Зулмат остонасидаги муҳаббат (2-фасл) “янги ой” Стефани Майер



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet121/207
Sana22.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#117451
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   207
Bog'liq
2 5325890387707954084

XV боб. Босим
 https://telegram.me/e_kutubxona


126
Форксга яна баҳор келди. Тонг саҳардан уйғониб, ўрнимдан турмасдан
ўйланиб қолдим. Ўтган баҳорда ҳам мени вампир қувганди. Бу нъанага
айланиб қоляпти, шекилли. Дам олиш кунлари дадам Гарри амаки билан
суҳбатлашиб кунни кеч қилгунча мен пляжда бемақсад, беғам айланиб
юрдим. Дадамнинг назарида мен Жейкоб билан эдим. Лекин аслида
Жейкоб қаттиқ банд бўлгани ва буни дадамга билдиролмаслигим сабабли
пляжни ёлғиз кезиб юришга мажбур эдим. Жейкоб бир амаллаб вақт
ажратиб ёнимга келганда, кун бўйи ёлғиз қолдиргани учун кечирим
сўради. Иш ҳар доим ҳам тиғиз бўлмаслигини, Викторияни
тутмагунларича бўрилар ҳушёр туришлари лозимлигини тушунтирди.
Ҳаммасини тушунишимни айтиб уни тинчлантирдим. Пляжни бирга
айланиб юрганимизда у бир лаҳзага ҳам қўлимни қўйиб юбормади. Бу ҳол
менга Жареднинг гапини ёдимга солди. Ташқаридан қараганда, ростдан
ҳам биз худи севишганларга ўхшардик. Жейкоб иккаламиз аслида
ўртамиздаги муносабатларни яхши билардик, шу сабабли бу каби
гапларга эътибор бермаслигим керак. Агар иккимиз ҳақимизда гап
тарқагани Жейкобга ҳуш ёқишини билмаганимда хавотир олмаган
бўлардим.
Сешанба куни ишга бордим. Тушдан кейин Жейкоб мендан хабар олгани
дўконга келди. Бу Майкнинг эътиборидан четда қолмади.
― Ла-Пушлик йигитча билан учрашувинг борми? У иккинчи курсда
ўқирмиди? - сўради у хафалигини яширмай.
― Йўқ, доим Жейкоб билан бирга юрсак ҳам, биз бор-йўғи дўстмиз.
Майк кўзларини айёрона қисди.
― Ўзингни алдаб нима қиласан, Белла? Йигитча сени севиб қолгани
кўриниб турибди-ку!
— Биламан, — хўрсиндим. — Нима ҳам қилардик, ҳаёт мураккаб нарса.
― Қизларнинг эса қаҳри қаттиқ, — эшитилар-эшитилмас шивирлади
Майк. “Йигитларга айтиш осон”, деб ўйладим ичимда. Ўша кеч дадам
билан Билли амакиникида овқатланаётганимизда, Сэм ва Эмили меҳмонга
келишди. Эмили олиб келган торт барчага бирдек ёқди, айниқса дадамга.
Суҳбат давомида турли мавзуларда гаплашишга ҳаракат қилсак-да, дадам
нуқул Ла-Пушдаги тўда қўлга тушмаганини таъкидлайверарди.
Катталарни кўзини шамғалат қилиб, Жейкоб билан бирга гаражга қочдик.
У машинага ўтираркан, бошини ўриндиққа ҳорғин ташлади.
― Бир оз ухлаб олсанг бўларди, Жейк.
― Оз қолди.
У қўлимдан ушлаганда қўлим куйгандек бўлди.
― Бу бўриларга хосми? — сўрадим. — Қўлингнинг қайноқлигини
айтяпман.
― Ҳа. Оддий одамларникидан кўра ҳароратимиз баландроқ. Бир юз
саккиз, бир юз тўққиз даража атрофида... Энди ҳеч қачон совуқни ҳис
қилмайман.

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish