1.3. Халқаро валюта фонди билан халқаро ҳамкорликнинг
ҳуқуқий асослари
Валюта-молия муносабатлари ривожланиб ва мураккаблашиб
боргани сари давлатлар ихтисослашган халқаро ташкилотлар
тузишга кўпроқ эътибор бера бошлайдилар. Бундай ташкилотлар
орасида 1945 йилда тузилган ва БМТнинг ихтисослашган
муассасаси ҳисобланган ХВФ марказий ўринни эгаллайди. Деярли
барча давлатлар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси ва
МДҲнинг бошқа мамлакатлари ҳам ХВФ аъзосидир
48
.
Халқаро валюта фонди (International Monetary Fund, IMF) –
халқаро молиявий ташкилот бўлиб, макроиқтисодий сиёсат
юритади ҳамда бутунжаҳон молиявий тизимни назорат этади.
Унинг
мақсадларига
халқаро
валюта
курсларини
барқарорлаштириш, иқтисодий қоидаларни либераллаштириш
47
Теплякова Т.Ю. Валютное регулирование. Учебное пособие. – Ульяновск: Омега-Л, 2008. С.14.
48
Халқаро иқтисодий ташкилотлар. Ўқув қўлланма. Муаллифлар жамоаси (Назарова Г. ва
бошқалар). – Тошкент: ТДИУ, 2011. – Б. 230.
69
шарт-шароитлари билан аъзо мамлакатларга қарз, молиявий ёрдам
бериш киради. Унинг штаб-квартираси Вашингтон шаҳрида
жойлашган.
49
Халқаро валюта фондининг асосий вазифалари қуйидагилардан
иборат:
маслаҳатлар бериш ва валюта муаммолари бўйича
ҳамкорлик қилиш орқали халқаро валюта ҳамкорлигига ёрдам
кўрсатиш;
халқаро савдонинг кенгайиши ва мувозанатли ўсиши учун
қулай шароитларни яратиш;
валюта курсларининг барқарорлигига ёрдам бериш, рақобат
туфайли юз берадиган валюта девальвациялари
50
нинг олдини
олиш;
кўп томонлама тўловлар тизимини яратишда ва жаҳон
савдосининг ривожига тўсиқ қўядиган валюта алмаштириш билан
боғлиқ чеклашларни бартараф этишда ёрдам кўрсатиш;
аъзо мамлакатларга ўз тўлов балансларини тиклаш,
шунингдек уларнинг халқаро тўлов баланслари тақчиллиги
давомийлиги ва миқдорини қисқартириш учун муддатли молиявий
маблағлар бериш.
ХВФ жаҳон валюталари мониторингини олиб боради, барча
мамлакатлар ўртасида ташкилий тўлов тизими фаолиятига ёрдам
беради, тўлов балансида чуқур тақчиликка учраган, шунингдек, ўз
валютасининг
тўлиқ
конвертациясига
эришмоқчи
бўлган
мамлакатларга қарз беради. ХВФ капитали аъзо мамлакатлар
тўлайдиган ва уларнинг ҳар бири учун белгиланган квотага
мувофиқ бадаллар ҳисобидан ташкил топади.
51
ХВФ фаолияти ва унга давлатлар аъзолигини қабул қилиш
қоидалари ва босқичларини тартибга солиш мақсадида 1944 йилда
ХВФ Келишув моддалари қабул қилинган.
Мазкур
Келишувнинг
1-моддасига
биноан
ХВФнинг
мақсадлари қуйидагилардан иборат:
1) Валюта сиёсати соҳасидаги ҳамкорликни рағбатлантириш;
2) Халқаро савдонинг барқарор ривожланишига кўмаклашиш;
49
Ваҳобов А., Жумаев Н., Бурханов У.. Халқаро молия муносабатлари. Дарслик–Т.: ТМИ,
2003. – Б. 304.
50
Интернет сайти: https://ru.wikipedia.org/wiki/Девальвация. Девальвация - муомаладаги
қадрсизланган қоғоз пулларни бекор қилиш ёки қийматини тушириш.
51
Интернет сайти: https://uz.wikipedia.org/wiki/Xalqaro tashkilot/Xalqaro valyuta fondi
70
3) Валюта барқарорлигини қўллаб-қувватлаш ва давлатлар
ўртасидаги валюта муносабатларини тартибга солиш, шунингдек
рақобат нуқтаи назаридан валюта девальвациясига қарши кураш;
4) Тўловларнинг кўп томонлама тизимини яратишда қатнашиш
ҳамда валюта трансферти чекловларининг олдини олиш;
5) Аъзо-давлатлар тўлов балансларидаги нобарқарорликни
бартараф қилиш мақсадида молиявий ресурслар ажратиш.
52
ХВФ Келишув моддаларида унинг функциялари этиб
қуйидагилар белгиланган:
пул сиёсатидаги халқаро ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш;
халқаро савдони кенгайтириш;
кредитлаш;
пул айирбошлаш курсини барқарорлаштириш;
дебитор (қарздор) давлатларга маслаҳат бериш;
халқаро молия статистикаси стандартларини ишлаб чиқиш;
халқаро молия статистикасини жамлаш ва чоп этиш.
53
Келишувнинг 2-моддасида ХВФга аъзо бўлиш бўйича
нормалар келтирилган бўлиб, унга мувофиқ, ХВФга энг биринчи
аъзо-давлатлар БМТнинг Валюта-молия конференциясида вакил
сифатида иштирок этган ва аъзолиги ҳукуматлар томонидан
1945 йил 31 декабрга қадар қабул қилинган давлатлар ҳисобланади.
Бошқа ҳар қандай давлатлар эса, ХВФга бошқарувчилар
Кенгаши томонидан белгилаб берилган шарт ва муддатлардан
келиб чиқиб аъзоликка қабул қилинишлари мумкин.
ХВФ Келишув моддаларининг 3-моддаси 1-қисмига асосан, ҳар
бир аъзо-давлат учун махсус ўзлаштириладиган ҳуқуқ асосида
квоталар белгиланади. Давлатларнинг аъзолик бадаллари миқдори
уларнинг квоталари миқдорига тенг бўлиб, квоталар ХВФга
депозитарий орқали тўланади. Квоталар миқдори давлатнинг
мурожаатига
асосан
бошқарувчилар
Кенгаши
томонидан
ўзгартирилиши мумкин.
Келишувнинг 4-моддасига кўра, ХВФга аъзо давлатларга
нисбатан қуйидаги умумий мажбуриятлар белгиланган:
1) Мавжуд вазиятларни инобатга олиб, иқтисодий ва молиявий
52
Интернет сайти: http://www.imf.org/external/np/exr/facts/glance.htm. Международный
Валютный Фонд.
Статьи соглашения Международного Валютного Фонда (1944).– Вашингтон, округ
Колумбия: Международный Валютный Фонд, 2011.
53
Интернет сайти: http://www.imf.org/external/np/exr/facts/glance.htm
71
сиёсатини ўз миллий иқтисодиётининг ўсиши ва нарх-навонинг
барқарорлигини таъминлашга қаратади;
2) Базавий иқтисодий ва молиявий шароитларини, шунингдек
пул-кредит тизимининг узлуксиз ишлашини таъминлашга ҳаракат
қилади;
3) Бошқа аъзо-давлатлар билан соф бўлмаган рақобат юзага
келишининг олдини олиш, мамлакат тўлов балансининг турғун
ҳолатга келишини бартараф этиш мақсадида халқаро валюта
тизими
ёки
миллий
валюта
айирбошлаш
тизимидаги
манипуляцияга қарши курашади;
4) ХВФ Келишув моддаларига зид бўлмаган валюта сиёсатини
юритади.
Келишувнинг
5-моддасига
биноан,
ХВФнинг
умумий
ресурсларидан фойдаланиш шартлари қуйидагилардан иборат
бўлади:
1) ХВФнинг умумий ресурсларидан Келишув моддаларида
белгиланган мақсад ва талаблар асосида фойдаланиш;
2) Аъзо-давлат томонидан ўз тўлов баланси ва олтин-валюта
захирасидаги мавжуд ҳолатдан келиб чиқиб валюта сотиб олишга
эҳтиёжи борлиги юзасидан ариза тақдим этиши;
3) Сўралаётган маблағ миқдори аъзо-давлат ХВФдаги
квотасининг 200 фоизидан ошиб кетмаслиги;
4) Мурожаат қилаётган давлат бундан аввал ХВФнинг умумий
ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинмаган бўлиши
лозим.
Келишувнинг 5-моддаси 5-қисмига кўра, агар давлат илгари
ажратилган ХВФнинг умумий ресурсларидан ХВФ мақсадлари ва
Келишув моддалари талабларига зид фойдаланган бўлса, Фонд
ушбу давлатнинг умумий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқини
бекор қилади.
Келишувнинг 8-моддасида Келишувнинг бошқа моддаларида
белгиланган мажбуриятлар билан биргаликда аъзо-давлатлар учун
қуйидаги аниқ мажбуриятлар ҳам белгиланган:
халқаро операциялар бўйича амалга ошириладиган жорий
тўловларга ХВФнинг рухсатисиз чекловлар белгиламаслик;
ўзга давлатларнинг миллий валютасини таҳқирловчи валюта
амалиётини қўлламаслик;
бошқа аъзо-давлатда қолиб кетган ўзининг миллий
валютасини ўша давлат мурожаатига асосан конвертация асосида
72
сотиб олиш;
ХВФга ўз вазифа ва функцияларини амалга ошириши билан
боғлиқ бўлган барча маълумотларни ўз вақтида ва тўлиқ тақдим
этиш;
мавжуд халқаро келишувларга асосан бошқа аъзо-давлатлар
билан маслаҳатлашиш;
олтин-валюта захиралари соҳасида олиб борилаётган сиёсат
юзасидан ХВФ ва бошқа аъзо-давлатлар билан ҳамкорлик қилиш.
ХВФ Келишуви моддаларининг 26-моддасида давлатларнинг
ХВФга аъзолигини тўхтатиш бўйича нормалар белгиланган. Унга
кўра, ҳар қандай давлат истаган вақтда ХВФнинг штаб-
квартирасига ёзма билдирги юбориш орқали ўз аъзолигини
тўхтатиши мумкин. ХВФга аъзолик билдирги келиб тушган
кунидан бошлаб тўхтатилади ва ХВФ ҳамда собиқ аъзо-давлат
ўртасида амалга оширилган молиявий ишлар қайта ҳисоб-китоб
қилиниб, ижобий сальдо юзага келган тақдирда, ХВФ давлатга
ушбу маблағларни тўлаб беради.
ХВФ аъзолигига қабул қилинар экан, ҳар бир давлат Фонд
капиталининг бир қисмини қоплайди ва бу квота давлат эга
бўладиган овозлар сонини ҳамда зарур бўлганда олиши мумкин
бўлган ёрдам миқдорини белгилаб беради.
ХВФнинг асосий капиталини фондга аъзо давлатларнинг
аъзолик бадаллари ташкил қилади. Квоталарнинг ҳажми
давлатнинг дунё савдосида тутган ўрнидан келиб чиқиб
белгиланади.
ХВФ олдида турган марказий вазифалардан бири бу халқаро
ликвидликни сақлаб туришдир. Яъни, мамлакатларнинг ташқи
савдо ва бошқа халқаро операциялар бўйича тўловларини ҳеч
қандай тўсқинликсиз амалга ошира олиши ва бундай операциялар
натижасида вужудга келган тўлов балансидаги актив сальдоларни
халқаро ҳисоб-китобларда фойдаланиладиган валютага алмаштира
олишига эришиш ХВФнинг ҳозирги кундаги асосий вазифаларидан
биридир.
ХВФ тизимида кредит ва ўзаро ҳисоб-китоблар шартли пул
бирлиги ҳисобланган, яъни олтин таркиби бўйича долларга
тенглаштирилган - СДР (SDR) асосида тақдим этилади. СДР
кўринишидаги кредитлар ХВФ аъзо-давлатларига тўлов баланси
тақчиллигида ва олтин-валюта захираси етишмовчилиги шароитида
тақдим қилинади. Кредит маблағлари мамлакатларга уларнинг
73
фонд капиталидаги квоталарига пропорционал равишда берилади.
ХВФ аъзо-давлати ўз миллий валютаси фонд ҳисоб-китоб
валютасига айланишига эришиши мумкин. Бунинг учун асосий
шартлардан бири бу фонд олдида қарздорликнинг мавжуд
бўлмаслигидир.
54
Қуйида Ўзбекистон Республикаси томонидан ХВФ Келишув
моддалари ҳамда бу борада қабул қилинган миллий қонунчиликка
асосан ХВФ билан босқичма-босқич олиб борилаётган ҳамкорлик
ишларини ўрганамиз.
Аввалги бобларда таъкидлаганимиздек, давлатимиз томонидан
мустақилликнинг дастлабки йиллари давомида мамлакатимизнинг
ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, суд-ҳуқуқ, ва айниқса, ташқи сиёсат
тизимида олиб борилган ишлар ва ислоҳотлар, халқаро ҳуқуқий
ҳужжатларни ратификация қилиш, БМТ ва бошқа халқаро
ташкилотларга аъзо бўлиш борасида мисли кўрилмаган чора-
тадбирлар амалга оширилган.
Ўзбекистон ўзининг ҳуқуқ ва манфаатларини тенг ҳимоя
қилиш, жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашиш, ўз позицияси ва
қарашларини дунё миқёсида намоён қилиш мақсадида 40 га яқин
халқаро ташкилотларга расман аъзо бўлган.
55
Дарҳақиқат,
бугунги
эришилган
юутуқлар,
дунё
ҳамжамиятидаги Ўзбекистоннинг обрў-эътибори, ривожланган
давлатлар ҳамда нуфузли халқаро ташкилотлар билан олиб
бораётган ҳамкорлиги, халқаро экспертларнинг билдирган
фикрлари ушбу даврда амалга оширилган киши тасавурига
сиғмайдиган ислоҳотлар салмоғини тасдиқлайди.
1991 йилда Ўзбекистоннинг ўз мустақиллигини қўлга
киритиши бошқа нуфузли халқаро ташкилотлар қаторида ХВФга
аъзо бўлиб кириши учун шарт-шароит яратди. 1992 йил 2 июлда
“Ўзбекистон
Республикасининг
Халқаро
валюта
фонди,
Реконструкциялаш ва ривожланиш халқаро банки, Ривожланиш
халқаро ассоциацияси, Халқаро молия корпорацияси, Кўп
томонлама сармоя ажратишни кафолатловчи агентликка аъзолиги
тўғрисида”ги Қонун
56
нинг қабул килиниши мамлакатимизни
ХВФга тенг ҳуқуқли аъзо бўлиб кириши учун ҳуқуқий асос бўлди.
54
Ваҳобов А., Жумаев Н., Бурханов У. Халқаро молия муносабатлари. Дарслик–Т.: ТМИ,
2003. – Б. 304.
55
Интернет сайти: http://www.gov.uz/ru/press/economics/15471.
56
Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 333-модда.
74
Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикасининг тенг ҳуқуқлик
асосида жаҳон ҳамжамияти таркибига кириши зарур эканлигини
ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикасининг халқаро молия
ташкилотларига киришининг, бу ташкилотларга аъзо бўлишининг
ҳамда уларнинг имкониятларидан республикани ривожлантириш
учун фойдаланишининг ҳуқуқий асосларини белгилайди.
57
Мазкур
Қонуннинг
1-моддасига
асосан,
Ўзбекистон
Республикаси Президенти республика номидан ХВФ аъзолигига
дахлдор бўлган резолюциялардаги муддатлар ва шартларни қабул
қилиб, ХВФ битимларидаги тегишли моддаларни қабул этишга
вакил қилиб белгиланган.
Қонуннинг 4-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси
Марказий банкига республиканинг ХВФга аъзолигига дахлдор
бўлган резолюциялардаги шартлар ҳамда муддатларда ва Келишув
моддаларига мувофиқ равишда ХВФга тўланиши лозим бўлган
маблағларни тўлаш ҳуқуқи берилган.
Ушбу Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий
банки ХВФ Келишув моддаларининг 5-моддасида назарда тутилган
молия муассасаси сифатида амал қилади ҳамда ХВФ Келишув
моддаларида назарда тутилган барча операциялар ва битимларни
Ўзбекистон Республикаси номидан амалга ошириш ҳуқуқига эга
бўлади. Марказий банк ХВФга турли операциялар бўйича
тўланиши ёки республикага ўтказилиши мумкин бўлган ҳар қандай
суммани қабул қилиб олишга ҳақли ҳисобланади.
Шунингдек,
Қонуннинг
8-моддасида
ХВФ
Келишуви
моддалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида барча юридик
шахслар ва фуқаролар учун мажбурий эканлиги белгилаб қўйилган.
1993 йил 7 майда Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон
Республикаси билан халқаро молия институтлари ўртасидаги
халқаро заём ва кафолатли шартномалар ҳамда битимларни тузиш
ва денонсация қилиш тартиби тўғрисида”ги Қонуни
58
қабул
қилинди.
Ушбу Қонун қабул қилиниши муносабати билан халқаро молия
институтлари билан Ўзбекистон ўртасидаги заём ва кафолатли
шартномалар ҳамда битимлар Вазирлар Маҳкамаси ҳамда у ваколат
57
Интернет сайти: http://
www.lex.uz Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари
маълумотлари миллий базаси.
58
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 5-сон, 234-
модда.
75
берган органлар томонидан тузилгач, ратификация қилинмаслиги
ва Ўзбекистон учун имзоланган пайтдан бошлаб кучга кириши
аниқ белгилаб қўйилди.
1998 йил 18 мартда ХВФ билан ҳамкорликни янада
ривожлантириш
ва
чуқурлаштириш
мақсадида
Вазирлар
Маҳкамасининг “Халқаро валюта жамғармаси билан ҳамкорликни
чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 118-сонли Қарори
қабул қилинди ва унга асосан “Валюта ва ташқи савдо тизимини
янада эркинлаштириш чора-тадбирларини амалга оширишга
комплекс ёндашишни ишлаб чиқиш учун Халқаро валюта
жамғармаси билан қўшма ишчи гуруҳ” тасдиқланди.
59
Ишчи гуруҳга халқаро амалиётда қабул қилинган услубий
ёндашувлардан келиб чиқиб ва республикада амалга оширилаётган
ислоҳотларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб ташқи
савдони тартибга солишни янада соддалаштириш, биржадан
ташқари валюта бозорини мустаҳкамлаш, валюта тизимини
эркинлаштириш ва миллий валютанинг жорий операциялар бўйича
конвертация қилинишига эришиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар,
шунингдек тенг мувозанатли алмаштириш курсини белгилаш
юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.
2003 йилнинг июнь ойида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати
ва Марказий банки томонидан “Жорий халқаро операциялар
бўйича миллий валютани эркин айирбошлаш бўйича Ҳаракат
режаси” ишлаб чиқилди ва у ХВФга тақдим этилди. 2003 йилнинг
15
октябрида
Ўзбекистон
Республикаси
ХВФ
Келишув
моддаларининг 8-моддасига имзо чекди ва миллий валюта–сўмни
жорий халқаро операциялар бўйича чет эл валюталарига эркин
айирбошлашни таъминлаш бўйича мажбуриятни қабул қилди.
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг ХВФдаги
квотаси 275,6 миллион СДРдан иборат бўлиб, Фонд бутун
капиталининг 0,12 фоизини ташкил қилади. Ўзбекистон
Республикаси ХВФда жами 3,493 та овозга эга бўлиб, бу бутун
овозлар сонининг 0,14 фоизини ташкил қилади. ХВФ билан
ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси номидан бошқарувчи
сифатида Молия вазири, унинг ўринбосари сифатида эса, Марказий
банк раиси иштирок этади.
60
59
Интернет сайти: http://www.lex.uz/pages/SearchResult.show_result.
60
Интернет сайти: http://www.cbu.uz. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
расмий веб-сайтидан олинган маълумотлар.
76
ХВФнинг махсус миссияси 2015 йилнинг 29 апрель – 12 май
кунлари 2015 йилги маслаҳатлар ўтказиш учун Тошкентда бўлиб,
2015 йилнинг 14 май куни ХВФ Келишувининг IV Моддасига
мувофиқ, “2015 йилги маслаҳатлар доирасида ХВФнинг
Ўзбекистон Республикасидаги миссияси якунлари бўйича Пресс-
релизи”
61
эълон қилинди.
Унга кўра, Ўзбекистон иқтисодиёти Европа ва Россиядаги
иқтисодий фаолликнинг сустлиги, шунингдек, нефть нархи
пастлиги билан ифодаланадиган мураккаб ташқи шароитда ҳам ўз
барқарорлигини намоён этмоқда. 2014 йилда иқтисодиётнинг ўсиш
суръатлари 8,1 фоизни ташкил этди ва бундай юқори ўсиш
суръатлари сақланиб қолди. 2015 йилнинг биринчи чорагида ялпи
ички маҳсулот 7,5 фоиз ўсди.
Шунингдек, Пресс-релизда ХВФ мутахассислари томонидан
ўтказилган ўрганишлар натижасида юзага келган кўрсаткичлар
асосида Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланишига катта баҳо
берилди. Жумладан, унда шундай дейилади:
ташқи иқтисодий мавқе мустаҳкамлигича қолмоқда;
солиқ-бюджет сиёсати ҳар доимгидек пухта амалга
оширилаяпти. 2014 йилда марказлашган бюджетда кичик профицит
юзага келгандан сўнг, 2015 йилнинг биринчи чораги якунлари
бўйича бюджет ижроси мувозанати таъминланди;
пул-кредит сиёсати ҳам мослашувчанлик даражасида
сақланиб турибди;
банк сектори барқарорлик, изчил капиталлашув ва юқори
ликвидлик даражасини сақлаб қолмоқда. 2014 йилда гаров
таъминотини рўйхатга олишнинг марказлаштирилган тизими (гаров
реестри) жорий этилгани молиявий ресурслардан фойдаланишни
кенгайтириш имконини берди;
валюта захиралари етарли, бюджет соҳаси мустаҳкам,
иқтисодиётда давлат улуши даражаси паст;
аҳолининг барча қатламлари манфаатларига хизмат
қиладиган барқарор ва мувозанатли ўсиш суръатлари хусусий
секторни изчил ривожлантиришни рағбатлантиришга асосланган;
расмий
идоралар
хусусий
секторни
изчил
ривожлантиришнинг аҳамиятини яхши тушунади.
61
Интернет сайти: http://xs.uz/index.php/i-tisodijot/item/4534. Халқ сўзи газетасининг
расмий веб-сайтидан олинган маълумотлар.
77
Келгуси истиқбол ҳақида сўз борганда, дейилади мазкур Пресс-
релизда, шуни айтиш керакки, 2015 йилда иқтисодий ўсиш,
кутилганидек, юқори бўлади. Бунга яқинда қабул қилинган саноат
ва инфратузилмани модернизация қилиш, шунингдек, таркибий
ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда иқтисодиётда давлатнинг
ролини камайтириш имконини берадиган хусусийлаштириш ва
корпоратив бошқарув дастурлари самарасида эришилади. Тегишли
иқтисодий сиёсат чоралари, жумладан, солиқ-бюджет сиёсатининг
ўртача юмшатилиши, қатъий пул-кредит сиёсати ва мослашувчан
алмашув курси қисқа муддатли даврда иқтисодиётдаги салбий
таъсирларни юмшатиш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |