П. Мирхамидова, А.Ҳ. Вахобов, Қ. Давранов, Г. С. Турсунбоева



Download 3,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/95
Sana24.02.2022
Hajmi3,69 Mb.
#231616
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   95
Bog'liq
1mcxWBDspmPEtyJa2LAHFmpR0Ozmkbgkh9LSQDO0

Хламидабактериялар – хужайрасининг усти қобиқ билан ўралган, 
улар 7 авлодга бўлинади.
Sphaerotilus авлоди бир хужайрали, таёқчасимон, грамманфий 
организмлар бўлиб, қутбларида хивчинлари мавжуд. Усти шилимшиқ 
моддалардан иборат қобиқ билан ўралган. Хламидобактерияларнинг иплари 
бир неча мм га етиши мумкин, хужайралар қин ичида бўлиниб кўпаяди, 
хосил бўлган харакатчан қиз хужайралар қин ичидан сирпаниб чиқиб кетади 
ёки қиннинг парчаланишидан чиқиши мумкин. Бу авлод вакиллари чучук 
сувларда ва ифлосланган сувларда учрайди.
Leptothrix авлоди вакиллари тўғри таёқчалар шаклида бўлиб, занжир 
хосил қилиб, қобиқ билан ўралган ҳолда учрайди. Қобиқлари темир ёки 
марганец оксидларининг гидратлари билан тўйинган ёки қопланган ҳолда 
учрайди. Кислородли мухитни ёқтиради, грамманфий, юқоридаги 


 56 
авлодлардан ташқари Streptothrix, Crenothrix, Clonothrix авлодлари ҳам 
мавжуд.
Пояли 
бактериялар 
вакиллари 
17 
та 
авлодга 
бирлашган. 
Hyphomicrobium авлоди вакиллари икки учи ўткирлашган таёқчасимон, 
овалсимон, тухумсимон ёки ловиясимон кўринишларга эга. Улар ҳар хил 
узунликдаги ўсимталар ҳосил қилади. Кўпайиши ипсимон ўсимталар учида 
жойлашган, куртаклар ёрдамида амалга ошади, куртаклари етилгандан сўнг 
харакатчан бўлиб қолади ва гифадан ажралиб, субстратга ёки бошқа бир 
хужайрага ёпишади. Хемоорганотроф бўлиб, ўсиши учун СО
2
керак бўлади. 
Кўпгина пояли бактериялар лактат, формиат, ацетат ва бошқа бирикмаларни 
ўзлаштириш хусусиятига эга.
Pedomicrobium авлоди вакиллари маълум ривожланиш циклига эга.
Овал шаклидаги она хужайрада хивчинли, харакатчан хужайра хосил бўлади. 
Қиз хужайранинг хосил бўлиши, куртакланиш орқали амалга ошади. Бу 
авлод вакиллари хужайраси устида темир ва марганец оксидларини 
ажратади. Тупроқда кенг тарқалган.
Пояли бактериялардан Coаulobacter авлоди вакиллари шохланган ва 
бир қутубдан чиққан таёқчасимон вибрионсимон кўринишларга эга. Улар 
хемоорганотрофлар бўлиб грамманфий, кислородли муҳитда яхши ўсади, 
тупроқда, чучук сувларда кенг тарқалган.
Gallionella авлоди вакиллари узун поялар учида жойлашган 
таёқчасимон ёки шарсимон микроорганизмлардир. Поялари бир-бирига 
чирмашиб кетган фибриллалардан ташкил топган боғча тўпламлардан 
иборат. Поячалар темир гидрооксиди билан қопланган бўлади. Кўпайганда 
бинар бўлиниб кўпаяди ва қиз хужайралар поялар учларида жойлашади. 
Кейинчалик улар поядан зооспораларга ўхшаб ажраладилар ва битта ёки 
иккита поляр жойлашган хивчинлари билан харакатланиб, юрадилар. 
Грамманфий. Хемолитотроф улар икки валентли темирни уч валентлигича 
оксидлайди, СО
2
ни ўзлаштиради. Бу авлод вакиллари Leptotrix авлоди 
билан биргаликда темирни сув ҳавзаларида чўкишини амалга оширади. 


 57 
Риккетсиялар ва хламидалар – бу гуруҳ микроорганизмлари 
Rickettsiales ва Chlamydiales деб номланган тартибларини ўз ичига оладилар. 
Rickettsiales тартиби уч оилани бирлаштиради – Rickettsiaсеае, 
Bartonellaceae, Anaplasmataceae. Улар бир қанча нопатоген, аммо хужайра 
ичидагина кўпаядиган паразит вакилларни ўз ичига олади. 
Вакиллари таёқчасимон, шарсимон ёки ипсимон шаклга эга бўлиб, ҳар 
хил риккетсиоз деб аталадиган юқумли касалликларга сабабчи бўлади. 
Риккетсиялар ҳам таёқчасимон, шарсимон ва ипсимон бўлиб, спора ҳосил 
қилмайди, харакатсиз. Грамманфий. Ҳўжайини хужайрасида бинар бўлиниб 
кўпаяди. Риккетсияларни баъзи вакиллари хашаротлар билан симбиоз ҳолида 
яшайди. Типик вакилларидан Rickettsia powazekii тошма тиф касаллигини 
қўзғатади, кўйлак бити билан симбиозда яшайди. 
Chlamydiale тартиби Chlamydiaceae оиласидан иборат бўлиб, унга 
одамларда касаллик қўзғатадиган турлар киради.

Download 3,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish