Зулмат остонасидаги муҳаббат (2-фасл) “янги ой” Стефани Майер


https://telegram.me/e_kutubxona



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet179/207
Sana22.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#117451
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   207
Bog'liq
2 5325890387707954084

 https://telegram.me/e_kutubxona


187
― Элис қани? — шивирладим ваҳимада.
― У эрталаб бекитиб қўйган жойидан буюмларини олгани кетди.
― Демак, яна автомобиль ўғирлар экан-да, — тахмин қилдим.
Эдвард киноя билан жилмайди: — Ташқарига чиққанимиздан кейин
ўғирлайди. Оёғимда зўрға турганимни кўрган Эдвард белимдан маҳкам
қучоқлаб мени кўтаргудек бўлиб етаклади. Шаҳар дарвозасидан
чиққанимиздан сўнг ўнг томонда турган қора автомобил томон юрдик.
Машина бесабрлик билан моторини гувиллатарди. Эдвард рулга ўтириш
ўрнига орқага, менинг ёнимга жойлашди.
― Узр, — деди Элис хижолатда автомобил салонига кўз ташлаб, —
Танлаш имконияти кам эди, — деди.
― Шуниси ҳам бўлаверади, Элис, ― тинчлантирди Эдвард пичинг билан.
— Ҳамма машиналар ҳам турбинали бўлавермайди-ку.
Элис хўрсинди: — Менимча энди ўшанақа машина олишимга тўғри
келади.
Уни ҳайдаш жуда қулай эди.
― Ўзим сенга Рождество байрамида совға қиламан, — ваъда берди
Эдвард.
― Сариғидан! ― деди, Элис қуёшдек чарақлаб жилмайиб.
Машина ичида танамга бир оз иссиқ ўтди.
― Белла, энди бирпас ухлаб олсанг ҳам бўлади, — шивирлади у. ― Хавф-
хатар ортда қолди.
У хатар деганда қадимий шаҳардаги даҳшатни назарда тутганини
тушуниб, томоғимга тиқилган кўз ёшни ютишга мажбур бўлдим.
― Уйқум келмаяпти. Чарчаганим йўқ, ― дедим ёлғондан. Кўзимни
юмишни истамасдим, лекин машина салонидаги нимқоронғулик уйқуга
тортарди.
― Ухлашга ҳаракат қилиб кўр, — шивирлади қулоғимга Эдвард. Мен
қайсарлик билан бош чайқадим.
― Қайсарлигинг қолмади-да, ― хўрсинди у.
Оғир қовоқларим билан курашиб, уйқуни енгиб турардим. Флоренция
аэропортинииг чароғон чироқлари уйқумни қочирди. Тезда ювиниб,
кийимларимни алмаштирдим. Элис Эдвард учун ҳам янги кийим харид
қилди ва қора ридони тор кўчалардан бирига ташлаб юборди. Римга учиш
шунчалик қисқа бўлдики, мен ҳатто чарчашга ҳам улгурмадим. Римдан
Атлантагача масофа узоқлигини билганим учун стюардессага қаҳва
буюрдим.
Эдвард норози бўлди, у организмим кофеинни кўтара олмаслигини
биларди.
Элис эса ортимизда ўтирганча телефонда Жаспер билан шивирлашарди.
— Ухлашни истамайман, — эслатдим Эдвардга. — Агар ҳозир кўзимни
юмсам, кўришни истамаган нарсаларни кўришимга тўғри келади.
Биламан, даҳшатли туш кўраман.
Шундан сўнг у мен билан баҳслашишни бас қилди.

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish