Зулмат остонасидаги муҳаббат (2-фасл) “янги ой” Стефани Майер


https://telegram.me/e_kutubxona



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/207
Sana22.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#117451
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   207
Bog'liq
2 5325890387707954084

 https://telegram.me/e_kutubxona


123
Яшин тезлигида отилган Жейкоб йўл-йўлакай столдан пичоқ олиб
Жареднинг бошида пайдо бўлди. Лекин Жаред ҳам тезликда ундан
қолишмасди, у пичоқни шундоққина боши устида ушлаб қолишга
улгурди.
― Белла хўрак эмас.
― Мен қайси маънода гапирганимни тушундинг, — деди Жаред мени
ҳайрон қолдириб босиқ овозда.
― Демак, биз режамизни ўзгартиришимиз керак, — деди Сэм ўртада
чиққан низога эътибор бермай. — Бир неча хандақ ковлашимиз керак,
ўйлайманки, биттасига бўлмаса иккинчисига у, албатта, тушади. Бу ғоя
ўзимга ҳам ёқмаяптию, лекин иккига ажралишимиз керак. Бошқа
иложимиз йўқ. Агар у ростдан ҳам Белланинг изига тушган бўлса, унда
биз билан яккама-якка жанг қилишдан қочади.
― Квилетлар ҳам бизга қўшилса керак, шунда бемалол икки гуруҳга
бўлинсак бўлади.
Хонадагилар бирданига хомуш тортиб қолишди. Бу митти ошхонада
тақдирларидан розидек қувноқ кўринишса-да, улар ўз қавмларига бу
тақдирни раво кўришмасди.
― Биз уларни аралаштира олмаймиз, — деди секингина Сэм. — Пол,
Жаред ва Эмбри ташқи чегарани қўриқлашади. Жейкоб билан мен эса
ичкисини. Уни қўлга туширганимиздан кейин барчасига чек қўямиз.
Эмилига Сэмнинг кичик гуруҳда жанг олиб бориши ёқмагани кўриниб
турарди.
Сэм менга ўгирилди.
Жейкобнинг фикрича, кўпроқ вақтингни шу ерда, Ла-Пушда
ўтказганинг маъқул. Қизғишсоч сени бу ердан изламайди.
― Дадам-чи?
― Бўри ови ҳали давом этяпти, — гапга аралашди Жейкоб. — Дадам
билан Гарри амакига тайинлаб қўямиз. Чарли амакини ишдан бўш
пайтлари қишлоқда олиб қолишга ҳаракат қилишади.
― Шошма-чи, — деди Сэм, бир қўлини кўтариб. У аввал Эмилига
қаради, кейин менга: — Жейкобнинг фикрига қўшиламан, лекин сенинг
фикринг қандай?
Сен иккала қалтис вазиятни ҳам яхшилаб ўйлаб кўришинг керак. Бугун
эрталаб вазият қанчалик тез назоратдан чиқишига ўзинг гувоҳ бўлдинг.
Агар биз билан қолишга аҳд қилсанг, унда биз сенинг хавфсизлигингни
кафолатлай олмаймиз.
― Мен унга зиён етказмайман, — Жейкоб кўзини ердан узмай жавоб
берди. Сэм унинг гапини эшитмагандек давом этди:
― Агар хавф-хатардан ҳоли бошқа жойни билсанг, бемалол...
Индамай лабимни тишладим. Ҳеч кимни хатарга қўймаслик учун қаерга
беркинсам экан, ойимникига бора олмайман. Ўзим пиширган ошни ўзим
ейишга мажбурман, энди мен Виктория учун бош нишонман.
― Виктория бошқа жойларга ҳам қадам қўйишини истамайман, —

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish