ХВФнинг кредит фаолияти механизми.
50
ХВФ қарздор мамлакатлардан бериладиган кредитлар учун
шартнома суммасидан бир марталик воситачилик йиғини 0,5%
миқдорида ва белгиланган ҳақни ёки бозор ставкаларига асосланган
процент ставкасини олади.
Белгиланган муддат ўтиб бўлгандан кейин аъзо мамлакат
тескари операцияни амалга оширишга мажбур – Фондга СДР ёки
чет эл валютасидаги маблағларни қайтариб, ўз миллий валютасини
сотиб олиш керак. Одатда, бу илгари олинган кредитни
қайтаришни билдирувчи операция валютани сотиб олгандан кейин
3 йил 3 ойдан 5 йилгача муддат ичида амалга оширилиши керак.
Бундан ташқари, қарздор мамлакат ўзининг тўлов баланси
яхшиланиши ва валюта резервлари кўпайгани сари Фонд учун
ортиқча бўлган валютасини муддатидан олдин сотиб олишга
мажбурдир.
Агар қарздор мамлакатнинг ХВФидаги миллий валютаси
бошқа аъзо давлат томонидан сотиб олинса, у мамлакатнинг
Фондга қарзи тўланган бўлади.
Аъзо мамлакат томонидан қўшимча кредит битимлари
доирасида Фондга берилган қарзлар суммаси унинг "кредит
позицияси"ни ташкил қилади. Аъзо мамлакатнинг резерв улуши ва
кредит позицияси биргаликда унинг Фонддаги резерв позициясини
ташкил қилади. Аъзо мамлакатлар резерв позиция чегарасида
ХВФидан маблағларни биринчи талаб бўйича ўз-ўзидан олишлари
мумкин. Бу позициядан фойдаланиш мамлакатдан процент ва
воситачилик тўловларини талаб қилмайди ва унга олинган валюта
маблағларини қайтариш мажбуриятини юклаб қўймайди.
Халқаро молиявий ташкилотларнинг ривожланиш тарихига
назар ташлайдиган бўлсак, ҳозирги кунда жаҳон молия тизимида
салмоқли ўринга эга бўлган халқаро молиявий ташкилотлар асосан
ХХ асрнинг 50-йилларида ташкил топганлигига гувоҳ бўламиз.
ХХ асрда, хусусан Иккинчи жаҳон урушидан сўнг халқаро
айирбошлашнинг ривожланиши, шунингдек турли мамлакатлар
ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳаларда халқаро
ҳамкорлик шаклларининг кенгайиши ва дифференциацияси
халқаро молиявий муносабатларни янада кенгайтириш заруриятини
вужудга келтирди.
Ушбу даврда аъзолари суверен давлатлар бўлган ва ўз
зиммасига муайян молиявий мажбуриятларни олувчи бир қатор
халқаро ташкилотлар, хусусан Халқаро Валюта Жамғармаси,
51
Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ва бошқа шу каби халқаро
молиявий ташкилотлар ташкил топди. Бундай ташкилотлар халқаро
кредит (заём)лар олишади ва ўз навбатида халқаро кредитлар
тақдим қилишади.
17
Г.Назарова халқаро молиявий ташкилотларнинг шаклланишида
муҳим ўрин тутган қуйидаги омилларни келтириб ўтади:
1) Инсонлар ҳаёти бир-бирига боғлиқлигининг янада ўсиши;
2) Саноат революцияси ва илмий ютуқлар инсонлар ўртасидаги
масофаларни қисқартириши ва халқаро муносабат ва ҳамкорликни
кенгайтириши;
3) Савдо, валюта-молия муносабатлари, капитал бозори
соҳасидаги иқтисодий ўсиш;
4) Давлатларнинг барча соҳада бир-бирларига боғлиқлигининг
ўсиши;
5) Дуёдаги умумий табиий ва моддий ресурслардан оқилона
фойдаланишнинг зарурлигини чуқурроқ англаш.
18
Халқаро молиявий институтларининг вужудга келиши
қуйидаги сабаблар билан боғлиқ ҳисобланади:
хўжалик
ҳаёти
байналмилаллашувининг
кучайиши,
халқаро меҳнат тақсимоти, такрорий ишлаб чиқариш жараёнининг
миллий чегаралардан ташқарига чиқиши, жаҳон иқтисодиётида
трансмиллий корпорациялар ва банкларнинг тез суратлар билан
ривожланиши ҳамда улар ролининг кучайиши;
халқаро миқёсда молиявий муносабатларнинг давлатлараро
тартибга солишнинг тобора ривожланиши;
жаҳон валюта тизими, халқаро валюта, кредит, қимматбаҳо
қоғозлар ва олтин бозорларида беқарорлик муаммоларини
ҳамкорликда ҳал қилиш заруриятининг туғилиши.
19
Халқаро молиявий муносабатларнинг асосий шаклларини
тартибга соладиган давлатлараро ташкилот тузиш ғояси
1929-1933 йиллардаги жаҳон иқтисодий инқирози таъсири остида
вужудга келган. Халқаро молиявий ташкилотлар жаҳон
иқтисодиёти
ва
халқаро
иқтисодий
муносабатларни
17
Иванова Е. Е. Международное финансовое право: понятие, предмет, система. – М.:
Высшая Школа Экономики, 2012. – С. 72. Электронное пособие.
18
Халқаро иқтисодий ташкилотлар. Ўқув қўлланма. Муаллифлар жамоаси (Назарова Г. ва
бошқалар). – Тошкент: ТДИУ, 2011. – Б. 230.
19
Интернет
сайти:
http://uchebnikionline.com/finansu/mizhnarodni_valyutno-
kreditni_vidnosini_-_patika/ mizhnarodni_finansovi_ organizatsiyi.htm
52
ривожлантириш соҳасидаги вазифаларни ҳал этиш мақсадида
иштирокчи давлатларнинг молиявий ресурсларини бирлаштириш
орқали ташкил этилади.
Халқаро молиявий ташкилотларнинг мақсадлари жаҳон
хўжалигида ҳамкорликни ривожлантириш, яхлитликни таъминлаш,
муаммоли вазиятларни ижобий томонга ўзгартириш, зиддиятларни
бартараф этишдан иборат бўлади.
20
Иккинчи жаҳон уришидан сўнг халқаро молиявий ташкилотлар
ўз ваколати ва функциясидан келиб чиқиб, умумий ҳуқуқ доираси
кенг бўлган, ихтисослашган ва мувофиқлаштирувчи ташкилотлар
сифатида ташкил этилиб, уларнинг сони ўсиб боришини яққол
кузатиш мумкин. Бу ҳолат глобал муаммоларни фақат глобал
муҳитда ечиш кераклигини яна бир бор исботлади.
1944
йилнинг
июль
ойида
АҚШда
Бреттон-Вудс
конференцияси ўтказилди. Унда 44 та давлатдан вакиллар иштирок
этиб, Иккинчи жаҳон уришидан кейин юзага келган халқаро
иқтисодий вазиятни ижобий томонга ҳал этиш мақсадида жаҳон
молия-валюта
тизимининг
институционал
асосларини
шакллантиришни ташкил этишнинг таркибий тузилиши белгилаб
олинди. Мазкур конференция қарорига асосан Жаҳон банки ва
Халқаро Валюта Жамғармаси ташкил этилди ва Халқаро Валюта
Жамғармаси нинг Устави тасдиқланди.
Халқаро Валюта Жамғармаси ва Халқаро тикланиш ва
тараққиёт банкини ташкил этиш тўғрисидаги Битим моддалари
29 та давлат томонидан имзолангандан сўнг, 1945 йилнинг декабрь
ойида кучга кирган ва шундан бошлаб ушбу ташкилотларнинг
фаолияти фаолла бошлади.
90-йилларда жаҳон социалистик тизими барбод бўлиб, собиқ
Иттифоқ парчаланганидан кейин янги мустақил давлатлар
таркибий тузилишини амалга ошириш, молия-валюта соҳасидаги
ўзгаришлар ҳамда иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш
мақсадида Халқаро Валюта Жамғармаси томонидан катта амалий
ва молиявий кўмак кўрсатилди. Ушбу кўмак расмий равишда
“Иқтисодий барқарорлаштириш дастури” деб номланди.
Бу ўринда янги суверен давлатларга бозор иқтисодиёти
тамойилларини амалга ошириш ва ҳаётга татбиқ этиш борасида
Жаҳон банки томонидан махсус “Таркибий мослашув дастури”
20
Интернет сайти: https://ru.wikipedia.org/wiki/Mejdunarodnie finansovie organizatsii
53
илгари сурилди.
21
Агар Ўзбекистоннинг халқаро молиявий ташкилотлар билан
ҳамкорлиги тарихига назар ташлайдиган бўлсак, дарҳақиқат,
мустақиллик
мамлакатимиз,
халқимизга
берган
улкан
имкониятлардан яна бири, бу – халқаро майдонда миллий
манфаатлардан келиб чиқиб сиёсат юритиш ва уни ҳимоя этиш
ҳисобланади. Мамлакатимиз ўз мустақиллигини қўлга киритган
дастлабки йилларда жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашиш ёш
давлатимиз учун мутлақо янги эди, чунки, собиқ Иттифоқ даврида
Ўзбекистон Республикасининг ўз ташқи сиёсати ва уни амалга
ошириш институтлари бўлмаган.
Шунинг учун истиқлолнинг дастлабки кунларидан бошлаб
Ҳукуматимиз олдида шошилинч равишда муҳим ташқи сиёсий
масалалар билан шуғулланиш, давлатлараро муносабатларни
ташкил этиш ва халқаро ташкилотлар билан алоқалар ўрнатиш
вазифаси турган эди.
Собиқ Иттифоқ даврида Ўзбекистоннинг Ташқи ишлар
вазирлиги бўлгани билан, бироқ, амалда у бирон-бир масалани
мустақил ҳал қила олмас эди. Ғоят қисқа фурсатда Ўзбекистон
Республикасида Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий
алоқалар вазирлиги ва бошқа қатор давлат бошқаруви органлари
ташкил этилди, дипломатик кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш
тизими яратилди. Давлатимиз раҳбарининг шахсий ташаббуси ва
бевосита иштирокида жаҳоннинг кўплаб давлатлари раҳбарлари
билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди, дипломатик муносабатлар
йўлга қўйилди. Мустақилликкача Ўзбекистонда бирорта ҳам
хорижий
давлат
элчихонаси
йўқ
эди.
Ҳозирги
кунда
мамлакатимизда 100 га яқин мамлакат элчихонаси ва савдо
ваколатхонаси, 50 дан зиёд давлатда Ўзбекистоннинг дипломатик
ваколатхоналари ишлаб турибди.
22
Халқаро молиявий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишни
амалга оширишнинг дастлабки ҳуқуқий асосларидан бири сифатида
Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлда қабул қилинган
“Халқаро Валюта Жамғармаси, Халқаро тикланиш ва тараққиёт
банки, Халқаро тараққиёт ассоциацияси, Халқаро молия
21
Интернет
сайти:
http://uchebnikionline.com/finansu/mizhnarodni_valyutno-
kreditni_vidnosini_-_patika/ mizhnarodni_finansovi_ organizatsiyi.htm
22
Ваҳобов А., Жумаев Н., Бурханов У. Халқаро молия муносабатлари. Дарслик–Т.: ТМИ,
2003. – Б. 304.
54
корпорацияси,
Инвестицияларни
кафолатлаш
бўйича
кўп
томонлама агентликда Ўзбекистон Республикасининг аъзолиги
тўғрисида"ги қонунини келтиришимиз мумкин.
23
Мазкур қонунда
Ўзбекистоннинг бир қатор халқаро молиявий ташкилотларга аъзо
бўлиб кириш борасидаги ҳуқуқий нормалар белгилаб қўйилди.
Албатта, бу дастлабки қадамлардан бири эди.
Бугунги кунда эса, мамлакатимиз бу борадаги халқаро
алоқаларини янада кенгайтирган ҳолда Ўзбекистон БМТ ва унинг
ихтисослашган муассасалари, Халқаро Валюта Жамғармаси, Жаҳон
банки, шунингдек Ислом конференцияси ташкилоти, Мустақил
давлатлар ҳамдўстлиги, Евроосиё иқтисодий ҳамжамияти,
Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти, Шанхай ҳамкорлик
ташкилоти, Ислом тараққиёт банки ҳамда бошқа бир қатор обрўли
халқаро сиёсий, иқтисодий, молия ташкилотлари, дунёга машҳур
фирма ва компаниялар билан икки томонлама ва кўп томонлама
муносабатларни изчил ривожлантириб келмоқда.
24
2001 йил 24 апрелда Вазирлар Маҳкамасининг "Жаҳон банки
гуруҳи
ҳузуридаги
Халқаро
тараққиёт
уюшмаси
билан
ҳамкорликнинг устувор йўналишлари тўғрисида"ги 185-сонли
Қарори қабул қилиниб, Халқаро тараққиёт уюшмасининг 40
йилгача бўлган муддатга бериладиган 10 йилгача имтиёзли даврга
эга бўлган имтиёзли фоизсиз кредитларидан фойдаланишнинг
қуйидаги устувор йўналишлари белгиланди:
ирригация-мелиорация тармоғини реконструкция қилиш ва
самарадорлигини ошириш;
электр энергетикада энергия ишлаб чиқарувчи қувватларни
замонавийлаштириш;
шахар ва қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш;
ижтимоий инфратузилма (таълим, соғлиқни сақлаш)ни
ривожлантириш.
25
Шунингдек, ушбу Қарор билан Ўзбекистон номидан Халқаро
тараққиёт уюшмаси билан ишлаш бўйича Идоралараро ишчи гуруҳ
Do'stlaringiz bilan baham: |