Лойиҳа Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети


II ҚИСМ. ХАЛҚАРО МОЛИЯ ҲУҚУҚИНИНГ АСОСИЙ



Download 1,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/27
Sana22.02.2022
Hajmi1,34 Mb.
#107411
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
II ҚИСМ. ХАЛҚАРО МОЛИЯ ҲУҚУҚИНИНГ АСОСИЙ 
ИНСТИТУТЛАРИ 
I Боб. Халқаро валюта ҳуқуқи
 
1.1. Халқаро валюта тизимининг эволюцияси............................58 
1.2. Валюта операциялари тушунчаси ва турлари......................62 
1.3. Халқаро валюта фонди билан халқаро ҳамкорликнинг
ҳуқуқий асослари...........................................................................68 
II Боб. Банк фаолиятини халқаро ҳуқуқий тартибга солиш 
 



2.1. Банк назоратини ташкил этиш бўйича халқаро ҳуқуқий 
нормалар................................................................................................79 
2.2. 
Жаҳон 
банки 
доирасидаги 
халқаро-ҳуқуқий 
ҳамкорлик..............................................................................................86 
III Боб. Халқаро кредит муносабатларининг 
ривожланиши 
3.1. 
Халқаро 
кредитнинг 
моҳияти 
ва 
кредитлаш 
тамойиллари........................................................................................103 
3.2. 
Халқаро 
кредитнинг 
асосий 
шакллари..............................................................................................107 
3.3. Ўзбекистон Республикасида халқаро кафолатларни қўллаш 
масалалари...........................................................................................110 
ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН АДАБИЁТЛАР 
 
 



СЎЗ БОШИ 
Мустақил Ўзбекистон Республикасининг бугунги куни ва 
босиб ўтган салмоқли йўли шуни кўрсатмоқдаки, ўтган давр 
мобайнида барча соҳалар каби миллий иқтисодиёт, суд-ҳуқуқ 
тизими, ташқи сиёсий фаолият, халқаро ҳуқуқнинг тўлақонли 
субъектига айланиш, икки томонлама ва кўп томонлама халқаро 
муносабатлар соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, халқаро 
ташкилотларнинг тенг ҳуқуқли аъзосига айланиш ва ушбу 
ташкилотларда ўз таклиф ҳамда ғояларини илгари суриш борасида 
мислсиз ишлар ва кенг кўламли чора-тадбирлар комплекси амалга 
оширилди. 
Бугун барчамиз Ўзбекистон аҳолисининг турмуш даражаси ва 
ҳаёт сифати, мамлакатимиз қиёфаси тубдан ўзгариб бораётгани, 
улкан ютуқ ва натижаларга эришаётганимиз, ижтимоий 
йўналтирилган бозор иқтисодиётига асосланган очиқ демократик 
давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлида жадал 
суръатлар билан ривожланиб бораётганимизнинг бевосита гувоҳи 
бўлмоқдамиз. 
Бошқача қилиб айтганда, муҳтарам юртбошимиз Ислом 
Каримов томонидан белгилаб берилган ва мамлакатимиз ўз олдига 
қўйган узоқ муддатли стратегик мақсадлар, яъни замонавий 
ривожланган 
демократик 
давлатлар 
қаторига 
кириш, 
иқтисодиётимизнинг барқарор ўсишини таъминлаш ва жаҳон 
ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллаш борасидаги саъй-
ҳаракатларимиз самарали натижалар бермоқда. 
Дарҳақиқат, бугунги эришилган ютуқлар, иқтисодий 
барқарорлик, дунё ҳамжамиятидаги Ўзбекистоннинг обрў-эътибори 
ва салоҳияти, ривожланаётган ва ривожланган давлатлар ҳамда 
нуфузли халқаро ташкилотларнинг бизнинг давлатимиз билан олиб 
бораётган ҳар томонлама ҳамкорлиги, халқаро экспертлар 
томонидан билдирилган фикрлар, шунингдек амалга оширилган 
ислоҳотлар, қийин вазият бўлсада тўғри қабул қилинган қарорлар 
мамлакатдаги оқилона бошқарув натижаси эканлигини англаш 
қийин эмас деб ҳисоблаймиз. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 
томонидан таъкидланганидек, “Биз ислоҳотларни инқилобий 
усулда, яъни “шок терапияси” йўли билан амалга оширишдан онгли 
равишда воз кечиб, тадрижий тараққиёт йўлини танлаб олганимиз 



туфайли халқимизни қандай оғир оқибатларга олиб келиши мумкин 
бўлган иқтисодий ва ижтимоий тўфонлардан асраб қолишга 
муваффақ бўлганимизни бугун ҳаётнинг ўзи тасдиқлаб бермоқда.”
Ана шу мислсиз ҳаракатлар натижасида ўтган аср
90-йилларининг бошида жаҳон сиёсий харитасида янги давлат – 
Ўзбекистон Республикаси пайдо бўлди ва у сўзсиз равишда барча 
давлатларда ва жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилди.
Агар холисона ва виждонан айтадиган бўлсак, давлатимиз ўз 
олдига қўйган узоқ муддатли стратегик мақсадларга эришиб 
бормоқда. Яъни, замонавий ривожланган демократик давлатлар 
қаторига 
кириш, 
иқтисодиётимизнинг 
барқарор 
ўсишини 
таъминлаш, ҳаёт сифатини яхшилаш ва жаҳон ҳамжамиятида 
муносиб ўрин эгаллаш борасида катта ишлар амалга оширилмоқда. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 
томонидан илгари сурилган “Мамлакатимизда демократик 
ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини 
ривожлантириш концепцияси”да айтиб ўтилганидек, “Изчил юқори 
ўсиш суръатлари, юртимизда барпо этилган банк-молия 
тизимининг барқарор ва ишончли фаолият юритиши, иқтисодиётда 
амалга оширилаётган янгиланиш ва ўзгаришлар, умуман, 
мамлакатимизни 
модернизация 
қилиш 
йўлидаги 
дадил 
қадамларимиз дунё жамоатчилиги, шунингдек Халқаро валюта 
жамғармаси, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки сингари нуфузли 
халқаро молия ташкилотлари томонидан эътироф этилмоқда.”
Инсоният цивилизациясининг тарихий ривожланишининг 
замонавий босқичида ҳар бир давлатнинг иқтисодиёти хўжалик 
муносабатларининг халқаро тизимига интеграциялашмоқда, яъни 
иқтисодиёт миллий бозордан чиқиб, халқаро таъсир доирасига 
тушмоқда. Иқтисодий муносабатларнинг интернационаллашуви 
ҳаёт фаолиятининг барча соҳаларида интеграцион жараёнларнинг 
вужудга келиши, шаклланиши ва ривожланишини объектив шарт 
қилиб қўяди. Интернационаллашув жараёнида халқаро ҳаётнинг 
турли жабҳаларини комплекс равишда кириб борган ҳуқуқ катта 
рол ўйнамоқда. Шу билан бирга, шуни қайд этиш лозимки, турли 
давлатларнинг миллий ҳуқуқий тизими гарчи бир иқтисодий соҳада 
бўлсин, 
трансчегаравий 
хусусиятдаги 
серқирра 
халқаро 
муносабатларни тартибга солиш учун мўлжалланмаган. Юқорида 
қайд этилганларнинг барчаси бир давлат доирасидан четга чиқиб, 
халқаро хусусиятга касб этувчи хусусий (энг аввало, иқтисодий) 



муносабатларни тизимга солишга қаратилган ҳуқуқий нормалар 
мажмуи вужудга келишига олиб келди. Ҳуқуқий нормаларнинг 
бундай мажмуи халқаро хусусий ҳуқуқ номини олди. 



Download 1,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish