179
теккизишидан қўрқсамда, иккинчи томондан унинг ғайриоддий терисини
ушлаб кўргим келди.
Эдвард
розилик бергандек бош силкиди, лекин у Аро менга ёмонлик
қилмаслигини сезгани учунми ёки бошқа иложи йўқлиги учунми,
билмадим. Шундан сўнг секин Аро томонга ўгирилдим ва титраётган
қўлимни унга узатдим.
У иложи борича юзига меҳрибон тус беришга уриниб жилмайди, бу билан
менга ҳеч нима хавф солмаётганини билдирмоқчи бўлди, шекилли. Лекин
унинг қоғоздек юпқа терисидан барибир хавф-хатар таралиб турарди. У
қўлимни ушлаганда бутун танамга чумоли ўрмалагандек бўлди, у мен
ўйлагандан ҳам совуқ эди. Туман қоплаган кўзлари
жилмайиб турар,
худди гипноз таъсирига тушгандек, ундан кўз узишнинг иложи йўқ эди.
Аслида ҳам улар одамларни гипноз қилишарди.
Бирдан Аронинг юзи
ўзгарди. Кўзларида шубҳа соя ташлаши билан ўзини қўлга олиб,
сездирмаслик учун дўстона жилмайди.
― Жуда ғалати, ― деди у қўлимни қўйиб юбориб ортга чекинаркан. Мен
секин Эдвардга назар ташладим, у юзидан туйғуларини сездирмасликка
уринсада, ғурурланганини сездим. Аро ўйчан қиёфада у ёқдан бу ёққа
юра бошлади. Кейин кескин тўхтади ва ҳаммамизга бир-бир қараб чиқди.
― Бунақасини биринчи марта кўришим... ― шивирлади у ўзига-ўзи. ―
Қизиқ, биздаги бошқа қобилиятлардан ҳам ҳимояланишга қодирмикан?..
Жейн, азизам, нима дейсан?
― Йўқ! ― тўсатдан Эдвард ўкириб юборди. Элис қўлидан ушлаб қолишга
ҳаракат қилганди, бўлмади.
Митти Жейн мамнун жилмайиб: Лаббай, ҳукмдор, деди.
Эдвард энди ҳамлага тайёрланган шердек Арога ўқрайиб қараб турар,
атрофдагилар худди беодоблик қилган аҳмоқ болага қарагандек анқайиб
қарашарди. Феликс киноя билан жилмайиб Эдвард томон қадам ташлади.
Аро унга кўз қирини ташлаганди, у жойида қотди. Кейин у яна Жейнга
гап қотди: Мен ўйланиб қолдим, азизам, балки Белла сендан ҳам
ҳимояланган бўлса-чи? Аронинг гапини Эдварднинг ўкириши бузди. У
мени орқага тортиб гавдаси билан улардан бекитди. Кайус қўриқчилари
билан арвохдек биз томонга сузиб кела бошлади.
Жейн эса фариштаникидек беғубор табассум билан бизга юзланди.
― Ундай қилма! ― қичқирди Элис Эдвард
Жейн томонга отилганини
кўриб. Нима бўлганини англагунимга қадар, Аронинг қўриқчилари
ҳушёр тортиб улгурмай Эдвард ерпарчин бўлиб оёқ остида ётарди. Унга
ҳеч ким қўлини теккизмасада қаттиқ оғриқдан азоб тортаётгандек афти
буришиб борарди. Мен даҳшатдан қотиб қолгандим. Энди Жейн фақат
унга қараб жилмаярди, шундагина гап нимадалигини тушундим. Элис
унинг буюк қобилияти ҳақда гапирганини ҳам,
нима сабабдан
атрофдагиларнинг барчаси уни ҳурмат қилишини ҳам, у қобилиятини
менда синаб кўрмасдан олдин нега Эдвард унга ташланганини ҳам энди
тушундим.
Do'stlaringiz bilan baham: