50
II-БОБ. МИКРООРГАНИЗМЛАР СИСТЕМАТИКАСИ
2.1. Прокариотларнинг систематикаси
Микроорганизмларни маълум бир систематикага (таснифга) солиш
учун қуйидагилар эътиборга олинади:
Шакли ва ўлчами;
Харакати (хивчинларнинг бор-йўқлиги ва жойлашиши);
Капсуласининг бор-йўқлиги;
Эндоспора хосил қилиши;
Грам усулида бўялиши;
Моддалар алмашинувининг ўзига хослиги;
51
Энергия олиши;
Ташқи муҳит билан алоқаси.
Молекуляр биологиянинг ютуқлари эвазига микроорганизмларнинг
генотип хусусиятларини ўрганиш мумкин бўлди. Бунда микроорганизм
нуклеотид таркиби, пурин ва пиримидин асосларининг бир-бирига нисбати
ўрганилади ва икки гуруҳга кирувчи микроорганизмларнинг фарқлари
аниқланади.
Икки турга кирувчи микроорганизм нуклеин кислоталарини бир-
бирига гибридлаб, улар орасидаги нуклеотидлар таркибини ўхшашлиги
ўрганилади. Микроорганизмларнинг хусусиятлари ўрганилиб, К.Линней
ишлаб чиққан бинор номенклатураси бўйича лотин алифбосида илмий ном
берилади. Масалан, пичан таёқчаси Bacillus subtilis деб номланади.
Микроорганизмларга 1980 йил 1 январдан бошлаб Халқаро бактерия
номенклатураси кодекси қоидаларига мувофиқ ном бериладиган бўлди.
Микроорганизмларнинг яқин белгиларига қараб тавсифловчи тур
(specics), авлод (genus), оила (familia), тартиб (ordo), синф (classis), бўлим
(divisio), олам (regnum) каби токсономик категориялар ишлатилади.
Тур деб, фенотип жихатдан ўхшаш, битта генотипга эга бўлган
индивидлар йиғиндисига айтилади. Улар кичик тур ва вариантларга
бўлинадилар.
Микробиологияда микроорганизмлар эволюцияси ва филогенияси
ҳақида етарли маълумот бўлмаганлиги сабабли микроорганизмлар
систематикаси сунъий хисобланади ва микроорганизмларни иденцификация
қилиш учун аниқлагич вазифасини бажаради.
Д.Х.Берги (1984 йил) маълумоти бўйича Procariotae дунёси 4 та
бўлимга ажратилади:
1 - бўлим. Gracilacutes (gracilus.лот. юпқа, cutes - пўст) – бу бўлим
вакилларига хужайра девори грамманфий тузилишга эга бўлган кокклар,
таёқчасимон прокариотлар кирадилар. Улар эндоспора хосил қилмайди,
52
бўлиниб кўпаяди, вакиллари фототроф, нофототрофлар, аэроблар,
анаэроблар, облигат паразитлардир.
Бўлим Scotobacteria, Anoxyphotobacteria, Oxyphotobacteria синфларига
ажратилади.
1-синф – Scotobacteria. Синф 10 та: 1-спирохеталар, 2-аэроб спирал ва
вибрионсимон, грамманфий бактериялар, 3-аэроб грамманфий кокклар ва
таёқчалар, 4-факультатив анаэроб, грамманфий таёқчалар, 5-анаэроб,
грамманфий, букилган ва спирал таёқчалар, 6-грамманфий, хемолитотроф
бактериялар, 7-сирпанувчи бактериялар, 8-хламидабактериялар, 9-пояли
бактериялар, 10-риккетсиялар ва хламидалар каби гуруҳларга бўлинади.
Спирохеталарга 2 та Spirochaetaceae ва Leptospiraceae оилалари кириб,
уларга осон эгилувчан, узунлиги 5-600 мкм ва эни 0,4-0,7 мкм бир хужайрали
бактериялар кирадилар.
Спирохета хужайрасида протоплазматик цилиндр бўлиб, бир неча
ўқсимон фибриллар билан ўралган. Бу фибрилларнинг ўзи цилиндр
охиридаги бириктирувчи дискдан бошланади. Протоплазматик цилиндр ва ўқ
фибриллар ташқаридан пўст билан ўралган. Хужайраси нуклеоид, мезосома
ва бошқалардан ташкил топган. Спирохеталар кўндалангига бўлиниб
кўпаяди, харакатчан, спора хосил қилмайди. Спирохеталарнинг баъзилари
сапрофит холида ҳаёт кечиради. Одам ва ҳайвонларда юқумли
касалликларни келтириб чиқаради.
Аэроб спирал ва вибрионсимон, гармманфий бактериялар Spirillaceae
оиласини ташкил этади. Хужайралари таёқча шаклида бўлиб спиралсимон
буралган. Хужайрасининг иккита учида тўп хивчинлар жойлашган, улар
чучук сувларда ва тупроқда кўпроқ яшайдилар.
Аэроб грамманфий кокклар ва таёқчалар. Бу гуруҳ вакиллари 7 та
оилага мансуб бўлиб, шундан 3 таси тупроқнинг хосилдорлигини оширишда
амалий аҳамиятга эга. Псевдомонадалар табиатда жуда кенг тарқалган, баъзи
вакиллари нитратларни эркин азотгача қайтара оладилар.
53
Azotobacteriaceae
оиласи
вакиллари
таёқчасимон,
кокксимон
хужайраларга эга бўлиб, харакатчан, спора хосил қилмайди, эркин азотни
ўзлаштира олади.
Rhizobiaceae оиласи вакиллари таёқча кўринишида, спора ҳосил
қилмайди, бошоқдошлар илдизида туганаклар ҳосил қилади, ўсимликлар
билан симбиоз холида яшаб, эркин азотни ўзлаштиради.
Agrobacterium авлоди ҳар хил ўсимлик илдизларида шиш ҳосил қилади
ва вакиллари фитопатоген бактерияларга киради.
Methylcoccaceae оиласи икки авлодни Methylococcus ва Methylomonas
ни ўз ичига олади. Бу авлод вакиллари кокк ва таёқча шаклида бўлиб, улар
учун энергия манбаи метан ва метанолдир.
Acetobacteriacaea оиласи Acetobacter ва Gluconobacter авлодларидан
ташкил топган бўлиб, бу авлод вакиллари этил спиртини сирка кислотагача
оксидлайдилар.
Факультатив анаэроб, грамманфий таёқчалар бу гуруҳ вакиллари
Enterobacteriaceae ва Vibrionaceae оилаларига мансуб бўлиб, одам ва
ҳайвонларда
юқумли
касалликларни
қўзғатади.
Булар
Esherihia,
Potobacterium, Salmonella, Shigella, Ervinia ва бошқа авлодларни ўз ичига
олади. Баъзи вакиллари одам ва ҳайвонларда касаллик қўзғатса, баъзилари
тупроқда сувда ёки эпифит ҳолида учрайдилар.
Vibrionaceae оиласи бирнеча авлодларни Vibrio, Aeromonas, Plesimonas
авлодларни ўз ичига олади. Улар чучук ва денгиз сувларида, балиқ ва одам
организмида учрайди, улар орасида касаллик қўзғатувчилари ҳам бор.
Анаэроб, грамманфий, букилган ва спирал таёқчалар гуруҳи вакиллари
тўғри, букилган ва спирал таёқчалардан иборат бўлиб, Bacteroidaceae
оиласига мансуб, одам ва ҳайвонларнинг ошқозон-ичак йўлларида учраб,
баъзан ошқозон-ичак йўлларида касаллик қўзғатиши мумкин. Сут
эмизувчиларнинг ошқозон-ичак йўлларида Selenomonаs авлодига мансуб
бактериялар учрайди. Уларнинг шакллари ярим ойсимон харакатчан,
углеводларни сирка, пропион кислота, сут кислота СО
2
гача бижғитадилар.
54
Грамманфий, хемолитотроф бактериялар икки оила ва 15 та авлоддан
иборат.
Nitrobacteriaceae оиласи вакиллари таёқчасимон, эллипссимон,
шарсимон, спиралсимон кўринишларда бўлиб, спора ҳосил қилмайди.
Ҳаракатчан ва харакатсиз вакилларга эга. Хемолитотроф вакиллари облигат
ҳолда учрайди. Улар энергияни аммиак ёки нитратларнинг оксидланишидан
оладилар. Тупроқда, сув хавзаларида, денгиз ва океан сувларида кўпроқ
тарқалган. Nitrosospira, Nitrosococcus, Nitrosolobus, Nitrospira, Nitrococcus
каби вакиллари аммиакни нитритгача оксидлайдилар.
Siderocapsaceae оиласи вакиллари капсула билан қопланган бўлиб,
таёқча, шарсимон, эллипссимон хужайралардан иборат. Бу оила вакиллари
темир оксидини тўплаш хусусиятига эга. Улар оксидларни капсула устида,
капсуладан ташқарида ёки капсуланинг ўзида тўплайдилар. Бу оила
вакиллари хемороорганотрофлар ҳисобланиб, кислородли муҳитни ёқтиради
ва темир моддалари бор сувларда кўпроқ тарқалган.
Myxobacteriales ва Cytophagales тартибга кирувчи бактериялар
сирпанувчи бактериялар деб номланади. Myxobacteriales таркибига мева
тана ҳосил қилувчи бир хужайрали миксобактериялар киради.
Цилиндрсимон хужайралари учи эгилган, ташқи томондан шилимшиқ
капсула билан ўралган бўлиб, бўлиниб кўпаяди. Миксобактерияларнинг
хужайра девори эластик бўлиб, бактерия хужайрасининг эгилишига ва
харакатланишига ёрдам беради. Вегетатив хужайралари бўлиниб кўпаяди,
сирпаниб харакатланади, рангсиз ёки рангли мева таналар ҳосил қилади.
Мева таналарнинг ранги ва шакли бактерияни хусусиятларига боғлиқ.
Миксобактериялар спорангийларида микроцисталарни ҳосил қилади ва улар
субстратдан шохлари билан кўтарилиб туриши мумкин. Микроспоралар
қурғоқчиликка чидамли, лекин қиздирилганда нобуд бўлади. Микроцисталар
қулай шароитда униб, вегетатив хужайрага айланади. Микроцисталар аэроб
бўлиб, хемоорганотрофлар ҳисобланади, тупроқда, гўнгда учраб, ўсимлик ва
ҳайвон целлюлозаси полисахариди, оқсили ва бошқаларни парчалайди.
55
Миксобактериялар таркиби 3 та оилага бўлинади. Myxococcaceae
оиласи
вакиллари
ноқулай
шароитга
тушганда
овал
шаклли
микроцисталарни хосил қилади, қулай шароитда улардан икки учлари сал
ўткирлашган вегетатив хужайралар ҳосил бўлади.
Archangiaceae оиласи вакиллари таёқчасимон микроцисталар ҳосил
қилади, оила вакилларининг учлари конуссимон, вегетатив хужайрага эга.
Poliangiaceae оиласи вакиллари учлари ўтмас, цилиндрсимон вегетатив
хужайраларга эга. Микроспоралари қулай шароитда тез унади.
Cytophagales тартиби вакиллари меватана хосил қилмайди, вегетатив
хужайралари таёқчасимон ва ипсимон кўринишда бўлади, сирпаниб
харакатланади, бирнечта оилалари мавжуд, Cytophagaceae оиласи вакиллари
таёқчасимон ва ипсимон бўлиб, учлари ўтмаслашган, микроцисталар ҳосил
қилмайди, хақиқий аэроб ёки факультатив анаэроб.
Beggiatoaceae оиласи вакиллари рангсиз узун шохланмаган, иплар
трихамалар кўринишида бўлади. Сирпаниб харакатланади, бирорта
субстратга ёпишмайди, хужайралари кўндаланг бўлиниб кўпаяди. Водород
сульфидли жойларда учраб, сульфидларни сульфатларгача оксидлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |