизматчисининг қасамёди қандай аҳамиятга эга? 


68 
9-§. Давлат хизматчиларини аттестациядан ўтказиш тартиби 
Давлат хизматини ўташ жараёнида давлат хизматчиларини 
аттестациядан ўтказиш муҳим иқтисодий ва сиёсий аҳамиятларга 
эгадир. Аттестация қоидаларини ишлаб чиқиш ва ўтказиш тартиби 
ҳамда хизмат бўйича ҳаракатланиш бевосита боғлиқ бўлган 
жараёнлардир.
Мамлакатимизда ижтимоий ҳаётни эркинлаштириш сари йўл 
тутилгани, айниқса, биринчи чақириқ Олий Мажлиснинг ХIV 
сессиясида Президент И.А.Каримовнинг “Ўзбекистон ХХI асрга 
интилмоқда” номли маърузасида бу соҳа ислоҳотларнинг устувор 
йўналиши сифатида баҳоланиши бошқарув кадрлар фаолиятини 
баҳолаш нақадар муҳимлигини кўрсатади. Чунки жаҳон тажрибасида 
кўрсатилганидек, ислоҳотларни амалга ошириш бошқарув тизимини 
ислоҳ қилишдан бошланганда яхши натижа беради. 
Мамлакат ҳаётини эркинлаштириш бўйича ўтказилаётган чора-
тадбирлар бошқарув тизимини эркинлаштиришни тақозо қилади. 
Чунки бу тизимда эркинлаштириш суст ўтказилса, бутун ижтимоий 
тизимни эркинлаштириш бўйича ўтказилаётган тадбирлар ҳам 
сустлашади ёки аксинча, бошқарув тизимида эркинлаштиришни 
оптимал суръатларда олиб бориш мамлакатдаги эркинлаштириш 
жараёнларини мутаносиблаштиришга ижобий таъсир ўтказади. 
Шу нуқтаи назардан қараганда, давлат хизматчилари фаолиятини 
баҳолаш 
ва 
уларни 
аттестациядан 
ўтказиш 
жамиятдаги 
эркинлаштириш жараёнларига жуда мос келади. Чунки аттестация 
жараёни тўғри ташкил қилинса, раҳбар ходимларни баҳолашда фақат 
юқори идораларнинг фикри эмас, улар ҳақида оддий меҳнаткаш ва 
фуқароларнинг 
фикри 
ҳам 
эътиборга 
олинади. 
Бу 
эса 
эркинлаштиришга кўмак берувчи муҳим омилдир. 
Баҳолаш жараёнида хизматчи тўғрисида жамоатчилик фикри 
ҳисобга олинмас экан, бу ҳол аттестация ўтказиш қоидаларига зид 
бўлишидан ташқари, жамоадаги бирликнинг йўқолиши ва унинг 
тарафкаш томонларга бўлиниб кетишига олиб келиши мумкин. Бир 
томонда раҳбар тўғрисида ўз фикрига эга бўлган жамоа ва иккинчи 
томонда раҳбарга ўз баҳосини берган юқори ташкилот вакиллари. 


69 
Бундай ҳолат таҳлил қилиниб чора кўрилмаса, низо пайдо бўлиши ва 
у жамоа ҳаётини издан чиқариши мумкин. 
Кадрлар аттестациясини тўғри ташил қилиш ва ўтказиш 
жамиятдаги эркинлаштириш жараёнига ижобий таъсир кўрсатиш 
билан бирга, яна бир муҳим вазифани ҳам бажаради. Гап шундаки, 
ҳар қандай инсон ўз фаолияти бошқалар томонидан ижобий 
баҳоланишини хоҳлайди. Жумладан, раҳбарлик лавозимларида 
ишлаётган кадрлар ҳам ўзлари амалга ошираётган режалар, 
тадбирлар ва умуман, раҳбарлик фаолиятларини оддий фуқаролар ва 
жамоатчилик томонидан, шунингдек, юқори ташкилотлар томонидан 
ижобий баҳоланишини истайдилар. Тафовут шундаки, баъзи 
раҳбарлар халқнинг ижобий баҳосига сазовор бўлиш тўғрисида бош 
қотирса, бошқалар кўпроқ юқори ташкилот вакилларига ёқишни 
истайдилар. Бундай фарқнинг сабаби, раҳбарнинг аҳлоқий қиёфаси, 
жамиятдаги ижтимоий-руҳий 
муносабатлар,
муайян жамоадаги 
руҳий-аҳлоқий иқлим ва бошқалар билан изоҳланади. 
Кузатишлардан маълумки 
ута
худбин, уруғ-аймоқчилик ҳамда 
ошна-оғайнигрчиликка берилган, таъмагир ва порахўр раҳбар ҳам 
ўзининг хурмача қилиқларини имкон борича ниқоблаб, юқори 
ташкилотлар, жамоанинг таҳсин ва офаринларига сазовор бўлишга, 
ҳеч бўлмаса, уларнинг маъқуллашларига эришиш учун 
интилади.
Шу 
ҳолнинг ўзи ҳам раҳбар фаолиятини вақти-вақти билан баҳолаб 
туриш, аттестация қилиш қанчалик муҳимлигини кўрсатади. Акс 
ҳолда раҳбар ходимлар олиб бораётган ишлар бўшашиб кетиши, 
сифати пасайиши, негатив ҳолатлар кўпайиб қолиши мумкин. 
Мамлакатимизда давлат хизматчиларини 
аттестациядан
ўтказиш 
бўйича муайян ижобий тажриба тўпланди. Айни пайтда аттестацияни 
етарли тайёргарликсиз ўтказиш, ундан “ҳақиқатгўй” ва “қайсар” 
хизматчиларни ишдан четлатиш мақсадида фойдаланиш ҳоллари ҳам 
учраб туради. Баъзан, раҳбар ва ходимларнинг ишбилармонлиги, 
тадбиркорлиги, ҳалол ва поклигини синовдан ўтказиш ўрнига, уларга 
жуда мавҳум, услубий жиҳатдан нотўғри қўйилган саволлар бериш 
каби ҳолатлар ҳам кузатилади. Масалан, баъзи ташкилотларда 
аттестациядан ўтказилаётган ходимларга ҳукуматнинг фалон рақамли 
қароридаги фалон бандда нима тўғрисида гап юритилади, қабилидаги 


70 
саволлар берилди. Бундай савол билан ходимнинг ишчанлик ва 
ҳалоллиги у ёқда турсин, билимини ҳам текшириб бўлмайди. Бундай 
савол билан фақат хотирани синаб кўриш мумкин. Аслида бундай 
савол ёқмаган ходимни “йиқитиш”, ишдан четлатиш мақсадида 
берилади
1

Аттестация тажрибасини умумлаштиришда фақат ижобий 
жиҳатларни эмас, салбий ҳолатларни ҳам таҳлил қилиш муҳим 
аҳамиятга эга. Бундай ҳолатларни таҳлил қилиш келажакда хатоларга 
йўл қўймаслик учун, кадрларни тўғри баҳолаш ва аттестациядан 
ўтказиш, шу орқали мамлакатда кечаётган эркинлаштириш 
жараёнлари самарадорлигини ошириш учун имкон яратади. 
Аттестациядан ўтаётган ҳар бир хизматчи учун аттестация варақаси 
тўлдирилади. Қуйида ана шу варақанинг тахминий наъмунаси 
келтирилади. Бу намунада варақага киритилиши лозим бўлган 
саволларнинг энг муҳимлари берилган. 
Аттестация варақаси 
Фамилияси ва исми: Азизов Ботир 
Сана: 2008 йил 20 март 
Лавозими: бўлим бошлиғи 
Қачондан буён ишлайди: 2002 йил 15 майдан 
Балл 
Ўзи ишини 
билиши
: 2 
Ишга муносабати (ишга майли, янгиликларга,
ижобий ўзгаришлар қилишга интилиши): 2 
Меҳнат интизоми: 3 
Ходимлар билан муомаласи: 3 
Ижодий ёндашув: 2 
Тадбиркорлиги: 3 
Билим ва малакасини оширишга интилиши: 2 
1
Мирбобоев Б., Ҳусанов О., Бегматов А. Ўзбекистонда давлат хизматини ташкил этишнинг 
ташкилий-ҳуқуқий масалалари. – Тошкент: Академия, 2005. – 87 б. 


71 
Жами: 17 
Баҳо: ўз ишини яхши билади, янгиликларга интилади. Ўз 
вазифаларига ижодий ёндашади, лекин қўл остидаги ва бошқа 
бўлимлар ходимлари билан муносабати яхши эмас. Баъзан ишга кеч 
келади. 
Баҳо шифри: 1. аъло; 
2. яхши; 
3. қониқарли; 
4. қониқарсиз. 
Умумий хулоса: баён қилинган камчиликларни тузатиш шарти 
билан кейинги муддатда ишлаш учун тавсия қилинсин.
Давлат 
хизматини 
ўташда 
давлат 
хизматчиларининг 
аттестациясидан ўтказиш ҳуқуқий институти катта аҳамиятга эгадир. 
Мазкур ҳуқуқий институт Ўзбекистон Республикасининг турли қонун 
ҳужжатлари билан тартибга солинади. 
Давлат хизматчиларини аттестациядан ўтказиш тўғрисида 
гапиришдан олдин шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, юридик 
адабиётларда бу масала унчалик ёритиб берилмагандир. 
Давлат хизматчиларини аттестациядан ўтказиш ҳуқуқий 
институти - давлат хизматини ташкил этиш, турли давлат органлари 
ваколатларини амалга ошириш ва таъминлаш бўйича вазифа ва 
мажбуриятларни бажариш жараёнида юзага келадиган ижтимоий 
муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий меъёрлар йиғиндисидан 
иборатдир. 
Аттестация, тор маънода, хизматчиларнинг профессионал, 
ишчанлик ва шахсий хислатларига баҳо бериш, унинг хизмат-мансаб 
талабларига мос келишини текшириш мақсадида ўтказилади. 
Хукукшунос 
олим
Ю.Н.Стариловнинг 
фикрича, 
давлат 
хизматчиларини аттестациядан ўтказиш - давлат хизматчисининг 
профессионал тайёргарлик даражасини ва эгаллаган давлат мансаби 
талабларига лойиқлигини текшириш, шунингдек давлат хизматчисига 
малака разряд бериш масаласини ҳал этиш мақсадида ўтказилади. 
Демак, қонун чиқарувчи томонидан аттестациянинг икки асосий 
вазифаси белгилаб қўйилган: биринчидан, хизматчининг эгаллаган 


72 
мансабига лойиқлигини белгилаш (яъни профессионал тайёргарлик 
даражасини аниқлаш); иккинчидан, малака разрядини бериш
1

Аттестация кенг маънода, қуйидаги асосий вазифаларни амалга 
оширади: 
- амалиётда давлат хизмати тамойилларига риоя этиш; 
- давлат хизмати тизимида қонунийликни таъминлаш; 
- давлат органларининг профессионал кадрлар мажмуасини 
ташкил этиш; 
- давлат хизматчисининг хизмат бўйича ҳаракатланиши 
мақсадида уларнинг потенциал имкониятларини аниқлаш; 
- давлат хизматчисига жавобгарлик чораларини қўллаш; 
интизомни ва жавобгарликни ошириш; 
-хизматчиларнинг хизмат зинапояси бўйича ҳаракатланишини 
таъминлаш; 
- давлат хизмати мувозанатини таъминлаш; 
- давлат хизматчиларининг малакасини оширишни тартибга 
солиш; 
- давлат хизмати тизимида ҳуқуқбузарликларга ва коррупцияга 
қарши кураш ҳамда огоҳлантириш ва бошқалар. 
Бошқа баъзи ҳуқуқшунос олимларнинг фикрича эса, аттестация 
давлат 
хизматига 
кадрларни 
танлаш 
бўйича 
фаолиятни 
такомиллаштириш, хизматчиларнинг малакасини ошириш, уларни 
жой-жойига қўйиш, хизматчиларнинг профессионал тайёргарлик 
даражасини аниқлаш, эгаллаган мансабига лойиқлиги, шунингдек 
навбатдаги 
малака 
даражасини 
бериш 
мақсадида 
қонун 
ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказиладиган юқори турувчи 
давлат органларининг фаолиятидир
2

Аттестация 
давлат 
хизматчиларининг 
профессионал 
хислатларига баҳо беришдир. Айрим ҳолларда аттестация аниқ 
мақсадларга эришиш ва аниқ қўйилган вазифаларни ҳал этиш 
мақсадида ҳам ўтказилиши мумкин.
1
Старилов Ю.Н. Служебное право. – М.: БЕК, 1996. – С.398-413. 
2
Административное право. Учебник. / Под.ред. Ю.М.Козлова, Л.Л.Попова. – М.: Юристъ, 2000. – 
С.224. 


73 
Давлат хизматчиларини аттестациядан ўтказишни ташкил этиш 
органларнинг раҳбарлари зиммасига юклатилади. Аттестацияни 
ўтказиш мақсадида аттестация комиссияси тузилади, 
аттеcтация 
ўтказиш жадвали тасдиқланади, аттестациядан ўтказилиши лозим 
бўлган шахслар доираси белгиланади ҳамда аттестация комиссияси 
учун зарур бўлган ҳужжатлар тайёрланади. 
Аттестация аттестациядан ўтказилаётган шахс иштирокида 
амалга оширилади. Агар хизматчи узрсиз сабабларга кўра келмаган 
бўлса, унинг иштирокисиз ҳам ўтказилиши мумкин. 
Аттестация комиссияси тақдим этилган ҳужжатлар билан 
танишиб чиқади, аттестациядан ўтказилаётган хизматчи ҳамда 
зарурат туғилган ҳолларда унинг раҳбари эшитилади. Аттестациядан 
ўтказилаётган 
хизматчиларнинг 
профессионал 
ва 
шахсий 
хислатларини муҳокама қилиш объектив ва белгиланган талаблар 
асосида амалга оширилиши лозим. 
Хизматчининг хизмат фаолиятига баҳо бериш - эгаллаган 
мансаби бўйича қўйилган талабларга лойиқ келиши, тегишли давлат 
органи олдида қўйилган вазифаларнинг бажарилишида унинг 
иштирокини аниқлаш, у томонидан амалга ошириладиган ишнинг 
қийинлиги, иш фаолиятининг натижалари ва бошқаларга асосланади. 
Бундан ташқари, аттестация вақтида хизматчиларнинг профессионал 
билими, иш тажрибаси малакасини ошириш ва қайта тайёрланиш, 
шунингдек ташкилотчилик хислатлари (тегишли мансаб гуруҳлари 
учун) инобатга олиниши лозим.
Юқорида кўриб чиққанимиздек, аттестацияларни фаолият 
сифатида ҳам олиб кўришимиз мумкин. Шу нуқтаи назардан, 
аттестация фаолияти бир неча элементларидан ташкил топади, яъни:
1) 
аттестацияни ўтказишни ташкил этувчи ва аттестация 
олдида турган вазифаларни ҳал этувчи – субъект. Аттестация 
субъекти - бу хизматчининг профессионал, ишчанлик, шахсий 
хислатларини ҳамда фаолиятининг натижаларини баҳоловчи шахслар 
гуруҳи (коллегияси) ҳисобланади. Аттестация субъекти - бу 
аттестация 
комиссияси 
бўлиб, 
профессионал, 
принципиал 
хизматчилардан иборат; 


74 
2) 
хизматчилар томонидан мансаб мажбуриятлари ва 
функцияларини амалга ошириш бўйича муносабатларни ифодаловчи 
- объект. Аттестация объекти махсус норматив акт талабига биноан 
аттестациядан ўтказиладиган давлат хизматчиларидир; 
3) 
аттестациянинг конкрет натижаларига эришиш мақсадида 
амалга ошириладиган - жараён. Аттестация жараёни ўз ичига 
қуйидагиларни олади: 
- аттестациянинг мақсад ва вазифаларини белгилаш; 
- тайёрлов тадбирларини ишлаб чиқиш; 
- аттестацияланадиган хизматчи тўғрисидаги маълумотларни 
йиғиш, ўрганиш, анализ қилиш ва умумлаштириш; 
- хизматчиларни баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш; 
- хизматчиларни аттестациявий баҳолаш, давлат хизматидаги 
давлат мансабига лойиқлигини аниқлаш; 
- аттестация комиссияси томонидан тавсияларни тайёрлаш; 
- аттестация натижаларига кўра юқори давлат органи ёки раҳбар 
томонидан давлат хизматчисига малака даражасини бериш, моддий 
ёки маънавий рағбатлантириш, юқори мансабга тайинлаш учун 
заҳирага киритиш каби қарорларнинг қабул қилиш тартибини 
ўрнатиш; 
- аттестация натижаларини - аттестация комиссияси баҳоларини 
ва тавсияларини амалга ошириш тартибини шакллантириш.
Юқорида кўрсатиб ўтилган аттестация элементларининг ўзаро 
алоқаси, уларнинг бирлигини ташкил этади. 
Давлат хизматчиларининг аттестацияси шундай фаолиятки, 
унинг жараёнида аттестация комиссияси 
томонидан
давлат мансабига 
лойиқлик даражасини аниқлаш мақсадида, илмий асосланган 
тартибда хизматчиларнинг ишчанлик, шахсий ва профессионал 
хислатларига, хизмат фаолияти жараёнига ва натижаларига баҳо 
берилади.
Хукушунос олим
Б.П.Курашвилининг фикрича, аттестация 
шундай фаолиятки, унинг самарали амалга оширилиши натижасида 
қуйидагилар тўлиқ ҳажмда аниқлаб берилади: 
- аттестациясини тайёрлаш; 


75 
- баҳолашни амалга ошириш ҳамда хизматчиларнинг ишини 
назорат қилиш; 
- аттестация натижаларига кўра тегишли юқори орган ёки 
тегишли раҳбар томонидан қарорнинг қабул қилиниши; 
- хизматчиларнинг, шунингдек маъмуриянинг фаолиятини 
такомиллаштириш бўйича аттестация комиссиясининг тавсияларини 
амалга ошириш; 
- аттестацияларни ўтказиш ва уларнинг натижалари билан боғлиқ 
бўлган низоларни ҳал этиш; 
- аттестация натижалари; 
- илғор аттестация тажрибасини татбиқ этиш ва бошқалар
1

Давлат хизматчиларини аттестациядан ўтказиш кадрлар сиёсати 
ва давлат хизматини бошқаришда демократик жараёнларни 
чуқурлаштиришнинг ҳуқуқий воситаси ҳисобланади ҳамда давлат 
органларида мақсадга мувофиқ йўналтирилган кадрлар сиёсатини 
ташкил этиш ва амалга оширишни таъминловчи воситадир. 
Назарий-ҳуқуқий нуқтаи назардан давлат хизматчиларининг 
аттестацияси 
ҳуқуқий институт сифатида давлат хизматини ўташ 
институти таркибидаги муносабатларни тартибга солувчи меъёрлар 
йиғиндисидан иборат. Аттестация ҳуқуқий институти таркибига 
кирувчи меъёрлар хизматчиларни баҳолашни ташкил этиш ва амалга 
оширишга қаратилган органлар фаолиятининг белгиланган тартибини 
ўрнатади.
Давлат хизматчиларини аттестациядан ўтказиш қуйидаги 
функцияларни бажаради: баҳолаш, назорат, хизматчилар билан 
ишлашни яхшилаш, сиёсий, иқтисодий, ташкилий, коммуникатив, 
ахборот, мувозанатни сақлаш ва бошқалар. 
Аттестация фаолиятининг мазмуни ва моҳияти унинг 
тамойиллари орқали очиб берилади. Аттестация тамойилларига 
қуйидагиларни киритишимиз мумкин: 
- аттестациянинг партиядан ҳолилиги; 
- аттестациянинг умумийлиги; 
- ошкоралик; 
- коллектив баҳолаш; 
1
Курашвили Б.П. Очерк теории государственного управления. - М., 1987. – С.166-167.


76 
- аттестациянинг даврийлиги (тизимга эга эканлиги); 
- баҳолашнинг комплекс равишда амалга оширилиши; 
- баҳолашнинг объективлиги; 
- баҳолашнинг ва тавсияларнинг асосланганлиги. 
Давлат органларида давлат хизматчиларни аттестациядан 
ўтказиш, асосан, ўз ички низомлари билан тартибга солинади. 
Фақатгина таълим соҳасида икки хил турда ички ва ташқи 
аттестациядан ўтказиш белгиланган бўлиб, ички аттестациядан 
таълим муассасасидан ташкил қилинган аттестация комиссияси 
томонидан, ташқи аттестация эса Вазирлар Маҳкамаси таркибидаги 
Давлат Тест Маркази томонидан ўтказилади.
Аттестация ўтказилиши учун дастлаб, аттестация комиссияси 
шакллантирилади; аттестация ўтказилиш жадвали тасдиқланади; 
аттестациядан ўтказилиши лозим бўлган давлат хизматчиларининг 
рўйхати тузилади; аттестация комиссияси учун керакли бўлган 
ҳужжатлар тайёрланади. 
Аттестация комиссияси раис, ўринбосари, котиб ва комиссия 
аъзоларидан иборат таркибда тузилади. Давлат органининг раҳбари 
комиссия ишига мустақил экспертларни жалб қилади. Аттестация 
комиссияси таркибига давлат органининг кадрлар ва 
юридик 
хизмат 
бўлимларидан вакиллар киритилади. Шунингдек, комиссия таркибига 
касаба уюшмаси раиси ҳам кириши ҳам мумкин.
Комиссия 
таркиби, сони, муддати 
ҳамда уни ўтазилиш тартиби 
хизматчини лавозимга тайинлаш ёки озод қилиш тўғрисида қарор 
қабул қилувчи раҳбар томонидан тасдиқланади. 
Аттестация ўтказиш жадвали аттестация ўтказилишидан камида 
бир ой олдин ҳар бир аттестациядан ўтказилиши керак бўлган 
хизматчининг эътиборига етказилиши керак.
Жадвалда қуйидаги маълумотлар бўлиши лозим: 
аттестация ўтказиладиган давлат органининг номи; 
аттестация 
ўтказилиш санаси ва вақти; 
аттестация комиссиясига тегишли ҳужжатларни тақдим этишга 
масъул бўлган ваколатли органнинг раҳбарини кўрсатган ҳолда 
тақдим этиладиган вақти. 


77 
Аттестация ўтказилишидан икки ҳафта олдин аттестация 
ўтказилиши лозим бўлган давлат хизматчисига раҳбар томонидан 
тасдиқланган тегишли шаклда тақриз тақдим этилади. 
Ҳар 
бир 
аттестация 
ўтказилишида 
олдин 
аттестация 
комиссиясига давлат хизматчиси ҳақида тақриз ҳамда аттестация 
варағи тақдим этилиши лозим.
Кадрлар бўлими аттестациядан ўтказилишидан бир ҳафта олдин 
ҳар бир хизмачининг хизмат фаолияти ҳақидаги тақриз билан 
танишиб чиқиши керак. 
Қуйидаги давлат хизматчилари аттестациядан ўтказилиши 
мумкин эмас: 
- давлат хизматчиси мансаб 
лавозимини
бир йилдан кам муддатга 
эгаллаган бўлса; 
- эгаллаб турган мансаб лавозимида бўлиш ёши чегарасига 
етганда; 
- ҳомиладор аёллар; 
- бола парваришлаш таътилида бўлганлар. Бундай шахслар 
таътилдан чиққанларидан кейин бир йил ўтгандан сўнг 
ўтказиладилар; 
- малакавий разряд олганларидан бошлаб бир йил давомида, 
танлов асосида ёки малакавий имтиҳон топшириб давлат лавозимига 
тайинланганларида, малака ошириш курсларини тугатиб келганлар. 
Аттестация натижаларига кўра аттестация комиссияси давлат 
органи раҳбарига: давлат хизматчисини юқори мансабга кўтариш; 
навбатдаги малака даражасини бериш; хизматнинг махсус 
шароитлари (мушкуллиги, ишнинг махсус тартиби ва ҳ.к.лар) учун 
қўшимча ҳақни ўзгартириш; юқори мансабга кўтариш учун заҳирага 
киритиш каби асослантирилган тавсияларни бериши мумкин. 
Аттестация натижаларига кўра давлат хизматчиларига қуйидаги 
уч турдаги баҳо берилиши мумкин: 
биринчиданэгаллаган давлат мансабига лойиқлиги; 
иккинчидан, хизмат фаолияти юзасидан аттестация комиссияси 
кўрсатмаларини бажарган тақдирда, эгаллаган мансабига лойиқлиги; 
учинчиданэгаллаган давлат мансабига лойиқ эмаслиги. 


78 
Агар давлат хизматчиси эгаллаб турган давлат мансабига 
нолойиқ деб топилган бўлса, у малакасини оширишга ёки қайта 
тайёрланишга ёхуд бошқа давлат мансабига ўтказилиши мумкин. 
Демак, давлат хизматини ўташда, давлат хизматчиларининг 
хизмат бўйича ҳаракатланишида, хизматчиларга навбатдаги малака 
даражасини беришда аттестацияларни ўтказишнинг ўрни каттадир. 
Фикримча, давлат хизматчиларини аттестациядан ўтказиш 
тартибини бир тизимга келтириш керак деб ҳисоблайман. Бундан 
ташқари, аттестация натижасига кўра юқорида кўрсатилган 
баҳолардан ташқари яна давлат хизматчисини жавобгарликка тортиш 
масаласи ҳам ҳал қилиниши керак.

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish