П. Мирхамидова, А.Ҳ. Вахобов, Қ. Давранов, Г. С. Турсунбоева


-расм. Bacillus anthracis



Download 3,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/95
Sana24.02.2022
Hajmi3,69 Mb.
#231616
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   95
Bog'liq
1mcxWBDspmPEtyJa2LAHFmpR0Ozmkbgkh9LSQDO0

15-расм. Bacillus anthracis 


 80 
16-расм. Aspergillus flavuys 
 
Микроорганизмларнинг углерод билан озиқланиши 
Углерод манбаларига кўра, микроорганизмлар автотроф, яъни 
углеродни анорганик моддалардан ўзлаштирувчиларга ва гетеротроф, яъни 
углеродни органик ҳолда ўзлаштирувчиларга бўлинади. Турли шакарлар, 
спиртлар, органик кислоталар, углеводородлар булар учун асосий озиқа 
манбаи ҳисобланади. Энг яхши озиқа таркибида оксидланган СН
2
ОН-СНОН-
СОН группалари бўлган углерод манбаларидир, шунинг учун бундай 
группаларга эга бўлган глицерин, маннит, шакарлар ва бир қатор органик 
кислоталар энг яхши озиқа манбаи хисобланади. Чумоли кислота (НСООН) 
ва шовул кислота (СООН×СООН) фақат баъзи микроорганизмлар томонидан 
ўзлаштирилади, холос. Айрим микроорганизмлар, масалан, Aspergillus flavus 
замбруғи, парафин ёки ёғ кислоталарини ўзлаштира олади. 
 
3.7. Микроорганизмларнинг азот билан озиқланиши 
Азот элементига муносабатига кўра, микроорганизмлар турли 
гуруҳларга бўлинадилар. Баъзилари оқсил ва пептонларни ўзлаштирса, 
бошқалари нитратларни, учинчилари аммиакни, тўртинчилари атмосфера 
азотини ўзлаштиради. 
Оқсил ва пептонлар протеолиз (парчаланиш) ва дезаминланишдан сўнг 
ўзлаштирилса, 
аминокислоталарнинг 
тўлиқ 
аралашмаси 
бевосита 
парчаланадилар. Мкроорганизмларни баъзи вакиллари нитратларни, 
кўпчилиги аммиакни ўзлаштира олади (1-жадвал). 


 81 
Патоген микроорганизмларни ҳам аминокислоталарда ўстириш 
мумкин. Ҳайвонлар сингари бактериялар ҳам ўзи синтез қила олмайдиган 
аминокислоталарни талаб қилади, лекин ҳайвонларнинг кўпчилиги 8-10 та 
аминокислота талаб қилса, бактерияларнинг айримлари 2-3 та, баъзилари эса 
17 тага яқин аминокислотани талаб қилади. Айниқса патоген, сут кислота 
ҳосил қилувчи ва чиритувчи бактериялар учун аминокислоталар ниҳоятда 
зарур. Замбуруғлар, ачитқилар ва актиномицетлар озиғида аминокислоталар 
бўлса, улар тез ўсади, мабодо, аминокислоталар бўлмаса, уларни ўзлари 
синтезлай оладилар. 
Н.Д.Иерусалимский 
(1963) 
аминокислота 
синтезловчиларни 
аминоавтотрофлар, синтезлай олмайдиганларни аминогетеротрофлар деб 
атаган. Микроорганизмлар учун зарур бўлган аминокислоталар рўйхатини 
аминограмма деб таърифлаган. 
1-жадвал 
Микроорганизмлар учун турли азот манбалари 
(Н. Д. Иерусалимский маълумоти) 
Азот 
манбалари 
Азот 
манбалари 
ўзлаштирадиган 
турли 
физиологик хусусиятлари 
Про
теолиз 
дезамин
ланиш 
Нитрат
лар-нинг 
қайтарилиши 
Азот
фикса-ция 
Оқсиллар




Пептонлар




Аминокислот
алар-нинг
тўлиқ аралашмаси 






 82 
Баъзи 
бир 
аминокислоталар 




Аммиак 




Нитратлар 




Атмосфера 
азоти




Микроорганизмларнинг нормал ўсиши учун, В витаминлар группасига 
кирадиган ва сувда эрийдиган моддалар зарур. Баъзилари нуклеин 
кислоталар ёки ферментлар таркибига кирадиган компонентлардир. Баъзи 
микроорганизмлар ўзи витамин синтезлайди, уларни Шопфер (1938) 
ауксотрофлар деб атаган. Гетероауксотрофлар витамин синтезлай 
олмайдилар. 
17-расм. Азотни фикация қилувчи микроорганизмлар. 


 83 
Бактерияларнинг углеводородларни ўзлаштириши. В. О. Таусон 1925 
йилдан бошлаб то 1935 йилгача углеводородларни оксидловчи бактериялар 
ва замбуруғлар устида иш олиб боради ва уларни икки группага: аэроблар ва 
анаэробларга ажратади. Кейинчалик у очиқ занжирли углеводородларни 
оксидловчи формаларни ҳам топган. Толуол, бензол, ксилолни парчаловчи 
турларни аниқлаган. Баъзилари фақат толуолни парчаласа, бошқалари 2 
ҳалқали (дефинил, нафталинни), учинчилари уч ҳалқали (фенантрен ва 
антрацен) углеводородларни парчалайди. Таусон нефть, терпинлар ва 
смолаларнинг оксидланишини ҳам аниқлаган. Унинг бу ишлари гетеротроф 
микроорганизмларда моддалар алмашинуви жараёни ниҳоятда хилма-хил 
эканлигини кўрсатади. 
Яшил ва қирмизи ранг бактерияларда фотосинтез. Барча яшил 
ўсимликларнинг энг муҳим хусусиятларидан бири қуёш нурлари ёрдамида 
СО
2
ва Н
2
О дан органик модда ҳосил қилиш, яъни фотосинтез жараёнидир. 
Уни тубандаги тенглама билан ифодалаш мумкин: 
6СО
2
+ 6Н
2
О 
→ С
6
Н
12
О
6
+6О
2
Фотосинтез жараёнида ёруғлик энергияси ютилади ва органик моддада 
тўпланади, атрофга эса кислород ажралиб чиқади. 
18-расм. Yashil bakteriyalar
19-расм. Qirmizi bakteriyalar 


 84 
Тубан организмлардан кўк-яшил ва бир ҳужайрали яшил сув ўтларда 
ҳам фотосинтез жараёни боради, айниқса бу жараён хлорелла мисолида яхши 
ўрганилган (20-расм). Юксак ўсимликлардан фарқли ўлароқ, яшил 
бактериялар ва кўк-яшил сувўтлари хлорофиллни қоронғида ҳосил 
қиладилар. Рус олими Лртари (1899, 1913) аниқлашича, кўпчилик яшил 
сувўтлар ва лишайниклар танасидан ажратиб олинган сувўтлар агар-агарда 
яхши ўсадилар (яъни озиқда глюкоза, пептон, минерал тузлар бўлганда). Бу 
эса В. Н. Любименко ва А. И. Опаринни “гетеротроф озиқланиш - 
автотрофдан олдин келиб чиққан” деган фикрини тасдиқлайди. Яшил 
бактериялар ва юксак ўсимликлардаги хлорофилл турли нурларни ютадилар. 
Юксак ўсимликлардаги хлорофилл қизил ва кўкбинафша нурларни ютса, 
бактериялардаги хлорофилл олти хил рангли нурларни ютади. 
Бундан ташқари, бактериохлорофилл молекуласида икки атом водород 
ортиқча, нурларнинг ютилиш максимуми яшил ва қирмизи ранг 
бактерияларда 800-890 нм оралиғида (18 ва 19 расмлар). Қирмизи 
бактерияларнинг каротиноидлари 400-600 нм орасидаги нурларни ютиб, уни 
бактериохлорофиллга ўтказадилар. Улардаги хлорофилл фақат электрон 
микроскопда кўринади. Уларда фотосинтез қуйидагича боради: 
Яшил бактерияларда: СО
2
+2Н
2

→ С
6
Н
12
О
6
+H
2
O+S
2
Қирмизи бактерияларда: СО
2
+2Н
2
S+2H
2
O
→ С
6
Н
12
О
6
+H
2
SO
4
20-расм. Chlorella sp


 85 

Download 3,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish