3.2. Халқаро кредитнинг асосий шакллари.
Халқаро кредит шаклларини бир неча турларга бўлиб
гуруҳлаш мумкин.
Манбалари бўйича ташқи савдони ички, ташқи (чет) ва
аралаш кредитлаш ва молиялаштириш бўйича фарқланади.
Вазифалар қарз маблағлари ҳисобидан қандай ташқи
иқтисодий битимлар таъминланиши бўйича фарқланади:
• тижорат кредити (асосан ташқи савдо ва хизматлар билан
боғлиқ кредитлар);
• молиявий кредит (юқоридагилардан бошқа мақсадларга
ишлатиладиган, шу жумладан, капитал қўйилмалар, инвестицион
объектлар қуриш, қимматбаҳо қоғозлар сотиб олиш, nашқи
қарзларни узиш, валютавий интервенцияга боғлиқ кредитлар);
• “оралиқ” кредити (капитални олиб келишни аралаш
шаклига хизмат қилишда белгиланган товар ва хизматлар, масалан,
пудрат ишларини бажариш кўринишида).
Халқаро кредитларни кўриниши бўйича 2 та асосий шаклга
бўлиб кўрсатиш мумкин:
1. Халқаро банк кредити;
2. Халқаро тижорат кредити.
Халқаро банк кредити асосан валюта (пул) кўринишида
бўлади.
Халқаро тижорат кредити эса товар кўринишига эга.
Ана шу 2 та асосий кредит шаклидан келиб чиқадиган бир
қанча кредитлар мавжуд:
1. Фирманинг (тижорат) кредити — одатда экспорт қилувчи
мамлакатнинг бир фирмаси бошқа мамлакат-нинг импорт
қилувчига тўловни кечиктириш шаклидаги ссуда беришига
тушунилади.
Ташқи
савдода
тижорат
кредити
товарли
операцияларга боғлиқ ҳисоб-китобларда кенг қўлланилади.
Тижорат кредитининг муддати (одатда 2-7 йил) турлича бўлади ва
107
жаҳон бозори конъюнктураси шартларига, товарлар турларига ва
бошқа бир қатор омилларга боғликдир. Машина ва асбоб-ускуналар
(технология, жиҳозлар)нинг экспорти кенгайиши халқаро кредит
муддати узайишига олиб келади. Тижорат кредити одатда, вексел
ёки очиқ ҳисобварақлар бўйича бериладиган кредитлар орқали
расмийлаштирилади.
2. Векселли кредитда экспорт қилувчи товарни сотиш ҳақида
битим тузиб, ўтказма вексел (сарф-харажатлар)ни импорт
қилувчига жўнатади, импорт қилувчи тижорат ҳужжатларини олиб
акцептлайди, яъни унда кўрсатилган муддатда тўловни амалга
оширишга розилик беради.
3. Очиқ ҳисобварақлар бўйича бериладиган кредит. Бу кредит
экспорт қилувчи ва импорт қилувчи ўртасидаги келишувга
асосланади. Экспорт қилувчи жўнатилган ҳар бир товарлар
қийматини импорт қилувчининг ҳисобига қарз сифатида қайд
қилиб боради. Импорт қилувчи шартномада кўрсатилган вақтда
кредит суммасини тўлаб боради. Очиқ ҳисобварақлар бўйича
бериладиган кредитлар фақатгина доимий алоқада бўлган
фирмалар ўртасидагина амалга оширилиши мумкин.
Тижорат кредитининг яна бир турига импорт қилувчининг
аванс тўлови (сотиб олувчининг аванси)ни киритиш мумкин. Бунда
шартнома тузилаётган пайтда импорт қилувчи томонидан чет эллик
мол етказиб берувчига одатда машина, асбоб-ускуналар
(технология)нинг қийматидан 10-15 фоизи олдиндан тўланади.
Харид бўнаки экспортни кредитлашнинг бир шакли бўлиб
ҳисобланади ва шу вақтнинг ўзидан бошлаб импорт қилувчининг
мажбуриятини таъминловчи воситага айланади. Чунки импорт
қилувчи ўзи буюртма берган товарни сотиб олишга мажбур бўлади.
Ривожланган мамлакатларнинг импорт билан шуғулланувчи
фирмалари ривожланаётган мамлакатлардан фарқли ўлароқ, харид
бўнагидан шу давлатларнинг қишлоқ хўжалик маҳсулотларини
олиб чиқиб кетишда фойдаланмоқдалар.
Бўнак тўлаган томоннинг айби билан шартнома бажарилмай
қолса, сарф-харажатлар ундирилган ҳолда маблағ қайтарилади.
Агар шартнома бўнак олган томоннинг айби билан бажарилмай
қолса, у сотиб олувчига барча харажатларни тўлаган ҳолда
маблағни қайтариши шарт.
Бўнак — шартнома бажарилишидан воз кечиш мумкин
бўлган битимга нисбатан рағбатлантиради. Воз кечиш мумкин
108
бўлган битимда эса зарар кўрган томоннинг харажатларини тўлаш
мажбуриятларидан иккинчи томон озод бўлади. Баъзан харид —
сотиб олувчининг аванси тўловни кечиктиришга ўзаро мослашади,
бунинг устига тенг улушлар билан маълум интервалларга бўлинади
(ой, квартал, 1 йил).
Тижорат кредити сотувчи ва сотиб олувчи ўртасидаги
муносабатни намоён қилсада, у одатда, банк кредити билан
қўшилиб, мослашади. Машина ва асбоб-ускуналарни сотишда
тижорат кредити узоқ муддатга берилади (7 йилга), бу эса ўз
навбатида, экспорт қилувчининг анчагина маблағини жалб қилиб
олади. Шу сабабдан экспорт қилувчи қонундагидек банк кредитига
мурожаат
қилади
ёки
ўз
кредитини
банкларда
қайта
молиялаштиради.
Тижорат кредити ҳажм ва молиялаштириш шартлари бўйича
машина ва асбоб-ускуналар экспортини кредитлаш муаммосини
тўлиқ еча олмаганлиги сабабли, банк кредитларининг роли ошади.
Банк кредитлари. Банк кредити — экспорт ва импортни
кредитлашда ссуда шаклида намоён бўлади ва у товарлар, товар
ҳужжатлари, векселларни ҳамда сарф-харажатни гаровга олган
ҳолда берилади. Баъзан банклар ўзлари билан чамбарчас алоқада
бўлган йирик экспорт қилувчи фирмаларга бланкли кредит, яъни
расмий таъминланмаган кредитлар беришади.
Халқаро савдода банк кредитлари тижорат кредитларига
нисбатан устунликка эга. Улар кредит олувчини олган
маблағларидан товарлар сотиб олишга мустақил фойдаланиш
имкониятини туғдирадилар, мол етказувчи фирмадан кредит
сўрашдан озод этадилар ҳамда охирги товарларга ҳисоб-
китобларни банк кредитидан фойдаланиб тўлайдилар. Хусусий
банклар кўпинча давлат маблағларини ва унинг кафолатини олган
ҳолда экспорт кредитларини 10-15 йилга бозор ставкасидан пастроқ
ставкада берадилар. Лекин банклар қоида бўйича кредитдан ўз
мамлакатлари ҳудудидагина фойдаланишни чегаралаб, унинг
интилишини маълум мақсадли қилиб қўядилар, масалан, фақат
ўзларини қизиқтирган фирманинг товарларини сотиб олишга
йўналтирадилар. Шу орқали банк кредити фирма кредити
хусусиятларини ўзида мужассам этади. Банк кредитини банклар,
банкир уйлари ва бошқа кредит муассасалари берадилар.
Ташқи иқтисодий операцияларни кредитлаш операцияларини
мувофиқлаштирувчиси учун, йирик кредит ресурсларини жамлаш
109
учун ва банк хавф-хатарини бир маромда тақсимлаш банклар
консорциумлар, синдикатлар, банк фондларини ташкил қиладилар.
Банклар эспорт ва молия кредитларини берадилар.
Экспорт кредити - экспорт қилувчи банкининг импорт
қилувчи банкига етказиб берилган машина, асбоб-ускуна ва бошқа
инвестиция қилинган товарларни кредитлашга айтилади. Банк
кредитлари пул кўринишида берилади ва “боғлиқ”лик тусига эга,
чунки кредит олувчи ссудадан фақатгина кредитор мамлакат
товарларини сотиб олишигагина берилади.
Ўтган
асрнинг
60-йилларидан
бошлаб,
экспортни
кредитлашнинг шакли сифатида истеъмол кредити (5-N ва ундан
ортиқроқ йил муддатга) юзага келди.
Истеъмол кредити. Истеъмол кредитининг ўзига хос
хусусияти бўлиб, экспорт қилувчи банкнинг тўғридан-тўғри
миллий экспорт қилувчини кредитламасдан, балки чет эллик
харидорни, яъни импорт қилувчи мамлакат фирмаси ва унинг
банкини кредитлаш ҳисобланади. Шу орқали импорт қилувчи
керакли товарларни етказган мол етказиб берувчилар тўловни
харидорга ёки банкка қарз сифатида қайд қилади. Одатда, бундай
кредитлар маълум бир фирманинг товарлари ва хизматларидан
фойдаланишда қўлланилади. Бундай кредитлаш шартномасида
экспорт қилувчи иштирок этмайди, бу эса ўз навбатида кредитнинг
баҳосини ошириш имкониятини йўқотади. Банк кредитининг
харидорга бўлган нархи, қоида бўйича ссуда капиталлари
бозоридаги қарз маблағлари нархидан анча паст бўлади, бу ўз
навбатида уларнинг рақобатбардошлигини оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |