Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети


Жамоатчилик назоратининг мониторинг шакли



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/139
Sana23.02.2022
Hajmi3,89 Mb.
#120672
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   139
Bog'liq
УМК Стратегия ФЖ 10 сен 88199d5aaf4bdefc31fc4735dfc05247

Жамоатчилик назоратининг мониторинг шакли. Жамоатчилик 
назоратининг мониторинг шакли дастлаб атроф-муҳитдаги ўзгаришларни 
ўрганишда қўлланган. Масалан, Ўзбекистонда назоратнинг мониторинг 
шаклиОролбўйи минтақасида бир қатор ҳолат ва кўрсаткичларникузатиш 
мақсадида ўтказилган. Жамоатчилик назоратига экология соҳасидан кириб 
келган мазкур усул, кейинчалик, жамият ҳаѐтининг бошқа соҳаларида ҳам 
қўллана бошлади.
Мамлакатни модернизациялаш жараѐнида мавжуд муаммоларни ҳал 
қилиш янги муаммоларни келтириб чиқаради. Лекин, вужудга келаѐтган янги 
муаммолар тараққиѐтнинг янги, юқорироқ босқичида, шу босқичнинг 
талабларига мос равишда ҳал қилинади. Ана шундай муаммоларни самарали 
ҳал қилиш учун жамиятдаги ижтимоий муносабатлар тадрижини мунтазам 
таҳлил қилиш зарурати вужудга келади. Ана шундай таҳлил талабларига 
жамоатчилик мониторинги тўла жавоб беради. Ижтимоий муносабатлар 
тадрижини ташхис қилиш ва башорат қилиш вазифасини бажарувчи 
жамоатчилик мониторинги, айни пайтда, мазкур жараѐнларни бошқариш 
бўйича тезкор ахборот олиш имконини ҳам беради.
Жамоатчилик мониторингининг бошқа 
тадқиқот усулларидан 
афзаллиги шундаки, унинг ѐрдамида ижтимоий кўрсаткичларнинг кенг 
доираси бўйича олинадиган маълумотларни мунтазам тўлдириб ва 
уйғунлаштириб бориш имкони пайдо бўлади. Ахборотларни ана шундай 
тўлдириш ва уйғунлаштириш асосида мунтазам янгиланиб турувчи ахборот 
банки яратилади. Айни мана шу афзаллиги жамоатчилик мониторингининг 
кенг тарқалиши учун асос яратмоқда.
Жамоатчилик мониторинги жамоатчилик фаоллигининг янги шакли 
бўлиб, муайян тизимлар тўғрисида мунтазам ва илгарилаб борувчи ахборот 
олиш имконини беради. Олинган ахборотларда тизимнинг ҳолати 
мониторинг 
кўрсаткичлари 
ѐрдамида 
ифодаланади. 
Мониторинг 
кўрсаткичлари комплекслик ва интегративлик мезонлари асосида 


216
шаклланади. Комплекслик тушунчаси тизимнинг турли таркибий қисмлари 
тўғрисида ахборот олишни англатса, интегративлик мезони олинаѐтган 
ахборотнинг ўша таркибий қисмлари ўзаро таъсирини ифодалашни 
таъминлайди. Мазкур ахборотлар тизимдаги миқдорий ва сифат 
ўзгаришларни ўзаро алоқадорликда ифодалайди.
―Мониторинг тушунчаси муайян объектларнинг ҳолати тўғрисида 
махсус ташкил этилган тизимли кузатишни англатади. Масалан, 
атрофмуҳитни мониторинг қилиш табиатдаги объектларнинг ҳолати ва 
улардаги ўзгаришларни кузатишни англатади.
Жамоатчилик мониторинги нодавлат нотижорат ташкилотлар ва 
умуман, фуқаролик жамияти институтлари томонидан давлат ҳокимияти 
органлари фаолиятининг амалдаги қонунчиликка мос ѐки мос эмаслигини 
назорат қилиш мақсадида амалга оширилади. Жамоатчилик мониторинги 
давлат ҳокимияти органлари фаолиятига баҳо бериш билан бирга, зарур 
бўлган ҳолларда уларни коррекция қилиш имконини ҳам яратади.
Жамоатчилик мониторинги қуйидаги тамойилларга асосланиб 
ўтказилади:

тизимлилик ва холислик;

қонунийлик ва очиқлик;

олинаѐтган маълумотларнинг ишончлилиги.
Ижтимоий 
аҳамиятга 
молик 
дастурларни 
жамоатчилик 
мониторингидан ўтказишнинг мақсади мазкур дастурларни ишлаб чиқиш ва 
амалга оширишни такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдир. 
Бундай тавсиялар мониторинг натижаларини жамоатчилик муҳокамасидан 
ўтказиш асосида қабул қилинади.
Ижтимоий 
аҳамиятга 
молик 
дастурларни 
жамоатчилик 
мониторингидан ўтказиш технологияси ўзаро боғлиқ ва муайян кетма-
кетликда ташкил этилган ҳаракатлар йиғиндиси бўлиб, уларни амалга 
ошириш манфаатдор шахс ва ташкилотларга, биринчи навбатда, нодавлат 
нотижорат ташкилотларга ижтимоий аҳамиятга молик мазкур дастурларни 
ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш имкониятини беради. 
Бундай иштирок аҳолига кўрсатилаѐтган ижтимоий хизматларнинг сифати ва 
самарадорлигини оширишни назарда тутади.
Жамоатчилик мониторинги бир неча усуллардан фойдаланиб 
ўтказилади. Бундай усуллар жумласига қуйидагиларни киритиш мумкин: 
статистик таҳлил; бюджет таҳлили; ҳуқуқий таҳлил; сўровномалар; 
интервью.
Мониторинг ўтказиш дастуримуаммоли вазиятни тавсифлашни ҳам 
қамраб олади.Мониторинг ана шу вазиятни статистик маълумотлар, оммавий 
ахборот воситаларида чоп этилган маълумотлар, шунингдек, бошқа 
манбалардан олинган маълумотлар асосида таҳлил қилишни назарда тутади. 
Ана шундай таҳлил асосида ижтимоий аҳамиятга молик дастурларнинг 
мазмуни, мақсадга йўналтирилганлиги муаммони ҳал қилиш учун 
белгиланган тадбирларнинг етарли ѐки етарли эмаслиги, асосланганлиги, 
амалга ошириш механизмлари мавжудлиги, жамоатчилик фикри ҳисобга 


217
олингани ѐки олинмаганлиги, уни тузишда жамоатчиликнинг иштирок этиш 
даражаси баҳоланади.
Жамоатчилик мониторингидан ўтказишнинг ташкилий шакли 
ташаббускор ташкилот томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа ҳисобланади. 
Лойиҳада жамоатчилик мониторингини ташкил қилишнинг асосий 
босқичлари ифодаланган бўлади: тайѐргарлик кўриш босқичи, жамоатчилик 
мониторинги бўйича тадбирларни ташкил қилиш босқичи, якунловчи босқич.

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish