3.2. Трансмиллий корпорациялар халқаро молия ҳуқуқи субъекти
сифатида
Барқарор суръатларда ривожланаётган трансмиллийлашув
жараёни замонавий жаҳон иқтисодиётининг муҳим хусусияти
ҳисобланади. Ушбу жараённинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи
халқаро корпорациялардир. Халқаро корпорациялар савдо,
инвестициялаш ва замонавий технологияларни элтувчилар
сифатида
жаҳон
иқтисодиётининг
асосий
субъектларига
айланишди.
Халқаро
иқтисодий
глобаллашувнинг
асосий
ҳаракатлантирувчи кучи халқаро корпорациялар ҳисобланади.
Халқаро корпорациялар ички корпоратив меҳнат тақсимотини
анъанавий меҳнат тақсимотининг халқаро даражасига олиб
чиқишган. Жаҳон иқтисодиётининг глобаллаигув жараёни штаб-
квартираси қабул қилувчи мамлакатдан ташқарида бўлган
фирмалар томонидан назорат қилинадиган ва бошқариладиган
халқаро
ишлаб
чиқаришга
бевосита
боғлиқ.
Халқаро
корпорацияларнинг умумий назоратида бўлган ушбу фаолият
жаҳон ЯИМ ишлаб чиқариш ҳажмининг тахминан 25 фоизини
ташкил қилади. Ушбу ишлаб чиқаришнинг 1/3 қисми қабул
қилувчи мамлакатларда жойлашган.
15
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузаси. // Халқ
сўзи. 12.01.2005. – Тошкент. – Б. 3.
16
Халқаро иқтисодий ташкилотлар. Ўқув қўлланма. Муаллифлар жамоаси (Назарова Г. ва
бошқалар). – Тошкент: ТДИУ, 2011. – Б. 230.
41
Жаҳон
иқтисодиёти
амалиёти
кўрсатишича,
ишлаб
чиқаришнинг интеграциялашув жараёни халқаро корпорацияларни
ташкил қилиш моделларига таянади.
Иқтисодий адабиётда халқаро корпорацияларнинг икки хил
шакли фарқланади: трансмиллий ва кўпмиллатли корпорациялар.
Ғарб иқтисодий адабиётида халқаро монополистик уюшмаларнинг
кўпмиллатли, халқаро, трансмилиий ва глобал турлари фаркланади.
Россиялик иқтисодчилар, одатда, қуйидаги тавсифларни
берадилар: ТМК — бу хорижий активларга эга бўлган миллий
мопополиялардир. Уларнинг ишлаб чиқариш ва савдо сотиқ
фаолияти миллий давлат чегарасидан чиқиб кетади. АҚШда
корпорация деб, ҳиссадорлик жамиятларига айтилади.
ТМКнинг ҳуқуқий режими ташкил топган филиаллар ва
шуъба корхоналари орқали турли давлатларда фаолият юритишни
пазарда тутади. Бу компаниялар нисбатан мустақил бўлган ишлаб
чиқариш ва тайёр маҳсулотларни сотиш, илмий-тадқиқот,
истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш хизматларига эгадирлар.
Умуман, улар ягона ишлаб чиқариш-сотиш мажмуини ташкил этиб,
бу мажмуада ҳиссадорлик капиталга фақат таъсисчи давлат эга-лик
қилади. Шунингдек, филиал ва шуъба корхоналари қўшма
корхоналар бўлиши ва уларда миллий капитал устунлик қилиши
ҳам мумкин.
Кўпмиллатли корпорациялар — ишлаб чиқариш ва илмий-
тадқиқот ишлари асосида бир неча давлат миллий корпорацияла-
рини бирлаштирувчи халқаро корпорациялардир. Бунга 1907
йилдан буён фаолият кўрсатиб келаётган Англия — Голландия-
нинг «Рояль-Датч Шелл» концернини мисол қилиш мумкин. Ушбу
компаниянинг ҳозирги кундаги капитали 60:40 нисбатда
тақсимланган. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)нинг ТМК
бўйича комиссияси халқаро компанияга қуйидагича тавсиф беради:
юридик шакли ва фаолият соҳасидан қатъи назар, икки ёки
ундан ортиқ мамлакатларда хўжалик субъектларига эга бўлган;
битта бошқарув маркази орқали умумий стратегияниамалга
ошириш ва мувофиқлаштирилган сиёсат юритишга имкон берувчи
қарорлар қабул қилиш тизими доирасида иш олиб борадиган;
мулкчилик орқали бир-бирига боғланган алоҳида хўжалик
субъекти сифатида, бунда хўжалик субъектларидан битгаси ёки
ундан кўпроғи бошқаларининг фаолиятига билимлар, ресурслар ва
42
масъулиятни бошқалар билан баҳам кўриш орқали жиддий таъсир
кўрсата олади.
Жаҳон амалиётида халқаро корпорациялар дейилганда жаҳон
товар ва ишлаб чиқариш омилларм бозорларига сезиларли
даражада таъсир кўрсатувчи йирик компаниялар тушунилади.
Уларга қуйидагилар киради:
йиллик сотиш ҳажми 1 млрд. доллардан кам бўлмаслиги;
умумий молиявий айланма маблағларининг бешдан бир
қисмидан учдан бир қисмигача ориждаги операциялар улушига
тўғри келиши;
хориждаги активлар улуши 25% дан кам бўлмаслиги;
камида олтита мамлакатда филиалларга эга бўлишлиги.
Шундай қилиб, халқаро корпорацияларнинг асосий хусусияти
тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни амалга ошириш
жараёнидир.
XIX аср охирида вужудга келган халқаро корпорациялар
эволюцион ривожланишнинг узун йўлини босиб ўтди, бу жараёнда
уларнинг шакллари ва фаолият соҳалари устуворликлари, ички
корпоратив тузилма ва стратегияси ўзгариб борди.
Ривожланган
мамлакатлар
иқтисодиётида
корпоратив
бирлашмаларнинг ўзаро ташкилий-хўжалик алоқалари асосида
трансмиллий ТМКларини барпо этишнинг турли шакллари мавжуд.
МСГ жаҳон иқгисодиётини халқаро ишлаб чиқаришига айлан-
тириб, барча йўналишлар бўйича илмий-техника тараққиётининг
жадал ривожланишини таьминлади. Улар таркибига маҳсулотнинг
техник даражаси ва сифати, ишлаб чиқариш самарадорлиги,
менежмент
шаклларининг
такомиллашуви,
корхоналарни
бошқариш каби йўналишларни киритиш мумкин. МСГ ўнлаб
мамлакатларда ўз шуьба корхоналари ва филиаллари орқали ишлаб
чиқиладиган япон млмий-ишлаб чиқариш ҳамда молия стратегаяси
бўйича фаолият олиб борадилар. МСГ улкан илмий-ишлаб чиқариш
ва бозор салоҳиятига эга бўлиб, жаҳон иқгисодиётининг барқарор
суръатларда ривожланишинй таъминлайдилар. ТМК тарихан қисқа
вақт ичида «янги индустриал мамлакатлар»нинг жадал суръатларда
ривожланишида мухим омил бўлди. Халқаро корпорациялар
шаклланган даврдан бошлаб ўз ривожланиш стратегияларига эга
бўлиб, қуйидаги белгилар улар учун хосдир:
ишлаб чиқаришни хорижий хом ашё билан таъминлаш;
43
ўз филиаллари ёрдамида хорижий бозорларда мустахкам
ўрин эгаллаш;
ишлаб чиқаришни харажатлар нисбатан паст бўлган
мамлакатларда жойлаштириш;
ишлаб
чиқариш,
савдо
ва
молия
фаолиятини
диверсификациялаш.
Халқаро
корпорациялар
фаолият
олиб
бораётган
мамлакатларида умумий тартибдаги ва мультимиллийлаштириш
билан боғлиқ рақобат афзалликларини қўлга киритиш усулларидан
фойдаланишади.
ТМКнинг маҳсулотни бир вақтнинг ўзида бир нечта
мамлакатлардаги филиалларида ишлаб чиқариш сабабларини
аниқлаш учун унинг ҳудудий жиҳатини ажратиб кўрсатиш зарур.
Ҳудудий жиҳат корпорациянинг арзон хом ашё ва иш кучидан
фойдаланиш, маҳсулотни ташиш ва сақлаш харажатларини
қисқартириш, божхона ва солиқ тўсиқларини четлаб ўтишга
интилиши билан боғликдир. Интернационал жиҳат эса бир нечта
мамлакатларда ўз филиалларига эга корпорация ўз нисбий
устунлигидан фойдаланиши билан боғлиқ ҳисобланади. Иқтисодий
мустақил бир неча корпорациядан кўра, маҳсулотни битга
корпорация томонидан қатор мамлакатларда ишлаб чиқариш
афзалроқ. Шунингдек, ТМК солиқларни қисқартириш мақсадида
ҳисоботни бошқариши ва унга тегишли бўлган технология устидан
назоратни ўрнатиши мумкин. Ушбу имконият тўлиқ назорат
қилинадиган филиаллар ёрдамида амалга оширилади.
ТМКлар қуйидаги хусусусиятлари билан бошқа компа-
ниялардан фарқланади:
1. халқаро меҳнат тақсимотининг фаол иштирокчилари
эканлиги;
2. халқаро ишлаб чиқариш мажмуаларини яратиб, қўшимча
имкониятларга эга бўлиши;
3. глобал
ишлаб чиқариш кучлари ва ресурсларидан
фойдаланиши;
4. оммавий истеъмолчилар учун ишлаши;
5. капитални базавий мамлакатда юз бераётган жараёнларга
боғлиқ бўлмаган ҳолда амалга ошириши;
6. юқори технологияли ва фан сиғимкорлиги юқори бўлган
тармоқларда фаолият олиб бориши.
44
Do'stlaringiz bilan baham: |