Лойиҳа Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети



Download 1,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/27
Sana22.02.2022
Hajmi1,34 Mb.
#107411
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27
 
3. Ўзбекистон Республикасида халқаро кафолатларни қўллаш 
масалалари. 
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 299-
моддасида кафолат тушунчаси берилган бўлиб, унга кўра: 
Кафолатга биноан банк, бошқа кредит муассасаси ёки суғурта 
ташкилоти (кафил) бошқа шахс (принципал)нинг илтимосига кўра 
кафил ўз зиммасига олаётган мажбурият шартларига мувофиқ 
принципалнинг кредитори (бенефициар) пул суммасини тўлаш 
ҳақида ёзма талабнома тақдим этса, пулни унга тўлаш ҳақида 
принципалга ёзма мажбурият беради. 


110 
Халқаро кафолатлар – товарлар ва капиталлар ҳаракатини 
узлуксиз ва доимий ҳаракат қилиниши таъминланишига хизмат 
қилади. Халқаро кафолатлар импорт қилувчиларни сифатсиз 
товарлар қабул қилишдан, экспорт қилувчиларни эса товарлар 
ҳақини ололмай қолиш рискидан сақлайди
82

Халқаро кафолатлар халқаро операцияларнинг барча асосий 
турларида қўлланилади. Жумладан, буларга: 
1. Халқаро кредитлар бўйича бериладиган кафолатлар; 
2. Экспорт-импорт операциялари бўйича бериладиган 
кафолатлар; 
3. Тўғри ва портфелли инвестициялар бўйича бериладиган 
кафолатларни киритиш мумкин. 
Халқаро кафолатлар марказий банклар, тижорат банклари, 
корпорациялар, ҳукумат ва халқаро ташкилотлар томонидан 
берилади. 
Халқаро кафолатлар банклар ва бошқа кафолат берувчи 
ташкилотлар учун муҳим даромад манбаи ҳисобланади, аммо булар 
юқори рискли операциялар ҳисобланади. 
Халқаро кафолатларда учинчи бир томоннинг иштирок 
этиши шартдир. Айнан мана шу кафолат берувчи томоннинг 
тўловга лаёқатлилиги асосий масала булиб ҳисобланади. Халқаро 
кафолатлар халқаро миқёсда тан олинган субъектлар томонидан 
берилади. 
Халқаро кафолатларнинг қуйидаги асосий турлари мавжуд: 
1. Тўғри кафолатлар — бунда кафолат берувчи томон 
бевосита экспорт-импорт операцияларига кафолат беради. Бунда 
мазкур тўлов бўйича мажбуриятларни тўлиқ ўз зиммасига олади. 
Бундай кафолатлар тўлов талабномалари бўйича ҳисоб-китоблар, 
ҳужжатлаштирилган аккредитив бўйича ҳисоб-китобларда кенг 
қўлланилади. 
2. Воситалашган кафолатлар. Бунда кафолат берувчи ўзига 
хос тарзда воситачилик вазифасини ўтайди. Бундай кафолатлар 
экспорт-импорт операцияларида кенг ишлатилади. 
3. Тасдиқланган кафолатлар. Бундай кафолатлар берилган 
кафолатларни тасдиқлаш шаклида намоён бўлади. Масалан, банк ўз 
мижози бўлган импорт қилувчининг тўлов мажбуриятлари бўйича 
82
Ваҳобов А.В. Ўзбекистон Республикасида халқаро кафолатларни қўллаш масалалари. “Халқаро иқтисодий 
муносабатларни ривожлантиришда солиқ механизми”. Халқаро илмий-амалий конференция материаллари. 
Солиқ ва божхона органлари акалемияси. Тошкент — 2002 йил. 


111 
кафолат берган бўлса, экспорт қилувчининг банки ҳам ушбу 
кафолатлар бўйича мажбуриятни ўз зиммасига олади. Бу эса 
мавжуд кафолатларни тасдиклаш йўли билан амалга оширилади. 
Халқаро кафолатларнинг яна қуйидаги асосий шакллари ҳам 
мавжуд: 
1. Тўлов бўйича берилган кафолатлар; 
2. Сифатли маҳсулотлар етказиб бериш бўйича берилган 
кафолатлар (жарима, қўшимча харажатлар). 
Олинаётган халқаро кредитларнинг асосий қисми Ўзбекистон 
Республикаси ҳукуматининг кафолати билан олинмоқца. Халқаро 
кафолатларни беришда тижорат тузилмалари ва банкларнинг 
аҳамияти 
каттадир. 
Ўзбекистон 
Республикасида 
халқаро 
кафолатлар ўрнини босувчи мажбуриятларни пул маблағлари билан 
таъминлаш тизими кенг қўлланилади. Ўзбекистон Республикасида 
ерга хусусий мулкчиликнинг мавжуд эмаслиги ва бир қатор юқори 
ликвидли 
объектларнинг 
йўклиги 
халқаро 
кафолатлардан 
республика шароитида фойдаланишга жиддий таъсир этади. 
Ҳукумат облигациялари марказий банк томонидан қайта 
хисобга олинадиган сарф-харажатлар (ўтказма векселлар), ҳукумат 
томонидан кафолатланган саноат облигацияларини амалиётга 
жорий этиш - бевосита халқаро кафолатларнинг инструментлари 
кенгайишига ва ундан фойдаланиш самарадорлигининг ошишига 
олиб келади. 

Download 1,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish