Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/139
Sana23.02.2022
Hajmi3,89 Mb.
#120672
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   139
Bog'liq
УМК Стратегия ФЖ 10 сен 88199d5aaf4bdefc31fc4735dfc05247

Жамоатчилик муҳокамаси. Жамоатчилик муҳокамаси ижтимоий 
аҳамиятга молик бўлган меъѐрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, меъѐрий-ҳуқуқий 
ҳужжатларнинг лойиҳалари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг 
қарор, буйруқ ва фармойишлари, шунингдек, ижтимоий аҳамиятга молик 
бўлган бошқа ҳужжат ва материалларни таҳлил қилишга бағишланади. 
Амалдаги меъѐрий-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича жамоатчилик муҳокамаси 
уларга ўзгаришлар киритиш, ѐки уларни янги таҳрирда қабул қилиш зарур 
бўлган ҳолларда жамоатчилик фикри ҳисобга олинишини таъминлаш 
мақсадида ўтказилади.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда қабул қилинадиган қонун 
лойиҳаларини жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш одат тусига кирди. 
Миллий онг ва миллий маънавиятнинг тикланиши ва ривожланиши 
натижасида қонунлардан ташқари, ижтимоий аҳамиятга молик бўлган бошқа 
ҳодисаларни муҳокама қилиш ҳам ижтимоий амалиѐтда мустаҳкам ўрин 
эгаллай бошлади.
Олий Мажлис фуқароларнинг вакиллик органи сифатида мамлакат 
ҳаѐтида муҳим рол ўйнайди. Шундай бўлса ҳам, Қонунчилик Палатаси ҳамда 
Сенат аъзолари қонунларнинг сифатли бўлиши ҳамдаижтимоий ҳаѐтда ўз 
ўрнини эгаллашини таъминлаш учун, уларнинг лойиҳаларини жамоатчилик 
муҳокамасидан ўтказишга эҳтиѐж сезадилар. Бундан ташқари, қонунлар 
легитимликка эга бўлиши учун, кенг халқ оммасини уларнинг муҳокамасига 
жалб қилиш зарур бўлади.
Қонунларнинг лойиҳалари бўйича лойиҳа мавзуси бўйича мутахассис 
бўлган экспертлар жалб қилинади. Айни пайтда, қонунларни қабул қилишда 
экспертлардан ташқари, турли мақсадли гуруҳларга мурожаат қилиш ҳам 
зарур бўлади. Бундай мақсадли гуруҳларга мазкур қонуннинг қабул 
қилинишидан манфаатдор бўлган томонларни киритиш мумкин. Масалан, 
чорвачиликни ривожлантиришга оид қонун қабул қилинмоқчи бўлса, унинг 
лойиҳаси муҳокамасига, биринчи навбатда, чорвадорларнинг вакиллари жалб 
қилиниши керак. Бундан ташқари, чорва ҳайвонларига ем-хашак етказиб 
берувчи деҳқонлар, омухта ем етказиб берувчи саноат ваклилларини ҳам 
жалб 
қилиш 
мақсадга 
мувофиқ. 
Бундан 
ташқари, 
чорвачилик 
маҳсулотларини истеъмол қилувчи кенг халқ оммаси вакиллари ҳам иштирок 
этиши шарт бўлади. Мана шу бир қонун лойиҳасини муҳокама қилишга жалб 
қилинганлар орасида бир неча мақсадли гуруҳ вакилларини кўриш мумкин. 
Санаб ўтилган гуруҳлардан ташқари, қонун лойиҳасини муҳокама қилишга 
мамлакатимиздаги ижроия ва қонун чиқариш органларининг, шунингдек, 
маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг вакилларини ҳам жалб этиш 


218
мақсадга мувофиқ. Булардан ташқари, қонун лойиҳасини муҳокама қилишда 
фуқаролик жамиятлари институтлари (касаба уюшмалари, сиѐсий партиялар, 
истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар, ҳуқуқни 
ҳимоя қилувчи ташкилотлар, ѐшлар ташкилотларининг вакиллари ҳам) 
иштирок этиши зарур бўлади. Санаб ўтилганлардан ташқари, мамлакатдаги 
ҳар бир фуқаро қонун муҳокамасида иштирок этиши мумкин.
Жамоатчилик муҳокамаси ўз моҳиятига кўра, ижтимоий-сиѐсий жараѐн 
бўлиб, давлат бошқарувида сиѐсий қадриятларни, яъни фуқароларнинг 
сиѐсатни ишлаб чиқишдаги иштирокини таъминлашга қаратилган бўлади. 
Давлат бошқаруви учун сиѐсий қадриятлардан ташқари, ҳуқуқий қадриятлар 
ҳам хос бўлиб, улар сиѐсий қарорлар қабул қилиш чегараларини белгилаб 
беради, алоҳида фуқароларнинг ва хўжалик юритувчи субъектларнинг 
ҳуқуқларини ҳимоя қилади. Қарорлар қабул қилишда сиѐсий ва ҳуқуқий 
қадриятлардан ташқари, бошқарув қадриятлари ҳам мавжуд бўлиб, улар 
қонунларни амалга тадбиқ қилиш жараѐнида намоѐн бўлади. Ҳуқуқий 
қадриятлар жумласига ҳуқуқнинг устуворлиги, тенглик кабилар кирса, 
бошқарув қадриятларига бошқарув органлари фаолиятининг самарадорлиги, 
оптималлиги кабиларни киритиш мумкин.
Жамоатчилик муҳокамасини ўтказишда иштирокчилар олдиндан 
рўйхатдан ўтишлари, хулқ-атвор қоидаларига ҳамда жамоатчилик 
муҳокамасини ўтказиш регламентига амал қилишлари шарт.
Муҳокама қилинаѐтган лойиҳани кўриб чиқаѐтган давлат ҳокимияти 
органи ѐки маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органи жамоатчилик муҳокамаси 
ташкилотчисини мазкур тавсияларни кўриб чиқиш муддати ва тартиби 
тўғрисида олдиндан хабардор қилиши шарт.

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish