93
борилган ҳамкорлигининг тарихий босқичлари ҳақида сўз
юритамиз:
Жаҳон банки расмий веб-сайтидан олинган маълумотларга
қараганда, 1992 йилда Ўзбекистон Жаҳон банки аъзолигига
кирганидан буён, Жаҳон банки ўз таркибидаги Халқаро Тикланиш
ва Тараққиёт Банки ва Халқаро тараққиёт ассоциацияси маблағлари
ҳисобидан Ўзбекистоннинг 24 та лойиҳасини молиялаштириб
келмоқда, шундан 14 та лойиҳа ҳаётга татбиқ этилди.
Ҳозирги кунда Жаҳон банки гуруҳи “Жаҳон банки ва
Ўзбекистоннинг 2012-2015 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик
стратегияси”да
белгиланган
вазифалардан
келиб
чиқиб,
Ўзбекистонни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўз олдига бир вақтнинг
ўзида иккита вазифани қўймоқда.
Бунда, ҳамкорлик Стратегияси доирасида мамлакатдаги
инфраструктура самарадорлигини ошириш, ижтимоий интеграция
ва инсонлар турмуш тарзини юксалтириш соҳасида Ўзбекистонга
кўмаклашиш энг устувор ҳисобланади.
Шунингдек,
Ҳукуматнинг
саноат
рақобатбардошлигини
ошириш ва иқтисодиётни диверсификациялаш дастурларини
қўллаб-қувватлаш бўйича ҳам таҳлилий ҳамда маслаҳат
хизматларини тақдим этади.
72
Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги фаолиятида асосий мақсад
республика
аҳолисининг
турмуш
даражасини
ошириш
ҳисобланади. Ушбу чора-тадбирларни амалга ошириш учун Жаҳон
банки Ўзбекистонга ижтимоий хизматлар самарадорлигини
ошириш ва мамлакат инфраструктураси тизимини модернизация
қилиш мақсадида тавсия ҳамда молиявий ресурсларини тақдим
қилади.
1992-2009 йиллар давомида Жаҳон банки Ўзбекистонга
тегишли бўлган жами 588,5 млн. АҚШ долларидан иборат 14 та
лойиҳани маъқуллади. Ушбу лойиҳалар “Жаҳон банки ва
Ўзбекистоннинг 2006-2009 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик
стратегияси” ижросини таъминлаш мақсадида ҳаётга татбиқ
этилди.
Ўзбекистон ҳамда Жаҳон банки ўртасидаги конструктив
ҳамкорликнинг ривожланиши ва янада чуқурлашувига 2011 йил
72
Интернет сайти: http://www.worldbank.org/ru/country/uzbekistan. Жаҳон банки расмий
веб-сайтидан олинган маълумотлар.
94
6 декабрь куни Жаҳон банкининг Ижрочи директорлари Кенгаши
томонидан маъқулланган “Жаҳон банки ва Ўзбекистоннинг 2012-
2015 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик стратегияси” муҳим асос
бўлди.
Ушбу ҳамкорлик Стратегияси Ўзбекистоннинг Халқаро
тараққиёт ассоциациясининг имтиёзли кредитлари ва Халқаро
Тикланиш ва Тараққиёт Банкининг жами 1 350 млн. АҚШ
долларидаги қарзларидан фойдаланиш имкониятини назарда
тутади.
73
Шу билан биргаликда, 2014 йил июнда Жаҳон банки
Ўзбекистоннинг 400 млн. АҚШ доллари миқдоридаги қишлоқ
хўжалиги билан боғлиқ бўлган 2 та лойиҳасини молиялаштиришни
тасдиқлади.
Мазкур Банк ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни янада
мустаҳкамлаш ва унинг самарадорлигини ошириш мақсадида 2015
йилнинг февраль ойида ижтимоий тараққиёт бўйича етакчи
мутахассис Марк Вудвард бошчилигидаги Жаҳон банки
делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Ушбу ташрифнинг асосий мақсади ижтимоий ва меҳнат
муносабатлари соҳасидаги муносабатларни муҳокама қилишдан
иборат бўлди.
Ташриф давомида Жаҳон банки делегацияси Меҳнат ва
аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Касаба уюшмалари
Федерацияси ва Савдо-саноат палатаси раҳбарияти билан
учрашди.
74
2012-2015
йиллар давомида Жаҳон банки томонидан
молиялаштириладиган лойиҳалар 15 тани ташкил этади. Шундан 11
та лойиҳа барқарор иқтисодий ўсишни ислоҳ қилиш ва бу соҳага
инвестиция киритишни қўллаб-қувватлаш, шунингдек энергиядан
самарали фойдаланиш ва экспортни диверсификациялашга
йўналтирилади.
Бундан ташқари, инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш,
инфраструктура самарадорлигини ошириш, ижтимоий-иқтисодий
ривожлантиришга қаратилган миллий стратегик дастурларга
ажратиладиган янги кредитлар ажратилиши билан биргаликда
73
Интернет сайти: http://www.worldbank.org/ru/country/uzbekistan. Жаҳон банки расмий
веб-сайтидан олинган маълумотлар.
74
Интернет сайти: http://www.12news.uz/news/2015/03/. Ўзбекистондаги ахборот
информацион хабарлар тарқатишга ихтисослашган веб-сайтдан олинган маълумотлар.
95
“2030 йилга қадар Ўзбекистон иқтисодиётини таркибий ўзгартириш
Концепцияси”ни ҳам ишлаб чиқиш назарда тутилган.
Мазкур Концепция доирасида мамлакатдаги инфраструктура
самарадорлигини ошириш, ижтимоий интеграция ва инсонлар
турмуш тарзини юксалтириш соҳасида Ўзбекистонга кўмаклашиш
энг устувор ҳисобланади. Шунингдек, Ҳукуматнинг саноатнинг
рақобатбардошлигини
ошириш
ва
иқтисодиётни
диверсификациялаш дастурларини қўллаб-қувватлаш бўйича ҳам
йўл хариталарини тузишга кўмак беради.
75
Қуйида эса, “Жаҳон банкига аъзолик тўғрисида умумий
маълумотлар”
76
дан фойдаланиб, Жаҳон банкига аъзо бўлиш
қоидалари ва талаблари билан танишиб чиқамиз.
Умумий
маълумотларнинг
1-бандига
асосан,
Халқаро
Тикланиш ва Тараққиёт Банкига аъзо бўлишни истаган ҳар бир
давлат, авваламбор, ХВФга аъзо бўлиши шарт. Бундан ташқари,
Жаҳон банкига аъзолик шарти бу ХМК, Халқаро тараққиёт
ассоциацияси ва ИККА аъзоси бўлиш ҳисобланади.
Умумий маълумотларнинг 2-бандида Жаҳон банкига аъзолик
тартиби ва жараёни келтирилган. Номзод томонидан амалга
ошириладиган дастлабки расмий қадам бу аъзоликка қабул қилиш
учун ариза бериш ҳисобланади. Ариза қабул қилиниб, ХВФга аъзо
бўлганлик аниқланганидан сўнг, мамлакат ҳукумати билан Халқаро
Тикланиш ва Тараққиёт Банки, ХМК, ХТА, ИККАга аъзо бўлиш
тўловлари миқдори мақбуллиги юзасидан маслаҳатлашиш ишлари
олиб борилади.
Мамлакат томонидан аъзо бўлиш тўловлари миқдори
мақбуллиги тасдиқланганидан кейин, берилган ариза Халқаро
Тикланиш
ва
Тараққиёт
Банки
ва
Халқаро
тараққиёт
ассоциациясининг Ижрочи директорлари ҳамда ХМК, ИККА
директорлар Кенгаши томонидан кўриб чиқилади. Ариза бўйича
ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, бошқарувчилар Кенгашига
ариза берган давлатни тегишли ташкилот бошқарувчилар Кенгаши
томонидан қабул қилинган резолюцияда кўрсатилган шартлар
асосида аъзоликка қабул қилиш тавсия қилинади.
Одатда овоз бериш жараёни бир ярим ойни ташкил қилади.
75
Интернет сайти: http://www.worldbank.org/ru/country/uzbekistan. Жаҳон банки расмий
веб-сайтининг Ўзбекистонга бағишланган саҳифасидан олинган маълумотлар.
76
Интернет сайти: http://www.worldbank.org/ru. Жаҳон банки расмий веб-сайтидан
олинган маълумотлар.
96
Ушбу давр мобайнида ариза киритган мамлакат ҳукумати
томонидан ўз конституцион қонунчилигига кўра тегишли чора-
тадбирлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиши лозим
бўлади. Ушбу қонунчилик ҳужжатлари давлатнинг аъзолик
тўловларини амалга ошириш ва Жаҳон банки аъзоларига
юклатиладиган мажбуриятларни бажара олиш вазифаларини
назарда тутиши керак.
Ушбу чора-тадбирлар ва қонунчилик ҳужжати лойиҳаси
мазмуни Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт Банки ҳуқуқшунослари
билан муҳокама қилинади. Давлатни аъзоликка қабул қилиш
тўғрисида резолюция тасдиқланиб, аъзоликка кириш тўлови
тўланган ва ташкилотлар томонидан тегишли ҳужжатлар тақдим
этилганидан сўнг, ариза берган давлат ХВФ Келишув моддаларини
имзолайди.
Шундан кейин давлатда Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт
Банки, ХМК, Халқаро тараққиёт ассоциацияси Келишув
моддаларини ҳамда ИККА Конвенциясининг асл нусхасини
АҚШнинг Вашингтон шаҳрига бориб имзолаш, шунингдек ИККА
Конвенцияси бўйича ратификация ёрлиғини депозитарийга
топшириш имконияти пайдо бўлади ва шунинг билан давлатнинг
аъзоликка кириш жараёни ўз якунига етади.
Умумий маълумотларнинг 3-бандида давлатлар томонидан
тўланадиган аъзолик бадали ҳақида сўз юритилган бўлиб, унга
биноан, янги аъзо бўлган давлатнинг аъзолик бадали айнан қайси
ташкилотларга аъзо бўлганлигидан келиб чиқиб турлича
белгиланади. Фақатгина аъзо-давлатнинг ХВФдаги квотаси
аниқлангандан сўнг аниқ миқдор белгиланади.
Дастлабки аъзолик бадали миқдори вазиятнинг ўзгаришига
қараб тўғирланиб боради.
Умумий маълумотларнинг 4 ва 5-бандларида Халқаро
Тикланиш ва Тараққиёт Банкининг акциядори бўлиш шартлари
берилган бўлиб, унга кўра, Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт
Банкининг акциядорлик капталида иштирок этиш улуши ҳар бир
акция учун 120,635 АҚШ долларини ташкил этади.
Жаҳон банки амалиётига мувофиқ, Халқаро Тикланиш ва
Тараққиёт Банки акциядори бўлиш учун янги аъзо бўлган
давлатлар учун иккита босқич мавжуд ҳисобланади. Биринчи
босқичда Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт Банкига янгидан
аъзоликка кираётган давлатнинг мажбурий бадаллари миқдори
97
таркибида ҳисобланган бўлади.
Иккинчи
босқичда Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт
Банкининг 250 дона акциясини ихтиёрий равишда сотиб олиш
амалга оширилади. Бунда акцияни сотиб олиш мажбурий эмас
бўлиб, ҳар бир давлат Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт Банки
фаолиятида овозга эга бўлиш хоҳиши ва миқдоридан келиб чиқади.
Умумий маълумотларнинг 6, 7 ва 8-бандларига кўра, Халқаро
тараққиёт ассоциациясига аъзо-давлатлар 2 гуруҳга бўлинади.
1-гуруҳда ўз аъзолик бадаллари билан Халқаро тараққиёт
ассоциациясининг асосий молиявий ресурсларини ташкил этадиган
ривожланган давлатлар ва 2-гуруҳда ривожланаётган давлатлар ўз
ўрнини эгаллаган.
Халқаро тараққиёт ассоциациясининг янги аъзоси учун аъзолик
бадали Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт Банкига тўланадиган
бадалнинг 1,07 фоизи миқдорида бўлади.
1-гуруҳга кирадиган давлатлар дастлабки бадалнинг тўлиқ
қисмини АҚШ долларида ёки бошқа эркин конвертирланадиган
валютада тўласалар, 2-гуруҳ давлатлари дастлабки бадалнинг
фақатгина 10 фоизини АҚШ долларида ёки бошқа эркин
конвертирланадиган валютада тўлаб, қолган 90 фоизини
ўзларининг миллий валюталарида тўлаш имкониятига эга.
Умумий маълумотларнинг 11-бандига асосан, ХМКга аъзолик
бадали миқдори Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт Банкига
тўланадиган бадал миқдорида бўлади. Бунга сабаб, Халқаро
Тикланиш ва Тараққиёт Банки капитали иштирокчиси улуши ХМК
капиталида ҳам худди шундай улушга эга бўлиши лозим. 1 дона
ХМК акцияси 1 000 АҚШ долларини ташкил этади.
Умумий маълумотларнинг 15-бандига асосан, янги аъзо-давлат
аъзолик тўловларини амалга ошириш учун Халқаро Тикланиш ва
Тараққиёт Банки, ХМК, Халқаро тараққиёт ассоциацияси ва
ИККАга аъзо бўлганлигини тасдиқловчи миллий қонуни,
ташкилотлар Келишув моддаларини ратификация қилинганлигини
тасдиқловчи ҳужжат, Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт Банки га
аъзоликни қўллаб-қувватловчи меморандум, шунингдек давлат
номидан ҳужжатларни имзолаш ваколати берилган ишончли вакил
ишончномасини тақдим этади.
Умумий маълумотларнинг 16-бандига биноан, Инвестицион
келишмовчиликларни тартибга солиш халқаро марказига аъзолик
ихтиёрий бўлиб, унда Жаҳон банкига аъзо давлат ва хорижий
98
инвестор ўртасидаги арбитраж низолари кўриб чиқилади. Бунда
Халқаро марказга аъзолик учун расмий мурожаат талаб этилмайди.
Фақатгина Инвестицион келишмовчиликларни тартибга солиш
халқаро маркази тўғрисидаги Конвенция давлат томонидан
ратификация қилинган бўлса шунинг ўзи етарли бўлади.
Жаҳон банки бирор бир давлатга кредит ажратиш жараёнида ўз
мутахассислари иштирокида кредит олувчи мамлакатларнинг
иқтисодини синчковлик билан таҳлил этиш асосида қайси соҳага
асосий эътибор бериш ёки қўйилмаларни жойлаштириш борасида у
ёки бу соҳани танлаш иккониятидан фойдаланилади. Бундай
таҳлитда иш юритиш ушбу малакатларнинг асосий муаммолари
ечимини
топишда
ёрдам
бериб,
унинг
ривожланишига
кўмаклашишни назарда тутади.
Қуйида Ўзбекистон Республикаси томонидан Жаҳон банки
таркибига кирувчи ташкилотларнинг тегишли ҳужжатлари ҳамда
бу борада қабул қилинган миллий қонунчиликка асосан Жаҳон
банки билан босқичма-босқич олиб борилаётган ҳамкорлик
ишларини ўрганамиз.
Юқорида айтиб ўтганимиздек, 1992 йил 2 июлда “Ўзбекистон
Республикасининг Халқаро валюта фонди, Реконструкциялаш ва
ривожланиш халқаро банки, Ривожланиш халқаро ассоциацияси,
Халқаро молия корпорацияси, Кўп томонлама сармоя ажратишни
кафолатловчи агентликка аъзолиги тўғрисида”ги Қонун
77
нинг
қабул килиниши мамлакатимизни Жаҳон банкига тенг ҳуқуқли аъзо
бўлиб кириши учун ҳуқуқий асос бўлди.
Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикасининг тенг ҳуқуқлик
асосида жаҳон ҳамжамияти таркибига кириши зарур эканлигини
ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон банки
аъзолигига
киришининг
ҳамда
унинг
имкониятларидан
республикани ривожлантириш учун фойдаланишининг ҳуқуқий
асосларини белгилайди.
78
Мазкур
Қонуннинг
1-моддасига
асосан,
Ўзбекистон
Республикаси Президенти республика номидан Жаҳон банки
аъзолигига дахлдор бўлган резолюциялардаги муддатлар ва
шартларни қабул қилиб, Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт Банки,
77
Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 333-модда.
78
Интернет сайти: http://
www.lex.uz. Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари
маълумотлари миллий базаси.
99
Халқаро тараққиёт ассоциацияси, ХМК, ИККА битимларидаги
тегишли моддаларни қабул этишга вакил қилиб белгиланган.
Қонуннинг 4-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси
Марказий банкига республиканинг Жаҳон банки аъзолигига
дахлдор бўлган резолюциялардаги шартлар ҳамда муддатларда ва
Келишув
моддаларига
мувофиқ
равишда
Жаҳон
банки
ташкилотларига тўланиши лозим бўлган маблағларни тўлаш
ҳуқуқи берилган.
Ушбу Қонунга мувофиқ Марказий банк ХМК Битими 10-
бўлимининг IV моддаси, Халқаро тараққиёт ассоциацияси Битими
10-бўлимининг VI моддасида кўзда тутилганидек алоқа канали
ҳисобланади.
Марказий банк Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт Банкига турли
операциялар бўйича тўланиши ёки республикага ўтказилиши
мумкин бўлган ҳар қандай суммани қабул қилиб олишга ҳақлидир.
Шунингдек,
Қонуннинг
8-моддасида
Жаҳон
банки
ташкилотлари Битими моддалари Ўзбекистон Республикаси
ҳудудида барча юридик шахслар ва фуқаролар учун мажбурий
эканлиги белгилаб қўйилган.
1992 йил 2 сентябрда Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон
Республикасининг Халқаро молия ташкилотларига кириши бўйича
чора-тадбирлар тўғрисида”ги 404-сонли Қарори қабул қилинди.
Вазирлар
Маҳкамасининг
ушбу
қарори
"Ўзбекистон
Республикасининг Халқаро валюта жамғармаси, Халқаро тикланиш
ва тараққиёт банки, Халқаро ривожланиш уюшмаси, Халқаро
молия корпорацияси, Инвестициялар кафолати кўп томонлама
агентлигига аъзолиги тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш
ҳамда мазкур ташкилотларнинг молиявий ёрдамидан фойдаланиш
тартибини белгилаб берди, шунингдек Халқаро Тикланиш ва
Тараққиёт Банки ва Халқаро тараққиёт ассоциацияси акционерлик
сармоясининг ҳар бири 120,6 минг АҚШ доллари қийматига эга
бўлган умумий қуввати 138 610 минг АҚШ долларидан иборат
1149 та акцияси сотиб олиниши учун розилик билдирилди.
Шундан сўнг, АҚШнинг Вашингтон шаҳрига ХВФ расмий
ҳужжатларини имзолаш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий
банки бошқарувининг раиси ва ТИФ Миллий банки бошқарувининг
раисидан иборат таркибда Ўзбекистон Республикаси Президенти
томонидан вакил қилинган делегация юборилди.
1993 йил 7 майда Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон
100
Республикаси билан халқаро молия институтлари ўртасидаги
халқаро заём ва кафолатли шартномалар ҳамда битимларни тузиш
ва денонсация қилиш тартиби тўғрисида”ги Қонуни қабул
қилинди.
79
Қонун 2 моддадан иборат бўлиб, унга асосан Ўзбекистон тўла
ҳуқуқли аъзо бўлган халқаро молия институтлари билан заём ва
кафолатли шартномалар ҳамда битимларни имзолаш ва денонсация
қилиш ҳуқуқи Вазирлар Маҳкамаси Раиси ва у ваколат берган
идораларга берилди.
Ушбу Қонун қабул қилиниши муносабати билан халқаро молия
институтлари билан Ўзбекистон ўртасидаги заём ва кафолатли
шартномалар ҳамда битимлар Вазирлар Маҳкамаси ҳамда у ваколат
берган органлар томонидан тузилгач, ратификация қилинмаслиги
ва Ўзбекистон учун имзоланган пайтдан бошлаб кучга кириши
аниқ белгилаб қўйилди.
2009 йил 12 августда Вазирлар Маҳкамасининг “Халқаро
молиявий институтлар, хорижий ҳукумат молиявий ташкилотлар ва
донор мамлакатлар маблағларини жалб қилиш ва улардан самарали
фойдаланиш
тизимини
такомиллаштириш
чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 229-сонли Қарори
80
қабул қилинди.
Унга асосан, “Халқаро молиявий институтлар, ташкилотлар ва
донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича”
Идоралараро Кенгаш тузилиб, ушбу Идоралараро кенгаш
тўғрисидаги Низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси номидан ҳар
бир халқаро молиявий институтлар учун алоҳида бошқарувчи ва
унинг ўринбосари таркиби тасдиқланди.
Ушбу Қарорда Жаҳон банки билан ҳамкорлик ишлаш бўйича
Ўзбекистон Республикаси номидан бошқарувчи сифатида
Иқтисодиёт вазири, унинг ўринбосари сифатида эса, Ўзбекистон
Тикланиш
ва
тараққиёт
жамғармаси
ижрочи
директори
белгиланди.
81
79
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 5-сон, 234-
модда.
80
Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, № 32-33, (362).
81
2009 йил 12 августда Вазирлар Маҳкамасининг “Халқаро молиявий институтлар,
хорижий ҳукумат молиявий ташкилотлар ва донор мамлакатлар маблағларини жалб
қилиш ва улардан самарали фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 229-сонли қарори. Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари
тўплами, 2009 йил, № 32-33, (362).
Do'stlaringiz bilan baham: |