Давлат хизмати ўҚув қЎлланма



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/27
Sana23.02.2022
Hajmi0,9 Mb.
#125690
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
2 5285077181804841258

Такрорлаш учун саволлар 
 
1. Давлат хизматини ўташ тушунчаси. 
2. Давлат хизматини ўташ қандай муносабатларни тартибга 
солувчи ҳуқуқий меъёрлар йиғиндисидан иборат? 
3. Мажбурий босқич нималарни ўз ичига олади? 
4. Факультатив босқич нималарни ўз ичига олади? 


17 
3-§. Давлат хизматини ўташнинг ўзига хос хусусиятлари 
Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, давлат хизматини ўташ ўз 
ичига давлат хизмати лавозимига тайинлаш, хизмат вазифаларини 
бажариш, бўш иш жойларини танлов асосида тўлдириш ёки кадрлар 
заҳирасига қўйиш, хизмат ёки мансаб бўйича кўтарилиш, кадрларни 
янгилаш ёки ротация қилиш, кадрлар малакасини баҳолаб бориш 
(аттестация ёки малакавий имтиҳонлар асосида), шунингдек хизмат 
вазифасидан озод қилиш ёки бўшатиш (айрим давлат хизматида эса 
истеъфога чиқариш) ёхуд давлат хизматини ўташнинг бошқа 
ҳолатларини олади.
Юқоридагиларга асосланиб, давлат хизматини ўташнинг ташкил 
этилишига кўра қуйидаги ўзига хос хусусиятларини кўрсатиб 
ўтишимиз мумкин: 
- давлат хизматини ўташ профессионал, яъни давлат олдида 
турган вазифа ва функцияларни амалга оширишга қаратилган 
фаолиятдир; 

мазкур фаолиятни олиб бориш жараёнида давлат 
органларининг ваколатлари амалга оширилади; 

бу 
фаолият 
давлат 
органларининг 
функцияларини 
таъминлашга қаратилгандир; 
- бундай фаолият мансаб мажбуриятларининг ижро этилишини 
таъминлайди. 
Шу 
ўринда 
айтиб 
ўтиш 
лозимки, 
мансаб 
мажбуриятлари давлат хизматига эмас, балки давлат хизматчисига 
тегишли бўлади.
Давлат хизматини ўташнинг ўзига хос қуйидаги хусусиятларини 
ҳам санаб ўтишимиз мумкин: 
- давлат хизматини ўташ жараёни давлат хизмат муносабатлари 
юзага келиши билан бошланиб, бу муносабатларнинг бекор бўлиши 
билан тугайди; 
- давлат хизматини ўташ жараёнида муҳим юридик оқибатлар 
келиб чиқади, чунки бу жараёнда давлат хизмати муносабатлари 
юзага келади, ўзгаради ҳамда бекор бўлади. 
- давлат хизматини ўташ жараёнида бошқарув тизимида 
ҳуқуқнинг турли субъектларига нисбатан ҳуқуқий ҳокимият 


18 
кўрсатмалари амалга оширилади. Масалан, фармойиш, буйруқлар ва 
кўрсатмалар берилади ва ҳоказо; 
- бу жараёнда юрисдикациявий ҳаракатлар амалга оширилади, 
яъни юридик ва жисмоний шахслар ҳамда ҳуқуқнинг бошқа 
субъектларига нисбатан давлат мажбурлов чоралари қўлланилади, 
масалан, маъмурий, интизомий ва бошқалар; 
- ташкилий ишлар, моддий-техник операциялар амалга 
оширилади. Масалан, мажлислар, йиғилишлар, конференциялар 
ўтказилади; 
- фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга 
қаратилган ҳаракатлар амалга оширилади; 
- бу жараёнда давлат хизматчилари хизмат лавозими бўйича 
ҳаракатланадилар, рағбатлантирилади ҳамда маълум малака 
разрядига эга бўладилар.
Баъзи юридик адабиётларда давлат хизматини ўташнинг 
қуйидаги асосий шартлари кўрсатиб ўтилган: 
биринчидан, давлат хизматини ўташ жараёнида хизматчилар 
давлат хизматини давлат органида назарда тутилган штат жадвали 
асосида олиб боришлари лозим; 
иккинчидан, давлат хизматини ўташ жараёнида давлат 
хизматчиларининг белгиланган пул мукофоти эвазига давлат органи 
ваколатларини, мансаб мажбуриятларини амалга оширишлари шарт. 
Демак, давлат хизмати фаолияти давлат хизматини ўташ 
жараёнида амалга оширилади. Бошқача қилиб айтганда, давлат 
хизматчиларининг давлат хизматини амалга оширишлари учун 
тегишли 
мансабни 
эгаллашлари, 
уларни 
мансаб 
бўйича 
ҳаракталаниши, хизматчиларнинг фаолиятини баҳоланиши ва 
аттестациядан ўтказилиши, уларни жавобгарликка тортиш ҳамда 
рағбатлантириш, 
яъни 
давлат 
хизматчилари 
давлат-хизмат 
муносабатларига киришдан бошлаб, то бу муносабатларнинг бекор 
бўлишигача бўлган жараёнларни босиб ўтишлари керак. 
Бу 
жараёнда 
юзага 
келадиган 
муносабатлар 
давлат 
органларининг фаолият турига караб, қуйидаги муносабатларга 
бўлинади: 


19 

давлат вакиллик органларида амалга ошириладиган давлат 
хизматини ўташ жараёнида юзага келадиган муносабатлар; 

давлат ижро ҳокимияти органларида амалга ошириладиган 
давлат хизматини ўташ жараёнида юзага келадиган муносабатлар; 

суд органларида амалга оширалидиган давлат хизматини 
ўташ жараёнида юзага келадиган муносабатлар; 

прокуратура органларида амалга ошириладиган давлат 
хизматини ўташ жараёнида юзага келадиган муносабатлар; 
Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, Россия Федерациясида 
давлат хизматидан ташқари маҳалий хизматга ҳам тўхталиб ўтилган. 
Жумладан, М.И.Фадеев маҳаллий давлат ҳокимияти органларида 
амалга ошириладиган хизматни тўла даражада асослаб беради. Унинг 
фикрича, маҳаллий органларда хизматни ўташ жараёнида қуйидаги 
ижтимоий муносабатлар юзага келиши мумкин: 

маҳаллий органларни ташкил этиш бўйича бўладиган 
муносабатлар; 

маҳаллий органлар ва маҳаллий мулкни, маҳаллий 
хўжаликни бошқариш, махалий бюджетни шакллантириш ва ижро 
этиш бўйича органларнинг фаолияти билан боғлиқ бўлган ижтимоий 
муносабатлар; 

қонун 
ҳужжатлари 
асосида 
давлатнинг 
айрим 
ваколатларини маҳаллий органлар томонидан амалга оширилиши, 
қонунлар ҳамда юқори турувчи органлар ҳуқуқий актлари ижро 
этилишини ташкил этиш ва амалга ошириш жараёнида юзага 
келадиган муносабатлар; 

маҳаллий органлар томонидан конституциявий ҳуқуқни ва 
суд ҳимоясини амалга ошириш жараёнида юзага келадиган ижтимоий 
муносабатлар. 
Бундан ташқари, давлат хизматини ўташ жараёнида юзага 
келадиган муносабатларни институтларига хослигига қараб, 
қуйидагича таснифлаш мумкин: 

давлат лавозимини эгаллаш жараёнида юзага келадиган 
муносабатлар; 


20 

турли 
давлат 
органлари 
ходимларининг 
махсус 
профессионал 
тайёргарлиги 
жараёнида 
юзага 
келадиган 
муносабатлар; 

ўриндошлик жараёнида юзага келадиган муносабатлар; 

хизматчиларни рағбатлантириш ва уларни жавобгарликка 
тортиш жараёнида юзага келадиган муносабатлар; 

давлат хизматчиларининг аттестацияси жараёнида юзага 
келадиган муносабатлар; 

хизмат бўйича ҳаракатланиш жараёнида юзага келадиган 
муносабатлар; 

давлат хизматчиларининг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимояси 
(кафолатлар, имтиёзлар, компенсациялар) жараёнида юзага келадиган 
муносабатлар. 
Профессор Б.В.Лытов давлат хизматини ўташнинг турли 
томонларини кўрсатиб ўтган: жамоавий, ташкилий, ҳуқуқий, шахсий 
ва технологик. Бу томонларнинг ҳар бири ўзига хос хусусиятларга 
эга. 
Жамоавий шакл ўзида кўпрок ижтимоий жиҳатларни акс 
эттириб, ўзида давлат хизматчилари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ 
ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилган давлат ва 
конституциявий 
меъёрларнинг 
бажарилиши 
таъминланишини 
ифодалайди. 
Ташкилий шакли ўз ичига давлат хизматини ўташнинг 
бошланғич даври ва унинг ташкилий жиҳатларини қамраб олади.
Ҳуқуқий шакли давлат хизматини ўташнинг ҳуқуқий 
таъминланганлигини ифодалайди. 
Шахсий шакли хизматчининг хизмат жараёнида ўз қобилиятини 
амалга ошириш ва унинг шунга яраша баҳоланиш имкониятларини 
ўзида ифодалайди.
1
Россия Федерацияси қонунчилигида яқин вақтлардан буён 
давлат хизматини категорияси хизматнинг алоҳида соҳаларига, 
жумладан, ички ишлар, мудофаа соҳасига нисбатан кўлланилмоқда. 
Россия Федерациясининг давлат хизмати тизими давлат хизматининг 
қуйидаги шаклларини ўз ичига олади:
1
Лытов Б.В. Государственная служба: проблемы прохождения. – М.: Власть, 2002. – С.6. 


21 
- давлат фуқаролик хизмати; 
- ҳарбий хизмат; 
- ҳуқуқни мухофаза қилиш хизмати. 
Ўзбекистон Республикасида давлат хизматини тартибга солувчи 
қонун қабул қилинганда, албатта бу ҳолатни эътиборга олинса 
мақсадга мувофиқ бўлар эди. 
Давлат бошқарув органи хизматчиларининг малакаси, унинг 
хизмат фаолияти давомидаги тўплаган тажрибаси, ўз олдида турган 
муаммоларни тўғри ҳал қилишдаги қобилиятига қараб давлат 
хизматини ўташ турли босқичларга ажратилади: 
- Адаптация (кўникиш) босқичи – бу босқичнинг мазмунини 
хизматга янги келган ходимнинг ишга кўникиш жараёни, раҳбар 
ходимлар ва тажрибали хизматчиларнинг уларга кўмаклашуви, янги 
хизматчи томонидан билдирилган таклиф ёки фикрларга эътиборсиз 
қарамаслик, уларни рағбатлантириш, бир сўз билан айтганда янги иш 
жойига кўникма хосил қилишига ёрдамлашиш кабилар ташкил 
килади. 
- Хизмат лавозимини юқори даражада бажариш босқичи учун 
хизматчига юклатилган лавозимнинг ўзига хос хусусиятлари, 
функциялари, 
бажариш 
технологиялари, 
хизмат 
бурчини 
бажаришдаги юкори маҳорат борасида чуқур билим ва кўникмаларга 
эга бўлиши характерлидир. Ходимлар жамоасининг асосини ташкил 
қилувчи давлат хизматчиларининг бу гуруҳига алоҳида эътибор 
каратиш керак. Яъни уларнинг меҳнат фаолиятини рағбатлантириш, 
ўз вақтида вертикал ёки горизонтал жойлаштириш, уларнинг 
тайёргарлиги ва малакасини ошириш учун етарли шароитлар яратиб 
бериш, энг асосийси, айнан, шу ходимлар ҳисобига кадрлар 
заҳирасини шакллантириш, уларнинг хизмат бўйича ўсишига 
ёрдамлашиш лозим. Бу эса ўз навбатида улар томонидан ўз хизмат 
вазифаларини виждонан ва ҳалол бажаришларига туртки бўлади. 
- Инновация босқичи ўз ичига давлат хизматчиларининг алоҳида 
гуруҳини қамраб олиб, бу гуруҳга мансуб шахслар юқори 
интеллектуал қобилиятлари, хизмат давомида юзага келадиган 
муаммоларни хал қилишда ўзига хос ёндашиш ёки фикрга эга 
бўлишлари, бошқарув фаолиятига ўзгартириш киритиш йўлида 


22 
изланишлари, янгиликка интитилишлари, бошқарув соҳасида туб 
ўзгаришларни амалга оширувчи таклифлар беришлари билан 
ажралиб турадилар. 
- Давлат хизматини ўташнинг якунловчи босқичи. Бу босқич 
давлат хизматини тугаш асосларини ва бошқа масалаларни ўз ичига 
олади
1

Шундай қилиб, давлат хизматини ўташ давлат хизматчисини 
лавозимга тайинлаш, хизмат вазифаларини бажариш, бўш иш 
жойларини танлов асосида тўлдириш ёки кадрлар заҳирасига кўйиш, 
хизмат ёки мансаб бўйича кўтарилиш, кадрларни янгилаш ёки 
ротация 
қилиш, 
кадрлар 
малакасини 
баҳолаш, 
уларни 
рағбатлантириш ва жавобгарликка тортиш, шунингдек, хизмат 
вазифасидан озод қилиш ёки бўшатиш ва бошқа ҳолатлари билан 
характерланади. 

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish