101
Назорат учун саволлар:
1. Банк муносабатларини шартномавий ва оммавий ҳуқуқий
тартибга солиш бўйича жаҳон амалиёти тавсифланг.
2. Халқаро
банк
муносабатларида
пул
айланиши
тушунчасини тушунтириб беринг.
3. Халқаро молия ва банк муносабатларида пулининг
функцияларини тушунтириб беринг.
4. Пул муомаласида давлатларда қандай суверен ҳуқуқлар
мавжуд?
5. Банк фаолиятида молиявий маблағлар муомаласинининг
халқаро ҳуқуқий режимини ёритинг.
6. Базель қўмитаси нима ва у ким томонидан ташкил
этилган?
7. Пруденциал тартибга солиш нима?
8. Пруденциал тартибга солишнинг функцияларини санаб
беринг.
9. «Базель-I» ҳужжатида қандай қоидалар мавжуд?
10. Самарали банк назоратининг асосий принципларини (Core
principles for effective banking regulation) ёритинг.
11. Самарали банк назоратининг асосий принципларини санаб
беринг.
12. Базель келишувининг юридик кучини ёритинг.
Казус
“Халқаро молия ва банк ҳуқуқи” фанидан семинар машғулотлари
вақтида талаба С.Бабаев пруденциал тартибга солишнинг функциялари
тўғрисидаги масалага жавоб бера туриб, пруденциал тартибга солишнинг
превентив функцияси банклар фаолиятида рискларни минималлаштиришга
қаратилганлигини таъкидлади.
1. Берилган саволга А.Икромовнинг жавоби тўғрими?
2. Пруденциал тартибга солиш тушунчасини ёритиб беринг.
3. Пруденциал тартибга солишнин барча функцияларини сананг ва
тушунтириб беринг.
102
III Боб. Халқаро кредит муносабатларининг ривожланиши
1. Халқаро кредитнинг моҳияти ва кредитлаш тамойиллари.
Халқаро кредит ссуда капиталининг жаҳон айланмасидаги
ҳаракати бўлиб, бу ҳаракат товар ва валюта кўринишидаги
маблағларни уч шарт асосида, яъни:
қайтариб беришлилик;
муддатлилик;
фоиз тўлашлилик асосида бериш натижасида юзага
келади.
Халқаро кредит муносабатларининг субъектлари сифатида
тижорат банклари, марказий банклар, давлат органлари, йирик
корхоналар, ҳудудий ва халқаро молия-кредит ташкилотлари
қатнашади.
Халқаро кредитнинг юзага келишига сабаб бўлиб, ишлаб
чиқаришни миллий доира даражасидан ошиши, хўжалик
алоқаларининг байналмилаллашув жараёнининг тезлашиши,
халқаро капиталларнинг умумлашуви ҳамда ишлаб чиқаришнинг
ихтисослашиши ва кооперациялашувининг натижаси ҳисобланади.
Халқаро
кредит
тамойиллари.
Халқаро
кредит
муносабатларини
ташкил
қилиш
қуйидаги
тамойилларга
асосланади:
Қайтариб беришлилик: агар олинган маблағлар
қайтарилмаса, пул капиталини қайтариб бермаслик
шакли намоён бўлади, яъни молиялаштириш юзага
келади;
Муддатлилик, яъни кредит шартномасида кўрсатилган
муддатда кредит қайтарилишини таъминлаш;
Таъминланганлик, яъни олинган кредитни тўлашни
кафолатланганлиги;
Мақсадлилик,
яъни
ссудани
аниқ
объектларга
йўналтиришни кўзлаш, ва уни биринчи навбатда,
кредитор давлатнинг экспортини рағбатлантириш учун
қўллаш.
Фоиз тўлашлилик.
Халқаро кредитнинг функциялари. Халқаро кредит халқаро
иқтисодий алоқаларда ссуда капиталлари ҳаракатини ўзига хос
хусусиятини намоён этиб, қуйидаги функцияларни бажаради:
103
1. Такрор ишлаб чиқаришни кенгайтириш, истеъмолни
таъминлаш учун ссуда капиталларини мамлакатлар ўртасида қайта
тақсимлаш. Ссуда капиталлари халқаро кредит механизми орқали
фойдаси кўпроқ, даромадлироқ бўлган тармоқларга интиладилар.
Бу орқали кредит миллий даромаднипг ўртача даромадга
тенглашишига имкониятни юзага келтиради ва унинг массаси
ошишига олиб келади.
2. Хақиқий пулларни кредит пулларга алмаштириш, нақдсиз
тўловларни ривожлантириш ва тезлаштириш хамда накд валюта
айланмасини халқаро кредит операциялари билан алмаштиришлар
орқали халқаро ҳисоб-китоблар муомиласидаги сарф-харажатлар
иқтисод қилинади. Халқаро кредит базасида халқаро ҳисоб-
китобларнинг кредит маблағлари юзага келди – векселлар, чеклар,
шу жумладан, банклараро ўтказмалар, депозит сертификатлари ва
шу кабилар. Ссуда капитали муомаласини вақтиича тежаш орқали
халқаро иқтисодий алоқалардаги капитални ишлаб чиқариш
функцияси ўсишига, ишлаб чиқариш кенгайишига ва фойданинг
ошишига олиб келади.
3. Капиталнинг бир жойга тўпланиши ва марказла-шишини
тезлаштириш: чет эл кредитларини жалб қилиш туфайли қўшимча
қийматнинг капиталга айланиш жараёни тезлашади, шахсий
жамғармалар чегараси кенгаяди, бир давлат тадбиркорларининг
капиталларига бошқа давлатнинг маблағлари кўшилиши оқибатида
улар миқдори кўпаяди. Халқаро кредит олдиндан якка
корхоналарни ҳиссадорлик жамиятларига айланишига, янги
фирмалар ва монополияларни пайдо бўлишига хизмат қилади.
Халқаро кредит функцияларининг аҳамияти катта ва у
миллий ҳамда жаҳон хўжалиги ривожланишига қараб ўзгариб
туради. Ҳозирги шароитда халқаро кредит иқтисодиётни тартибга
солиш функциясини бажармоқда ва ўзи ҳам тартибга солиниш
объекти бўлиб ҳисобланмоқда.
Ишлаб чиқаришни ривожлантиришда халқаро кредитнинг
роли. Халқаро кредит ўз функцияларини бажаришда иккиёқлама
роль ўйнайди (ижобий ва салбий).
Халқаро кредитнинг иқтисодиётдаги ижобий ўрни — уни
такрор ишлаб чиқариш ривожланишини таъминлашда ва
кенгайтиришда намоён бўлади. Халқаро кредит ташқи иқтисодий
алоқалар ривожланишига туртки бўлиб хизмат қилади. Халқаро
кредит
ишлаб
чиқариш
байналмилаллашувига
ва
104
айирбошлашувига, жаҳон бозорининг ташкил топишига ва
ривожланишига, халқаро меҳнат тақсимотини чуқурлашувига олиб
келади.
Халқаро кредит такрор ишлаб чиқариш жараёнини қуйидаги
йўналишлар орқали тезлаштиради:
Биринчидан, кредит мамлакатнинг ташқи иқтисодий
алоқаларини рағбатлантиради, шу орқали бозорда конъюнктурани
кўтарувчи талабни юзага келтиради. Ташқи савдо кредитда халқаро
меъёр бўлиб ҳисобланмоқда. Айниқса узоқ давр мобайнида
тайёрланадиган, истеъмол қилинадиган ва баҳоси баланд товарлар
учун. Маҳсулотларнинг баҳосини ва жаҳон савдосида машина
ҳамда асбоб-ускуналар улуши ошиши экспорт қилувчиларни ҳам,
импорт қилувчиларни ҳам ташқи савдо кредитларига бўлган
қизиқишларини орттирмокда.
Ҳозирги замон шароитида кредитор мамлакатдан экспорт
етказиб берувчи “боғлиқлик” кредитининг салмоғи ошди.
Кредитланаётган давлатнинг товарларини сотиб олиш учун
қилинадиган харажат қарзнинг шарти бўлиб ҳисобланмоқда. Худди
шу орқали халқаро кредит кредитор-мамлакат фирмаларининг
рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.
Иккинчидан, халқаро кредит чет эл хусусий инвестициялари
учун қулай муҳит юзага келтиради. Чунки одатда, кредитор-
мамлакат инвесторларига имтиёзлар бериш мажбуриятлари
қўйилади. Инфраструктурани ташкил этиш, шу жумладан, чет эл ва
қўшма корхоналарнинг фаолият кўрсатиши халқаро капиталга
алоқаси бор миллий корхона ва банкларнинг позицияси
кучайишига ёрдам беради.
Учинчидан, кредит — мамлакатнинг ташқи иқтисодий
алоқаларига хизмат қилувчи халқаро ҳисоб-китоб ва валюта
операциялари тўхтовсизлигини таъминлайди.
Тўртинчидан, кредит — мамлакат ташқи савдо опе-
рацияларини иқтисодий самарадорлигини оширади ва ташқи
иқтисодий фаолиятнинг бошқа турлари ривожланишига туртки
бўлади.
Халқаро кредитнинг иқтисодиётдаги салбий ўрни — бозор
иқтисодиётини
ривожлантиришда
унинг
қарама-қаршилиги
кучайишида намоён бўлади. Иқтисодиётда номутаносиблик
чуқурлашади, кредит-товарлар қайта ишланиши тезлашади,
мамлакатлар ўртасида ссуда капиталларини қайта тақсимлайди
105
ҳамда иқтисодий кўтарилиш ва даврий пасайиш даврларида ишлаб
чиқаришни жуда тезлаштиради. Халқаро кредит ижтимоий ишлаб
чиқаришдаги номутаносибликни кучайтиради, бунинг оқибатида
даромадли тармоклар ривожланиши осонлашади, шу билан
биргаликда чет эл капитали жалб қилинмаган тармоқларнинг
ривожланиши секинлашади.
Халқаро кредит — мамлакатларнинг харид бозори рақобати
учун кураш қуроли ҳамда капитални жойлаш соҳаси, хом ашёлар
манбалари, ИТТ соҳасидаги ютуқлардир.
Кредит сиёсати кредитор мамлакатнинг жаҳон бозоридаги
ўрнини кучайтиришга хизмат қилади. Бунда:
Биринчидан, халқаро кредитни қарз сифатида олган
мамлакатдаги даромадларни қарз берган мамлакатга олиб ўтишда
фойдаланилади. Шу билан бирга, ссудани қайтарувчи ҳар йилги
фоиз
тўловлари,
жамиятнинг
соф
даромади
миқдорини
кўпайтирувчи,
ишлаб
чиқариш
ўсишини
таъминловчи
жамғармаларнинг ташкил топиши, шу жамғармаларнинг ташкил
топиш манба-лари қарздор мамлакатларга салбий таъсир этади.
Иккинчидан, халқаро кредит қарз олувчи мамлакат
томонидан кредитор мамлакатлар учун қулай иқтисодий ва сиёсий
муҳит яратишни тақозо этади.
Етакчи мамлакатлар ўз ўрнини янада мустаҳкамлаш учун
банклар, ҳукуматлар, халқаро ва ҳудудий валюта-кредит ва молия
ташкилотлари орқали вақти-вақти билан уларга мос келмаган
сиёсат
юритаётган
давлатларга
нисбатан
кредит
дискриминациясини ва кредит қамалини қўллашади.
Кредит дискриминацияси — бу кредит олишда, ундан
фойдаланишда ёки халқаро кредитни тўлашда маълум бир қарз
олувчиларга иқтисодий ва сиёсий босимни юзага келтирувчи, оғир
ва қийин шартларни қўйишдир.
Кредит дискриминациясининг асосий усуллари бўлиб, кредит
бўйича чеклашлар, фоиз ставкасини, комиссион йиғимларни
ошириш, кутилмаганда кредитдан фойдаланишни тўхтатиш ёки
кредит суммасини камайтириш ҳамда иқтисодий ва сиёсий тусдаги
чора-тадбирлар кўриш шартлари хисобланади.
Бозор
иқтисодиёти
шароитида
халқаро
кредитдан
фойдаланишда унинг иккиёклама роли намоён бўлади, бир
томондан,
мамлакатларнинг
ўзаро
фойдали
алоқаларини
106
ривожлантирса, бошқа томондан – рақобат кураши воситаси бўлиб
хизмат қилади.
Ишлаб
чиқаришнинг
ва
айирбошлашнинг
байналмилаллашуви, жаҳон хўжалиги алоқаларининг янги
шаклларини вужудга келиши, халқаро кредит шакллари хилма-
хиллиги ривожланишига объектив асос бўлиб хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |