Зулмат остонасидаги муҳаббат (2-фасл) “янги ой” Стефани Майер


https://telegram.me/e_kutubxona



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet127/207
Sana22.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#117451
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   207
Bog'liq
2 5325890387707954084

 https://telegram.me/e_kutubxona


132
Хаёлим яна Викторияга кетди. Агар у бўриларни айланиб ўта олмаса,
демак уларнинг орасини ёриб ўтади.
Ўзимни ҳолсиз диванга ташладим ва телевизорни мақсадсиз у каналдан
бунисига ола бошладим. Лекин бу машғулот дарров жонимга тегди. Ҳеч
гапдан хабарсиз ўтириш юрагимни сиқиб юборди. Шу сабаб сакраб
туриб, “Пляжда бўламан”, дедим ва югуриб чиқиб кетдим. Кўчага чиқиб
ҳам кўнглим ёришмади.
Энди булутлар юрагимни сиқа бошлади. Кун исиб кетганидан пляж ҳам
сув қуйгандек жимжит эди. На қушларнинг овози, на шамолнинг дарахт
шохларини ўйнагани эшитиларди. Бутун дунё устимга бостириб
келаётгандек эди. Осмон қандайдир хавфдан дарак бермоқчидек. Пляжга
етиб келганимдан кейин бу жой ҳам жонимга текканини тушундим. Ҳар
куним шу ерда ёлғиз тентираб юриш билан ўтади. Кунларим даҳшатли
тушларимдан сира фарқ қилмайди. Лекин бошқа қаерга ҳам борардим.
Ниҳоят ўзим учун қадрдон бўлиб қолган ёғоч устига ўтирдим. Жейкоб ва
дўстларига хавф солиб турган ҳодиса ҳақида ўйлагим келмади. Мен жуда
кўп нарса йўқотдим, наҳотки тақдир менга бир чимдим хотиржамлик
қолдирмаса... Ахир бу адолатдан эмас-ку! Балки, мен қандайдир меъёрий
қоидаларни бузгандирман, таъқиқланган чегаралардан ўтгандирман.
Балки, афсона ва ривоятларга қаттиқ берилиб кетиш ҳам нотўғридир,
оддий одамдек яшашга қайтиш керак. Балки... Йўқ, Жейкобга ҳеч нарса
қилмайди.
Ўзимни шунга ишонтиришим керак, акс ҳолда ўлиб қоламан. Ўрнимдан
ирғиб турдим. Бугун эрталаб Эдварднинг овозини эшитишни ният
қилгандим. Фақат ниятимнинг амалга ошиши учун кунни шу ерда
ўтказишга ҳам тайёрман. Ёлғиз қолганимда соғинч қаттиқроқ исканжага
оларди. Шу сабаб тезроқ пляждан кетишга шошилдим. Қоп-қора
тўлқинларга қараб Жейкобнинг гапини эсладим.
Сэм ва унинг тўдаси ўзини қоядан бўшлиққа отгани кўз ўнгимдан
ўтгандек бўлди. Нега мен ҳам уриниб кўрмаслигим керак? Қачонгача
юрагимнинг азобига чидайман? Кечагина Жейкобнинг ўзи менга қоядан
сувга шўнғишни таклиф қилмаганмиди... Бу ишни яхшиси у йўғида
қилганим маъқул. Унинг ҳаётини хавфга қўйиб нима қиламан? Шундоқ
ҳам мени деб ташвишга қолди. Агар мен бўлмаганимда, Виктория бу
ерлик одамларнинг жонига қасд қилмаган бўларди.
Агар Жейкобга бирор гап бўладиган бўлса, бунга фақат мен айбдор
бўламан. Шу хаёлда пикапим томон югурдим. Лой сўқмоқ йўл билан қоя
қиррасига етганда машинадан учиб тушдим. Юзимга шамол олиб келган
оғир сув томчилари уриларди. Бу шу пайтгача қилган ишларимнинг энг
аҳмоқонаси эканини сезиб турардим. Лекин ортиқ тоқатим қолмади.
Сўнгги пайтлардаги воқеалар тоқатимни тоқ қилганди. Яна бир қадам
олға ташладим ва юрагимга қулоқ солиб
нафасимни ичимга ютдим.
― Белла...

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish