Зулмат остонасидаги муҳаббат (2-фасл) “янги ой” Стефани Майер


https://telegram.me/e_kutubxona



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/207
Sana22.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#117451
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   207
Bog'liq
2 5325890387707954084

 https://telegram.me/e_kutubxona


64
Жейкоб мотоцикл моторини ўт олдириш учун педални бор кучи билан
тепа бошлади. Негадир у мендан ниманидир яшираётгандек туюлди.
Жейкоб ўз-ўзидан ғамгин тортиб қолди: — Ҳамма гап Эмбрида, у охирги
пайтларда мендан ўзини олиб қочяпти.
Унинг дўстлари билан ораси бузилганига мен айбдорман.
― Охирги пайтларда кўп вақтингни мен билан ўтказяпсан. Балқи шунга...
— Йўқ, гап ундамас, гап менда ҳам эмас. Эмбри бир ҳафтадан буён
мактабга бормади. Уйида ҳам йўқ эди. Қайтиб келганида эса алланимадан
қўрққандек
асабий бўлиб қолганди. Квил иккаламиз у билан гаплашиб кўришга
ҳаракат қилдик, лекин у истамади.
Жейкоб ростдан ҳам нимадандир қўрқаётгандек туюлди менга.
― Ўтган кундан бошлаб эса у тўсатдан Сэм ва унинг ўртоқлари билан
гаплаша бошлади. Қоятош устида у ҳам бор эди... Жейкобнинг овози
борган сайин пасайиб борарди. Пол билан ҳам худди шундай бўлганди. У
ҳам Сэм билан дўст эмасди, лекин ўз-ўзидан бир ҳафта йўқолиб қолди-да,
қайтиб келгач, Сэм билан дўстлашиб олди. Сэм энди мени кўз остига
олган кўринади...
― Бу ҳақда даданг билан гаплашдингми? — ундаги қўрқув менга
ўтгандек титраб кетдим.
― Ҳа, деди у жаҳл билан. — Фойдаси йўқ.
― Нега? Даданг нима деди?
― Нима дерди, "Жейкоб, энди хавотирланмасанг ҳам бўлади. Бир неча
йилдан кейин... ўзим ҳаммасини тушунтириб бераман", деди. Бу нима
дегани?
Ўсмирликда бўладиган табиий ўзгариш демоқчими? Йўқ, бу ерда бошқа
гап бор, қандайдир ёмон гап... — Жейкоб қўлларини мушт қилиб, лабини
қаттиқ тишлади, негадир кўзлари ёшга тўлди.
Ачинганимдан уни маҳкам қучоқлаб олдим.
― Қўйсанг-чи, Жейк, ҳаммаси яхши бўлади. Агар жуда қийналсанг,
бизникига кўчиб ўтиб яшашинг мумкин. Хавотирланма, бирор нима
ўйлаб топармиз... — Жейкоб менга иккита келар, мен худди ўзидан катта
айиқчасини қучоқлаб турган қизалоққа ўхшардим.
Бир оз тинчланган Жейкоб секингина “раҳмат, Белла” деди ва елкамдан
қучди. Бир-биримизни овутиб туришимиз мен учун ғалати ҳолат эди,
дўстона яқинликни ҳис қилмаганимга ҳам анча бўлганди. Аслида мен ҳеч
ким билан бу қадар яқин дўст бўлмаганман, доим одамлардан ўзимни
тортиб юрардим.
― Агар гапларимдан доим шундай таъсирланадиган бўлсанг, хафа бўлиш
учун тез-тез баҳона топаман, — кулди у. Жейкоб яна ўзининг қувноқ
ҳолатига қайтганидан хурсанд бўлдиму, лекин тезда ўзимни четга олдим.
Бу мен учун фақат дўстона муносабат, бошқача бўлиши мумкин эмас.
― Сендан икки ёш катталигимга ишониш қийин. Ёнингда худди
синглингга ўхшаб қоляпман.

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish