Зулмат остонасидаги муҳаббат (2-фасл) “янги ой” Стефани Майер


https://telegram.me/e_kutubxona



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet125/207
Sana22.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#117451
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   207
Bog'liq
2 5325890387707954084

 https://telegram.me/e_kutubxona


130
Бирга бўлсак яхши эди, лекин Жейкоб хатарли иш билан шуғулланишга
мажбур. Мен эса ўз хавфсизлигимни таъминлаш учун кўп вақтимни Ла-
Пушда ўтказишимга тўғри келарди. Доим Билли амакиникида қолиш мен
учун ноқулай эди. Шу сабаб кўпроқ математикадан тайёрланардим. Лекин
тинимсиз математикадан тайёрланиш ҳам жонимга тегди. Шундан кейин
Билли амаки
билан гаплашишга қарор қилдим, шу пайтгача андиша қилиб очиқчасига
гаплаша олмай юргандим. Лекин Билли амаки суҳбатлашиб ўтиришларни
ёқтирмасди. Бир хилликдан зерикиб, чоршанба куни тушдан кейин
Эмилининг ёнига бордим. У жуда меҳмондўст қиз, кун бўйи у уй
юмушларини бажарди, мен эса унга дум бўлиб ортидан юрдим. У
болаларнинг иштаҳаси карнайлигидан озроқ шикоят қилгандек бўлди,
лекин уларнинг ташвишини қилиш ўзига ёқиши кўриниб турари. Кўп
ўтмай Сэм қайтди. Мен Жейкобнинг аҳволини суриштирдим, ҳеч бир
янгилик йўқлигидан хабар топгач, тезда уларни ёлғиз қолдириб кетишга
ошиқдим. Шундан кейин яна пляжга боришга мажбур бўлдим,
қоятошлардан иборат пляжда кунни кеч қилишга тўғри келади.
Ёлғизликда жуда тез зерикаман, Жейкоб билан бўлган очиқ суҳбатдан
кейин Калленлар ҳақида бемалол ўйлайдиган бўлдим. Жейкобдан жуда
хавотирда эдим. Ҳайвон овлаймиз деб ўйлаётган дадам ва бошқалардан
ҳам. Жейкоб билан муносабатимиз яқинлашиб бораётгани ҳақида ҳам
ўйладим. Уни нима қилсам экан? Ҳаётим ҳар қанча ташвишларга тўла
бўлмасин, мен уни унута олмасдим. Хаёлларимдан чарчаб пляжда
кўндаланг ётган дарахт устига ўтирдим ва ҳолдан кетиб бошимни
тиззамга қўйдим.
Жейкоб мени шу ҳолимда топди, ғамгинлигимни кўриб, нима гаплигини
дарров тушунди, кечирим сўради.
― Бутун баҳорги таътилингни барбод қилдим, — куйинди Жейкоб қайтар
эканмиз. ― Эртадан ёнингда бўламан, бошқалар менсиз ҳам эплашади.
Бирор қизиқроқ машғулот ўйлаб топамиз.
Ҳозирги кунимда "қизиқарли" сўзига ўрин йўқ эди, шу сабаб унинг гапи
ғалати эшитилди.
― Ҳозир бир оз хурсандчилик қилишинг керак, кўнгил ёзишинг учун, ―
шундай дея у тўлқинларга қараб ўйланиб қолди. Тўлқинлардан
илҳомландими,
"Топдим!" деб қичқириб юборди. — Ваъдам эсингдами?
― Қайси?
У қўли билан пляжнинг жануб томонини кўрсатди, ўроқ шаклидаги текис
қоя тугаб, баланд қоялар осмонга бўй чўзиб турган томонга қараб музлаб
кетдим.
― Қоядан сакрашга олиб бораман деб ваъда бергандимку, эсингдами?
― Ҳа-а-а, лекин кун совуқ-ку ҳозир, ― дедим этим жунжикиб.
― Об-ҳаво ҳар куни ўзгаряпти, эртага кун илиқроқ бўлади, хўш,
тайёрмисан?

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish