62
Вируслар икки гуруҳга: таркибида ДНК сақловчи (5 та оила) ва РНК
сақловчи (10 та оила)ларга ажратилади. Шаклига кўра вируслар 4 та гуруҳга
ажратилади.
Сферик (грипп вируси, паротип, товуқлардаги лейкоз);
Таёқчасимон (тамаки мозаикаси касаллиги);
Кубсимон (чин чечак);
Сперматозоидсимон (фаг).
Вирион марказида нуклеин кислота (ДНК ёки РНК) жойлашган бўлиб,
бир ёки икки қаватли қобиқ билан ўралган. Биринчи қобиқ,
капсид деб
номланиб, (грек. “капса” – қути) унинг таркиби оқсилдан ташкил топган
бўлиб, бир нечта мономерлардан ташкил топган.
Капсомерларнинг сони ҳар бир вирусда ўзгармайди (полиомелитда -
60, аденовирусда – 252, тамаки мозаика касаллиги вирусида – 2000). Нуклеин
кислота ва капсиддан иборат вирион нуклеокапсид деб номланади. Оддий
вирусларда битта нуклеокапсид бўлса, баъзи вирионларда нуклеокапсид
липиддан иборат қобиқ билан ўралган (мураккаб вируслар). Ташқи қобиқ
(суперкапсид) икки қаватли липид ёки оқсил мембранадан иборат.
Капсомерлар муайян тартибда жойлашган бўлади ва шунга асосан улар
спиралсимон, кубсимон ва аралашма (комбинированный) симметрияли
бўлади.
Вирусларнинг ўлчами 20 дан 350 нм. гача бўлиб,
уларни фильтрлаш,
ултрацентрафугалаш ва суратга олиш орқали аниқлаш мумкин.
Дунё вируслар номенклатураси қўмитасининг (МКТВ) бешинчи
маърузасида умуртқалилар, умуртқасизлар, ўсимликлар, замбуруғлар ва
прокариотларнинг (микроорганизмлар) 164 авлоди (24 таси ҳали
классификация қилинмаган), 71 оиласи, 9 та кичик оиласи ва битта тартиби
3,6 минг вирус турлари ва субвирус агентларини ўз ичига олади.
Ҳозирги кундаги систематикада яна бир қанча ҳар хил таксономик
гуруҳлар берилган, вирус сотеллитлар,
вироидлар ва фионлар каби
синфларга бўлинмаган вируслар таърифланган. Шу кундаги маълумотлар
63
амалий ва иқтисодий аҳамиятга эга 30 000 вирус, штаммлари ва субтиллари
ҳақида ахборотларни ўз ичига олади. (Marphy F.A., atal, Virus Taxonomy, Six
Reprt ICTV, 1995. Васильев Д.А. ва бошқалар. 1999).
Мазкур қўмита (ХВНҚ) вирусларни қуйидаги таксонларга бўлиб
ўрганади:
Тартиб (-Virales);
Оила (-viridal);
Кичик оила (-virinal);
Авлод (virus);
Тур (virus).
Вирусларни энг охирги классификацияларидан фильд ва Найл
тахриридаги “Вирусология” дарслигида одам ва ҳайвон вирусларини 21
оиласи батафсил тасвирланган (1989).
В.М.Жданов (1990) классификациясида вирусларни оддийдан
мураккабга принципида эволюцион нуқтаий назардан молекуляр биология
натижаларини қўллаб синф ва бошқа гуруҳларга бўлади.
Асосий эътибор
вирусларни ўлчами, тузилиши, қобиққа эга, ёки эга эмаслиги, нуклеин
кислоталари ва уларни мамоно, би, мультипартитлиги (бир қисмдан, икки
қисмдан ва кўп қисмдан) ҳақидаги ахборотларга асосланади.
Нобель мукофоти совриндори (1971)
Дэвид Балтимор вирусларни
хўжайин ҳужайрасида м-РНК (оқсил синтезланадиган РНК ҳосил бўлиш
механизимига асосан 7 гуруҳга ажратилади.). 1-икки занжирли ДНК; 2-Бир
занжирли ДНК; 3-икки занжирли РНК; 4-(+) бир занжирли РНК; 5-(-) бир
занжирли РНК; 6-бир занжирли РНК; 7-икки занжирли ДНК-РНК.
Ҳозиргача вирусларнинг 300 га яқин тури аниқланиб, улар 5 та синф, 8
та турга, 21 та оилага бирлаштирилган, ҳар
бир оила авлодлардан ташкил
топган, авлодлар эса туркумларга бўлинган.
Таркибида ДНК бўлган вируслар
Поксвируслар (ичак вируслари)
64
Чин чечак вируси
Герпес (учуқ) вируси
Сув чечак вируси
Аденовирус инфекциясиии вужудга келтирувчилар, аденовируслар
Ф а г л а р
1. Бактериофаглар (бактериялар вируси)
2. Цианофаглар (кўк яшил сув ўтлар вируси)
3. Актинофаглар (актиномицстлар вируси)
Таркибида РНК бўлган вируслар
1. Грипп вируси
2. Қизамик вируси
3. Қутуриш вируси
4. Пикорновируслар
5. Оқсил вируси
6. Арбовируслар
7. Африка ўлати.
Саволлар.
Вирусларни табиати ҳақида нималарни биласиз?
Таркибида ДНК сақловчи вирусларга мисоллар келтиринг.
Грипп ва қизамиқ вируслари қайси гуруҳ вирусларига киради?
Вирусларнинг таркибида неча хил аминокислоталар топилган?