Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/139
Sana23.02.2022
Hajmi3,89 Mb.
#120672
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   139
Bog'liq
УМК Стратегия ФЖ 10 сен 88199d5aaf4bdefc31fc4735dfc05247

2. Жамоатчилик назорати тизими  
Жамоатчилик назорати жуда қадим замонлардан буѐн мавжуд. 
Масалан, ибтидоий жамоада шахс хулқини жамоа назорат қилган. Агар шахс 
хулқатворида жамоа томонидан қабул қилинган меъѐрлардан оғиш бўлса, 
жамоа аъзолари турли санкциялар ѐрдамида унинг хулқини тегишли томонга 
ўзгартирган.
Ўзбекистонда қадимдан ўзини ўзи бошқариш органи бўлган маҳалла 
назоратчилик функцияларини ҳам бажарган. Бундай функцияни маҳалла 


207
жамоаси юқоридан туширилган фармонлар, буйруқлар ва бошқа ҳуқуқий 
меъѐрларга муносабат билдириш шаклида ифодалаган.
Жамоатчилик назорати узоқ тарихга эга бўлса ҳам, уни илмий тушунча 
сифатида фанга ижтимоий психологиянинг асосчиларидан бўлган Т.Тард 
олиб кирди. Унинг талқинида мазкур тушунча жиноятчининг хулқ-атворини 
меъѐрий қоидалар доирасига қайтариш учун қўлланиладиган усуллар 
мажмуини ифодалаган. Кейинроқ, бу тушунчанинг мазмуни анча кенгайди. 
Бундай кенгайиш америкалик социологлар Э.Росс ва Р.Парк тадқиқотлари 
туфайли юз берди. Уларнинг талқинида жамоатчилик назорати индивидга 
унинг хулқ-атворини ижтимоий меъѐрларга мос келтириш мақсадида 
ўтказиладиган таъсирни англатади.
Америкалик социолог Т.Парсонс тавсифида жамоатчилик назорати 
санкциялар ѐрдамида девиант хулқ-атворга таъсир ўтказиш орқали уни 
меъѐрий ҳолатга келтиради ва ижтимоий барқарорликни таъминлашга хизмат 
қилади.
Юқоридагилардан хулоса қилиб айтиш мумкинки, жамоатчилик 
назорати ижтимоий тизимнинг ўзини ўзи тартибга солиш усулидир. Мазкур 
усул ҳуқуқий меъѐрлар ѐрдамида ҳамда мазкур тизимнинг таркибий 
қисмлари орқали тартиб ва барқарорликни таъминлаш мақсадида ўтказилади. 
Жамоатчилик назоратининг характери, мазмуни, йўналтирилганлиги мазкур 
ижтимоий тизимнинг характери, моҳияти ва типи билан белгиланади. 
Жамоатчилик назорати ибтидоий, архаик жамиятларда ҳозирги ривожланган 
индустриал жамиятлардагига нисбатан мутлақо ўзгача хусусиятга эга бўлади. 
Архаик жамиятларда у содда тузилмага эга бўлса, индустриал жамиятларда 
мураккаб тизим сифатида намоѐн бўлади.
Санкциялар ― жамоатчилик назоратининг элементи. Алоҳида шахслар 
ва ижтимоий гуруҳларнинг хатти-ҳаракатига тезкор муносабат билдириш 
мақсадида жамият ижтимоий санкциялар тизимини яратган. Санкциялар ўз 
моҳиятига кўра, алоҳида шахс ва ижтимоий гуруҳлар, муассаса ва 
ташкилотларнинг хатти-ҳаракатига муносабатдир. Ижтимоий санкциялар 
тизимининг вужудга келиши тасодифий ҳол эмас. Меъѐрлар жамият 
қадриятларини ҳимоя қилиш мақсадида яратилган бўлса, санкциялар 
ижтимоий меъѐрлар тизимини ҳимоя қилиш ва мустаҳкамлаш учун хизмат 
қилади. Меъѐр санкция ѐрдамида ҳимоя қилинмаса, унга одамлар амал 
қилмай қўяди.
Санкциялар моддий ва маънавий бўлиши мумкин. Моддий санкциялар 
вазифасини жарима, мол-мулкни мусодара қилиш кабилар бажаради. 
Маънавий санкциялар эса танқидий фикр, хайфсан, кесатиқ, пичинг, изза 
қилиш каби шаклларда бўлиши мумкин. Фуқаролик жамияти институтлари 
маъмурий ва ҳуқуқий санкцияларни қўллаш ваколатига эга эмас. Улар фақат 
маънавий санкцияларни қўллаши мумкин. Лекин ўринли ва тўғри қўлланган 
маънавий санкцияларнинг кучи ҳуқуқий санкциялар кучидан кам бўлмаслиги 
мумкин.
Юқорида баѐн қилинганлардан хулоса қилиб айтиш мумкинки, 
меъѐрлар ва санкциялар бир бутунликни ташкил қилади. Бирорта меъѐр 


208
тегишли санкцияларга эга бўлмаса, у одамлар ва ижтимоий гуруҳларнинг 
хулқатворига таъсир ўтказа олмайди. Бундай меъѐр шиор, чақириқ бўлиши 
мумкин. Лекин, у жамоатчилик назоратининг таркибий қисми бўла олмайди.
Алоҳида шахс ѐки ижтимоий гуруҳ ижтимоий меъѐрларга 
бўйинсунишни истамаса ѐки уларни четлаб ўтишга ҳаракат қилса, жамият 
мажбурлаш чораларини қўллайди. Ҳозирги жамиятларда мажбурлаш орқали 
назорат қилишнинг қатъий ишлаб чиқилган қоида ва тизимлари мавжуд. 
Мазкур тизимлар меъѐрлардан оғишнинг типлари ва даражасига кўра, 
мутаносиб равишда қўлланадиган санкциялар йиғиндисидан иборат.
3.Жамоатчилик назоратининг субъектлари 
Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг давлат ҳокимияти органлари 
фаолияти қонунларга мослигини назорат қилиш ҳуқуқи уларнинг давлат 
бошқарувидаги фақат якуний-назорат босқичида иштирок этиши билангина 
чекланмайди. Улар ўзларининг мазкур ҳуқуқини давлат бошқарувининг 
аввалги босқичлари, яъни режалаштириш ва ташкиллаштириш босқичларида 
ҳам намоѐн қилишлари мумкин.Шунинг учун нодавлат нотижорат 
ташкилотлари давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг қонунларга 
мослигини назорат қилиш ҳуқуқини фақат назорат босқичигабоғлаб қўйиш 
унчалик тўғри бўлмайди.
Мазкур 
ташкилотлар 
давлат 
бошқарувининг 
режалаштириш 
босқичларидаѐқ иштирок этиш ҳуқуқи улар давлат ҳокимияти органлари, 
жумладан, маҳаллий давлат бошқаруви органларининг ижтимоий аҳамиятга 
молик 
тадбирлар 
ва 
дастурларини 
режалаштириш 
босқичидаѐқ 
назоратқилишида намоѐн бўлади. Бундан ташқари, ҳар қандай назорат, 
жумладан, жамоатчилик назоратининг самарадорлиги давлат ҳокимияти 
органлари, жумладан,маҳаллий давлат ҳокимияти органлари муайян тадбир 
ва дастурларни амалга ошириб бўлгандан кейин уларнинг қонунларга мос 
ѐки мос эмаслигини назорат қилиши мумкин ва баъзи ҳолларда зарур бўлади. 
Лекин бундай йўл тутиш самарали эмас. Чунки тадбир ѐки дастур амалга 
оширилиб, унга давлатнинг, яъни солиқ тўловчиларнинг маблағлари 
сарфланиб бўлгандан кейин бу тадбир ѐки дастур ўринсиз экани аниқланса, 
бу тадбир ѐки дастур учун маблағлар ноўрин сарфланган,деб топиш эҳтимол 
тўғридир. Лекин энди ноўрин сарфланган маблағларни қайтариб бўлмайди. 
Шунинг учун ҳам ННТлар ўзларининг назорат қилиш ҳуқуқини ўша тадбир 
ѐки дастур режалаштириш босқичида эканидаѐқ амалга оширишлари керак. 
Бунинг учун муайян шарт-шароит зарур.
Маълумки, ННТлар ҳокимият функциялари ва ваколатларига эга эмас. 
Лекин улар давлат ҳокимият органлари фаолиятини назорат қилиш ҳуқуқига 
эга. Ана шу ҳуқуқ самарали ишлаши учун давлат ҳокимияти органлари 
фаолиятининг 
шаффофлигини 
таъминлаш 
зарур. 
Шунинг 
учун 
мамлакатимизда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқлигини 
таъминлаш бўйича махсус қонун қабул қилинган.
Бу Қонуннинг 5-моддасида, жумладан, шундай дейилади:―Давлат 
ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборот 
жумласига қуйидагилар киради: давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари 


209
томонидан ишлаб чиқилаѐтган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг, норматив 
ва бошқа ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисидаги маълумотлар;
7
Мамлакатимизда жамоатчилик назоратига алоқадор қонунларнинг пухта 
ўйлаб тузилаѐтгани ва қабул қилинаѐтгани Давлат ҳокимияти ва бошқаруви 
органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборот жумласига норматив ва бошқа 
ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисидаги маълумотлар киритилганида ҳам 
намоѐн бўлади. Мазкур ҳолат жамоатчилик назоратининг давлат ҳокимияти 
ва бошқаруви органларининг фаолиятини тадбирлар режалаштирилиши 
босқичидаѐқ назорат қилиш учун имконият яратади.
Ўзбекистон Республикасининг ―Жамоат бирлашмалари тўғрисидаги 
Қонунида ҳам фуқароларнинг бирлашмалар тузиш ҳуқуқи кафолатланган: 
―Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги Умумий декларацияга, Ўзбекистон 
Республикасининг 
Конституциясига 
асосланиб, 
ушбу 
Қонунда 
фуқароларнинг жамоат бирлашмаларини тузиш эркинлиги уларнинг 
ажралмас ҳуқуқи сифатида мустаҳкамлаб қўйилади
8
Мазкур Қонунда 
―жамоат бирлашмаси тушунчасига таъриф ҳам берилган: ―Ўз ҳуқуқлари, 
эркинликларини хамда сиѐсат, иқтисодиѐт, ижтимоий ривожланиш, фан, 
маданият, экология ва ҳаѐтнинг бошқа соҳаларидаги қонуний манфаатларини 
биргаликда 
рўѐбга 
чиқариш 
учун 
бирлашган 
фуқароларнинг 
хоҳиширодаларини эркин билдиришлари натижасида вужудга келган 
ихтиѐрий тузилма жамоат бирлашмасидир. Кўриниб туриптики, жамоат 
бирлашмаларига берилган таъриф кўпчилик томонидан эътироф этилган 
―Википедия луғатида келтирилган таърифга тўла мос келади ва таъкидлаш 
жоизки, бизнинг қонунимизда жамоат бирлашмаларига берилган таърифнинг 
бир қатор жиҳатлари ―Википедиядагиданкенгроқ ва мустаҳкамроқдир.
Конституциямизда давлатимиз ижтимоий давлат экани мустаҳкамлаб 
қўйилган. 
Жамоатчилик 
назоратидавлатнинг 
ижтимоийлигини 
таъминлайдиган муҳим омилдир. Жамоатчилик назорати бўлмаган давлатни 
ижтимоий давлат деб бўлмайди. Жамоатчилик назорати қанчалик кучли 
бўлса, давлатнинг ижтимоийлик даражаси шунчалик юқори бўлади.Давлат 
ижтимоий ҳаѐтида халқ қўллаб-қувватлаган нарсаларгина яшаши керак.
Жамоатчилик
экспертизаси
якунларига
кўра аҳоли 
қўллаб- 
қувватламайдиган нарса ва ҳодисаларга барҳам бериш зарур. 
Жамоатчилик назоратининг шаклларидан бири бўлган жамоатчилик 
экспертизаси мамлакатда юз бераѐтган сиѐсий, иқтисодий ва маънавий 
жараѐнларга аҳолининг муносабатини аниқлайди ва мазкур жараѐнларнинг 
қай бири яшаши ва қай биридан воз кечилиши кераклиги тўғрсида халқнинг 
ҳукмини ифодалайди.
Фуқаролик жамияти институтлари жумласига жамоат бирлашмалари, 
сиѐсий партиялар, ѐшлар, хотин-қизлар ҳаракатлари, экологик ҳаракат, турли 
жамғармалар, уюшмалар киради. Бу институтлар том маънода жамоат 
бирлашмаларидир. 
Конституциямизнинг 
ХIII 
бобида 
жамоат 
бирлашмаларига 
қуйидагича 
таъриф 
берилади: 
―Ўзбекистон 
Республикасида қонунда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган касаба 


210
уюшмалари, сиѐсий партиялар, олимларнинг жамиятлари, хотин-қизлар, 
фахрийлар ва ѐшлар ташкилотлари, ижодий уюшмалар, оммавий ҳаракатлар 
ва фуқароларнинг бошқа уюшмалари жамоат бирлашмалари сифатида 
эътироф
этилади.
10
Таърифдан 
кўриниб 
турибдики, 
барча 
фуқаролик 
жамияти 
институтларини жамоат бирлашмалари ташкил қилади. Демак, фуқаролик 
жамияти институтлари жамоат бирлашмалари сифатида жамоатчилик 
назоратининг субъектлари ҳисобланади. Мана шу жумланинг ўзида 
фуқаролик жамияти институтларининг жамоатчилик назоратини ташкил 
қилишдаги ўрни ва роли ўз ифодасини топган.
Жамоат бирлашмалари орасида сиѐсий партиялар жамоатчилик 
назоратини ташкил қилишда анча фаол иштирок этмоқда.Мамлакатимиздаги 
энг кўп сонли жамоат ташкилоти касаба уюшмаларидир. Улар меҳнатни 
муҳофаза қилиш, меҳнаткашларнинг дам олишини ташкил қилиш ва назорат 
қилиш каби масалаларда бирқанча ижобий ишларни амалга оширди.
Ташкилот ва корхоналардаги Жамоа шартномаларининг маъмурият 
томонидан бажарилишини назорат қилиш касаба уюшмаларининг энг асосий 
вазифаларидан ҳисобланади. Бу вазифани касаба уюшмаларининг кўпчилик 
бошланғич ташкилотлари қониқарли бажармоқда. 
Мамлакатимизда фуқаролик жамиятининг ривожланишида муҳим 
омиллардан ҳисобланган оммавий ахборот воситалари тараққий топмоқда. 
Ҳозирги кунда мамлакатимизда ўнлаб нодавлат телеканаллари, юзлаб босма 
ахборот воситалари фаолият юритмоқда. Уларнинг бари жамоатчилик 
назоратининг субъектлари ҳисобланади. Жамоатчилик назоратида улар 
иштирокининг ўзига хос хусусиятлари шундан иборатки, улар мазкур 
жараѐнда бевосита иштирок этишларидан ташқари назоратнинг бошқа 
субъектлари томонидан аниқланган қонунга хилоф ҳолатларни кенг 
жамоатчиликка етказишда муҳим роль ўйнайди. Улар етказган маълумотлар 
жамоатчиликнинг қонунларни бузиш ҳолларига нисбатан муросасиз 
муносабатларини шакллантиради.
Ўзбекистонда ҳуқуқий давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини 
ривожлантириш давлат органлари барча соҳаларидаги фаолиятини 
жамоатчилик томонидан назорат қилинишини энг долзарб масалалардан 
бирига айлантиради. Фуқаролик жамиятини ривожлантириш давлат 
ҳокимияти органлари ва ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолияти 
шаффофлигини таъминлаш, ижроия ҳокимияти органлари томонидан 
тайѐрланаѐтган ижтимоий аҳамиятга молик қарорларни жамоатчилик 
экспертизасидан ўтказиш,ижроия ҳокимияти органлари қошида жамоатчилик 
кенгашларини тузиш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари 
фаолиятининг очиқлигини таъминлаш механизмларини яратиш билан 
боғлиқ.
Жамоатчилик назоратининг ҳокимият ваколатларига эга эмаслиги, 
унинг етарли таъсир кучига эга эмаслиги тўғрисида нотўғри тасаввурлар 
келтириб чиқариши мумкин. Аслида, ундай эмас. Жамоатчилик назорати 


211
жараѐнида аниқланган қонундан четга чиқиш ҳолатлари ваколатли давлат 
органларига ѐки жамоатчилик фикрига мурожаат этиш орқали бартараф 
этилади. Мазкур ҳолат жамоатчилик назорати субъектлари назоратнинг ҳам 
ҳуқуқий, ҳам ижтимоий механизмлардан фойдаланиши мумкинлигини 
англатади. Давлат назорати эса, асосан, ҳуқуқий механизмлардан 
фойдаланади.
Жамоатчилик назоратининг моҳияти давлат ҳокимияти органлари 
фаолиятига танқидий муносабатда бўлишдагина эмас, ана шу танқидий 
муносабат орқали давлатни қўллаб-қувватлашда ҳам намоѐн бўлади.
Жамоатчилик назоратининг самарадорлигини таъминлашда муҳим 
омиллардан 
бири 
давлат 
ҳокимияти 
органлари 
фаолиятининг 
шаффофлигидир. Шуни ҳисобга олиб мамлакатимизда муҳим ижтимоий 
эксперимент ўтказилди. Ана шу эксперимент бошланишида маълум 
қилинганидек, Бухоро ва Самарқанд вилоятлари давлат ҳокимияти ва 
бошқаруви органлари 2013 йилнинг май-ноябрь ойларида қонун лойиҳаси 
талабларига мос келадиган янги режимда фаолият юритди. Масалан, янги 
талабларга кўра, жисмоний ва юридик шахсларнинг сўровлари қайд этилган 
кундан бошлаб, 15 кун давомида кўриб чиқилиши белгиланди. ОАВнинг 
эксперимент субъектлари фаолияти, мансабдор шахслар билан интервью 
ташкил қилиш ҳақидаги сўровларини эса, етти кундан ошмаган муддатда 
кўриб чиқиш белгиланди.
Қонуннинг апробацияси бўйича ўтказилаѐтган эксперимент тўғрисида 
кенг жамоатчилик ва жамоат ташкилотларини хабардор қилиш мақсадида, 
2013 йилнинг май-июль ойларида Бухоро ва Самарқанд вилоятларида 
фуқаролар билан 120дан ортиқ учрашувлар ўтказилди. Шунингдек, мазкур 
экспериментнинг ўтказилиш тартиби ва қоидалари бўйича бошқа вилоятлар 
ҳокимиятлари ҳамда бошқа давлат ҳокимият органлари ходимлари учун 
йўриқнома ташкил қилинди.
Эксперимент ўтказиш бўйича ишчи комиссияси аъзоларининг 
сўзларига кўра, эксперимент бошлангандан кейинги дастлабки ойлардаѐқ 
мазкур вилоятларда фуқароларнинг сиѐсий ва ахборот олишга нисбатан 
фаоллиги кескин ўсди. Статистика маълумотларига кўра, 2013 йилнинг 2-
чорагида 1чоракка нисбатан фуқароларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви 
органларига ѐзма ва оғзаки мурожаатлари икки баравар ошди ва Самарқанд 
вилоятида 1514, Бухоро вилоятида 1230 тани ташкил қилди. .

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish