Зулмат остонасидаги муҳаббат (2-фасл) “янги ой” Стефани Майер


https://telegram.me/e_kutubxona



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/207
Sana22.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#117451
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   207
Bog'liq
2 5325890387707954084

 https://telegram.me/e_kutubxona


121
қопланган, пешанасидан иякларигача учта ўнқир-чўнқир чуқур из оқариб
турарди. Чандиқнинг бир учи кўзининг атрофида бўлса, иккинчиси
лабига келиб тақалган бўлиб, худди лабининг бир томони билан илжайиб
турганга ўхшарди.
Этим жунжикиб, Эмбрининг гапини эслаб, дарров кўзимни кексга
қаратдим.
Кекснинг хушбўй ҳиди иштаҳани қитиқларди.
― Оҳ! — ҳайрат ва қўрқувдан қизнинг оғзи очилиб қолди. — Бу ким
бўлди?
Мен кўзимни кўтардим ва фақат унинг чап тарафига қарашга ҳаракат
қилиб, гуноҳкорона жилмайдим.
― Белла Свон. Ким бўларди? — деди Жаред. Назаримда мен ҳақимдаги
мавзу илгари кўп кўтарилганди.
― Илтимос, Жейкоб келгунича бу гапларни қўя турайлик, ― деди менга
синовчан тикилган қиз.
― Демак вампирнинг севгилисиман, дегин... — жилмайди у.
― Ҳа, ўзинг эса бўрининг севгилиси!
Қиз кулиб юборди, Жаред билан Эмбри ҳам унга қўшилди.
― Тўғри топдинг, — деди у ва йигитларга юзланди: — Сэм нега
кўринмаяпти?
― Эрталаб Белла пайдо бўлганда... мулойимроқ қилиб айтганда, Пол бир
оз ҳайратга тушди...
― Оҳ, бу Полнинг сира эси кирмади-да!.. — хўрсинди Эмили. — Тезда
қайтишадими ёки қолиб кетишармикан? Омлетни пишираверсамми...
― Хавотир олма. Улар ушланиб қолишса ҳам, биз омлетнинг айниб
қолишига йўл қўймаймиз.
Эмили ҳам кулиб юборди ва "Ишончим комил", деб қўйди. Кейин менга
юзланиб:
― Белла, қорнинг оч бўлса, ўзингга кекс солиб ол, — деди.
Миннатдорчилик билдириб, битта кексни секингина ушатиб ейишни
бошладим. Бу пайтда Эмбри учинчисини бутунлай оғзига тиқишни
бошлаганди.
Кекс жуда мазали эди.
― Бошқаларга ҳам қолсин, — Эмили қошиқ билан унинг бошига уриб
қўйди.
Лекин бу гап йигитларга таъсир қилмади. Эмилининг ошхонаси жуда
шинам эди, ҳамма жойга ўрмон гуллари қўйилган. Назаримда болалар бу
ерда ўзларини ўз уйидагидек ҳис қилишарди. Эмили енгини шимариб,
омлет учун тухум аралаштира бошлаганда ўнг қўлидаги чандиққа кўзим
тушди. Ростдан ҳам Эмбри айтганидек бўрилар изғийдиган ўрмонда сайр
этиш хавфли.
Кўча эшик очилиб Сэм пайдо бўлди.
― Эмили, — деди у. Овозидаги меҳр-муҳаббатдан ўз-ўзимдан уялиб
кетдим.

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish