Зулмат остонасидаги муҳаббат (2-фасл) “янги ой” Стефани Майер


https://telegram.me/e_kutubxona



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/207
Sana22.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#117451
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   207
Bog'liq
2 5325890387707954084

 https://telegram.me/e_kutubxona


66
Мен эса салқин ҳаводан жунжикиб машина печкасини ёқдим. Жейкобга
кўз қиримни ташладим, у ўз ёшидан анча катта кўринарди. Албатта
квилет қабиласи ўлчамлари бўйича у озғин ҳисобланарди. Бошқалардек
паҳлавон бўлмаса-да,
мушаклари ўйнаб туришидан кўзимни узолмай қолганимни сезиб,
"Нима?" деди уялинқираб.
— Ҳеч нима. Илгари эътибор бермаган эканман... Истарали эканлигингни
ўзинг биласанми?...
Бу гап қандай оғзимдан чиқиб кетганини билмайман. Яхши ҳамки Жейкоб
гапимни жиддий қабул қилмади.
― Бошинг билан қаттиқ урилган кўринасан, — деди у жиддий.
― Йўқ, жиддий айтяпман.
― Унда нима ҳам дердим, раҳмат...
Касалхонада пешанамга еттита чок қўйишди. Доктор Сноу жароҳатимни
тиккунича Жейкоб қўлимдан тутиб турди. Тақдирнинг бу такрор
ҳазилидан кулгим келди.
Шифокорлар жавоб беришгач, тезда Жейкобни уйига олиб бориб қўйдим
ва овқат тайёрлагани шошилдим. Дадам гаражда йиқилиб тушганимга
ишонди.
Тунда хотиржам ухладиму, лекин ухлагунимча юрагимни тилкалайдиган
соғинч азоб берди. Эьтибор берсам, бу оғриқ Жейкоб ёнимда бўлмаса,
исканжага олар экан. Галлюцинация чақириш учун бир-биридан қалтис
ишларни ўйларканман, бу билан юрагимнинг бўшлиғини бир оз
тўлдиргандек бўлардим. Кутадиган нарсам
борлиги учун азоблар ҳам
камайгандек туюларди. Энди мен сабрсизлик билан унинг овозини
эшитиш учун нима қилиш ҳақида бош қотирардим. Эрталаб дадам дам
олиш кунлари нима қилишимни сўради, гараж ҳақида гапиргим келмай,
"Шунчаки ўрмонда сайр қилмоқчимиз", дедим.
― Ла-Пушда кўп сайр қилманглар, у ерда катта айиқлар пайдо бўлган
деган гаплар юрибди, - огоҳлантирди дадам хавотирланиб. ― Шаҳарга
яқинроқ жойларда юринглар.
Дадамнинг шубҳаларини Жейкобга етказганимда у бир муддат мотоцикл
ҳайдамай туришни маслаҳат берди. Қўрқиб кетдим, чунки фақат
мотоцикл рулини бошқарсамгина унинг ёқимли овозини эшитишимни
билардим. Агар бу машғулотдан маҳрум бўладиган бўлсам, унда бошқа
бир қалтисроқ нарса ўйлаб топишим керак. Нима бўлса ҳам майли,
асосийси, менинг хотираларим билан ёлғиз қолдирмаса бўлгани.
Одамларнинг кўзидан ҳолироқ бир-жой топишим
керак. Мен шундай
жойни билардим... Фақат ўша сайҳонлик ёлғиз унга тегишли, бошқа ҳеч
ким билмайди. Мўъжизавий ўша сайҳонликда умримда илк марта
чиройли жилғани ва унинг танаси қуёш нурида олмосдек ярқирашини
кўрганман.
Лекин бу гоя ўзимга зарар етказиши, мен учун ёмон якунланиши мумкин
эди...

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish