Давлат хизмати ўҚув қЎлланма


-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ ВА



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/27
Sana23.02.2022
Hajmi0,9 Mb.
#125690
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
2 5285077181804841258

1-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ ВА 
ЮРИДИК ТАБИАТИ 
 
1-§. Давлат хизмати тушунчаси 
Замонавий ўзбек давлатчилигининг шаклланиш шароитида 
давлат ва маҳаллий органларни ва ундаги давлат хизматини 
шакллантириш ва ҳуқуқий тартибга солиш зарурияти туғилади. Шу 
сабабли давлатимизнинг тараққиёти, биринчи галда, давлат 
хизматини тўғри ташкил этишга боғлиқдир. 
Давлат хизматини ўташнинг моҳиятини ва унинг асосий 
хусусиятларини аниқлашдан олдин давлат хизматининг ўзи қандай 
фаолият эканлиги ҳақида тушунча ҳосил қилишимиз керак. 
Давлатимиз танлаган тараққиёт йўли – демократик ҳуқуқий 
давлат ва фуқаролик жамият қуришдир. Давлатнинг тараққий этиши 
энг аввало давлат хизматини тўғри ташкил этишга боғлиқдир. 
Ҳуқуқшунос олим Е.В.Охотский айтганидек, “Давлат қандай бўлса, 
давлат хизмати ва давлат хизматчилари ҳам шундай бўлади” ёки 
“Давлат хизматчилари, уларнинг интилиши ва қизиқишлари қандай 
бўлса, давлат ҳам шундай бўлади”
1
. Чунки давлат хизматини ўташ 
жараёни табиатан давлат хизматчилари таркибининг сифатига ва 
профессионаллик даражасига боғлиқдир.
Давлат хизмати хизматнинг асосий тури ҳисобланади. 
Ҳуқуқшунос 
олими 
Д.Н.Бахрах 
хизматга 
таъриф 
бериб, 
“Инсонларнинг, шунингдек давлат ва жамиятнинг мақсадга мувофиқ 
фаолият йўналишларидан бири – бу хизматдир. Бу тушунча турли 
маъноларда: инсоннинг фаолият тури сифатида, ижтимоий-ҳуқуқий 
институт сифатида, давлат органларининг махсус тизими маъносида 
ишлатилиши мумкин. 
Хизмат – бошқарувдан, давлат фаолиятини амалга оширишдан, 
бошқарувни таъминлашдан, шунингдек аҳолига ижтимоий-маданий 
хизмат кўрсатишдан иборат”
2
, деб кўрсатиб ўтган. Давлат хизмати 
1
Охотский Е.В. Государственная служба в Парламенте. – М., 2002. 
2
Бахрах А.П Административное право. – М.,1993. 



деганда, давлат ташкилотлари органлари, бирлашма, корхона, 
муассасалар хизматчиларининг давлат функциялари ва вазифаларини 
амалга оширишга йўналтирилган ҳамда ҳақ тўланадиган меҳнат 
фаолиятини тушуниш мумкин. Давлат хизмати тушунчаси кенг 
маънода давлат органлари томонидан бошқарувнинг кадрлар 
функциясини амалга ошириш, давлат органлари аппаратида доимий 
ёки вақтинча мансабни эгаллаб турган ҳамда давлат бюджетидан 
маблағ билан таъминланувчи барча шахсларнинг фаолиятидир
1

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида давлат хизмат 
муносабатларининг 
умумий 
томонларини 
тартибга 
солувчи 
қонуннинг йўқлиги ва ҳеч бир қонунчилик ҳужжатида давлат 
хизматига таъриф берилмаганлиги сабабли бу фаолиятнинг моҳияти 
ва ўзига хос хусусиятларини юридик адабиётлардан кўрамиз. 
Кўпгина дарсликларда давлат хизмати давлат органлари 
ходимларининг давлат олдида турган вазифа ва функцияларини 
амалга оширишга қаратилган меҳнат фаолияти сифатида кўрсатиб 
ўтилади
2

В.М.Манохиннинг фикрича, “давлат хизматининг моҳиятини, 
ўзига хос хусусиятларини, давлат хизматининг вазифа ва 
функцияларини – давлат хизмати ва давлат вазифалари, функциялари, 
давлат фаолият шаклларининг ўзаро нисбати орқали аниқланиши 
мумкин”
3

Ҳуқуқшунос олим М.Козловнинг наздида, “давлат хизмати 
деганда, давлат органларида амалга ошириладиган ҳамда ишчилар 
меҳнатидан мазмуни ва шакли жиҳатидан фарқ қиладиган ҳар қандай 
фаолият тушунилади”
4

Давлат хизматига бундай ёндашиш инсонлар меҳнат 
фаолиятининг икки шаклига асосланади: 
- биринчидан, моддий бойликларни, товарларни (ишларни) 
бевосита яратиш;
- иккинчидан, бошқарувни, раҳбарликни, контрол ва назоратни 
амалга ошириш. Бу маънавий бойликлар яратилиши ёки давлат 
1
Хожиев Э.Т. Давлат хизмати. – Тошкент: ТДЮИ, 2004. 
2
Административное право. – М.1985. – С.123. 
3
Манохин В.М. Государственная служба. – М., 1966. – С.5. 
4
Административное право.Под ред.Ю.М.Козлова. – М.,1973. – С.136-137. 



органларининг функциялари амалга оширилиши мумкин бўлган 
фаолиятдир. 
Инсонлар томонидан олиб бориладиган хизматлар ичида давлат 
ва маҳаллий органларда амалга ошириладиган хизмат асосий ўринни 
эгаллайди. 
Давлат ва маҳаллий органлардаги хизматнинг зарурияти 
давлатнинг мавжуд бўлишидан, унинг вазифа ва функцияларидан, 
шунингдек давлат органларини ташкил этиш эҳтиёжидан келиб 
чиқади. Айнан хизматчилар кўпгина давлат органлари тузилмасида, 
муассаса ва ташкилотларида, бошқарув ҳамда бошқарилувчи тизим 
ичида персонал сифатида ҳаракат қилади. Уларнинг ўз вазифаларини 
виждонан бажариши давлат ва жамиятда ҳуқуқий тартиботни 
ўрнатиш учун хизмат килади. 
Давлат хизмати тушунчасини юридик адабиётларда бир неча 
маънода кўриб чикилган, жумладан, Д.Н.Бахрахнинг таъбири билан 
айтганда, “давлат хизмати – ижтимоий маънода, ижтимоий категория 
бўлиб, давлат ташкилотида маълум бир лавозимни эгаллаб турган 
шахс томонидан давлатнинг кўрсатмасига кўра ижтимоий фойдали 
фаолиятни амалга ошириш”
1
ҳисобланади. 
Давлат хизмати: 
- cиёсий маънода – давлат сиёсатини амалга оширишга 
қаратилган фаолият бўлиб, давлатнинг мақсад ва вазифаларига барча 
ишлаб чиқилган сиёсий куч орқали эришиш; жамиятдаги 
мувозанатнинг асосий кўринишидир; 
- ҳуқуқий маънода давлат-хизмат муносабатларини ҳуқуқий 
ўрнатиш 
бўлиб, 
мансаб 
мажбуриятлари, 
хизматчиларнинг 
ваколатлари, давлат органларининг компетенцияси бажарилиши 
таъминланади. Давлат хизмати мураккаб ижтимоий-ҳуқуқий 
институтлардан бири бўлиб, уни ўрганиш давлат хизматининг 
ижтимоий ва ҳуқуқий асосларини таҳлил қилишни талаб килади. Бу 
институт давлат-хизмат муносабатларини тартибга солувчи меъёрлар 
йиғиндисидан иборат бўлиб, у орқали хизматчиларнинг ҳуқуқлари, 
мажбуриятлари, уларга бериладиган чекловлар, жавобгарлик ҳамда 
давлат хизматини ўташ, хизмат муносабатларининг юзага келиши ва 
1
Бахрах Д.Н. Административное право. – М.,1993 – С.102. 



бекор бўлиши тартибга солинади. Демак, давлат хизмати ҳуқуқий 
институт бўлиб, турли ҳуқуқ соҳаларининг меъёрларидан ташкил 
топадиган кичик институтларни ўз ичига олади; 
- ташкилий маънода – давлат аппаратининг ташкилий-
функционал элементлари билан алоқада бўлади. У қуйидаги 
элементлардан ташкил топган тизим сифатида намоён бўлади: давлат 
аппарати фаолиятининг ташкилий процессуал асосларини ташкил 
этиш, лавозимларнинг қурилиши ва уларнинг ҳуқуқий кўриниши, 
ходимларни аниқлаш, баҳолаш. Давлат хизмати давлатни 
мустаҳкамлашнинг ҳуқуқий асоси бўлиб, давлат ҳокимиятини 
мустаҳкамлайди ва фуқаролик жамиятини нормал функцияланишини 
таъминлайди. 
Россия Федерациясининг қонунчилигида давлат хизматидан 
ташқари, маҳаллий хизматга ҳам тўхталиб ўтилган. Шунингдек, 
Ю.Н.Стариловнинг 
фикрича, 
“давлат 
органларида 
амалга 
ошириладиган хизмат – бу оммавий хизмат бўлиб, оммавий ҳокимият 
органларидаги хизматдир. Одатий назария нуқтаи назаридан давлат 
хизмати деганда, давлат корхоналари, муассасалари, ташкилотлари ва 
бирлашмаларида амалга ошириладиган хизмат тушунилади. Хусусий 
ташкилотларнинг, корхоналарнинг, банклар ҳамда бошқа корхона ва 
ташкилотларнинг хизматчиларини, фақатгина, ижтимоий нуқтаи 
назардан хизмат муносабатлари тизимига киритиш мумкин.
Охирги вақтларда кўпгина ривожланган давлатларда депутатлар 
томонидан олиб борилаётган хизмат профессионал иш сифатида 
намоён бўлмоқда. Лекин депутатлар давлат хизматчилари 
ҳисобланмайдилар. Давлатда олий мансабларни эгаллаб турган 
шахслар ҳам, масалан, Президент, вакиллик органларининг 
раҳбарлари, вазирлар ва бошқалар давлат хизматида эмас. Улар 
оммавий ҳуқуқий хизмат мақомига эга ҳамда ўз вазифаларини 
маълум бир даврда амалга оширишлари мумкин. Масалан, Fарбий 
Европа ёки Америка Қўшма Штатларини олиб қарайдиган бўлсак, 
улардаги олий мансабдор шахслар оммавий хизмат таркибига 
киритилмаган.
Бироқ мазкур давлатларнинг оммавий хизмат тизими билан 
танишиб чиққанда, баъзи бир қарама-қаршиликларни кўришимиз 


10 
мумкин. Масалан, давлат хизматига умрбод тайинланиш тамойили 
билан мансабдор шахсларнинг ўз ваколатларини вақтинчалик 
бажариши ўртасидаги қарама-қаршилик. Давлатнинг муҳим 
маъмурий функциялари давлат хизматига ҳеч қандай алоқаси 
бўлмаган хусусий шахслар (масалан, хусусий нотариуслар) 
томонидан ҳам бажарилади”
1

Давлат хизмати тушунчаси кенг маънода давлат органлари 
томонидан бошқарувнинг кадрлар функциясини амалга ошириш 
бўлиб, у давлат органлари аппаратида доимий ёки вақтинча мансабни 
эгаллаб турган ҳамда давлат бюджетидан маблағ билан 
таъминланувчи барча шахсларнинг фаолиятидир. 
Ҳуқуқшунос олим В.М.Манохин томонидан давлат хизматига 
берилган тушунча юридик адабиётларда кенг қўлланилмоқда. Унинг 
назарида, давлат хизмати – бу давлат органларини ва бошқа 
ташкилотларни ташкил этиш ва ҳуқуқий тартибга солиш бўйича 
давлат фаолиятининг бир бўлаги ҳисобланади, давлат органлари ва 
ташкилотларнинг фаолияти эса давлат олдида турган вазифа ва 
функцияларни амалга оширишга қаратилади. Лекин мазкур таърифга 
нисбатан кўпгина олимлар ўз эътирозларини билдиришган, булардан, 
ҳуқуқшунос олим Б.М.Лазерев унинг қуйидаги камчиликларини 
кўрсатиб ўтган: 
- биринчидан, давлат хизмати, давлат хизматчиси атамаси билан 
белгиланган; 

иккинчидан, 
давлат 
хизматчилари 
нафақат 
давлат 
функцияларини, балки бошқа фаолият турини ҳам амалга 
оширишлари эътибордан четда қолган (масалан, врачлар, илмий 
ходимлар, ўқитувчи ва бошқалар); 
- учинчидан, В.М.Манохин томонидан берилган таърифда икки 
ҳолат, яъни давлат хизмати ҳамда уни ташкил этиш ва тартибга 
солишга қаратилган фаолият асоссиз равишда умумлаштирилган. 
Б.М.Лазерев давлат хизматига қуйидагича таъриф беради: 
“Давлат хизмати – давлатга хизмат қилиш, яъни унинг талаби билан 
маълум бир пул мукофоти эвазига давлат органида давлат олдида 
1
Старилов Ю.Н.Служебное право. – М.: БЕК, 1996. – С.131 


11 
турган вазифа ва функцияларни амалга ошириш бўйича бўладиган 
фаолиятдир”
1

Ҳуқуқшунос олим О.Т.Хусанов
бу ҳақда шундай ёзади, давлат 
хизмати вакиллик, ижроия, суд ҳокимияти органларининг 
бошқарувидаги ва бошқа давлат органларидаги давлат номидан унинг 
вазифаларини бажарувчи хизматлардан иборат
2

Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб, давлат хизматининг 
қуйидаги хусусиятларини кўрсатиб ўтишимиз мумкин:
1) давлат хизмати давлат хизматчисининг давлат олдида турган 
вазифа 
ва 
функцияларини 
амалга 
оширишга 
қаратилган 
профессионал фаолиятидир; 
2) ушбу фаолиятни олиб бориш жараёнида давлат 
органларининг компетенцияси амалга оширилади; 
3) бу фаолият давлат органларининг функцияланишини 
таъминлашга қаратилгандир; 
4) бундай фаолият мансаб мажбуриятларининг ижро этилишини 
таъминлайди.
Давлат хизмати жараёнида юзага келадиган муносабатларнинг 
бир неча ўзига хос хусусиятларини кўриб чиқамиз: 
биринчидан, бу муносабатлар давлат-ҳуқуқий муносабатлар 
бўлиб ҳисобланади, яъни давлат-хизмат муносабатлари оммавий 
ҳуқуқ (давлат, маъмурий) меъёрлари билан тартибга солинади ва 
кўпгина ҳолатларда хусусий-ҳуқуқий тартибга cолинишдан холидир; 
иккинчидан, давлат-хизмат муносабатлари алоҳида ҳуқуқий 
муносабатлар бўлиб, давлат хизматчиларининг мақомига боғлиқдир; 
учинчидан, 
давлат-хизмат 
муносабаталари 
– 
давлат 
хизматчиларининг ишонч, хизмат ва садоқат муносабатларидир; 
тўртинчидан, давлат-хизмат муносабатлари – давлат ҳокимият 
муносабатларидир; 
бешинчидан, давлат-хизмат муносабатлари – давлат лавозимини 
бошқариш билан боғлиқ, яъни давлат хизматчиси давлатнинг 
1
Лазерев Б.М. Гос. служба. – Л. 1993. – С.56. 
2
Мирбобоев Б., Хусанов О., Бегматов А. Ўзбекистонда давлат хизматини ўташнинг ташкилий-
ҳуқуқий масалалари. – Тошкент: Академия, 2005.


12 
функцияларини амалга ошириб, маълум бир давлат вазифаларини 
бажаради.
Демак, давлат хизматига давлат органлари томонидан 
бошқарувнинг кадрлар функциясини амалга ошириш бўлиб, давлат 
органлари аппаратида доимий ёки вақтинча мансабни эгаллаб турган 
ҳамда давлат бюджетидан маблағ билан таъминланувчи шахсларнинг 
фаолияти деб таъриф берсак бўлади.
Давлат хизмати давлат аппаратини бошқаришни ташкил этиш ва 
ҳуқуқий тартибга солиш бўйича давлат фаолиятининг асосий 
турларидан бири бўлиб, давлат олдида турган вазифаларнинг 
самарали амалга оширилишини таъминлайди. 
Ўзбекистон Республикасида давлат хизматининг асосий мақсади 
- Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари билан 
белгиланган тамойиллар ва бошқа ҳолатларга асосланиб, давлат 
функцияларини амалга ошириш, унинг вазифаларини бажариш, 
жамият ва фуқароларнинг эҳтиёжларини таъминлашдан иборатдир. 

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish