Зулмат остонасидаги муҳаббат (2-фасл) “янги ой” Стефани Майер


https://telegram.me/e_kutubxona



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet177/207
Sana22.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#117451
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   207
Bog'liq
2 5325890387707954084

 https://telegram.me/e_kutubxona


185
― Ўзингни бос, Белла, жим, — деди Эдвард мени диван томон судраркан.
― Менимча қаттиқ қўрқувдан асаби тоб берди шекилли. Назаримда унга
тарсаки туширишинг керак... — таклиф киритди Элис.
Эдвард унга ўқрайиб қаради. Шундагина бу шовқин сабабчиси ўзим
эканлигимни тушундим. Ичимдан тошиб келаётган йиғи томоғимдан
бўғиқ овоз чиқараётганди.
― Ҳаммаси жойида, сен хавфсиз жойдасан, бўлди, ўзингни бос, —
Эдвард тинмай шу гапни такрорларди. У мени ўриндиққа ўтқизиб,
тиззамни ридо билан ўради. Бундай таъсирчанлик кўрсатишим нотўғри
эди. Ким билсин унинг дийдорига тўйиш учун яна қанча вақтим қолди?
Унинг ҳаёти хавф остида эмас, меники ҳам. Озодликка чиқишимиз билан
ундан айрилишим мумкин-ку! Унинг дийдорига тўйиш ўрнига, йиғлаб
ўтиришим нимаси? Лекин хаёлимдан сайёҳлар тўдаси кетмасди. ― У
одамлар... — йиғлаб юбордим мен.
― Биламан, — шивирлади у.
― Бу даҳшат-ку.
― Афсуски, шундай. Уларни кўрмаслигинг керак эди...
Бир оз тинчланиш учун бошимни унинг кўксига қўйдим, кўз ёшларим
тинмасди.
― Ёрдам керакмасми? — Жаннанинг мулойим овози эшитилди. У ғазабга
миниб турган вампирнинг ёнида сира хавотирланмай, бемалол турарди.
Назаримда у қўрқувни унутган ёки ўз ишини жуда яхши кўради.
― Йўқ, — деди Эдвард совуққонлик билан.
У менга табассум ҳадя этиб нари кетди.
Аёл узоқлашгач, Эдварднинг қулоғига шивирладим. — Бу ерда бўладиган
ҳодисалардан унинг хабари борми? — сўрадим.
― Ҳа. У ҳаммасидан хабардор.
― Бир кун келиб уни ҳам бошига шу кун тушишини ҳам биладими?
― Шунақа эҳтимоли борлигини билади.
Ҳайратдан оғзим очилиб қолди. Лекин бошқача бўлишидан умидвор.
Жаҳлдан қизариб кетдим: — У ҳам вампирга айланмоқчими?
Эдвард сўзсиз бош силтаб қўйди.
― Қанақасига? Ахир қанақасига била туриб, одамлар оқимини хотиржам
кузатиб ўтиради ва шунга қарамай вампирга айлангиси келиши мумкин?
У жавоб бермади. Саволимдан унинг қовоғи уюлди. Мен эса унинг
чиройли юзига термулиб ўтириб бир фалокатдан қутилганимизни
ўйлардим.
― Оҳ, Эдвард, — яна йиғлаб юбордим. Ахир худди эртакдаги каби қуёш
ботиши билан эртак тугаганидек, мен ҳам кун ботиши билан Эдварддан
айрилишим мумкин.
― Нима бўлди? — сўради у хавотирланиб. Мен жавоб ўрнига бўйнига
осилдим. У секингина нари итаришига қарамай яна суқилдим.—
Ҳозирнинг ўзидаёқ бахтли бўлишим учун қаттиқ азобга чидашим
керакми? — сўрадим тутилиб.
Бу гал у мени ўзидан нари итармади, аксинча, маҳкам бағрига босди.

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish