Давлат хизмати ўҚув қЎлланма



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/27
Sana23.02.2022
Hajmi0,9 Mb.
#125690
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   27
Bog'liq
2 5285077181804841258

 
Такрорлаш учун саволлар 
1. Давлат хизматчисининг жавобгарликка тортишнинг ўзига хос 
хусусиятлари. 
2. Давлат хизматчисининг интизомий жавобгарлиги. 
3. Давлат хизматчисининг маъмуримй жавобгарлиги. 
4. Давлат хизматчисининг жиноий жавобгарлиги. 
5. Давлат хизматчисининг моддий жавобгарлиги. 
 
 


110 
13-§. Давлат хизматининг тугатилиш асослари 
Давлат хизмати қуйидаги ҳолларда тўхталиши мумкин: 
1. Ходимнинг аризасига кўра. 
2. Давлат органининг ёки раҳбарнинг ташаббусига кўра. 
3. Қонунда кўрсатилган бошқа ҳолларда. 
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан, давлат 
хизматчисини давлат органининг ташаббуси билан қуйидаги 
асосларга кўра бўшатилиши мумкин: 
- давлат хизматида бўлиш ёши чегарасидан ўтганда; 
- Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотганда; 
- қонунчиликда ўрнатилган мажбуриятлар ва чекловларга риоя 
қилмаганда; 
- қонунчилик билан қўриқланадиган давлат сири ҳисобланган 
маълумотни ошкор қилганда; 
- қонунчилик билан ўрнатилган бошқа асосларга ; 
Масалан, давлат хизмати муддатининг тугаши, ходимнинг 
нафақага, истеъфога чиқиши, давлат органининг тугатилиши, штат 
бирлигининг қисқартирилиши ва бошқалар. 
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ 
ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаментида
хизмат 
қилиш ходим ишдан бўшатилганда тўхтатилади. 
Қуйидагилар хизмат қилишни тўхтатиш учун асос ҳисобланади: 
­ 
ходимнинг ўз ташаббуси; 
­ 
томонларнинг келишуви; 
­ 
ишда ходимлар сони (штатлар)нинг қисқариши ёки хизмат 
хусусиятининг 
ўзгаришини 
келтириб 
чиқарувчи 
ташкилий 
ўзгаришлар натижасида ходимлар сонининг қисқартирилиши; 
­ 
ходимнинг малакаси етарли даражада эмаслиги ёки 
саломатлигига кўра бажараётган вазифасига номувофиқлиги; 
­ 
саломатлигига ёки бошқа узрли сабабларга кўра узоқ муддат 
мобайнида ўз вазифасини бажаришга ноқобиллиги; 
­ 
огоҳлантирилганидан кейин ҳам тақиқланган фаолиятни давом 
эттираётган бўлса; 
­ 
унга нисбатан суд айблов қарорининг қонуний кучга кириши; 


111 
­ 
ходим томонидан ўз хизмат бурчининг бир марта қўпол 
равишда бузилиши; 
­ 
ходим томонидан ўз хизмат бурчининг мунтазам равишда 
бузилиши. Хизмат бурчини мунтазам равишда бузиш деб ходим 
илгари содир этган хизмат бурчининг бузилиши учун интизомий 
жазога тортилган кундан эътиборан бир йил мобайнида интизомий 
қоидабузарликни такроран содир этиши ҳисобланади, агар жазо 
муддатидан олдин олиб ташланган бўлмаса;
­ 
Департамент ходимининг Қасамёдини бузиш, шунингдек 
Департамент ходимининг шаъни ва обрўсини тўкувчи қилмиш содир 
этиши; 
­ 
ходимнинг Департаментда хизмат қилувчилар учун чекланган 
ёшга тўлиши; 
­ 
ходимнинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан маҳрум 
бўлиши; 
­ 
суд қарори билан унинг вафот этган деб эълон қилиниши. 
Департамент 
ходимларининг хизматда бўлишлари учун 
чекланган ёш чегараси эркаклар учун 60 ва аёллар учун 55 ёш. 
Хизмат манфаатлари назарда тутилган ҳолда ходим мазкур ёшга 
тўлганидан кейин муддатли шартнома асосида меҳнатга ҳақ тўлаш 
шартлари сақланган ҳолда Департаментда хизмат қилишни давом 
эттириши мумкин. 
Чекланган хизмат муддатининг тегишли раҳбарнинг қарорига 
мувофиқ 5 йилгача узайтирилишига йўл қўйилади. Чекланган хизмат 
муддатининг бундан кейин ҳам узайтирилишига йўл қўйилмайди. 
Эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган ходим кадрлар 
бўлими ихтиёрига, охирги хизмат жойидаги ўртача ойлик маоши 
сақланган ҳолда ўтказилади. Уни келгусидаги хизмат вазифасига 
тайинлаш масаласи бир ойдан кеч бўлмаган муддат ичида ҳал 
этилиши керак.

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish