4-мавзу нуклеин кислоталар ҳужайра ҳаётида алоҳида аҳамиятга молик бўлган компонентдир



Download 0,5 Mb.
bet1/3
Sana01.04.2022
Hajmi0,5 Mb.
#522759
  1   2   3
Bog'liq
4-МАВЗУ


4-МАВЗУ
Нуклеин кислоталар ҳужайра ҳаётида алоҳида аҳамиятга молик бўлган компонентдир. Улар ядро, хромосомалар ва вируслар тузилишида иштирок этиб, оқсил синтезига бевосита алоқадор бўлади. Нуклеин кислоталар ҳужайра таркибидаги, асосан, оқсил билан конъюгацияланган мураккаб — нуклеопротеидлар шаклида бўлса ҳам, буларнинг алмашинуви ҳақиқатда нуклеин кислоталар ва уларнинг таркибий қисмлари — нуклеoтидларнинг парчаланиши ҳамда биосинтезини, функция бажаришдаги ўзгаришларини ўз ичига олади.
Нуклеопротеид молекуласидаги оқсил қисми бошқа оқсиллар сингари, одатдаги йўл билан алмашинса керак. Шуни эслатиб ўтиш лозимки, нуклеин кислоталар полинуклеотидлардир: ҳар бир нуклеотиднинг ўзи азот асоси (пурин ёки пиримидин), углевод (рибоза ёки дезоксирибоза) ва фосфат кислотадан тузилган.
Нуклеотиддан фосфат кислота ажралиши билан нуклеозид келиб чиқади. Нуклеин кислоталарнинг икки хили — ДНК ва РНК таркиби ҳамда полимерланиш даражаси, ҳужайрада ўзига хос ждйланиши ва биологик функцияси билан фарқланади.
Нуклеин кислоталарнинг парчаланиши .
Овқат таркибидаги нуклеопротеидлар аввало ошқозон ширасидаги хлорйд
кислота ҳамда ошқозон ва ичак ширасидаги протеолитик ферментлар таъсирида
содда оқсил ва нуклеин кислота молекуласигача парчаланади. Ажралиб чиққан
оқсил оддий йўл билан гидролизланиб, аминокислоталар ҳолида қонга сўрилади.
Эркин нуклеин кислоталар биринчи даврда панкреатик ширада рибонуклеаза
(РНК-аза) ва дезоксирибонуклеаза (ДНК-аза) номли тегишли нуклеин
кислотага специфик таъсир этадиган ферментлар иштирокида парчаланадилар.
Ошқозоности бези РНК-азаси фақат қўшни пиримидин нуклеотидлар ёки
пиримидин ва пурин нуклеотидлар ўртасидаги 3-5 фосфоэфир боғларини узади.
Бу фермент таъсирида қўшни пурин нуклеотидлар орасидаги эфир боғлар ва
пиримидин нуклеотидларнинг 5- гидроксили ҳамда қўшни пурин нуклеотиднинг
3- гидроксили орасидаги фосфоэфир боғлар узилмайди. Натижада 3- уридилат ва
3- цитидилат кислоталар ажралиб, ҳали унча парчаланмаган қолдиқ-олигонуклеотидлар келиб чиқади.

Download 0,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish