Зулмат остонасидаги муҳаббат (2-фасл) “янги ой” Стефани Майер


https://telegram.me/e_kutubxona



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet187/207
Sana22.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#117451
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   207
Bog'liq
2 5325890387707954084

 https://telegram.me/e_kutubxona


195
қилиб, сен ҳақингда ўйлаганман. Сени кўришни истамайман деганим
ёлғон эди. Гапимга ишоняпсанми? ― деди ранги баттар оқариб. ― Нега
ёлғонга ишонасану, ҳақиқатга ишонмайсан?
— Мени севишингдан ҳеч қандай маъно йўқ, — дедим тутилиб. — Мен
буни доим ҳис қилганман.
Унинг қошлари чимирилди.
— Ухламаётганингни исботлайми?
У икки қўллаб юзимдан тутди. Қаршилик қилсам ҳам қўйиб юбормади.
― Илтимос, қўйиб юбор.
― Нега? — Унинг нафасидан бошим айлана бошлади.
― Майли, ухламаётганимга ишондим ҳам дейлик. Лекин яна кетадиган
бўлсанг, баттар қийналаман...
Эдвард ҳайратланиб ўзини орқага ташлади.
― Сенга яқинлашганим сайин шубҳаларинг ортиб бораётгандек туюлади.
Негалигини билишни истайман. Бунга сабаб кеч қайтганимми? Ёки сенга
кўп озор берганим учунми? Балки бундан кейин ҳамма одамлар қатори
тинчгина яшашни истаганинг учунми... аслида шуниси тўғрироқ бўларди.
Қарорингга қаршилик қилмайман. Илтимос, сенга шунча озор берганимга
қарамай мени яна севасанми?
Сева оласанми? — шивирлади у.
― Шу аҳмоқона саволингга жавоб беришимни истаяпсанми?
― Илтимос, жавобинг мен учун муҳим.
Мен унга тикилиб қолдим.
— Сенга бўлган туйғуларим ҳеч қачон ўзгармайди. Сени севишим аниқ,
бу туйғумни ўзгартира олмайсан!
― Шуни билмоқчи эдим! — шундай дея у юзини сочларимга босди.
Юрагимнинг уриши ўзимга ҳам эшитилгандек бўлди, ҳар қандай
тўсиқларни унутиб ўзимни унинг бағрига ташладим, У тинмай исмимни
такрорлар, юз-кўзларимдан тинмай ўпарди. Агар у яна мени ташлаб
кетса, ҳозирги лаҳзаларим ўзим учун азоб бўлишини билсамда, барибир
уни қўйиб юборгим келмасди.
Унинг оғушида бошим айланиб, бахтли лаҳзаларим чўзилиши учун
кўзимни юмдим. У нафасимни ростлаб олишимни кутиб бир зум жим
турди ва кейин қулоғимга шивирлади: — Айтгандек, сени энди ташлаб
кетмайман.
Тилим айланмай унга тикилиб қолдим. У нигоҳимдан кўзини олиб қочмай
давом этди: Ҳеч қаерга кетмайман! Сенсиз яшай олмайман, — деди у
жиддий. — Сени ташлаб кетганимнинг биринчи сабаби, сенга одамга
ўхшаб яшаш, бахтли бўлиш учун имкон бермоқчи эдим. Доим ёнимда
бўлганинг учун ҳаётинг хавфда қолаётганини кўриб турардим. Сен
яшаётган дунёдан сени тортиб олаётганимни,
ҳар лаҳзада ҳаётингни хавфга қўяётганимни сезиб турардим. Нимадир
қилишим керак эди, шу сабаб сендан воз кечишдан бошқа йўл топа
олмадим. Агар хавф- хатардан буткул ҳоли эканлигингга амин бўлмасам

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish